Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


XXIX БОБ. Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳиднинг фазилати баёнидаги фасл



бет16/20
Дата08.07.2016
өлшемі1.5 Mb.
#184977
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20

XXIX БОБ.

Аллоҳ йўлида ўлдирилган шаҳиднинг фазилати баёнидаги фасл.

Билгинки, шаҳодат буюк мартаба, юксак манзилат бўлиб, унга фақат улуғ насиба эгаларигина эришадилар. Шаҳидлар жаннатда пайғамбарлар билан биргадирлар. Аллоҳ таоло айтади:

Кимда-ким Аллоҳ ва пайғамбарига итоат этса, ана ўшалар Аллоҳ неъматига сазовор бўлган зотлар – пайғамбарлар, ҳақ-рост иймон эгалари, шаҳидла ва фақат яхши амаллар билан ўтган кишилар билан бирга бўлурлар. Улар энг яхши ҳамроҳлардир”.(Нисо сураси, 69–оят).

Аллоҳ йўлида ўлдирилган одамнинг шаҳид деб номланишида олимлар турлича фикр билдирганлар. Улардан баъзилари:

- Шаҳид номланишига сабаб - улар шаҳид бўлишларидан олдин жаннат кўрсатилади – дейишса, бошқа бирлари:

- Шаҳидлар деб номланишига сабаб – уларнинг руҳлари жаннатда – Дор-ус – Саломда бўлади. Улар Роббилари ҳузурида доим тирикдурлар – дейдилар. Яна бирлари:

- Шаҳид яъни шоҳид – гувоҳ деган маънода бўлиб, жаннатда ҳозир демакдир – дейдилар.

Имом Қуртубий: - Шу фикр саҳиҳдир – дейдилар.

Ибн Форис “Мақойисил – луғут” номли китобида шундай дейди:

- Аллоҳ йўлида ўлдирилган одам шаҳиддир. Унинг бундай номланишига сабаб, унга фаришталар гувоҳлик беради.

Ўзи билан Робби Таоло ўртасидаги байъатга вафо қилиши учун ўзини нафсига қарши турди. Аллоҳ бу байъатга қуйдаги оятда ишора қилади.

Албатта Аллоҳ мўминлардан жонларини ва молларини уларга жаннатни бериш эвазига сотиб олди. (Улар) Аллоҳ йўлида жанг қиладилар-да ўлдирадилар ва ўлдириладилар.....”(Тавба, 111)

Ибн Ал – Анборий бундай дейди:

Шаҳид деб номланди чунки Аллоҳ ва унинг малоикалари унинг жаннати эканлигига гувоҳлик бердилар.

Унинг шаҳид деб номланиши, у жони чиқаётган пайтда ўзи учун Аллоҳ тайёрлаб қўйган савобу – неъматларни кўради.

У шаҳид деб номланди, чунки унинг шаҳидлигига гувоҳлик берувчи бор. У - қондир.

Аллоҳ шаҳидларга катта неъматларни миннат қилди. Уларни улуғ неъматларга хослади. Бу неъматларнинг энг буюги ва афзали, уларни аллоҳ хузурида тирик бўлиб, жаннатдан ҳоҳлаганларича ризқланиб туришларидир.

Аллоҳ йўлида ўлдирилганлрни харгиз ўликлар демангиз! Балки улар ҳаётдирлар. Лекин сизлар (буни) сезмайсизлар.”(Бақара сураси 154)

Аллоҳ йўлида ўлдирилганларни харгиз ўликлар хисобламангиз. Балки (улар) тирикдирлар, Роббилари ҳузурида ризқланиб турибдилар. Аллоҳ ўз фазлидан уларга берган нарсага хурсанд бўлиб, орқаларида қолиб, хали уларга қўшилмаган зотларга – уларга хавфу – хатар йўқлиги ва улар хафа ҳам бўлмасликларини ҳушхабар берадилар. Аллоҳ тамонидан бўладиган фазлу – неъматларни ҳушхабарини берадилар. Албатта Аллоҳ мўминларни ажрини зое қилмас.” (Оли Имрон сураси 169–171 оятлар)

209. Аҳмад, Хоким ва Ибн Аби Шайба ибн Аббос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар:

" الشهداء علي بارق نهرِ بِبابِ الجنَّة, في قبةِ خضراء, يخرج عليهم رزقُهم من الجنة بُكرَةً و عشياً "

“Шаҳидлар жаннат эшиги ёнидаги анхор соҳилида кўк гумбаз ичида бўлиб, уларга эртаю – кеч жаннатдан ризқлари чиқиб туради.”277

210. Ат- Термизий ва Хоким Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида шундай дейилади:

- Кунлардан бир куни Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга қарб:

- Нима гап эй Жобир, жуда ғамгин кўринасан? – дедилар:

- Ё Росулуллоҳ, отам шаҳид бўлди. Бўйинларида қарзи бор жди. Бу ёқда оила....- дедим мен. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Сенга бир гапни айтайми? – дедилар – Аллоҳ таоло ким билан гаплашган бўлса, парда орқасида гаплашган. Сени отанг билан эса бевосита, юзма-юз гаплашиб:

- Мендан нима тилагинг бор? Сўра бераман – деди:

- Эй Роббим, мени дунёга қайтарсан мен иккинчи бор ўлдирилсам! – деб сўради у. Роб таоло унга:

-Мен айтиб қўйганманки: “Инсонлар дунёга иккинчи бор қайтмайдилар”278.

