Ошиқлар майдони بسم الله الرحمن الرحيم муқаддима



бет9/20
Дата08.07.2016
өлшемі1.5 Mb.
#184977
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20

XVI боб

АЛЛОҲ ЙЎЛИДАГИ РИБОТ(148)НИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ ҲАҚИДА

… فَاقْتُلُوا الْمُشْرِكِينَ حَيْثُ وَجَدْتُمُوهُمْ وَخُذُوهُمْ وَاحْصُرُوهُمْ وَاقْعُدُوا لَهُمْ كُلَّ مَرْصَد…(التوبة:5)

“… Мушрикларни топган жойингизда, ўлдирингиз, (асир) олингиз, қамал қилингиз ва барча йўлларда уларни кузатиб турингиз!...”. “Тавба” сураси, 5-оятдан.

يَاأَيُّهَا الَّذِينَ آمَنُوا اصْبِرُوا وَصَابِرُوا وَرَابِطُوا وَاتَّقُوا اللَّهَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ (آل عمران: 200)

Эй мўминлар, сабр қилингиз ва сабр-тоқат қилишда (кофирлардан) устун бўлингиз ҳамда доимо (кураш – жиҳод учун белингиз боғлиқ ҳолда) ҳозир бўлиб турингиз! Ва Аллоҳдан қўрқингизким,(шунда) шояд нажот топгайсизлар!”Оли Имрон”, 200.

Ибн Жарир Ат-Табарий ўзининг тафсиридаги Ҳасан Басрийдан қилган ривоятида, у киши “Сабр қилингиз ва сабр-тоқатда устун бўлингиз” оятига берган маъносида: “Сабр-тоқат қилишда кофирлардан ўзишга буюрилдилар, токи кофирлар ўз динидан малоллансинлар”.-дейдилар.

Муҳаммад ибн Каъб ал-Қуразий бу оятга шундай маъно берди: “Менинг душманларим ва ўзларингизнинг душманларингизга қарши доим тайёр турингизлар, токи улар ўз динларини ташлаб сизнинг динларингизга ўтсинлар...”149

Ал-аҳзарий ўзининг “Таҳзибил луғат” китобида рибот маъносини гапириб Аллоҳ таолонинг “Риботда бўлинглар” деган қовлида икки маъно бор дейди.

1. Душманларингизга қарши бўладиган жиҳодни қоим қилинглар, жанг учун отларни тайёр ҳолига келтиринглар.

2. Солиҳ амалларни қилинглар ва унда доим бўлинглар.

118. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَلَا أَدُلُّكُمْ عَلَى مَا يَمْحُو اللَّهُ بِهِ الْخَطَايَا وَيَرْفَعُ بِهِ الدَّرَجَاتِ؟ قَالُوا: بَلَى: يَا رَسُولَ اللَّهِ.

قَالَ: إِسْبَاغُ الْوُضُوءِ عَلَى الْمَكَارِهِ، وَكَثْرَةُ الْخُطَي إِلَى الْمَسَاجِدِ، وَانْتِظَارُ الصَّلَاةِ بَعْدَ الصَّلَاةِ، فَذَلِكُمُ الرِّبَاطُ.

Сизларни бир амалга далолат қилаймики, Аллоҳ таоло у амал билан хатоларни ўчириб, даражаларни кўтаради”, дедилар. Шунда саҳобалар: – Ҳа, ё Росулуллоҳ, – дедилар.

Оғирлик пайтларда ҳам таҳоратни мукаммал қилиш, масжид сари босилган қадамларни кўпайтириш ва намоздан сўнг кейинги намозни интизорлик билан кутиш. Мана шулар риботдир”, – дедилар Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам юқоридаги солиҳ амалларни ҳам ўзларининг ҳадислари билан Аллоҳнинг душманларига қарши жиҳод учун отларни тайёрлаб қўйган муробитлар қаторига қўшяптилар.

Имом Қуртубий муфассир олим Ибн Атийядан нақл қилиб бундай дедилар: “Рибот Аллоҳ йўлида жангга тайёр туришликдир. Буни асли маъноси “отни боғлаш” бўлган, сўнгра мусулмонлар чегараларида турган ҳар бир кишига хоҳ отлиқ, хоҳ пиёда бўлсин муробит деган ном берилган”150.

Шунинг учун ҳам, Ислом диёрининг чегарасида туришлик ёки мусулмонлар осойишталигини таъминлаб туриш ҳам рибот деб номланади.

Ибн Рушд ўзининг “Ал-Муқаддамот” номли китобида Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳунинг қуйидаги сўзларини келтирган: “Аллоҳ азза ва жалла жиҳодни мушрикларнинг қонини тўкиш учун фарз қилди. Риботни эса мусулмонларнинг қонини тўкилишдан асраш учун фарз қилди. Мен учун мушрикларнинг қонини тўкишдан кўра, мусулмонларнинг қони тўкилишдан асрашлик яхшироқдир”151.

Билгилки, рибот иймон тармоқларидан ва мағфиратни вожиб қилувчи амаллардан биридир.

Риботнинг фазилатлари кўп бўлиб, улар бошқа амалларда топилмайди. Улардан: 1. Бир кун риботда туриш бутун дунё ва ундаги нарсалардан яхши.

119. Имом Бухорий Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

رِبَاطُ يَوْمٍ فِي سَبِيلِ اللَّهِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا عَلَيْهَا، وَمَوْضِعُ سَوْطِ أَحَدِكُمْ مِنَ الْجَنَّةِ خَيْرٌ مِنَ الدُّنْيَا وَمَا عَلَيْهَا.

Аллоҳ йўлида бир кун риботда туриш дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир. Сизлардан бирингиз учун жаннатда бўлган бир қамчи миқдорича ер – бутун дунё ва ундаги нарсалардан афзалдир”152, дедилар.

Ҳадиси шарифнинг маъноси: Бу амал борлиқ дунё-ю ундаги барча нарсалардан яхшироқдир, яъни агар бир мусулмон одам бутун дунёдаги нарсаларга эга бўлса-ю (бу амри маҳолдир), уни Аллоҳ йўлига сарф этиб юборса. Кўп уламолар ҳақиқатан ҳам рибот бу ишдан-да афзалдир153, – деганлар.

2. Бир кеча-кундуз риботда бўлиш бир ойлик рўза ва қиёмул-лайл154дан афзал. Бир ой риботда бўлиш бир умр рўзадор бўлиб, кечаларни ибодат билан ўтказишдан афзалдир.

120. Имом Муслим Салмон ал-Форсий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

رِبَاطُ يَوْمٍ وَلَيْلَةٍ خَيْرٌ مِنْ صِيَامِ شَهْرٍ وَقِيَامِهِ، وَإِنْ مَاتَ جَرَى عَلَيْهِ عَمَلُهُ الَّذِي كَانَ يَعْمَلُهُ، وَأُجْرِيَ عَلَيْهِ رِزْقُهُ، وَأَمِنَ الْفَتَّانَ.

Бир кеча-кундуз Аллоҳ йўлида риботда бўлиш – бир ой кундузи рўза тутиб, кечалари қоим бўлишдан афзалдир. Агар бир киши риботда ўлиб қолса, қиёматгача унинг амаллари тўхтамай ёзилиб туради. Унинг ризқи ҳам тўхтамайди ва фитналардан омонда бўлади”,155 дедилар.

121. Табароний Абу Довуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

رباطُ شهرٍ خيرٌ من صيامِ دهر، ومِنْ ماتَ مرابطاً في سبياالله أمِنَ من الفزع الأكبَر. وغُدِيَ عليه ورَيحَ برزْقهِ من الجَنة، ويَجري عليه أَجْرُ المرابط حتي يَبعَثَهُ اللهُ عزوجل.

Бир ойлик рибот – бир умрлик рўзадан афзалдир. Кимки Аллоҳ йўлида риботда туриб вафот этса, қиёмат Кунидаги даҳшатлардан омонда бўлади. Эртаю-кеч жаннатдан бўлган ризқи келтирилиб турилади. Аллоҳ субҳонаҳу ва таоло тирилтиргунга қадар унга муробитлик савоби ёзилиб туради”156.

3. Инсон вафот топгач унинг намои-аъмоли кесилади, лекин бундан муробит мустасно, чунки у агар риботда туриб вафот этиб қолса, унга тириклигида қилиб турган риботи-ю барча солиҳ амаллари то қиёматгача бардавом ёзилиб туради.

122. Имом Абу Довуд, Термизий ва Ҳокимларнинг Фузола ибн Убайд розияллоҳу анҳудан қилган ривоятларида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

كُلُّ مَيِّتٍ يُخْتَمُ عَلَى عَمَلِهِ إِلَّا الْمُرَابِطُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، فَإِنَّهُ يُنمي له عَمَلُه إلي يوم القيامة، وَيَأْمَنُ مِنْ فِتْنَةِ الْقَبْرِ.

Ҳар бир инсон ўлгач унинг номаи-аъмоли муҳрланади. Аллоҳ йўлидаги муробитнинг амаллари эса Қиёматгача ўстириб турилади ва у қабр азобидан омонда бўлади”157.

Ушбу ҳадис ўлгандан кейин ҳам қоладиган амалларнинг энг афзали – рибот эканлигига далил бўлади.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам соҳиби вафот этгандан сўнг ҳам боқий қоладиган амаллар ҳақида бизга хабар берганлар.

123. Имом Муслим Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида айтишича, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

إِذَا مَاتَ الْإِنْسَانُ انْقَطَعَ عَمَلُهُ إِلَّا مِنْ ثَلَاثٍ: صَدَقَةٌ جَارِيَةٌ، أوَعِلْمٌ يُنْتَفَعُ بِهِ، أوَوَلَدٌ صَالِحِ يَدْعُو لَهُ.

Инсон ўлгач унинг амаллари тўхтайди. Аммо уч нарсадан унга савоб етиб туради: садақаи жория, ундан фойдаланиладиган илм, дуо қилиб турувчи солиҳ фарзанд”158, – деганлар.

Бир вақт келиб буларнинг ҳам савоби тўхтайди. Аммо рибот, унинг савоби Қиёматгача ортиб бораверади, чунки ўстириб турилади, дегани – кўпайиб боради, деган маънони англатади. Бу Аллоҳ томонидан берилган қиёмат Кунигача давом этиб турувчи бир фазлдир. Бунинг сабаби шуки, инсон ўзи қиладиган яхши амалларни қачонки душмандан омонда бўлсагина қилиш имконига эга бўлади. Ислом динининг моҳиятини асраш ва Ислом шиорларини барпо қилиш фақат жиҳод ва рибот билангина амалга ошади.

124. Имом Аҳмад Ибн Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

أَرْبَعَةٌ تَجْرِي عَلَيْهِمْ أُجُورُهُمْ بَعْدَ الْمَوْتِ: مُرَابِطٌ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، وَمَنْ عَمِلَ عَمَلًا أُجْرِيَ لَهُ مِثْلُ مَا عَمِلَ، وَرَجُلٌ تَصَدَّقَ بِصَدَقَةٍ فَأَجْرُهَا لَهُ مَا جَرَتْ، وَرَجُلٌ تَرَكَ وَلَدًا صَالِحًا فَهُوَ يَدْعُو لَهُ.

Тўрт киши амалининг ажри ўлгандан кейин ҳам тўхтамайди. Аллоҳ йўлидаги муробит, вафотидан кейин ҳам мусулмонларга манфаати етиб турадиган бир амални қилган киши, бир садақани қилган киши токи унинг садақаси жорий бўлиб турсин ва ўзига дуо қилиб турадиган бир солиҳ фарзанд қолдирган одам”159, – деганлар.

Убода ибн Сомит розияллоҳу анҳу шундай дейди: “Жони чиқиб улгурмасдан олдин ўзининг борадиган жойи фақат муробитгагина кўрсатилмайди. Чунки то ўша жойда рибот бўлиб турар экан, унинг амали тўхтамайди, унга ажр ёзилишда бардавом бўлади”.

Инсон ўлганда унинг охирги нафаси чиқиши билан амаллари тўхтайди-да, ўзининг жаннатдаги ёки дўзахдаги бўлган ўрни кўрсатилади.

Муробит ҳаёти тугаши билан биргаликда Аллоҳ ҳузуридаги манзилни кўрмайди, балки унинг ажрлари Қиёматгача кўпайиб бораверади. Унинг ажри қанча кўпаяди ёки манзили қаерда бўлади, буни Аллоҳдан ўзга ҳеч ким билмайди.

Муробит ўлар пайтида ўзига бўлган хушхабарни, шодликни ва ўзининг мартабаси ошиб бораётганини кўради, лекин бу кўтарилиш қиёматгача ниҳоясига етмайди!!

4. Муробит рибот узра вафот топса Аллоҳ уни қиёмат Кунги Фаза ул Акбар (катта даҳшат)дан омон ҳолида тирилтиради.



125. Ибн Можжа Абу Ҳурайрадан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مَنْ مَاتَ مُرَابِطًا فِي سَبِيلِ اللَّهِ، أَجْرَى عَلَيْهِ أَجْرَ عَمَلِهِ الصَّالِحِ الَّذِي كَانَ يَعْمَلُ، وَأَجْرَى عَلَيْهِ رِزْقَهُ، وَأَمِنَ مِنَ الْفَتَّانِ، وَبَعَثَهُ اللَّهُ يَوْمَ الْقِيَامَةِ آمِنًا مِنَ الْفَزَعِ الأكبر.



Кимки Аллоҳ йўлидаги рибот узра вафот этса, унга ўзи қиладиган барча солиҳ амалларининг ажри ёзилиб туради. Ва унинг ризқи ҳам тўхтамайди. Қабр азобларидан омонда бўлади. Аллоҳ уни қиёмат Кунги даҳшатдан омонда қилиб, қайта тирилтиради”,160 – деганлар.

5. Муробит рибот узра вафот этса қиёмат Куни Аллоҳ уни шаҳид ҳолида тирилтиради.



126. Ибн Можжа ва Абдурраззоқ Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дейдилар:

مَنْ ماتَ مرابطاً ماتَ شهيداً، ووُقيَ فقّانَ القبر، وغُدِيَ عليه وريحَ برزقِه من الجنة، وجري له عملُه.

Ким муробит ҳолида ўлса – демак шаҳид ҳолида ўлибди ва қабр фитналаридан сақланади. Унга эртаю кеч жаннатдан ризқи келиб туради ва унинг амаллари давомий равишда ёзилиб туради”161.

Рибот узра ўлган одамнинг шаҳид ҳолида қайта тирилиш сабаби, у шаҳодат талабида бўлиб, риботда сидқи-ихлос билан турган. Лекин унга бу дунёда шаҳид бўлиш насиб этади. Аллоҳ субҳанаҳу ва таоло уни қиёмат Куни шаҳид ҳолида тирилтиради.

Бу Аллоҳнинг солиҳ бандалари ҳақидаги қонуни. Кимки сидқи-ихлос ила бир ибодатга интилса-ю, уни бундан илоҳий қадар ман этса, унинг бу амалга интилишининг самимийлиги, қасдининг қатъийлиги, ниятининг холислиги эътибори ила Аллоҳ унга ўша ибодатнинг ажрини тўлалигича – ҳеч камайтирмай беради.

Шунингдек, кимки шаҳидлик орзуси ила отланса-ю, йўлда вафот топса, унга шаҳидлик мақоми берилади.

6. Аллоҳ йўлидаги муробитга унинг орқасидагилар ажри ҳам берилади.

127. Имом Табароний Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам риботнинг ажри ҳақида сўраганларида шундай дедилар:

مَنْ رابطَ ليلَةً حارساً مِنْ وراء المسلمين كان له اجر مَنْ خَلْفَهُ مِمَّنْ صَامَ وَصَلَّي.

Кимки мусулмонлар ортида бир кеча қўриқчилик қилиб риботда турса, унга орқасидаги рўза тутган ва намоз ўқиган кишилар ажрича ажр бўлади”162.

Иброҳим ал-Ямоний: Яманда Суфён Саврийнинг олдиларига келдим-да:

Эй Абу Абдуллоҳ, мен бир фикр қилдим. Жиддага келсамда, ҳар йили бир ҳаж қилиб, ҳар ойда бир умра қилсам, ҳам аҳлу аёлим ёнида бўламан. Сиз нима дейсиз? Шундай қилганим маъқулми ёки Шомга борганимми? – дедим.

Эй биродар, сен ўзингга Шом соҳилини лозим тут! Чунки бу Байтуллоҳни ҳар йили юз минглаб кишилар ҳаж қиладилар. Сенга мана шу ҳожилар ҳаж ва умралари савобича ажр бўлади, – деди.

Усмон ибн Абу Сувда бундай деди: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу билан бирга денгиз соҳилидаги Ёфо номли шаҳарда риботда турган эдик. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу: “Бу ерда мана шу кечада бир кеча риботда туриш мен учун Байтул Мақдисда Қадр кечасида туни билан қоим бўлишдан кўра афзалроқдир”.

7. Аллоҳ йўлидаги бир кунлик рибот бошқа жойларда ўтказилган минг кундан афзалдир.



128. Имом Термизий, Насоий ва ибн Аби Шайба Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

رباطُ يومِ في سَبيل الله خَيرٌ من ألفِ يوم فيما سواه من المنازل.

Аллоҳ йўлидаги бир кунлик рибот – риботсиз минг кунлик ибодатдан афзалдир”163, дедилар.

Ушбу ҳадисда муробитнинг рибот ерида, чегарада бир кун туриши бошқа жойларда минг кун туришдан афзаллиги учун аниқ-равшан далил бор. Гарчи бошқа жой, хоҳ Макка, хоҳ Мадина, хоҳ Байтул Мақдис бўлса ҳам!

Шунинг учун саҳобалар ҳам, тобеъинлар ҳам Маккадан ва Мадинадан, жиҳод учун икки Ҳарами Шарифга қўшни бўлиб яшашдан воз кечишиб Шом соҳилига риботга чиқишиб, ўлгунга қадар ёки шаҳид ҳолларида Аллоҳга йўлиққунга қадар ўша ерда муробит ҳолларида турардилар.

Имом Аҳмад ибн Ҳанбал раҳимаҳуллоҳдан:

– Сиз учун Маккаи Мукаррамада туриш афзалми ёки чегарада, риботда туришми? – деб сўрашдилар.


  • Мен учун рибот афзалдир,– деб жавоб бердилар.

  • Бизнинг наздимизда амали солиҳлар ичида жиҳод ва риботга тенг келадиган бирор амал йўқ,– деб қўшиб қўйдилар.

Бир киши Имом Молик раҳимаҳуллоҳдан сўради:

Менинг Мадинаи-Мунавварада турганим сиз учун ёқимлироқми ёки Искандарияга борганимми?

Искандария чегарасига бор! – дея жавоб берди Имом Молик.

Шунингдек, риботда туриб қилинган ҳар бир ибодат бошқа жойдаги ибодатларнинг мингтасидан афзал. Шунинг учун ҳам муробитнинг намози бошқа одам намозидан афзалдир, шунингдек муробитнинг рўзаси, зикр қилиши, нафақа қилиши, Қуръон ўқиши. Ундан содир бўлган барча амаллар бир неча бор зиёда ажрга эга бўлади. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Муробитнинг қилган бир ҳасанаси барча обидларнинг ибодатига тенг бўлади! Аллоҳ Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг уммати орасидан яхшиларини рибот учун танлаб олади. Гўё умматнинг ёмонларини султон учун ихтиёр қилганидек”.

Шомда риботда турувчи бир одам юз динор пулни Аллоҳ йўлига ишлатишни васият қилган. Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳудан қаерга сарф этишни сўрадилар.

Усмон розияллоҳу анҳу ундан:

Қаерда яшайсан? – деб сўрадилар.

– Шомда, – деб жавоб қилди.

Ундай бўлса, ўзингга ва аҳлингга, қўшниларингга, атрофингдаги ҳожатманд кишиларга сарф эт. Чунки Шом аҳлидан бирор киши шу пулдан бир дирҳамига оиласи учун гўшт сотиб олса, унга етти юз дирҳам бўлади.

Чунки Шом рибот ерлари бўлиб, унинг афзаллиги соҳилидаги чегараларидадир. У ерда рибот туриш жуда улкан ажрдир. Муҳаммад ибн Каъб Асқалонда риботда турарди. У киши: “Асқалонда ейиш, ичиш ва никоҳлар бошқа жойлардагидан афзалдир.

Чегарада бўлганлиги эътибори билан рибот мустаҳаб бўлган минтақалар – Искандария, Димёт, Ако, Сийдо, Байрут, Тароблиғ, Турус, Антокия, Қазвайн, Андалус ва бошқалар”- дер эди.

РИБОТНИНГ МАЪНОСИ ВА МУДДАТИ ҲАҚИДА ФАСЛ

Аллоҳ йўлидаги муробит – одамларнинг энг афзалидандир.

Рибот ва жиҳод – амалларнинг энг афзалидандир.

129. Имом Муслим Абу Ҳурайрадан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

مِنْ خَيْرِ مَعَاشِ النَّاسِ لَهُمْ: رَجُلٌ مُمْسِكٌ بعِنَانَ فَرَسِهِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، يَطِيرُ عَلَى مَتْنِهِ، كُلَّمَا سَمِعَ هَيْعَةً أَوْ فَزْعَةً طَارَعَلَى مَتْنِهِ، يَبْتَغِي الْقَتْلَ أوَالْمَوْتَ مَظَانَّهُ.. وْ رَجُلٌ فِي ،ُنَيْمَةٍ فِي شَعَفَةٍ مِنْ هَذِهِ الشَّعَفِ، أَوْ بَطْنِ وَادٍ مِنْ هَذِهِ الْأَوْدِيَةِ، يُقِيمُ الصَّلَاةَ، وَيُؤْتِي الزَّكَاةَ, وَيَعْبُدُ رَبَّهُ، حَتَّى يَأْتِيَهُ الْيَقِينُ، لَيْسَ مِنَ النَّاسِ إِلَّا فِي خَيْرٍ.

Одамлар ҳаёти ўзлари учун энг яхши бўлишига сабаб бўлувчи бир киши Аллоҳ йўлида, сакраб минишга тайёр ҳолда отининг жиловини тутиб туради. Қачон душман томонидан шовқин эшитилса ёки хавфни сезса, гумон қилган томонга ўлдиришни ёки шаҳидликни орзу қилиб, отини миниб “учиб” боради. Яна бир киши борки, у хоҳ тоғ чўққиларидан бирида ёки водийлардан бирининг ўртасида бўлсин намозини адо қилади. Нисоби етса закот беради. То ажали етгунча Роббисига ибодат қилади ва ўзга инсонларга доимо яхшиликда бўлади”,164- деб марҳамат қилдилар.

Абдуллоҳ ибн Муборак Абдуллоҳ ибн ал-Хорис розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида шундай дейилган: “Аллоҳ йўлида оти бошига осилиб кеч киритган ва бир бурда нон, совуқ сув билан ифтор қилган бандага жаннат муборак бўлсин”.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу шундай деганлар: “Денгиз соҳилида мусулмонлар аврати (очиқ жойи)ни ҳимоя қилиб, бир кеча риботда туриш мен учун икки Ҳарамдан бирида Қадр кечасини ўтказишдан-да суюмлироқдир.



Риботнинг ўртачаси уч кун, мукаммал рибот эса қирқ кундир”165.

Язид ибн Абу Ҳабиб шундай дейди: ансорлардан бири Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу олдига келди.

– Қаерда эдинг? – деб сўради Умар розияллоҳу анҳу.

– Риботда эдим, – жавоб қилди у.

– Риботда неча кун бўлдинг? – сўради Умар розияллоҳу анҳу.

–ўттиз кун – деди у.

– Қирқ кун туриб мукаммал қилсанг бўлмасмиди?!166 – деди Умар розияллоҳу анҳу.

Абдуллоҳ ибн Умарнинг ўғли ўттиз кун риботда бўлиб қайтди. Шунда унга отаси: “Қайтиб бориб яна ўн кун риботни мақсад қилгин, токи қирқ кун бўлиб, риботинг мукаммал бўлсин!”167 – деди.

Кимки уч кун риботда турса, унга кифоя қилади ва Аллоҳдан улкан фазлга эга бўлади.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу бундай дейди: “Агар сен уч кун риботда турсанг, обидлар хоҳлаганларича ибодат қилсинлар!”168.

Умму Дардо розияллоҳу анҳо бундай дейди: “Кимки денгиз соҳилида мусулмонларни ҳимоя қилиб, уч кун риботда турса, бир йиллик риботга кифоя қилади”169.

Талаб қилинган рибот – инсон душманнинг келиши кутиб турилган жабҳа чизиғида ёки Ислом ўлкаси чегарасида ўзини тутиб туриши демакдир. Бу рибот жиҳод нияти ёки қўриқчилик нияти билан ёки у ердаги мусулмонлар сонини кўпайтириш учун бўлади.

Рибот – майдондаги хавф қанчалик кучли ва хатарли бўлса, ундаги савоб-ажр шунчалик улкан ва афзал бўлади. Бу рибот хоҳ денгиз соҳилида, хоҳ бошқа жойда бўлсин, баробардир.

Имом Моликдан чегара минтақасида аҳли ва болалари билан турувчилар ҳақида сўрадилар. Молик шундай жавоб қилди: “Улар муробит бўла олмайдилар, чунки уйидан риботни қасд қилиб хавфли жойларга жанговар ҳолатда чиққан одам муробит бўлади”.

Ислом юрти чегарасида яшайдиган одам, унинг у ерда туриши жиҳодни кутиб ёки қўриқчилик мақсадида яшаб, агар зарурат туғилиб қолса, ҳеч иккиланмай, оғир олмай кўчиб борса, у одам муробит ҳисобланади ва унга рибот ажри бўлади, гарчи у билан аҳли-аёли бирга бўлса ҳам. Чунки саҳобийлар ва тобеинлардан бўлган салафи-солиҳлар чегара минтақаларида аҳли-аёллари билан рибот ниятида яшаб турганлар.

Имом Моликнинг бу борадаги сўзи – чегарада туғилиб, ўсган ва у ерда яшашдан мақсади рибот эмас, балки туғилган жойларига ва ватанига бўлган муҳаббати туфайли бўлган одамлар ҳақида бўлса ажаб эмас! Чегара жойда яшаган одамлар жиҳод нияти билан бўлсагина ажр оладилар.

Имом Молик: киши оиласи билан риботга чиқишида ҳеч наф йўқ дейди.

Имом Аҳмад чегара минтақасида оила билан яшашдан қайтарганди.

Унинг қайтариши – чегара аҳли учун хавфу хатар бор жойларда яшаш ножоизлигидан эди. Чунки у ерда душман ҳужум қилса, болаларини ва аёлларини мушрик ва кофирлар ўлдириши ёки асир олиши мумкин.

XVII боб

АЛЛОҲ ЙЎЛИДА ҚЎРИҚЧИЛИК ҚИЛИШНИНГ ФАЗИЛАТИ ҲАҚИДА

…وَلْيَأْخُذُوا حِذْرَهُمْ وَأَسْلِحَتَهُمْ وَدَّ الَّذِينَ كَفَرُوا لَوْ تَغْفُلُونَ عَنْ أَسْلِحَتِكُمْ وَأَمْتِعَتِكُمْ فَيَمِيلُونَ عَلَيْكُمْ مَيْلَةً وَاحِدَةً وَلَا جُنَاحَ عَلَيْكُمْ إِنْ كَانَ بِكُمْ أَذًى مِنْ مَطَرٍ أَوْ كُنتُمْ مَرْضَى أَنْ تَضَعُوا أَسْلِحَتَكُمْ وَخُذُوا حِذْرَكُمْ إِنَّ اللَّهَ أَعَدَّ لِلْكَافِرِينَ عَذَابًا مُهِينًا. (النساء:102)

... Улар ҳам эҳтиёт чораларини кўриб, қуролланиб олсинлар. Кофирлар сизлар қурол-яроғ ва асбоб-анжомларингиздан ғафлатда бўлган пайтингизда, устингизга бирданига ҳамла қилишни истайдилар...”.“Нисо” сураси, 102-оятдан.

وَلاَ يَطَئُونَ مَوْطِئًا يَغِيظُ الْكُفَّارَ وَلَا يَنَالُونَ مِنْ عَدُوٍّ نَيْلًا إِلَّا كُتِبَ لَهُمْ بِهِ عَمَلٌ صَالِحٌ إِنَّ اللَّهَ لَا يُضِيعُ أَجْرَ الْمُحْسِنِينَ (التوبة:120)

“… Зеро, Аллоҳ йўлида уларга бирон ташналик, машаққат, очлик етса ва кофирларни ғазаблантирадиган бирон қадам боссалар, душманга бирон зиён етказсалар, албатта улар учун бу ишлари сабабли яхши амал ёзилур. Зотан, Аллоҳ яхшилик қилгувчиларнинг амалларини зое қилмас”. “Тавба” сураси, 120-оятдан.

130. Имом Бухорий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

تَعِسَ عَبْدُ الدِّينَارِ، وَعَبْدُ الدِّرْهَمِ، وَعَبْدُ الْخَمِيصَةِ، إِنْ أُعْطِيَ رَضِيَ، وَإِنْ لَمْ يُعْطَ سخط، تعسَ وانتكس، وإذا شيك فلا انتقَش. طُوبَى لِعَبْدٍ آخِذٍ بِعِنَانِ فَرَسِهِ فِي سَبِيلِ اللَّهِ، أَشْعَثَ رَأْسُهُ، مُغْبَرَّةٍ قَدَمَاهُ، إِنْ كَانَ فِي الْحِرَاسَةِ، كَانَ فِي الْحِرَاسَةِ، وَإِنْ كَانَ فِي السَّاقَةِ كَانَ فِي السَّاقَةِ، إِنِ اسْتَأْذَنَ لَمْيُؤْذَنْ لَهُ، وَإِنْ شَفَعَ لَمْ يُشَفَّعْ.

Динор бандаси, дирҳам бандаси ва либослар бандаларига хорлик бўлсин. Уларга берилса рози бўлади, берилмаса ғазабланади. Хор бўлсин, юзи тескари бўлсин, тикан кирса қайтиб чиқмасин (боши мусибатдан чиқмасин). Аллоҳ йўлида отини жиловидан ушлаб турувчи, сочлари тўзиган, оёқлари чангга ботган. Қўриқчиликда бўлса қўриқчиликда, орқа сафга қўйса, орқа сафда бўлган, агар рухсат сўралса, рухсат берилмайдиган, шафоат қилмоқчи бўлса, шафоати ўтмайдиган одамга жаннат бўлсин”,170-дедилар.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумо шундай дейди: “Аллоҳ йўлида, хавфда қўриқчи ҳолатда бир тунни ўтказмоқлик мен учун юз та туяни садақа қилишдан кўра яхшироқдир”.

Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилиш – амалларнинг энг улуғи, тоатларнинг энг олийси ва у рибот уларнинг энг афзалларидандир.

Мусулмонлар учун душман томонидан хавф-хатар бўлган жойлардаги қўриқчилик қилиш бу риботдир.

Қўриқчиликнинг бир неча фазилатлари бор.

1. Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўзга дўзах ўти тегмайди.



131. Имом Термизий Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан қилган ривоятида у Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:

عَيْنَانِ لَا تَمَسُّهُمَا النَّارُ، عَيْنٌ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ، وَعَيْنٌ بَاتَتْ تَحْرُسُ فِي سَبِيلِ اللَّهِ.

Икки кўзга дўзах ўти тегмайди: бири Аллоҳдан қўрққанидан йиғлаган кўз, иккинчиси – Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган кўздир”,171 деганларини эшитдим”,-дейди.

132. Имом Насоий, Аҳмад ва Ҳоким Абу Райҳона ал-Уздий розияллоҳу анҳудан қилган ривоятда шундай деб ҳикоя қилади:

مَنْ يَحْرُسُنَا فِي هَذِهِ اللَّيْلَةِ؟ وَأَدْعُو لَهُ بِدُعَاءٍ يَكُونُ فِيهِ فَضْلٌ. فَقَالَ رَجُلٌ مِنَ الْأَنْصَارِ أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ! فَقَالَ: ادْنُهْ. فَدَنَا. فَقَالَ: مَنْ أَنْتَ؟ فَتَسَمَّى لَهُ الْأَنْصَارِيُّ. فَفَتَحَ رَسُولُ اللَّهِ بِالدُّعَاءِ، فَأَكْثَرَ مِنْهُ. قَالَ أَبُو رَيْحَانَةَ: فَلَمَّا سَمِعْتُ مَا دَعَا بِهِ رَسُولُ اللَّهِ فَقُلْتُ: أَنَا رَجُلٌ آخَرُ. قَالَ: ادْنُهْ. فَدَنَوْتُ. فَقَالَ: مَنْ أَنْتَ؟ قلت: أَبُو رَيْحَانَةَ، فَدَعَا بِدُعَاءٍ هُوَ دُونَ مَا دَعَا لِلْأَنْصَارِيِّ. ثُمَّ قَالَ: حُرِّمَتِ النَّارُ عَلَى عَيْنٍ دَمَعَتْ أَوْ بَكَتْ مِنْ خَشْيَةِ اللَّهِ، وَحُرِّمَتِ النَّارُ عَلَى عَيْنٍ سَهِرَتْ فِي سَبِيلِ اللَّهِ.

Ғазотлардан бирида биз Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. Бир кун бир тепаликда тўхтаб, у ерда тунадик. Кечаси қаттиқ совуқ бўлди. Ҳатто баъзи одамлар чуқур ковлаб ичига кириб олиб, устига қалқонини ёпиб олдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам одамларнинг бу ишларини кўргач:

Бу кеча ким бизни қўриқлаб чиқади? Мен унинг ҳаққига дуо қиламан. Бу дуода унинг учун фазл бўлади, – дедилар.

Мен, ё Росулуллоҳ! – деди ансорлардан бир.

Яқинроқ келчи, сен ўзи кимсан? – деб сўрадилар.



Ансорий ўз исмини айтди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дуога қўл очиб, кўп дуо қилдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг унинг ҳаққига қилган дуоларини эшитиб:

Иккинчи киши менман, ё Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам! – дедим мен.

Яқинроқ келчи, сен кимсан? – деб сўрадилар.

Мен Абу Райҳонаман, – дедимда, яқин келдим.



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ансорийга қилгандан кўра озроқ дуо қилдиларда сўнг шундай дедилар:

Аллоҳдан қўрқиб йиғлаган ёки ёш тўккан кўзга жаҳаннам ўти ҳаром бўлсин, Аллоҳ йўлида бедор бўлган кўзга дўзах ўти ҳаром бўлсин”172.

2. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Аллоҳ йўлида қўриқчилик қилган одам жаннат аҳлидан бўлишига гувоҳлик беришлари.

133. Абу Довуд, Абу Авона, Байҳақий ва Ҳокимлар Саҳл ибн Ҳанзала розияллоҳу анҳудан ривоят қилишларича, улар: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга Хунайн кунида йўлга чиқдик Жуда кўп юрдик, ҳатто хуфтон вақти бўлди, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан хуфтон намозини ўқидик. Бир отлиқ киши келиб, ё Росулуллоҳ, мен сизларни олдингиздан кетиб фалон-фалон тоғларга чиқдим, кўз ўнгимда Хавозиннинг ҳаммаси намоён бўлди. Қўй, қўчқор ва эчкилари билан Ҳунайн ёнига жамландилар,– деди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам табассум қилдилар-да:

تِلْكَ غَنِيمَةُ الْمُسْلِمِينَ غَدًا، إِنْ شَاءَ اللَّهُ. ثُمَّ قَالَ: مَنْ يَحْرُسُنَا اللَّيْلَةَ؟ قَالَ أَنَسُ بْنُ أَبِي مَرْثَدٍ الْغَنَوِيُّ أَنَا يَا رَسُولَ اللَّهِ. قَالَ له: ارْكَبْ. فَرَكِبَ فَرَسًا لَهُ. فَجَاءَ إِلَى رَسُولِ اللَّهِ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ: اسْتَقْبِلْ هَذَا الشِّعْبَ، حَتَّى تَكُونَ فِي أَعْلَاهُ، وَلَا نُغَرَّنَّ مِنْ قِبَلِكَ اللَّيْلَةَ! فَلَمَّا أَصْبَحْنَا، خَرَجَ رَسُولُ اللَّهِ إِلَى مُصَلَّاهُ، فَرَكَعَ رَكْعَتَيْنِ، ثُمَّ قَالَ: هَلْ أَحْسَسْتُمْ فَارِسَكُمْ؟ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللَّهِ: مَا أَحْسَسْنَاهُ! فَثُوِّبَ بِالصَّلَاةِ، فَجَعَلَ رَسُولُ اللَّهِ يُصَلِّي، وَهُوَ يَلْتَفِتُ إِلَى الشِّعْبِ، حَتَّى إِذَا قَضَى صَلَاتَهُ وَسَلَّمَ قَالَ: أَبْشِرُوا، فَقَدْ جَاءَكُمْ فَارِسُكُمْ. فَجَعَلْنَا نَنْظُرُ إِلَى خِلَالِ الشَّجَرِ فِي الشِّعْبِ، فَإِذَا هُوَ قَدْ جَاءَ حَتَّى وَقَفَ عَلَى رَسُولِ اللَّهِ. فَقَالَ: إِنِّي انْطَلَقْتُ حَتَّى كُنْتُ فِي أَعْلَى هَذَا الشِّعْبِ، حَيْثُ أَمَرَنِي رَسُولُ اللَّهِ ، فَلَمَّا أَصْبَحْتُ اطَّلَعْتُ الشِّعْبَيْنِ كِلَيْهِمَا. فَنَظَرْتُ فَلَمْ أَرَ أَحَدًا.. فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ: هَلْ نَزَلْتَ اللَّيْلَةَ؟ قَالَ: لَا. إِلَّا مُصَلِّيًا أَوْ قَاضِيًا حَاجَةً. فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللَّهِ: قَدْ أَوْجَبْتَ، فَلَا عَلَيْكَ أَنْ لَا تَعْمَلَ بَعْدَهَا.

Инша Аллоҳ эртага бу мусулмонларга ўлжа бўлади, – дедиларда, – бу кеча ким бизни қўриқлайди? – деб сўрадилар.

Анас ибн Аби Марсид ал-Ғанавий:

Мен қўриқлайман, ё Росулуллоҳ – деди.



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга:

Отингни мин, – дедилар.



Отини миниб Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келди.

Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишига:

Мана шу дарага қараб юриб энг тепасига чиққин! Бу кечада сен томондан омонда бўлайлик! – дедилар.



Тонг отгач, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозгоҳга чиқдилар-да икки ракаат намоз ўқидилар сўнг:

Чавандозларингиздан хабарингиз борми? – деб сўрадилар.

Хабаримиз йўқ, ё Росулуллоҳ – дедилар. Намозга такбир айтилди. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дарага қараб қўйиб намоз бошладилар. Намозни салом бериб тугатгач:

Қаранглар, чавандозларингиз етиб келди! – дедилар.



Биз уни қидириб, дарахтлар орасидан дара томонга қарай бошладик. У аллақачон келиб бўлган экан. Росулуллоҳнинг тепаларига келиб, турди.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтган даранинг тепасига чиқдим. Тонг отгач эса, ҳар иккала даранинг ҳам тепасига чиқиб, атрофга қарадим. Ҳеч кимни кўрмадим, – деб хабар берди.



Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ундан:

Тунда отингнинг устидан тушдингми? – деб сўрадилар.

Йўқ, фақат намоз ўқиш ва ҳожат учунгина тушдим холос,– деди у.

Ўзингга жаннатни вожиб қилибсан, энди бундан буён ҳеч бир амал қилмасанг ҳам сенга зарар бўлмайди,173 – деб қўшиб қўйдилар”.

3. Жонга хавф бор жойда бир кеча қўриқчиликда туриш Қадр кечасидан афзалроқдир.

134. Имом Байҳақий ва Ҳоким Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳудан қилган ривоятида Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай дедилар:

ألا أُنبئكم ليلةً أَفضلُ مِن ليلةِ القدر؟ حارِسٌ حرَسَ في أرضِ خوف، لعلَّهُ أنْ لا يرجعَ إلي أهله.

Сизларга Қадр кечасидан афзалроқ кечанинг хабарини берайми? Хавфли-жойларда қўриқчилик қилган қўриқчи, балки у ўз аҳли аёлининг ёнига асло қайтиб келмас”174.

4. Бир кеча қўриқчилик қилиш кечалари қоим бўлиб, кундузлари рўза билан ўтказилган минг кечадан афзалроқдир.

Ибни Асокир Аршаъ ибн ал-Мунзирдан келтиришича Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу суҳбатдошларига:

– Қайси одам ажр борасида буюкроқ? – деб сўрадилар. Одамлар рўза, намозларини эслашиб, билганларини айта бошладилар.

Амирул мўмининдан сўнг фалончи, фалончилар! – дедилар.

– Сизлар айтган одамлардан ҳам, амирал мўмининдан ҳам ажри улуғроқ одамни айтайми? – дедилар. Умар розияллоҳу анҳу.

– Ҳа, айтинг, – дейишди улар.

Шомда, отининг юганини ушлаб, мусулмонлар чегарасини қўриқлаб турган кичкина бир одамча. Ҳеч ким билмайдики, уни бирор ваҳший ҳайвон еб кетадими, чаён чақиб оладими ёки душман ҳужум қилиб уни ўраб оладими?! Мана бу одам – сизлар айтганлардан ҳам, амирал мўмининдан ҳам ажрда буюкроқдир!175 деди Умар розияллоҳу анҳу.



135. Абу Довуд Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилишича:

نَزَلَ النَّبِيُّ مَنْزِلًا فَقَالَ: مَنْ رَجُلٌ يَكْلَؤُنَا؟ فَانْتَدَبَ رَجُلٌ مِنَ الْمُهَاجِرِينَ وَرَجُلٌ مِنَ الْأَنْصَارِ. فَقَالَ :كُونَا بِفَمِ الشِّعْبِ. فَلَمَّا خَرَجَ الرَّجُلَانِ إِلَى فَمِ الشِّعْبِ ، قال الأنصارِيُّ للْمُهاجرِ: أيُّ اللّيل أحَبُّ إليكَ أنْ أكفيكَ أوَّلَهُ أوْ آخرَهُ؟ قال:أكفِنِي أوَّلَه. اضْطَجَعَ الْمُهَاجِرِيُّ وَقَامَ الْأَنْصَارِيُّ يُصَلِّي وَأَتَى رجُلٌ منَ المشرِكيْنَ، فَلَمَّا رَأَى شَخْصَهُ عَرِفَ أَنَّهُ رَبِيئَةٌ لِلْقَوْمِ فَرَمَاهُ بِسَهْمٍ فَوَضَعَهُ فِيهِ فَنَزَعَهُ حَتَّى رَمَاهُ بِثَلَاثَةِ أَسْهُمٍ ثُمَّ رَكَعَ وَسَجَدَ ثُمَّ انْتَبَهَ صَاحِبُهُ ، قائلاٌ:اجْلسْ ،فقد أتيتُ .فَلَمَّا عَرِفَ أَنَّهُم قَدْ نَذِرُوا بِهِ هَرَبَ وَلَمَّا رَأَى الْمُهَاجِرِيُّ مَا بِالْأَنْصَارِيِّ مِنَ الدَّمِ قَالَ سُبْحَانَ اللَّهِ أَلَا أَنْبَهْتَنِي أَوَّلَ مَا رَمَى قَالَ كُنْتَ فِي سُورَةٍ أَقْرَؤُهَا فَلَمْ أُحِبَّ أَنْ أَقْطَعَهَا. حتَّىأُنفِذَها، فلمَّا تابع الرَّميَ ركعْتُ فاذنْتُك وايم اللهِ لو لاأنّي خشيْتُ أنْ أُضِيعَ ثغرًا أمرَني رسول اللهِ بحفظِهِ، لقطعَ نفْسي قبلَ أنْ أقطَعَها أوْ أُنْفذَها..

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир жойда дам олиш учун mўхmадилар.

Бу кеча ким бизга қўриқчилик қилади? – дедилар. Муҳожирлардан бир киши ва ансорлардан бир киши туриб :



  • Биз қўриқлаймиз, ё Росулуллоҳ, -дедилар.

Водийдан бир дарага тушган эдилар. Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам иккаласига:

Даранинг оғзига бориб туринглар, – деб буюрдилар. Айтилган жойга боришгач, ансорий муҳожирга қараб:



  • Сенга туннинг аввали маъқулми ё охири? – деб сўради.

Аввалида сен тур, кейин мен тураман, деди муҳожир ва дам олиш учун ётди.

Ансорий туриб намоз ўқий бошлади. Шу пайт мушриклардан бири келиб, намоз ўқиётган одамни кўргач билдики, бу мусулмонларнинг пойлоқчиси. Унга бир ўқ узиб, теккизди. Ансорий ўқни суғуриб олиб қўйиб, намозда давом этди. Иккинчи ўқ келиб тегди. Уни ҳам суғуриб олиб, рукуъга энгашди-да, шеригига:

Ўрнингдан тур! Мен яраландим, – деди. Муҳожир ўрнидан туриб ўтирди. Буни кўрган мушрик ўзини сезиб қолишганини билгач, қочиб кетди.



Муҳожир ансорийнинг қони оқаётганини кўриб:

– “Субҳаналлоҳ! Биринчи ўқ текканда уйғотсанг бўлмасмиди?! – деди.

Намозда туриб бир сурани ўқиётган эдим, бузгим келмади, кетма-кет ўқ теккач, рукуъ қилдим-да, сени уйғотдим. Аллоҳга қасамки, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга сақлашни буюрган чегарани ташлаб қўйишдан қўрқмаганимда эди, тугатганимдан ёки ўзим тўхтатмасимдан олдин нафасим тўхтатган бўлар эди...,176- деди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   20




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет