Янги технологиялар6
Қишлоқ хўжалик технологиялари ўн йиллар давомида ривожланди ва шундай давом этмоқда. Биотехнология соҳаси ишлаб чиқаришнинг иқтисодий самарадорлигига мумкин бўлган даромадни таклиф қилади, бу лойиҳалаштирилган ҳосил турларини ўзида жамлаб ўсиб бораётган шартларга мос келади: жойлашиш ўрни, гербицитдан зарарланишга, маълум зараркунанда ва касалликларга чидамли ёки таркибида юқори оқсиллар ва элементларни сақловчи қимматли химиявий таркибга эга бўлиш.
Янги генетик жиҳатларни ёки яхшиланган озиқлантириш орқали уй ҳайвонларини яхшилаш мумкин. Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун янги ноозиқ-овқат сифатида фойдаланиш янги бозорларни очади, бироқ бу мақсад учун мўлжаллаб етиштириш маҳсулотнинг муҳим жиҳатлари ва таркибининг ўзгаришини келтириб чиқариши мумкин.
Яқин ўтмишдаги технологиялардан бири – соҳада жиҳозларнинг аниқ жойлашувини юқори аниқликда аниқлаш глобал позициялашув тизими (GPS) дан фойдаланиш. Бошқа технология билан бирлашган ҳолда ушбу технология 21-асрда кенг қўлланилиши мумкин. Масалан, спутникдан қабул қилиш билан ҳосил мониторини бирлаштириш ҳосил йиғиштиришда ускуналар ҳосилдорликни ўлчаш мумкин ва ҳудуднинг ҳар бир нуқтасида узлуксиз руйхатга олиш мумкин.
Тупроқ турига, турли экиш усуллари ва ўғит миқдорига қараб дон ўсимликларининг ҳосилини тез аниқлаш ва муаммони тўғрилаш учун таклифлар бериш мумкин. Бу технология ҳозирда ўғит ва химикатларни қўллаш суръатларини автоматик мослаштириш учун қўлланилади. Бу қурилма билан ўғит ва химикатлар миқдор бўйича ва зараур жойларга қўлланилади.
Автоматлаштирилган GPS ишлаб чиқариш жиҳозлари ҳосилнинг бир маромда етишишини таъминлаб беради. Операторларнинг даладаги вақти ва чарчоқ ҳолатлари камайтирилган ва ҳосилга таъсир қилувчи таъсирлар олди олинади. Жиҳозлардан кечаси фойдаланганда оператор хатоси камайтирилган.
Бу ва шунга ўхшаш технологиялар 21-асрда узлуксиз муаммолар ичидаги фермер хўжалиги бошқарувчисига ривожланиш имконини беради. Бу ёки бирор-бир янги технологияни қабул қилиш керакми? Исталган янги технологиянинг қиймати бир қанча кўринишда бўладиган унинг устунликлари билан таққосланиши лозим. Бунда ҳосил кўпайиши, маҳсулот сифати яхшиланиши, ҳосилда камроқ ўзгаришлар бўлиши, аторф-муҳитга таъсир камайиши ёки эҳтимол бу устунликларнинг комбинацияси бўлиши мумкин. Янги технология тўғрисидаги қарор қабул қилиш ўз навбатида фермер хўжалиги ёки ранчо эгасининг даромадига ва узоқ муддатли бизнесига таъсир кўрсатади.
Достарыңызбен бөлісу: |