Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима


ЖИҲОДДАН ЎЗИНИ ОЛИБ ҚОЧУВЧИЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ БЕКОРЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ



бет2/20
Дата08.07.2016
өлшемі1.5 Mb.
#184977
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20

ЖИҲОДДАН ЎЗИНИ ОЛИБ ҚОЧУВЧИЛАРНИНГ ҲУЖЖАТЛАРИ БЕКОРЛИГИ ҲАҚИДАГИ ФАСЛ.

Эй ўзига фарз қилинган жиҳоддан юз ўгирувчи! Ҳидоят ва тавфиқдан ўзини олиб қочувчи! Аллоҳга қасамки, сен жиҳодга чиқмай ундан ўзингни олиб қочиш билан катта бир саодатдан маҳрум бўлдинг ва Аллоҳдан йироқлашиш билан раҳматидан бенасибликка дучор бўлдинг!

Аллоҳ йўлида молу жонинг билан жиҳод қилишликдан бош тортишинга сабаб нима?

Бунинг сабаби фақат орзу-ҳавасларинг кўплиги, бевақт ўлиб кетишдан қўрқишинг, суюкли фарзандларингу ака-укалар, улфату дўстлар ёки суюкли хотинларингдан ажраб қолишдан қўрқишинг ёки мансабу обрўларингдан, соя-салқиндаги истироҳатларни кўзинг қиймаслиги, жуда бўлмаса узоқ умр кўриб солиҳ амалларни кўпроқ қилишим керак, деган баҳонадан бошқа нарса эмас…

Сени жиҳоддан тўсиб, Роббил аъламиндан узоқлаштираётган нарса ушбулардан бошқа эмас.

Аллоҳ субҳонаҳу ва таолонинг мана бу сўзини эшитганмисан?

يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا مالَكُمْ إِذا قِيْلَ لَكُمُْ انْفِرُواْ فِي سَبِيل اللهِ اثَّاقَلْتُمْ إِلَى الْأَرْضِ أَرَضِيتُمْ بِالْحَيَاةِ الدُّنْيَا مِنَ الآخِرَةِ فَمَا مَتَاعُ الْحَيَاة الدُّنْيَا فِي اللآخِرَةِ إلاّ َقَلِيلٌ (سورة التوبة:37)

Эй мўминлар, сизларга нима бўлдики, Аллоҳ йўлида (жиҳодга) чиқинглар, дейилса, ўз ерингизга (яъни юртингизга) ёпишиб олдингиз?! Охират (неъматлари)дан юз ўгириб, ҳаёти дунё (лаззатлари)га рози бўлурмисиз?! Охират олдида бу дунё матоси жуда оз нарса-ку?!”. “Тавба” сураси, 38-оят.

Сен ўзингни оқлаш учун топиб олган ҳужжатларингни пучга чиқарувчи далил ва ҳужжатлар келтираман. Бир қулоқ солиб кўрчи, ажаб эмаски, жиҳоддан қолишинг сабабли сени кўп нарсадан маҳрум этаётган нарса нафсинг ҳамда шайтони лаин эканлигини билиб олсанг.

Биринчи ҳужжат ботиллиги

Агар сен айтсанг-ки: менинг ҳали дунёда анча орзу-ҳавасларим бор, жиҳод қиламан деб ўлиб кетишдан қўрқаман, – деб ўзингни оқлаш учун ҳужжат қилсанг, билки, бу ҳужжатинг ботилдир.

Жиҳодга чиқиш инсоннинг умрини озайтириб, жиҳоддан қочиш кишининг умрини узайтирмайди. Чунки Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло:

وَلِكُلِّ أُمَّةٍ أَجَلٌ فَإِذَا جَآءَ أَجَلُهُمْ لا َيَسْتأخِرُونَ سَاعَةً وَلاَيَسْتَقْدِمُونَ (سورة الأعراف:34)

Ҳар бир жамоат учун ажал бордир. Бас, қачон уларга ажаллари келса, уни бирон соатга кетга ҳам, илгарига ҳам сура олмайдилар”. “Аъроф” сураси, 34-оят.

وَلَن يُؤَخِّرَاللهُ نَفْسًا إِذَا جَآءَ أَجَلُهَا واللهُ خَبِيرٌبِمَا تَعْمَلُونَ (سورة المنافقون:11)

Аллоҳ бирон жонни ажали келган вақтида (вафот эттирмасдан) қолдирмас. Аллоҳ қилаётган амалларингиздан хабардордир”.

“Мунофиқун” сураси, 11-оят.

كُلُّ نَفْسٍ ذَآئِقَةُ الْمَوْتِ ثُمَّ إِلَيْنَا تُرْجَعُون

Ҳар бир жон ўлим (шарбати)ни тотгувчидир. Сўнгра Ўзимизга қайтарилурсизлар”. “Анкабут” сураси, 57-оят.

Эй фатво берувчилар, ўлим талвасаси қаттиқ бўлади, жон бериш жуда қийин, сизлар буни ҳис қила олмайсизлар, сўнг қабрда ҳам азобу икки фариштанинг сўроқ-саволлари бор. Бундан фақат солиҳ (чин мусулмон) бандаларгина қутула олур.

Аллоҳ азза ва жалла ўз каломида:

يُثَبِّتُ اللهُ الّذِينَ ءَ امَنُوا بِالْقَوْلِ الثَّابِتِ فِى الْحَيَوَاةِ الدُّنْيَا وَفِى الآخِرَةِ وَيُضِلُّ اللهُ الظَّالِمينَ وَيَفْعَلُ اللهُ مَا يَاشَآءُ

Аллоҳ иймон келтирган кишиларни ҳаёти дунёда ҳам, охиратда ҳам устивор сўз (иймон калимаси) билан собит қадам қилур, золимларни эса Аллоҳ (ҳақ) йўлдан оздирур. Аллоҳ ўзи хоҳлаган ишни қилур”. “Иброҳим” сураси, 27-оят.

Охиратдаги хатар жуда улкандир. Инсон ё саодатга эришиб, жаннатга ёки бахтсиз бўлиб, ҳисоб-китобда зиён кўриб дўзахга киради.

Шаҳид эса бу хатарларнинг барчасидан омонда бўлади. Бу ҳалок этувчи нарсалардан асло қўрқмайди. Ўлим шаҳидга оғриқ бермайди. У ўлим чоғида ҳеч қандай оғриқ сезмайди.

13. Имом Термизий, Насоий, Ибн Можжа Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَا يَجِدُ الشَّهِيدُ مِنَ أَلَمِ الْقَتْلِ إِلاَّ كَمَا يَجِدُ أَحَدُكُمْ مِنَ مسَّ الْقَرْصَةِ…

Шаҳид қатл оғриғидан сизлардан бирингизни чумоли чаққанчаликкина оғриқ сезади, холос”, – дейдилар.

Бундай қулай фурсатни нечук қўлдан бой берасан, эй биродар? Агар сен шаҳид бўлсанг, аввало қабр азобларидан, ундаги савол-жавоблардан ҳамда қиёмат Кунидаги даҳшат – қўрқувларнинг барчасидан омонда бўласан.

Шаҳидлар ўлмайдилар, Роббиларининг ҳузурида ризқланиб турадилар. Улар хафа бўлмайдилар ва уларга хавфу-хатар йўқ. Аллоҳ ўз марҳаматидан уларга берилган фазлдан шод бўлурлар, уларнинг жонлари кўк қушларнинг ичида бўлиб, Иллиюн жаннатларида учиб юради.

Иккинчи ҳужжат ботиллиги

Агар сен мени жиҳоддан тўсувчи нарса бу – аҳлу аёлим, бола-чақам ва молу дунёимдир, – десанг, хато қиласан. Бу ҳужжатинг ҳам ботилдир.

Аллоҳ таоло:

وَمَآ أَمْوَالُكُمْ وَلا أَوْلاَدُكُم بِالَّتِي تُقَرِّبُكُمْ عِندَنَا زُلْفَي…

На молу дунёларингиз ва на болаларингиз сизларни Бизнинг даргоҳимизга яқин қилгувчи эмасдир…”. “Сабаъ” сураси, 37-оятдан.

زُيِّنَ لِلنَّاسِ حُبُّ الشَّهَوَاتِ مِنَ النِّسَاءِ وَالْبَنِينَ وَالْقَنَاطِيرِ الْمُقَنْطَرَةِ مِنَ الذَّهَبِ وَالْفِضَّةِ وَالْخَيْلِ الْمُسَوَّمَةِ وَالْأَنْعَامِ وَالْحَرْثِ ذَلِكَ مَتَاعُ الْحَيَاةِ الدُّنْيَا وَاللهُ عِندَهُ, حَسْنُ الْمَئَابِ

Одамларга аёллар, болалар, туганмас олтин-кумуш бойликлар, (қиммат) баҳоли отлар, чорва ва экин-тикинлар каби истак-хоҳишларга кўнгил қўйиш чиройли қилинди. Ҳолбуки, бу нарсалар ҳаёти дунёнинг (ўткинчи) нарсаларидир. Аллоҳнинг ҳузурида эса энг гўзал қайтадиган жой – жаннат бордир”. “Оли-Имрон” сураси, 14-оят.

اعْلَمُوا أَنَّمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا لَعِبٌ وَلَهْوٌ وَزِينَةٌ وَتَفَاخُرٌ بَيْنَكُمْ وَتَكَاثُرٌ فِي الأَمْوَالِ وَالأَوْلاَدِ كَمَثَلِ غَيْثٍ أَعْجَبَ الْكُفَّارَ نَبَاتُهُ و ثُمَّ يَهِيجُ فَتَرَاهُ مُصْفَرًّا ثُمَّ يَكُونُ حُطَامًا وَفِي الآخِرَةِ عَذَابٌ شَدِيدٌ وَمَغْفِرَةٌ مِّنَ اللَّهِ وَرِضْوَانٌ وَمَا الْحَيَاةُ الدُّنْيَا إِلاَّ مَتَاعُ الْغُرُورِ(سورة الحديد:20)

Билингларки, бу ҳаёти дунё фақат (бир нафаслик) ўйин-кулги, зеб-зийнат, ўрталарингиздаги ўзаро мақтаниш ва мол-дунё ҳамда фарзандларни кўпайтиришдир, холос. (У) худди бир ёмғирга ўхшарки унинг (ёғиши сабабли униб чиққан) ўт-ўлани кофирларни ҳайратга солиб (ақлларини банд қилиб қўюр). Сўнгра у қурур, бас уни сарғайган ҳолда кўрурсиз, сўнгра у қуруқ чўп бўлиб қолур (Ҳаёти дунёнинг ҳоли ҳам шундан ўзга эмасдир). Охиратда эса (ўша тўрт кунлик дунёга алданиб қолганлар учун) қаттиқ азоб ва (иймон-эътиқод билан ўтганлар учун) Аллоҳ томонидан мағфират ва ризолик бордир. Ҳаёти дунё эса фақат алдагувчи матодир”. “Ҳадид” сураси, 20-оят.

Бунга ўхшаш оятлар жуда кўп.

14. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

لَوْكَانَتِ الدُّنْيَا تَعْدِلُ عِنْدَاللَّهِ جَنَاحَ بَعُوضَةٍ مَاسَقَى منهاكَافِرًا مِنْهَا شَرْبَةَ مَاء..

Агар Аллоҳ наздида дунёнинг пашша қанотича қадри бўлганида эди, кофирларга ундан бир қултум сув миқдорича ҳам бермаган бўлур эди”, – дедилар. (Термизий Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан).

15. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

مَوْضِعُ سَوْطٍ فِي الْجَنَّةِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا، وَغَدْوَةٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ أَوْ رَوْحَةٌ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا فِيهَا، وخِمَارُ جَاريةٍ من أهل الجنة خيرٌ من الدنيا وما فيها..

Сизлардан бирингизга бериладиган жаннатдаги бир қамчи миқдоричалик жой– дунё ва ундаги нарсалардан яхшидур. Аллоҳ йўлида тушликкача ёки тушдан кейин кечгача бўлишлик дунё ва ундаги барча нарсалардан яхшидир. Аҳли жаннатдан бўлган бир жориянинг бошидаги рўмоли дунё ва ундаги нарсалардан яхшидир”.

Имом ал-Бухорий Саҳл ибн Саъд ас-Соидийдан ривоят қилганлар.

Шундай экан, сени аҳлу аёлинг, фарзандларинг нечун жиҳоддан тўсгай, ёки ушбу ояту ҳадисларни инкор этасанми?! Бундан хатарлиси эса улар сендан келажакда ўзларини олиб қочади. Сўроқ-савол мавқифларида уларнинг юклари (гуноҳлари) учун сен ушланасан. Улардан ҳар бири ўзи нажот топиши учун барча гуноҳларини сенга юклашга ҳаракат қилади.

Ёки молу дунёинг сени қандай қилиб жиҳоддан тўссин. Ваҳоланки, у заволга юз тутгувчи нарса-ку! Молу дунё йўқ бўлган пайтда сендан дўстларинг, ҳатто ака-укаларингу, сенсиз “тура олмайдиган” улфатларинг ҳам ўзларини олиб қочади.

Қиёмат куни сен бу молу-дунёни қаердан олгансан? Қаерга сарфлагансан? Булар учун болаларни бирдан чолларга айлантириб қўядиган, даҳшатлари кучли, оломони зич бўлган, ҳатто бола эмизаётган аёл боласини унутиб қўядиган, ҳар бир ҳомиладор ҳомиласини ташлаб юборадиган, ўша Куннинг шиддатлилигидан гуноҳкор жиноятчилар юзларидан билиниб, улар чаккасидан ва товонларидан осиладиган кунда сен бу молу дунё учун сўроқ берасан.

Бу кунда бойлар арзимас нарса учун ҳам, қимматбаҳо нарсалар учун ҳам тик туриб жавоб берадилар. Камбағал мусулмонлар бойларидан беш юз йил олдин жаннатга кирадилар. Бу хабарни бизга Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам берганлар.

16. Имом Термизий, Ибн Можжа ва Аҳмад Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

يَدْخُلُ فُقَرَاءُ الْمُسْلِمِينَ الْجَنَّةَ قَبْلَ أَغْنِيَائِهِمْ بِنِصْفِ يَوْمٍ وَهُوَ خَمْسُ مِائَةِ عَامٍ..

Мусулмонларнинг фақирлари бойларидан ярим кун аввал жаннатга кирадилар, бу эса беш юз йилдир”, – дедилар.

Агар сен шириндан шакар болаларингни ва уларга бўлган меҳрибончилигингни ўйласанг, Аллоҳ таолонинг мана бу оятини эсла:

إِنَّمَآ أَمْوَالُكُمْ وَأَوْلاَدُكُمْ فِتْنَةٌ وَاللهُ عِندَهُ و أَجْرٌ عَظيمٌ (سورة التغابن:15)

Сизларнинг мол-мулкларингиз ва бола-чақаларингиз фақат бир фитна-имтиҳондир, холос. Улуғ ажр-мукофот эса ёлғиз Аллоҳнинг ҳузуридадир”.“Тағобун” сураси, 15-оят.

Албатта Аллоҳ болага ота-онасидан кўра меҳрибондир. Қандай қилиб У зот меҳрибон бўлмасин, ахир туғилмасдан олдин раҳмати туфайли онанинг раҳмида эканлигида, отанинг сулбида эканлигида озуқа бериб, тарбиялаб, йўқ жойдан бор қилиб мукаммал инсон шаклига келтирди-ку!

Қандай қилиб улар сени доруннеъматинг бўлган Роббил аъламинга қўшни бўлишдан тўссин.

Бола дунёга келибдики, унинг ғамидансан. Ёшлигида ҳам, улғайганда ҳам, соғ бўлса ҳам, касал бўлса ҳам унинг ҳақида қайғурасан. Агар у касалманд бўлса, дилинг унинг заифлиги учун доим хуфтон бўлади. Сен унга одоб берсанг аччиғи келади, сендан қочади. Агар насиҳат қилсанг эшитгиси келмайди, койиб уришсанг сендан гина ҳам қилади.

Сенинг оиланг шунчаликки, ғайратли бўлсанг сени қўрқитади, сахий бўлсанг бахилликка ундайди. Агар зоҳид бўлсанг дунёга рағбатлантиради. Ўзингга бўлган фитнани мукофот, деб биласан, улар учун меҳнатни роҳат, деб болаларни эса неъмат, деб биласан.

Уларнинг шодлиги сенинг заҳматинг билан, роҳати сенинг меҳнатинг билан, фойдаси эса сенинг зиёнинг билан, улар бойлигининг ортиши сенинг савоб тарозингнинг камайиши билан содир бўлади. Сен улар учун тоқатинг етмайдиган юкни кўтарасан, уларни боқиш учун ҳар қандай йўлларга кириб чиқасан.

Сен уларни Яратган зотга топшир, сендан кейинги ризқини сендан аввал ҳам ризқ бериб турган зот етказиб туради, у зотга таваккул қил. Осмонлару ернинг тадбирини қилган зот сенинг фарзандларинг ризқи тадбирини қилишига шубҳа қиласанми?!

Бутун осмонлару ер Аллоҳнинг мулки бўлсаю, сен фарзандларимнинг тадбирини ўзим қилаяпман, деб ўйлайсанми?

Аллоҳга қасамки, ўзинг учун ҳам, фарзандларинг учун ҳам бўладиган бирор фойда ёки зарарга, ҳаёт ёки ўлимга эгалик қила олмайсан. Уларнинг умрини ёки ризқини озгина бўлса ҳам кўпайтириб қўйиш сенинг қўлингдан келмайди.

Агар сен тўсатдан вафот топиб, қабрга қўйилсанг қилган амалларингнинг асири бўлиб, сенинг азиз фарзандларинг етим бўлиб қолса, сенинг ҳамма йиққан молу-мулкингни меросхўрлар бўлиб оладилар – хоҳ улар сенга дўст бўлган, хоҳ душман бўлган бўлсалар ҳам.

Ўша пайтда сен айтсан: – кошки эди, мен ҳам бола-чақам деб юравермай, мужоҳидларга қўшилиб, шаҳидлар билан бирга бўлганимда эди, мен ҳам зафарларга эришган бўлар эдим.

Эндиги оҳ-воҳинг фойда бермайди, қўлдан кетгани қайтиб келмайди, ҳасратларинг кўпаяди.

Энди сен қилган яхши-ёмон амалларинг билан ёлғиз қоласан. Сен “ғуруринг оқибати ёмон”, – деб огоҳ қилгувчи, Азиз ва Ғофур бўлган Аллоҳнинг каломига қулоқ тут:

يَأَيُّها النَّاسُ اتَّقُوا رَبَّكُمْ وَاخْشَوْا يَوْمًا لاّ َيَجْزِى وَالِدٌعَن وَلَدِهِى وَلاَ مَوْلُودٌ هُوَ جَازٍ عَنْ وَالِدِهِى شَيئًا. انَّ وَعْدَاللهِ حَقٌّ. فَلاَ تَغُرَّنَّكُمُ الحَيَاةُ الدُّنْيَا وَيَغُرَّنَّكُم بِاللهِ الْغَرُورٌ

(سورة لقمان:33)

Эй инсонлар, Парвардигорингиздан қўрқингиз ва яна бир Кундан (қиёматдан) қўрқингизким, (у Кунда) бирон ота ўз боласи томонидан (бирор нарса) ўтай олмас ва бола ҳам отаси томонидан бирор нарса ўтай олгувчи бўлмас. Албатта Аллоҳнинг (қайта тирилтириб, ҳисоб-китоб қилиш ҳақидаги) ваъдаси ҳақдир. Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё (ўзининг ўткинчи неъматлари билан) алдаб қўймасин ва ҳаргиз сизларни ғурур (яъни шайтон) Аллоҳдан (ҳар қандай гуноҳни кечираверади, деган алдов) алдаб қўймасин”. “Луқмон” сураси, 33-оят.

Агар фарзандинг солиҳлардан бўлса, Аллоҳ таоло жаннатда сени у билан жамлаб қўяди. Агар ҳидоятсиз бадбахтлардан бўлса ҳозироқ ажраганинг маъқул. Аллоҳ аҳли жаннат билан аҳли дўзахни ва яхшилар билан ёмонларни асло жамламайди.

Умидки, Аллоҳ сенга шаҳодатни насиб этиб, шаҳодат туфайли аҳли-аёлларинг, қариндошларингни шафоат қилсанг. У шундай бир кунки, у Кун(қиёмат Куни)да киши ўз акасидан, укасидан, онасидан, отасидан, хотинидан, ҳатто фарзандларидан қочади. Ўша кунда ҳар бир кишининг ташвиши ўзига етарли бўлади.

Албатта бу улкан баён бўлиб, Аллоҳ Ўзи хоҳлаган кишини ҳидоят қилур.

Учинчи ҳужжат ботиллиги

Агар айтсангки: “Мен учун ака-укаларим, суюмли дўстларимни ташлаб, улардан ажраб жиҳодга чиқишим оғир бўлади”. Бу гапинг бекор, ҳужжатинг пучдир.

Сен қиёмат Кунини бир эсла! Барча халқлар устида Қиёмат қоим бўлган, дўстлар бир-бири учун душман бўлган вақт, фақат бундан тақводорларгина мустасно. Агар дўстлик Аллоҳ учун бўлган бўлса, сен дўстинг билан Иллиюн жаннатларида, неъматларга ғарқ бўлган ҳолда, абадий бирга бўлурсан. Агар дунёдаги улфатчилигинг Аллоҳ учун бўлган бўлмаса, алвидо, алвидо деявер. Ундай дўстдан тезроқ қутилганинг яхшироқдир.

Инсон охиратда ўзи суйган кишиси билан бирга бўлади, агар уларнинг маслаги-йўли бир бўлган бўлса. Агар дўст тақводор бўлса, фойдаси тегади, агар ҳидоятсиз бадбахтлардан бўлсачи? Сенга фақат зарари тегади. Ундай дўстлардан Аллоҳ паноҳ берсин. Бундайлар қийин ҳолга тушиб қолсанг ўзларини олиб қочади. Агар хорликка тушиб қолсанг сени тан олмайди. Улар сенинг молу-дунёнгга ошна, уларнинг дўстлиги сенинг бойлигинг учун, суҳбатлари эса, борлигинг учундир. Агар бойлигинг кетиб қолса, сени маломат қилишади, аҳволинг ночорлашиб қолса, ҳатто аканг ҳам ака бўлмай қолади.

Агар сен бу баёнлардан шубҳа қилсанг, имтиҳон вақти келганда бу сўзлар нақадар ҳақ эканини билиб оласан.

Агар дўсту биродарларингдан бирортаси самимий дўстлардан, ҳаммаслаклардан бўлса, сен у билан эртага Аллоҳ каломида айтганидек бирга бўласан:

وَنَزَعْنَا مَا فىِ صُدُورِهِم مِّنْ غِلِّ إخْوَانًا عَلَى سُرُرٍ مُّتَقَابِلِينَ (سورةالحج:47)

Биз (жаннатлардаги) сўриларда дўст-биродар бўлиб, бир-бирларига рўбарў ўтирган зотларнинг дилларидаги ҳар қандай гина-кудуратларни чиқариб ташладик”. “Ҳижр” сураси, 47-оят.

Эй биродар, сени дўсту улфатларинг жиҳоддан тўсиб қўйиши ножоиздир.

Баъзан шундай бўладики, сен ўз дўстинг билан ажрашасанда, катта савобни қўлдан бериб қўясан, сендан меҳрибон чин дўст узоқлашади, бу билан сен ўзинг истаган даражадан маҳрум бўлиб қоласан. Кейинги надомат эса сенга фойда бермайди.

17. Имом Байҳақий Саҳл ибн Саъд ас-Соъдийдан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни олдиларига Жаброил алайҳиссалом келдиларда:

يامحمّد: إنّ الله يقول لك: عشْ ماشئتَ فإنّك ميّت، وأحببْ من شئت فإنّك مفارقهُ، واعملْ ماشئت فإنّك مجْزيٌّ به..واعْلم أنّ شرف المؤمن قيامه باللّيل، وعزَّهُ استغناؤه عن النّاس.

Эй Муҳаммад, соллаллоҳу алайҳи васаллам, Аллоҳ сизга айтдики: Қандай истасангиз шундай яшанг, бир кун ўлурсиз; кимни истасангиз яхши кўринг, бир кун ажралурсиз; нимани истасангиз шуни қилинг, чунки унга кўра тақдирланурсиз. Билингки, мўминнинг шарафи кечалари қоим бўлишида ва унинг азизлиги одамлардан беҳожат бўлишидадур”. Шуобул Иймон 3/373.

Тўртинчи ҳужжат ботиллиги

Агар айтсангки: “Мен мансабимдан, юқори бўлган обрўимдан ва эл орасидаги азизлигимдан воз кечиб жиҳодга чиқолмайман”. Сўзинг хато, ҳужжатинг ботил.

Билгинки, бу суюкли мансабинг сенга қадар ҳам неча-неча одамлар билан видолашган ва сен билан ҳам бир кун видолашгувчидир. Гўё сен бу мансабни ўзингга муҳрлаб берилган, деб биласан. Қалбинг эса бу мансаб ўзгалардан қизғанувчи рашк ва ҳасадга тўла. Бу мансаб обрўларинг абадий қолгувчи эмасдир. Сен ҳали улар абадийлашиши сабабига эришганинг йўқ. Бу мумкин ҳам эмас.

Энг охирги гуноҳига яраша дўзахда Аллоҳ белгилаган муддат азобланиб чиққан банда жаннатга ҳаммадан кейин киради ва унга Аллоҳ томонидан ер юзидаги барча подшоҳларнинг неъматларидан ўн баробар кўпроқ неъмат берилади.

Энди пайғамбарлар, сиддиқлар, шаҳидлар ва салафи солиҳлар билан бирга бўлган бандаларга бериладиган мансабу неъматларга нима дея оласан? Азизу Ғоффор бўлган Аллоҳнинг мана бу оятини тинглаб, ундан жаннатига мушарраф қилишини сўра:

جَنَّاتُ عَدْنٍ يَدْخُلُونَهَا وَمَنْ صَلَحَ مِنْءَ ابَآئِهِمْ وَأَزْوَاجِهِمْ وَذُرِّيّاَتِهِم. وَالْمَلآئِكَةُ يَدْخُلُونَ عَلَيْهِمْ مِّنْ كُلِّ بَابٍ. سَلاَمٌ عَلَيْكُمْ بِمَاصَبَرْتُمْ. فَنِعْمَ عُقْبَى الدَّارِ (سورةالرّعد:23-24)

Улар учун охират диёри бордирки, (у диёр) абадий туриладиган жаннатлар бўлиб, улар у жойларга ота-боболари, жуфту ҳалоллари, зурриётларидан иборат бўлган солиҳ бандалар билан бирга кирурлар. Уларнинг ҳузурларига ҳар эшикдан фаришталар кириб (дерлар), “(Аллоҳ йўлида меҳнат-машаққатларга) сабр-тоқат қилиб ўтганларингиз сабабли (энди бу жаннатларда) сизларга тинчлик-осойишталик бўлгай. Бу охират диёри нақадар яхши!. “Раъд” сураси, 23-24-оятлар.

Кўзни қувонтирадиган нарса айни мана шу жаннатлардир. Бунга эришиш учун ҳар қанча меҳнат қилса арзийди.



Бешинчи ҳужжат ботиллиги

Агар айтсангки: “Менга данғиллама қасрлариму соя-салқин боғларим ва ундаги хизматкорларни ташлаб кетиш жуда оғир”. Бу ҳужжатнинг ҳам асоссиз, пучдир.

Сени жиҳоддан тўхтатиб қолаётган қасринг нима ўзи? Бор-йўғи лойдан, ғиштдан, ёғочдан ва тошлардан қурилган бир уй, холос. Агар у уйда одам ўтириб, вақти-вақти билан таъмирлаб турилмаса, тезда харобага айланади, безаклари тушиб кетади.

Эй, дунё ҳаётига мағрур бўлган нодон! Тезда бу уйингни қасрлари баланд, нурлари равшан, остидан анҳорлар оқиб турадиган ва мевалари осилиб турган қасрга алмаштириб ол. Қандай қаср дейсанми? У жаннатдаги ғиштлари кумушу тиллодан бўлиб, унда қийинчилигу машаққатлардан асар ҳам йўқ. Агар унинг лойини сўрасанг: хушбўй мушкдан, унинг безаклари лаълу гавҳардан. Анҳорларининг бири сутдан, бири асалдан ва яна бири Кавсардандир. Бу қасрнинг ҳар бурчагида ҳуру ғилмонлар амрингга мунтазир бўлиб, қўл қовуштириб турурлар.

Агар унинг меваларини сўрасанг, алвон турли: кўнглинг қайсиниси истаса шуниси ҳозир, қўл узатсанг бас. Улар узлуксиз доим тайёр ҳолатда пишиб туради. Яна кўнглинг истаган қушларнинг гўштлари муҳайё. У ерда ёзилиш, бавл қилиш йўқ, ейилган таомлар сингиб кетаверади.

Аллоҳнинг Ўзи жаннатни бундай таъриф қилади:

وَيَطُوفُ عَلَيْهِمْ وِلْدَانٌ مُّخَلَّدُونَ إذَارَأَيْتَهُمْ حَسِبْتَهُمْ لُؤْلُؤًا مَّنْثُورًا. وَإذَا رَأَيْتَ ثُمَّ رَأَيْتَ نَعِيمًا وَمُلْكًا كَبِيرًا عَالِيَهُمْ ثِيابُ سُنْدُسٍ خُضْرٌ وَإسْتَبْرَقٌ وَحُلٌّواْأسَاوِرَ مِنْ فِضَّةٍ وَسَقًًًََََََاهُمْ رَبُّهُمْ شَرَابًا طَهُورًا إنَّ هذَاكَانَ لَكُمْ جَزَآءً وَكَانَ سَعْيُكُم مَّشْكُورًا (سورة الانسان:19-22)

Уларнинг устида мангу ёш (ҳеч қаримайдиган) болалар (хизмат қилиб) айланиб турурларки, уларни кўрган вақтингизда (гўзалликлари, рангларининг тиниқлиги ва юзларининг нурлилигидан) сочиб юборилган марваридларми, - деб ўйларсиз. У жойда қачон қарасангиз нозу-неъматларни ва катта мулку давлатни кўрурсиз. Уларнинг устларида яшил ипак ва шойи либослар бўлиб, улар кумуш билакузуклар билан безангандирлар ва Парвардигорлари уларни ниҳоятда покиза шароб-ла суғоргандир. Албатта бу (жаннат ва ундаги ноз-неъматлар) сизлар учун мукофот бўлди”. “Инсон”, 19-22-оятлар.

Қисқаси сенга айтилган нарсаларнинг барчаси хабарларда келгандир. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтадиларки:

الآففى الجنّة مَا لاَ عَيْنٌ رَأَتْ، وَلاَ أُذُنٌ سَمِعَتْ، وَلاَ خَطَرَ عَلَى قَلْبِ بَشَرٍ!

Огоҳ бўлингларким, жаннатларда кўз кўриб, қулоқ эшитмаган ва инсон боласи хаёлига келтирмаган нарсалар бордир”.

Аҳли жаннатлар унда доимо ёш йигит ҳолида яшайдилар, қаримайдилар ва ўлмайдилар. Доимо соғлом ва асло касаллик нима билмайдилар, доимо шод бўлиб, асло ғамгин-хафа бўлмайдилар. Хавфу хатарсиз – олий мақом жойларда тинч, осойишта ҳаёт кечирадилар. Уларниг дуолари: “Субҳонака, Аллоҳумма”; кўришишлари “Ассалом” ва охирги даъволари “Алҳамдулиллаҳи Роббил аъламийндир”.

Сен ақлингни ишлатиб, бу буюк неъматли абадий қаср билан ўзингнинг умри қисқа, ўткинчи бўлган уйингни солиштириб кўр. Энди сен мана шу уйингни ташлаб чиқиб Аллоҳ ҳузурига шаҳид бўлган ҳолда борсанг қандай бўлади?

Олтинчи ҳужжат ботиллиги

Сен айтсангки: “Мен узоқ умр кўриб кўп солиҳ амаллар қилмоқчиман. Шунинг учун жиҳодга чиқмайман”. Бу гапинг ҳам ноўрин, ҳужжатинг ботил. Сенинг бу гапинг ғурурдан ўзга нарса эмас. Ажал белгилаб қўйилган, Аллоҳ уни асло ўзгартириб қўймайди.

يَأَ يُّهَاالنَّاسُ إِنَّ وَعْدَ اللهِ حَقٌّ فَلاَتَغُرَّ نَّكُمُ الْحَيَوةُ الدُّنْيَا وَلاَيَغُرَّ نَّكُم بِااللهِ الْغَرُورُ.

إِنَّ الشَّيْطَانَ لكُمْ عَدُوٌّ فَاتَّخِذُوهُ عَدُوًّا إنَّمَا يَدْعُواْ حِزْبَهُ, لِيَكُونُواْ مِنْ أصْحَابِ السَّعِيرِ (سورةالفاطر:56 )

Эй инсонлар, албатта Аллоҳнинг (қайта тирилиш ва бу дунёда қилиб ўтилган яхши-ёмон амалларининг мукофот-жазосини бериш тўғрисидаги) ваъдаси ҳақ (ваъдадир). Бас, ҳаргиз сизларни ҳаёти дунё алдаб қўймасин! Ва ҳаргиз сизларни Аллоҳ (барча гуноҳларни кечириб юбораверади деб) алдагувчи (шайтон) алдаб қўймасин! Аниқки шайтон сизларга душмандир, бас уни душман тутинглар! Шак-шубҳасиз, у ўз фирқасини (яъни ўзига эргашган кимсаларни) дўзах эгалари бўлишлари учун даъват қилур!”. “Фотир”, 5-6-оятлар.

Бу гаплар, яъни Аллоҳ кечириб юбораверади, дейиш шайтон лаъиннинг тузоқларидандир. Бу гап Аллоҳнинг авлиёларию солиҳ бандаларининг гапи эмас. Агар ростгўй бўлсанг айтчи: Саҳобалару тобеинлар бу мағфиратга сендан кўра лойиқроқ эмасми? Агар саҳобаи киромлар (Аллоҳ улардан рози бўлсин) ва тобеинлар шайтоннинг шундай гапларига (сенга ўхшаб ўзини ишонтириб) кўнганида эди, улар ўзларининг жонларини хатарга қўйиб жиҳод қилишмаган, кофиру мушриклар билан жанг қилишмаган ва бошқа шаҳару мамлакатларни фатҳ қилишмаган бўлар эдилар.

Эй, ўзига йўл топиб олиб, жиҳоддан қочгувчи! Сен Роббимизнинг мана бу ояти каримасига қулоқ тутмайсанми?

انْفِرُوا خِفَافًا وَثِقَالاً وَجَاهِدُوا بِأَموَالِكُمْ وأنْفُسِكُمْ فيِ سَبِيل اللهِ ذَلِكُمْ خَيْرٌلَكُمْ إِنْ كُنْتُمْ تَعْلَمُون

Эй мўминлар, хоҳ енгил, хоҳ оғир ҳолингизда (яъни истасангиз, истамасангиз жиҳодга) чиқингиз ва молу жонларингиз билан Аллоҳ йўлида курашингиз! Агар билсангизлар, мана шу ўзларингиз учун яхшироқдир”. “Тавба” сураси, 41-оят.

Агар сен зийрак, оқил, онгли бўлсанг Аллоҳнинг мана бу қовли ҳақида фикр юритмайсанми?

فَضَّلَ اللهُ الْمُجَاهِدِينَ عَلَى الْقَاعِدِينَ أَجْرًا عَظِيمًا (سورةالنّسا:95)

“… Аллоҳ молу-жонлари билан курашган зотларни (бирон узр сабабли жиҳодга чиқмай) ўтириб олган кишилардан ҳам бир даража афзал қилди…”. “Нисо” сураси, 95-оятдан.

18. Имом Термизий, имом Байҳақий ва Ал-Ҳокимларнинг Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

إنَّ قيام الرّجلِ فى الصّفّ في سبيل اللهِ أفضلُ من عبادتهِ في أهلهِ سبعين عامًا

Бир кишининг Аллоҳ йўлидаги жиҳод сафида туриши ўз оиласи олдида етмиш йил қилган ибодатидан афзалдир”.

Эй алданган кимса, билгинки: мужоҳиднинг уйқуси – кечалари туриб ибодат қилишинг ва кундузлари рўза тутишингдан афзалдир.




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет