Истеъмол талабини қондирувчи ишлаш чиқариш. Қишлоқ хўжалиги узоқ вақт истеъмолнинг “диференциаллашмаган” предмети сифатида тавсифлагган. Тарихан, турли фермер хўдаликларидаги дон ва уй ҳайвонлари маҳсулотларига харидорнинг истеъмол маҳсулоти сифатида қаралган, агар маҳсулотларнинг сифати ва нави асосий стандартга мос келса.
Назорат саволлари:
Фермер хўжаликларини самарали бошқариш таъсир этувчи омиллар.
Қишлоқ хўжалиги рақобатбардошлигини таъминлашда бошқарувнинг аҳамияти.
Қишлоқ хўжалигида янги технологияларни жорий этишнинг афзалликлари ва камчилликларини баҳолаш.
Фермер ва деҳқонларда иқтисодий ўзгаришларга мослашувчанлик бўйича кўникмаларни шакллантириш.
Фойдаланилган адабиётлар:
1. Ronald D.Kay, William M.Edwards, Patricia A.Duffy. Farm Management.McGraw Hill. USA, 2008
2-Мавзу: Бошқарув ва қарор қабул қилиш.
Режа:
2.1. Бошқарув жараёни ва вазифалари.
2.2. Фермер хўжалиги ёки ранчо учун стратегик режа босқичларини шакллантириш.
2.3. Фермер хўжалиги ёки ранчо менежерларининг умумий мақсадларини аниқлаш ва уларнинг қарор қабул қилишдаги ёндошуви.
2.4. Қарор қабул қилиш жараёнида босқичларни тушунтириш.
Таянч иборалар: менежер, стратегия, мақсадлар, тактик режалаштириш, оператив режалаштириш, стратегик режалаштириш, бошқарув қарори, тамойил, ясси мунтазам таркиб.
2.1. Бошқарув жараёни ва вазифалари
Омадли менежерлар муаммо ечимини оддийгина эсда сақлаб қола олишмайди, шу билан бирга ота-оналари қилганини аниқ қила олишмайди. Баъзи менежерлар қарорни одати бўйича қилишади. Олдинги йили қандай ишлаган бўлса бу йил ҳам шундай ишлаш ҳамда кейинги йили ҳам шундай ишлаш мумкиндек. Яхши тарбия кўрганлар ҳаммавақт иқтисодий, технологик ўзгаришлар ва атроф-муҳит шароитлари тўғрисида қайта-қайта ўйлаб кўриб иш қилишларини ўрганишлари керак.
Бошқарувга жараён сифатида қараш керак. Бошқарув жараёни - бу ташкилот ресурсларини у томонидан ўз мақсадларига эришиш учун шакллантириш ва фойдаланиш бўйича узлуксиз, изчил бажариладиган, ўзаро боғланган ҳаракатлари мажмуасидир. Бу ҳаракатларни бошқарув вазифалари деб атайдилар. Шундай қилиб, бошқарув жараёни барча вазифаларнинг умумий йиғиндиси бўлади.
Бошқарув вазифалари- бу бошқарув фаолиятининг нисбатан мустақил, ихтисослаштирилган ва ажратилган турларидир. Бундай деб ҳисобланиш учун бошқарув вазифаси аниқ акс эттирилган мазмунга, уни амалга оширишнинг ишлаб чиқилган механизмига ва доирасида унинг ташкилий ажралиши якунланадиган маълум тузилмага эга бўлиш керак. Мазмун остида аниқ вазифа доирасида амалга оширилиши керак бўлган ҳаракат тушунилади.
Бошқарув жараёнида амалга ошириладиган ҳаракатлар ва вазифаларнинг мазмуни ташкилотнинг тури (маъмурий, ижтимоий, таълим ва ҳ.к), унинг фаолияти кўлами ва соҳалари (ишлаб чиқариш, савдо, хизматлар кўрсатиш), бошқарув иерархиясидаги даражаси (бошқарувнинг юқори, ўртача ёки қуйи даражаси), ташкилот ичидаги роли (ишлаб чиқариш, маркетинг, молия, ходимлар) ва бир қатор бошқа омилларга боғлиқ.
Бошқарувнинг ташкилотдаги вазифалари турли-туманлигига қарамасдан фаолиятнинг бир хилдаги турлари мавжуд бўлади. 1916 йилда ушбу концепцияни биринчи бўлиб ишлаб чиққан А.Файолнинг ёзишича, бешта дастлабки вазифалар мавжуд бўлади: бошқарувни олдиндан айтиб бериш ва режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш, мувофиқлаштириш ва назорат қилишни билдиради. Гап у ёки бу ташкилотни хусусиятлари (ўлчами, белгиланиши, мулкчилик шакллари ва ҳ.к) дан қатъий назар бошқарувнинг ҳар қандай жараёни таркибий қисмлари бўлган вазифалар ҳақида кетмоқда, шунинг учун уларни умумий деб атайдилар.
Замонавий тадқиқотчилар бошқарув вазифаларининг бошқа рўйхатини ишлаб чиққанлар: режалаштириш, ташкил қилиш, бошқариш (ёки буйруқлар бериш), мотивация, раҳбарлик, мувофиқлаштириш, назорат, коммуникациялар, тадқиқот қилиш, баҳолаш, қарорлар қабул қилиш, ходимларни танлаш, вакиллилик ва музокоралар олиб бориш ва битимлар тузиш. Амалда бошқарув бўйича ҳар бир ишда умумий бошқарув вазифалари бошқаришдан бир оз фарқ қиладилар.
Шунга карамасдан, бошқарувнинг бешта умумий вазифаларини ажратишни мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:
режалаштириш (мақсадлар ва уларга эришиш бўйича ҳаракатлар режасини танлаш);
ташкил қилиш (вазифаларни бўлинмалар ёки ходимлар ўртасида тақсимлаш ва улар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ўрнатиш);
мотивация (ижрочиларни режалаштирилган ҳаракатларни амалга ошириш ва қўйилган мақсадларга эришишга рағбатлантириш);
мувофиқлаштириш (рационал алоқаларни ўрнатиш йўли билан бошқарилаётган тизимнинг ҳар хил қисмлари ўртасида мослик ва мувофиқликни таъминлайди);
назорат (ҳақиқий эришиш мумкин бўлган ёки эришилган натижаларни режалаштирилганлар билан таққослаш).
Бошқарувнинг бу умумий вазифалари коммуникациялар ва қарорлар қабул қилишнинг боғловчи жараёнлари билан бирлаштирилганлар. Бу вазифалар ўртасидаги ўзаро алоқа бошқа-рувнинг ҳар қандай жараёни мазмунини кўрсатиб берувчи доиравий диаграмма билан тақдим этилиши мумкин. (2.1-расм).
Диаграммадаги ўқларнинг кўрсатишича, режалантиришдан назоратга фақат жараённи ташкил қилиш ва ишловчиларни ундаш билан боғлиқ ишларни бажариш йўли билан ҳаракатланиш мумкин. Диаграмманинг марказида барча қолганларнинг мувофиқлиги ва ўзаро ҳамкорлигини таъминловчи мувофиқлаштириш вазифаси туради.
Достарыңызбен бөлісу: |