Олимлар шаҳидларни ҳаёт эканлиги хақида турлича фикр билдиргнлар: Қуртубий шундай дейди:

- Аллоҳ хабар бергандек шаҳидларни ҳаётлиги муҳаққақ. Улар тирик бўлиб, жаннатда ризқланиб турадилар. – Бунга аксар уламолар қўшилганлар, баъзилари эса:

-Улар вафот топиб, бу дунёти тарк этганлар. Лекин улар жаннатдаги ризқланиш билан бошқа одамлардан афзал қилинган. Гўёки ҳаёт уларга доимий қилинган. – деганлар. Баъзилари эса:

-Уларнинг руҳлари қабирдаги эасадларига қайтарилди. У ерда улар неъматланиб турадилар. – дейди.

Мужоҳид шундай дейди:- Шаҳидлар жаннат меваларидан ризқланиб турадилар, гарчи ўзлари жаннатда бўлмаса-да.

Лекин саҳиҳ рожих гап шуки:

- Шаҳидларнинг руҳлари кўк қушнинг ичида бўлиб, улар жаннатда бўладилар. Неъматлар билан ризқланиб турадилар. Чунки аввалда ўқиб ўтилган оятлар ва ҳадислар шунга далолат қилади.

Барча мужоҳидлар Аллоҳнинг ҳузурида бир хил мартаба ва даражада бўлмайди. Улар мартаба ва даражада бир-бирларидан фарқли бўлади. Бунинг сабаби:

- Улар шаҳид бўлишдан аввал ихлослари, ниятлари, самимийликлари қай даражада бўлганига қараб, уларнинг Аллоҳнинг ҳузуридаги даражалари турлича бўлади. Шаҳидлардан баъзиларининг руҳлари кўк қушнинг ичида бўлиб, жаннатнинг хоҳлаган ерларида донлаб, сўнг аршнинг соясида осиғлиқ бўлган тилла қандилга келиб туради.

- Шаҳидлардан баъзилари жаннат эшиги ёнидаги анҳор соҳилида бўлиб, уларга жаннатдан эрта-ю кеч жаннатдан ризқлари келиб туради.

- Шаҳидлардан баъзилари фаришталар билан бирга жаннатда хоҳлаган ерларида учиб юради.

- Шаҳидлардан баъзилари жаннатдаги кўшкда бўлади.

- Шаҳидларнинг жасадлари ерда чиримайди.

Молик ва ибн Саъд Абдураҳмон ибн Аби Саъсаъадан қилган ривоятда айтилишича:

Унга етган хабарга кўра, Амр ибн Жамух ва Абдуллоҳ ибн Амр – икки ансорий розияллоҳу анҳумолар Уҳуд кунида шаҳид бўлдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар иккисини бир қабрга қўйдилар. Муовия ибн Аби Суфиён розияллоҳу анҳунинг халифалик даврида қаттиқ сел келиб, қабрнинг бир чеккасини ювиб кетди. Қабрларини бошқа жойга кўчириб қўйиш учун кавлаб олдилар. Уларнинг ҳар иккиси ҳам қабрга худди кеча қўйилгандек жасадлари ўзгармай турган эди. Улардан бири жангда жароҳатланиб, қўлини жароҳатига қўйган ҳолда жон таслим қилган эди. Кўмаётган пайтда қўлини жароҳатидан олиб қўйилганда, яна жойига қайтган эди. Кейин шундайлигича дафн қилинган эди. Уҳуд жанги билан улар ковлаб олинган кун ўртасида қирқ олти йил ўтган эди.279

Ибн Муборак ривоятида Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳу бундай дейди:

- Муовия розияллоҳу анҳу Уҳуддаги Кизома қудуғидан сув юргизишни ирода қилган пайт: “Кимнинг бу ерда кўмилган қатийли бўлса, келиб бошқа жойга қабрни кўчириб қўйсин” – дея буйруқ қилди. Ҳар бир қабрга икки кишидан дафн қилинган эди. Ковланаётган пайтда бир кишининг темир кураги бир мурданинг оёғига тегиб кетган эди, унинг қони оқиб кетди”.280

Абдураззоқ ўз таснифида ёзишича, Қайс ибн Аби Хозим:

- Талҳа ибн Убайдуллоҳ розияллоҳу анҳунинг аҳлидан бири ривоят қилишича, у тушида Талҳани кўрибди – дейди. Талҳа унга:

- Сизлар мени ноқулай жойга дафн эттингизлар. Менга сув кўп озор беряпти, жойимни ўзгартириб қўйинглар! – дебди.

Уни ковлаб олишганида, унинг жасадида соқол тукларидан бошқа ҳеч нарсаси ўзгармаган эди.281

Ҳоким ўзининг “Ал мустадрак” китобида Собит ибн Қайс ибн Шаммоснинг қизидан қилган ривоятда шундай дейилган:

- Собит ибн Қайс розияллоҳу анҳу мужоҳидлар билан бирга Ямома жангига чиқиб, жанг қилиб, Аллоҳга шаҳид ҳолида йўлиқади. Унинг эгнида нафис бир совути бор эди. Шаҳид бўлганидан сўнг унинг жасади ёнидан ўтаётган бир киши бу совутни ечиб олади. Мусулмонлардан бири ухлаб ётса, тушида унинг олдига Собит ибн Қайс келиб:

- Мен сенга бир васият қиламан. Мен туш кўрдим деб бепарво бўлма. Кеча мен ўлдирилган пайтимда мусулмонлардан бири менинг ёнимдан ўтаётиб совутимни ечиб олди. Унинг уйи энг чеккада. Чодири олдида узун арқонга боғлаб қўйилган от ўтлаб турибди. Совутнинг устига қозонни тўнтариб, унинг устига туянинг устига ташланадиган шолчани ташлаб қўйган. Қўмондон Холиб ибн Волидга айт, одам юбориб, совутни олдириб келсин. Мадинага борган пайтингда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг халифисига айт: Менинг бўйнимда шунча қарзим бор. Фалончи менинг эски қулим – у озод этилсин! Бу бир туш-да деб бепарво бўлма – дебди.

Эртаси куни ҳалиги киши Холид ибн Волиднинг олдига келиб бор гапни айтди. Холид одам юбориб, совутни олдириб келтирди. Сўнг Абу Бакр розияллоҳу анҳуга хабар етказилди. У рухсат берди, васият адо этилди.

Биз Собит ибн Қайсдан бошқа ўлганидан сўнг қилган васияти жорий этилган бирор кишини билмаймиз.282

Шаҳидга тирик ҳукми берилгани туфайли, уни тирик қилиниб, жаноза ўқилмайди.

Шаҳидни ювиш хусусида уламолар орасида ихтилоф бор.

Имом Молик, Имом Шофий, Имом Абу Ханифа ва Саврийлар шаҳидлар ювилмайди, балки қонлари билан дафн этилади – деганлар.

211. Имом Бухорий Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:

- Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам Уҳуд шаҳидларини қонлари билан дафн этишни буюрдилар. Уларни ювилмади ҳам, уларга жаноза ҳам ўқилмади”.283

Шаҳидларнинг ювилмаслигини сабаби:

- Қиёмат кунида уларнинг қонлари қон рангида, ҳиди эса мушку анбар ҳидида бўлади.

Ал-Ҳасан ва ибн Мусайяб: - Шаҳидлар ювилади – дейдилар.

Аксари уламоларнинг фатвосига кўра, шаҳидлар ювилмайди, балки қонлари билан дафн қилинади.

Шаҳидларга жаноза ўқилиши хусусида ҳам уламолар орасида ихтилоф бор:

Имом Молик, Шофий ва Аҳмад ибн Ҳанбаллар, юқорида ўтган ҳадисни далил қилишиб:

- Шаҳидларга жаноза ўқилмайди – деганлар. Куфа, Басра ва Шом уламолари:

- Шаҳидларга жаноза ўқилади – деганлар. Аввалги фикр эътиборга олинган. Демак:

- Шаҳидлар ювилмасдан - қонлари билан, жаноза ўқилмай дафн қилинади.

Ушбу ҳукм жанг майдонида ўлдирилганларга хосдир. Аммо бир киши жанг майдонида жароҳатланиб, уни чеккага кўтариб олиб чиқилгач, уни даволанса, у еб-ичса-ю сўнг ўша жароҳат сабабидан ўлса, у ювилади ва унга жаноза ўқилади. Худди саҳобалар Умар розияллоҳу анҳуни қилганларидек. Умар розияллоҳу анҳуга яроғ санчилди, сўнг у шу жароҳатдан вафот этди. Саҳобалар уни ювиб, жаноза ўқиб дафн этдилар.

Шаҳидларнинг фазилатлари баёнидаги фасл.

Аллоҳ ҳузуридаги шаҳидлар учун бир неча фазилатлар бор. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу фазилатлар ҳақида бизга хабар берганлар.



Биринчи: Жаннатга кириш бахтига муяссар бўлганлардан бирор кимса ҳам, гарчи унга ер юзидаги барча бойликлар берилса ҳам дунёга қайтарилишига рози бўлмайди. Лекин шаҳид бундан мустасно. У ўзини дунёга қайтарилишини ва Аллоҳ йўлида яна бир неча марта ўлдирилишини орзу қилади. Чунки у шаҳидликнинг фазлини ва унинг улуғ неъмат эканлигини билади.

212. Имом Бухорий ва Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

" ما مِن أحد يدخلُ الجنة، يحبُّ أن يرجعَ إلى الدنيا، و أنَّ له ما على الأرض مِن شيء ، إلاّ الشهيد، فإنه يتمنّى إنْ يرجعَ إِلى الدنيا، فيُقتَلَ عشرَ مرات، لِما يرى من الكرامةِ ".

“Жаннатга кирганлардан бирортаси ҳам, гарчи унга ер юзидаги барча нарсалар берилсада, дунёга қайтишни истамайди. Шаҳид эса бундан мустаснодир. У дунёга қайтиб, ўн марталаб ўлдирилишни орзу қилади. Чунки у шаҳодатнинг улуғлигини татиб кўргандир”.284

214. Имом Бухорий ва Муслимнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

... و الذي نفسُ محمدٍ بيده لوددتُ أَني أغزو في سبيل الله فأُقْتَل، ثم أَغزو فأُقْتَل، ثم أَغزوا فأُقْتََل

“...Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган зотга қасамки, албатта мен Аллоҳ йўлида ғазот қилишни ва ўлдирилишни ва яна ғазот қилишни ва ўлдирилишни ва яна ғазот қилишни ва ўлдирилишни хоҳлайман...”285

Иккинчиси: Аллоҳ йўлида шаҳодат Аллоҳ билан банда ўртасидаги барча гуноҳларга каффорот бўлади.

216. Имом Муслимнинг Абу Қатода Ал – Ансорий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам улар ичида туриб, Аллоҳ йўлидаги жиҳод ва Аллоҳга иймон – амалларнинг энг афзали эканлигини эслатдилар. Шунда бири киши туриб:

- Менга хабар беринг ё Росулуллоҳ, агар мен Аллоҳ йўлида ўлдирилсам, менинг барча хатоларим кечирилади-ми? – деб сўради. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга жавобан:

" نعم إنْ قُتِلْتً في سبيل الله، و أنتَ صابرٌ محتسب مقبلٌ غيرُ مدبر "

- Ҳа, агар сен Аллоҳ йўлида сабр қилиб, савоб умидида, олдинга интилган ҳолингда, орқага чекинмасдан ўлдирилсанг – кечирилади – дедилар-да, сўнг:

- Қандай дединг? – деб сўрадилар.

- Айтингчи, Аллоҳ йўлида ўлдирилсам барча хатоларим кечирилади-ми? – деди у.

" نعم و أنتَ صابرٌ محتسبٌ مقبلٌ غيرُ مدبر. إلاّ الدّيْن ، فإنَّ جبريلَ قال لي ذلك "

- Ҳа, сен сабр қилиб, савоб умидида орқага қочмай, олдинга интилган ҳолингда ўлдирилсанг, қарздан бошқа барча хатоларинг кечирилади. Буни менга Жаброил алайҳис-салом айтдилар” – дедилар.286

Бу ердаги қарздан мурод, сенинг бўйнингда бўлган барча одамларнинг ҳақларидир. Масалан: Ғазаб, нотўғри йўл билан олинган мол-мулк, одам ўлдириш, ярадор қилиш, ғийбат, чақимчилик ва сеҳр кабилар.

217. Муслимнинг Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

" يُغفَرُ للشهيد كلِّ شيءٍ إلاّ الدّيْن "

“Шаҳиднинг қарзидан бошқа ҳамма нарсаси кечирилади”

ва бошқа бир ривоятда:

" القتلُ في سبيل الله يكفرُ كلَّ شيءٍ إلاّ الدَّيْن "

“Аллоҳ йўлида ўлдирилиш қарздан бошқа барча нарсага каффорот бўлади”287 – деганлар.

Бир киши йўқлиги ёки камбағаллиги туфайли қарз олса-ю, уни адо этишга қодир бўлмаса, сўнг Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиб ўлса, Аллоҳ уни жаннатга киришидан тўсмайди. Аслида тўлашдан ожиз бўлган қарздорларнинг қарзини султон хоҳ садақотлардан, хоҳ ғанимат ўлжалардан бўлсин – узиб қўймоғи лозим. Бунга Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадислари далил бўлади.

218. Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

" ما من مسلم إلاّ و أَنا أولى الناس به في الدنيا و الآخرة . إقرءوا إنْ شئتُم قوله تعالى:

فأيُما مؤمنٌ مات و تركَ مالاً فليرثه عصَبتُه، و مَنْ تركَ دَيْناً أو ضَياعاً، فليأتِني فأَنا مولاه ".

“Ҳар бир мусулмон учун дунё-ю охиратда одамларнинг энг ҳақдорроғи мен бўламан. Агар хоҳласаларинг Аллоҳнинг мана бу сўзларини ўқинглар: “Пайғамбар мўминларга ўзларидан ҳам ҳақдорроқдир ...” (Аҳзоб сураси, 6 – оятдан). Қайсики мўмин вафот этса ва ўзидан сўнг мол қолдирса, қариндошлари мерос қилиб олсин. Кимки ўзидан сўнг қарз қолдирса, менинг олдимга келсин, мен унинг эгаси бўламан”.288

Агар султон унинг қарзини адо этмаса, Аллоҳнинг Ўзи уни қарздор қилиб, даъво қилувчини рози қилиб қўяди.

219. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

" مَنْ أخذ أموالَ الناس يريدُ أَداءَها أدّى اللهُ عنه، و مَنْ أَخذها يريدُ إتلافَها أتلفه الله "

“Кимки адо этиш ниятида одамларнинг молини олса, Аллоҳ уни ўрнига адо этиб қўяди. Кимки уни еб кетиш ниятида олган бўлса, Аллоҳ уни хароб қилади”.289

Тўлаши вожиб бўлган қарзи бор шаҳидни Аллоҳ жаннатдан тўсмаслигига Жобир розияллоҳу анҳунинг оталари Абдуллоҳ ибн Хиромнинг Уҳуд кунида шаҳид бўлиши далил бўлади.

Шаҳид бўлганида унинг бўйнида қарзи бор эди. Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи васаллам унинг ўғли Жобирни отасининг қарзи туфайли ғамгин ҳолда турганини кўриб, Аллоҳ унинг отаси билан бевосита гаплашганининг хабарини бердилар.

Агар у жаннат олдида тўхтатиб қолинганида эди, бундай улкан бахтга муяссар бўла олмаган бўлар эдилар.

Учинчи: Малоикалар шаҳидга қанотлари билан соя қилиб турадилар.

220. Бухорий ва Муслимнинг Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида у шундай дейди:

- Отамни Пайғамбар соллаллоҳи алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келишди. Отам мусла қилинган эди. У кишининг олдиларига қўйишди. Мен бориб юзларини очмоқчи бўлдим. Қавм мени қайтарди. Шунда дод солиб йиғлаган товуш эшитилди

- Амрнинг қизи ёки синглиси – дейишди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга қараб:

- Нега йиғлайсан?! Отангнинг жасадига фаришталар қанотлари билан соя солиб туришибди-ку! – дедилар.

Тўртинчи: Аллоҳ йўлидаги холис шаҳодат – жаннатга киришни қатъан вожиб қилади. Аллоҳ субҳанаҳу таоло бундай дейди:

Албатта, Аллоҳ мўминларнинг жонлари ва молларини улардан жаннат баробарига сотиб олди...” (Тавба сураси, 111 – оятдан).

... Аллоҳ йўлида ўлдирилган зотларнинг амаллари ҳаргиз зое кеткизмас. Уларни (жаннат йўлига) ҳидоят қилур ва ишларини ўнглар. Уларни (Аллоҳнинг) Ўзи уларга танитган жаннатга киритур”. (Муҳаммад сураси, 4-5-6 – оятлардан).

221. Имом Бухорий Самура ибн Жундаб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

" رأيتُ الليلة رجلين آتياني، فصعدا بي الشجرة، فأَدْخلاني داراً هي أحسنُ و أفضل، لم أَرَقط أحسنَ منها. و قالا لي: أمّا هذه الدارُ فدارُ الشهداء ".

“Ушбу кечада менинг олдимга икки келган икки кишини кўрдим. Улар мени бир дарахтнинг устига олиб чиқдилар-да, бир ҳовлига олиб кирдилар. Бундан кўра гўзалроқ, кўркамроқ ҳовлини асло кўрган эмасман. У иккиси менга: “Бу шаҳидларнинг ҳовлиси”,- дедилар”.290

222. Имом Бухорий ва Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

" يضحكُ اللهُ لرجلين، يَقتلُ أحدُهما الآخر، كِلاهما يدخل الجنة ".

“Аллоҳ икки кишига табассум билан кулиб боқади. Уларнинг бири иккинчисини ўлдирган ва иккиси ҳам жаннатга кирган кишилардир”

Қандай қилиб, ё Росулуллоҳ? – дедилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

-Улардан бири ўлдирилиб, жаннатга киради! Сўнг қотил Аллоҳга тавба қилади. Аллоҳ уни ҳидоят қилади. Сўнг Аллоҳ йўлида жиҳод қилиб, шаҳид бўлади! – дедилар.291

223. Имом Бухорий Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда хабар қилинишича:

Хориса ибн Суроқанинг онаси Умму Робиъ бинти Ал-Баро Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб:

- Ё Росулуллоҳ, менга Хориса ҳақида хабар беринг – деди. Хориса Бадр куни ўлдирилган эди. Агар у жаннатда бўлса сабр қилай. Агар бошқача бўлса, унга йиғи очиб, дод-фарёд қилай – деди.

" يا أمَّ حارثة: إِنها جِنانٌ في الجنة ! و إنَّ ابنَكِ أصابَ الفردوسَ الأعلى. "

“Эй Умма Ҳориса, бир қанча жаннатлар бор бўлиб, сени ўғлинг фирдавсу аълога мушарраф бўлган! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.



Бешинчи: Шаҳидлар Аллоҳ йўлида ўлдирилган пайтда Аллоҳ уларнинг руҳларини жаннатдаги бир кўк қушнинг ичига солиб қўяди.

224. Имом Муслимнинг Масруқдан қилган ривоятида у Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан қуйидаги оят ҳақида сўрадик дейди:

“Аллоҳ йўлида ўлдирилган зотларни ҳаргиз ўликлар деб ҳисоб қилмангиз. Балки (улар) тирикдирлар, Роббилари ҳузурида ризқланиб турадилар”. Шунда ибн Масъуд розияллоҳу анҳу:

- Биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ушбу оят ҳақида сўраганимизда у киши шундай жавоб қилганлар деди:

" أَرواحُهم في جوفِ طيرٍ خضر، لها قناديلُ معلَّقَةٌ بالعرش، تسرحُ من الجنة حيث ساءت، ثم تَأوي إِلى تلك القناديل ! " فاطلعَ إليهم ربُّهم اطلاعةً، فقال: هل تشتهونَ شئنا ؟

قالوا: أيَّ شيء نشتهي، ونحنُ نسرحُ مِن الجنةُ شئنا ؟

ففعلَ بهم ذلك ثلاثَ مرات، فلما رأوا أنهم لن يُتركوا من أنْ يَسْأَلوا ، قالوا: يا ربِّ نريدُ أنْ تَرُدَّ أَرواحَنا في أجسادِنا حتى نُقْتَلَ في سبيلِك مرةً أُخرى . فلما رأى أنْ ليسَ لهم حاجة تُرِكوا ."

“Шаҳидларнинг руҳлари кўк қушнинг ичида бўлиб, у қуш учун Аршга осиб қўйилган қандиллар бўлади. Жаннатнинг хоҳлаган жойларида донлаб, сайр қилиб юради-да, сўнг ўша қандилларга қайтиб келади!”. Роббилари уларга боқиб:

- Нима истайсизлар? – деб сўрайди.

- Нимани ҳам истардик, биз жаннатнинг хоҳлаган жойида юрган бўлсак?! – деб жавоб беришади. Бу савол уч бора такрорланади. Улар ўз ҳолларига қўйилмаганини кўришгач:

- Эй Роббимиз, бизларни руҳимизни ўз жасадларимизга қайтарсанг, токи сенинг йўлингда яна бир бор шаҳид бўлсак – дейишади.

Уларнинг ҳожатлари йўқлиги кўрилгач, тек қўйилади.

226. Ат – Термизий Каъб ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

" أرواحُ الشهداء في أجوافِ طيرٍ خضرٍ تَعْلُق من ثمرِ الجنة ".

“Шаҳидларнинг жонлари кўк қушларнинг ичида бўлиб, жаннат меваларидан еб юради”.292

Шаҳидлар руҳининг кўк қушлар ичига жойлашишидаги ҳикмат:

- Улар Аллоҳ йўлида жиҳод қилишиб, ўз ширин жонларини Аллоҳ йўлида қурбон қилган ва Аллоҳ муҳаббати йўлида борини сарфлаган, ўзлари машаққат ва оғриқларга рўбарў бўлган зотлар бўлиб, буларнинг ҳаммасини Аллоҳга бўлган итоати туфайлигина ва Аллоҳнинг ризолигини талабидагина бўлганлиги учун бўлса ажаб эмас.

Шундай амалларни қилган шаҳидларнинг жасадлари ўрнига абадий неъматлар юртида енгил бўлган қушлар жасадини берган. Улар жаннатнинг хоҳлаган ерларида еб-ичиб юраверадилар.



Олтинчи: Шаҳидлар қабрларида фитналанмайди ва қиёмат даҳшатидан омонда бўладилар.

Аллоҳ йўлидаги муробитни қабр фитналаридан омондалиги собит бўлган, шаҳид эса бу ўринда муробитдан афзалроқдир.

Шаҳид қабрдаги савол-жавоб имтиҳонидан омонда бўлади. Унинг боши узра ялтираган қиличлар имтиҳон учун кифоя қилади.

Қабрдаги савол-жавоб кишининг иймон-эътиқоди ҳақиқати учун синов имтиҳонидир.

Шубҳасиз, ким жангда иштирок этса ва қиличлар ялтирашини кўрса, жанг асносида унинг даҳшатларини, қонларнинг оқишини, каллалар узилиши, инсон аъзоларининг қиймаланишларини кўриб, орқага қочмай жангда собитқадам бўлиб то шаҳид бўлгунча олишса, шунинг ўзи унинг иймон-эътиқоди учун улкан синов-имтиҳондир. Шундай бўлгач, шаҳид қиёмат куни даҳшатларидан ҳам омонда бўлади.

228. Ҳоким Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Жаброил алайҳис-саломдан қуйидаги оят ҳақида сўраганлар:

Сур чалинди-ю, осмонлар ва ердаги бор жонзот ўлди, магар Аллоҳ хоҳлаган зотларгина (тирик қолдилар)...”. (Зумар сураси, 68 – оятдан).

- Аллоҳ ўлдиришни хоҳламаган кимсалар кимлардир? – деб сўрадилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Улар шаҳидлардир! – дея жавоб берди Жаброил алайҳис-салом.293

Еттинчи: Шаҳид ўз аҳлида етмиш кишини шафоат қилади, қиёмат даҳшатидан омонда бўлади ва биринчи қон томчиси чиқиши билан гуноҳлари кечирилади.

229. Абу Довуд ва Байҳақий Нимрон ибн Утба Аз-Зиморийдан қилган ривоятда у шундай дейди:

- Биз бир неча етим болалар Умми Дардонинг олдига кирдик. Шунда у аёл бизларга:

- Хушхабарланинглар эй болалар, мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

" يَشفعُ الشهيدُ في سبعينَ مِن أهلِ بيته "

“Шаҳид ўз аҳли байтидан етмиш кишини шафоат қилади”294- деганларини эшитганман деди.

230. Аҳмад ва Табороний Уббода ибн Собит розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

" إنَّ للشهيد عند ربه سبعُ خصال: أنْ يُغفرَ له في أولِ دفعةٍ من دمه، ويَرى مقعده من الجنة، و يُحلّى حليةَ الإيمان، و يُجارَ من عذابِ القبر، و يأمَنَ من الفزعِ الأكبر، و يوضَعَ على رأسِه تاجُ الوقار، الياقوتةُ منه خيرٌ منَ الدنيا و ما فيها، و يُزَوَّجَ ثنتيت و سبعين من الحور العين، ويشفعَ في سبعينَ إنساناً مِن أقاربه ".


”Албатта шаҳид учун Роббисининг ҳузурида еттита хислат бор:

Қонидан оққан биринчи қатраси билан унинг гуноҳлари кечирилади.

Жаннатдаги ўрнини жони чиқмай кўриб туради.

Иймон зийнати билан зийнатланади.

Қабр азобидан ва қиёматдаги даҳшатлардан омонда бўлади.

Бошига виқор тожи кийдирилади. Ундаги бир дона ёқут дунё ва ундаги барча нарсалардан афзал бўлади.

Етмиш иккита ҳури айнга уйлантирилади.

Яқин қариндошларидан етмиш кишини шафоат қилади.

231. Ал – Байҳақий Саҳл ибн Ханиф розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар:

" إنَّ أولَ ما يُراقُ من دم الشهد تُغفَرُ له ذنوبهُ "

“Шаҳиднинг биринчи томчи қони ерга томганда гуноҳлари кечирилади”295.

Мужоҳид бундай дейди:

Язид ибн Шажара Ар-Раҳовий асҳобларининг ичида хутба қилиб бундай деди:

- Ҳозир дунёдаги барча нарсалар сизларга юзланиб турибди. Сиз душманга юзма-юз турган пайтингиз – осмон эшиклари, жаннат ва дўзах эшиклари очилиб, ҳурлар ўзларини зийнатлаб майдон тепасига келиб турган пайтдир. Қачонки мужоҳид йигит олдинга интилса, ҳурлар: “Эй Аллоҳим, ўзинг унга ёрдам бер!” – дейишади. Агар мужоҳид ортга чекинса, юзларини тўсишиб: “Эй Аллоҳим, уни маъзур тут, мағфират қил!” – дейишади. Эй йигитлар, сизларга ота-онам фидо бўлсин! Душман бўлган қавмга ташланинглар! Ҳур айнларни хижолат қилманглар! Чунки мужоҳиднинг энг биринчи томган қон томчиси туфайли Аллоҳ гуноҳларини кечиб юборади. Унинг олдига ҳур айнлардан иккитаси тушиб, юзидаги чанг-тупроқларни артади ва унга: “Хуш келибсиз, сизнинг вақтингиз келди!” – дейишса, мужоҳид ҳам: “Сизлар ҳам хуш келибсиз, сизларнинг ҳам вақтингиз келди!”296 – дейди.

Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу:

-Агар банда Аллоҳ йўлида ўлдирилса, ерга томган биринчи қон томчиси сабабли Аллоҳ унинг барча гуноҳларини кечиб юборади297 - дейди.



Саккизинчи: Аллоҳ йўлида шаҳид бўлган кимса - ғалабага эришган ва жангдан саломат қайтган кимсалардан афзалдир.

232. Аҳмад, ибн Аби Шайба ва Абу Яъло Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида бир киши:

- Ё Росулуллоҳ, қайси жиҳод афзал? – деб сўради.

" أنْ يُعْقَرَ جَوادُك، و يُراقَ دمُك "

- Отинг сўйилиб, ўзингнинг қонинг тўкилмоғи298 - дея жавоб қилдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

233. Абу Довуд, Насоий, Доримий ва Аҳмад Абдуллоҳ ибн Хабаш ал – Хасъамий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида айтилишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан:

- Амалларнинг афзали қайсиниси? - деб сўрадилар.

- Шаксиз бўлган иймон, ғулусиз бўлган жиҳод ва ҳажжу-мабрур! – дея жавоб қилдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Қайси садақа афзал? – деб сўрадилар.

- Камбағал одамнинг қийналиши (яъни ҳеч нарсаси йўқлиги учун) – дея жавоб қилдиларРосулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Қайси ҳижрат афзал?

- Аллоҳнинг харом қилган нарсаларидан ҳижрат қилиш!

- Қайси жиҳод афзал?

- Мушрикларга қарши молу жони билан жиҳод қилган одамнинг жиҳоди!

- Қайси ўлим шарафлироқ?- сўралди.

- Оти чопилиб, қони оқизилган одамнинг ўлими – деб жавоб қилдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Юқоридаги ҳадиси шарифларда - ғолиб бўлган мужоҳидлар мақтул ҳолда шаҳид бўлган мужоҳидлардан афзалдир дегувчиларнинг сўзлари ботил эканига аниқ-равшан далилдир.

Ибн Муборак Абдуллоҳ ибн Убайд ибн Умайрдан қилган ривоятда шундай дейилади:

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳу Байтуллоҳни тавоф қилишга борганда Қурайшдан бўлган бир жамоа ҳалқа бўлиб ўтирган эдилар. Амрни кўргач:

- Ичларингизда Хишом ибн Ос афзалмиди ёки унинг укаси Амрми? – дейишди ўзаро гаплашиб. Амр тавофни тугатиб, уларнинг тепаларига келиб:

- Мен билдимки, мени кўрган пайтларингизда бир нима дедиларинг, шунда нима дедиларинг? – дея сўради.

- Биз сен билан Хишомни эслаб, уларнинг қайсиниси афзал деб гаплашиб турган эдик – дейишди.

- Бунинг хабарини мен сизларга ҳозир айтаман – деди Амр. Биз ҳар иккимиз Ярмук ғазотида иштирок этган эдик. Аллоҳдан ҳар иккимиз шаҳидликни сўраб тонг оттирдик. Тонг отгач Хишомга шаҳодат насиб бўлди, мен эса ундан маҳрум бўлдим. Мана шундан унинг мендан афзаллиги сизларга маълум бўлади.

Амр ибн Ос розияллоҳу анҳунинг гапи шаҳиднинг жангдан саломат қайтган одамдан афзаллигига далил бўлади.



Тўққизинчи: Шаҳид - қатл оғриғидан фақат чумоли чаққанчаликгина сезади халос.

235. Ат-Термизий, Насоий ва ибн Можжадан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

“Шаҳид қатл оғриғини сезмайди, магар сизлардан бирингизни чумоли чақса қанчалик бўлса, шунчалик сезади халос”.299

Ўнинчи: Шаҳидлар ҳузурига малоикалар ҳар эшикдан уларга салом бериб кирадилар.

236. Аҳмад, Ҳоким ва ибн Хаббон Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар:

“Энг биринчи жаннатга кирувчилар жамоаси – фақир муҳожирлар бўлиб, улар туфайли мусибатлардан сақланилинади. Уларга буюрилса қулоқ солишиб, итоат этадилар. Улардан бирортасининг султонга ҳожати тушса, уни олиб бормайди, ҳатто ўлсалар юракларда олиб кетадилар. Аллоҳ азза ва жалла қиёмат куни жаннатни чақиради, жаннат ўз зийнату безаклари билан ҳозир бўлади. Шунда Аллоҳ:

- Менинг йўлимда жанг қилиб ўлдирилган, озорланган ва менинг йўлимда жиҳод қилган бандаларим қаерда? Жаннатга киринглар! – дейди. Улар жаннатга беҳисоб кирадилар. Малоикалар келади-да, сажда қилишиб:

- Эй Роббимиз, биз сени номингни кеча-ю кундуз ҳамду сано билан тасбеҳ айтиб улуғлаймиз. Биздан устун кўрган бу бандаларинг кимлар? – деб сўрашади. Роб таоло уларга жавобан:

- Булар менинг йўлимда жанг қилишган ва менинг йўлимда озор чеккан бандаларимдир – дейди. Шунда малоикалар жаннатнинг барча эшикларидан киришиб:

- Ассалому алайкум, ўз сабрингиз туфайли эришган оқибат ҳовлиси қандай яхши! – дейишади”.300

Ўнинчи: Аллоҳ шаҳиддан рози бўлиб, сўнг унга ғазаб қилмайди.

237. Имом Бухорий ва Муслим Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

- Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бир одам келиб:

- Ё Росулуллоҳ, бизга Қуръон-ҳадис илмини ўргатувчи одамлар юборсангиз! – деб илтимос қилдилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорлардан бўлган етмиш кишини юбордилар. Улар Қурро деб номланган эдилар. Улар орасида менинг тоғам Хиром ибн Малхон ҳам бор эди. Улар кечалари Қуръон ўқишиб, ўзаро дарс қилишар, кундузлари сув олиб келиб масжидга қўяр ва ўтин теришиб сотиб, унинг пулига таом олиб келиб, аҳли суффа ва фақирларга беришар эдилар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам қориларни жўнатдилар. Улар айтилган жойга етиб бормай туриб, мушриклар хиёнаткорона ҳужум қилиб, уларни ўлдирдилар. Шунда улар дуо қилдилар:

- Эй Аллоҳим, бизни хабаримизни пайғамбаримизга Ўзинг етказгин. Биз сени ҳузурингга сендан рози бўлган ҳолда кетяпмиз, сен ҳам биздан рози бўлгин!

Бир киши Анаснинг тоғаси Хиромнинг олдига келди-да, унга найза санчиб яралади.

- Каъбанинг Роббисига қасамки, мен қутулиб қолдим-ми? – деди Хиром. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

-Биродарларингиз ўлдирилдилар. Улар шундай дедилар: “Эй Аллоҳим, бизнинг хабаримизни пайғамбаримизга етказ, биз сендан рози бўлиб сенга йўлиқмоқдамиз, сен ҳам бизлардан рози бўлгин”301.



Ўн биринчи: Шаҳид бўлиш учун аввалги амаллар яхши бўлиши шарт қилинмайди, балки аввалги ирода-ихтиёр шарт бўлади.

238. Имом Бухорий ва Муслимнинг Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида у шундай дейди:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурига бир темир ниқоб кийган киши келиб:

- Аввал Исломни қабул қилайми ё жанг қилайми? – деди.

- Аввал Исломни қабул қил, сўнг жангга кир! – дедилар Росулуллоҳ.

У киши Исломни қабул қилди-да жангга кириб ўлдирилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

Озгина амал қилиб кўп ажр олди302 - дедилар.

239. Саид ибн Мансур Баро ибн Озиб розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жанг қилаётган пайтда бир киши келиб:

- Агар Исломни қабул қилсам, мен учун яхшилик бўладими? – деди.

- Ҳа! – дея жавоб қилдилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Аллоҳдан ўзга ҳеч бир илоҳ йўқлигига ва сиз Аллоҳнинг росули эканлигингизга гувоҳлик бераман! – деди-да:

- Мен то ўлгунимча жанг қилсам, мен учун яхшилик бўладими? – деб сўради.

- Ҳа! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

- Гарчи намоз ўқимаган бўлсам ҳам-а? – деб сўради у яна.

- Ҳа! – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Сўнгра у мушрикларга ҳамла қилди. Мушриклар ҳам унга ташландилар ва уни ўлдирдилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у киши ҳақида:

- Озгина амал қилиб кўп ажр олди303- дедилар.

240. Табороний “Ал-кабир вал-авсат” китобида Абу Мусо ал-Ашъарий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда у шундай дейди:

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ғазотда эдилар. Мушриклардан бир киши мусулмонлар билан мубораза қилиб бир мусулмонни ўлдирди, сўнг яна бир мусулмон чиқди ва уни ҳам ўлдирди. Сўнг ҳалиги мушрик Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: “Нима учун урушяпсизлар?” – деди. Унга жавобан Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Динимиз бизни одамлар Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлиги ва Муҳаммад унинг бандаси ва элчиси эканига гувоҳлик бермагунларича урушмоқликка ва Аллоҳнинг ҳаққини адо этмоққа буюради – дедилар. Шунда ҳалиги мушрик:

- Аллоҳга қасамки бу яхши нарса-ку! Мен бунга иймон келтирдим!

أشْهَدُ أنْ لا إلهَ إلاّ الله ُ و أشْهَدُ أنَّ محمَّداً عَبْدُهُ وَ رَسُولُهُ

деб иймон келтирди. Сўнг мусулмонлар томонига ўтиб мушрикларга ҳужум қилди ва то ўлдирилгунча жанг қилди. Унинг жасадини аввал ўзи ўлдирган икки саҳобанинг ўртасига қўйдилар. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

- Булар ўзаро муҳаббатлари энг кучли бўлган аҳли жаннатдирлар!304 – дедилар.

Яъни жаннатда буларнинг бир-бирларига бўлган ўзаро муҳаббатлари кучли бўлади, чунки мақтул қотилни ўзининг жаннатга киришига ва неъматларга мушарраф бўлишига сабабчи деб билади.



Ўн иккинчи: Барча пайғамбарлар шаҳидлардан фақат пайғамбарлик даражаси билангина афзал бўладилар халос.

241. Аҳмад, Байҳақий ва ибн Хаббон Утба бин Абдус-Сулмо розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар:

“Ўлдирилганлар уч хил бўлади: 1. Аллоҳ йўлида молу жони билан жиҳод қилган мўмин киши душманга йўлиққан пайтда жанг қилиб ўлдирилган. Мана шу одам – имтиҳондан ўтган шаҳид бўлиб, Аллоҳнинг жаннатида Аршнинг остида бўлади. Пайғамбарлар улардан фақат пайғамбарлик даражалари билангина афзал бўладилар.

2. Ўз нафсига хато-ю гуноҳларидан қўрққан киши, Аллоҳ йўлида молу жони билан жиҳод қилиб, душманга йўлиққанида то ўлдирилгунича жанг қилади. Бундай ўлим унинг гуноҳларини ювувчи масмаса бўлади. Қилич зарбаси хатоларни ювади, уни жаннатга ўзи хоҳлаган эшигидан киритилади. Жаннатнинг саккизта эшиги бўлиб, бирининг иккинчисидан афзаллиги бўлади. Жаҳаннамнинг эса еттита эшиги бўлади.

3. Мунофиқ киши. Моли жони билан жиҳодга чиқиб, душманга йўлиққан пайтда Аллоҳ йўлида то ўлгунча жанг қилади. Бу одам дўзахга киради, чунки қилич нифоқни ўчирмайди”.305

Имтиҳон қилинган шаҳид – Аллоҳ унинг қалбини тақво билан имтиҳон қилиб, дилини Ислом учун очиб қўйган бўлади. У Аллоҳнинг мана бу ояти каримасига мос келувчи инсондир:

Албатта Аллоҳ пайғамбари ҳузурида овозларини паст қилган зотлар – ана ўшалар Аллоҳ дилларини тақво учун имтиҳон қилган (яъни, тақво имтиҳонидан ўтган) зотлардир...”.(Ҳужурот сураси, 3 – оятдан).



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   20




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет