Вақтнинг кундалиги– бу ишни бошқаришнинг уни соатлар бўйича бажарилишини режалаштириш, умумий мақсаднинг бир қисми сифатида кундалик вазифаларни белгилаш ва улардан энг муҳимларини ажратишга имкон берувчи воситадир.
Кундалик махсус папка – тез таққичдан ташкил топади, унга фойдаланувчининг истаги бўйича махсус варақачалар, графиклар, жадваллар ва молиявий ҳисобатлар солиб қўйилиши мумкин. Варақачаларда йиллик режалар (узок муддатли режалар ҳафталар бўйича киритилган катакларга ажратилган сетка) ва барча ишлар ярим саотгача аниқлик билан тақсимланган кунлик режалар мавжуд бўлади. Шундай қилиб, кундалик дастурнинг ҳар бир бандини кенгроқ вақтли вазафалар билан солиштириш мумкин. Аввал тегишли катакларни тўлдириш ва керакли ишларнинг рўйхатини тузиш учун қатъият ва интизом талаб қилинади. Аммо бу рўйхатни тузиш, олдинда турган вазифалар ва фаолият турларини ранжировкалаш меҳнатни ташкил қилишни яхшилаш ва вақтдан фойдаланишни рационаллаштиришга ёрдам беради.
Вақтнинг кундалиги шахсий ишчи картотекасидан иборат бўлиб, унга алоҳида варақлар тикилган ва у ўзининг кўргазмалилиги билан қулайдир.У бир вақтда стол календари, шахсий кундалик, ён дафтарга, ражалаштириш ва назорат қилиш қуроли, манзиллар рўйхати, маълумотнома ва ғоялар картотекаси бўлади.
Вақтнинг кундалиги яна ҳар куни фойдаланиладиган барча кунлик режалар, хизмат дафтари ва варақларнинг ишчи жамловчисидан иборат бўлади.
Янги “кирувчи” кундалик варақларда ҳафталик ва ойлик варақлардан барча муддатлар кўрсатилиши керак.Уларга тегишли варақлардан саналар-тўловлар, таътилга кетиш кунлари, туғилган кунлар, шу жумладан қўл остидагиларники ҳам кўчирилади. Шундай қилиб, кундалик мунтазам равишда тўлдирилган ҳолда ҳеч нима йўқолмайди ва эсдан чиқмайди.
Яна умумий қисм мавжуд бўлиб, унга, ҳамён каби, почта маркалари, фото суратлар, чек дафтарчалари ва пулларни жойлаштириш мумкин.
Вақтнинг кундалигидан фойдаланган ҳолда ҳар кун (ҳафта, ой)ни муваффақиятли режалаштириш, ўз ишини ташкил қилиш мумкин. Уни қўллаш туфайли ишнинг сифати ошади, ҳар куни бир соатга яқин иш вақти тежалади.
Таймирлаш тизимига эга кундалик ҳам кундаликларнинг турли туманлиги бўлади, у ўз ичига йил, ой, ҳафталик кундаликни олувчи симли ҳалқалардаги буклетлардан иборат бўлади. Бундан ташкари ҳар бир кун ярим соат оралиғи билан ёзиб қўйилган. Бу тизим менежерга қуйидагиларга имкон берди:
-ҳаётий режалар ва узоқ давр(йил)га режаларни ўйлаб кўриш ва тизимлаштириш, уларни босқичма босқич (ойлар, ҳафталар ва х.к. бўйича) бажарилишини режалаштириш;
- бошқа ишларга чалғимасдан, қабул қилинган режаларга аниқ риоя қилиш.
Ушбу мақсадда яна маълумотларнинг ихчам базасидан иборат бўлган катта шахсий “Фолифакс”дан ҳам фойдаланиш мумкин. “Фолифакс” қўйидаги бўлимларни ўз ичига олади:
шахсий маълумотлар (счетлар, машиналар, суғурта ва х.к. нинг рақамлари);
кундалик;
йиллик (бутун календарь йилига);
ён дафтарча- блокнот;
ахборотлар;
шахсий молиялар;
манзиллар китобчаси;
визиткалар, ҳужжатлар ва пуллар учун пластикли ҳамён.
Шундай қилиб, “фолифакс” менежер ҳаётининг барча томон-ларини қамраб олади ва унга муаммоларни ҳал қилишда ёрдам беради. Шу билан бирга “фолифакс” ўзида жиддий хавфни яширади - агар менежер уни йўқотса, унда кўпгина ахборотларни йўқотади.
Жаҳонда кенг тан олинган менежер вақтини ражалаштириш ва бошқаришнинг бир неча аниқ тизимлари мавжуд. Улардан бири - бу Европада 1-рейтингга эга “Тайм Менежер” тизимидир. У биринчи марта Time Manager International компанияси томонидан ишлаб чиқарилган, бу компания менежмент ва шахсий ривожланиш соҳасида Европада етакчи бўлиб, 1975 йилда Данияда ташкил топган.
Тайм Менежерда ҳамма нарса ҳам мазмуни ва ҳам шакли бўйича майда-чуйдасигача ўйлаб кўрилган. Бундан ташкари маҳсулотнинг кенг навлари туфайли Тайм Менежерни ҳар қандай шахсий сўровларга мослаштириш мумкин. Масалан, Тайм Менежернинг учта базавий вариантлари: стандартли, махсус ва “раҳбар” мавжуд. Уларга кирувчи бланкалар ва жиҳозлар мажмуасини ўзгатириб ва тўлдириб Тайм Менежернинг бу базавий вариантларни исталганини фаолиятнинг у ёки бу белгаланган турига махсус мўлжалланган турли туманлигига айлантириш мумкин. Масалан, савдо вакили, котиб, лойиҳа раҳбари, илмий ходим, юқори бўғин бошқарувчиси ва ҳ.к.
Тайм Менежернинг ҳар қандай базавий варианти мажмуаси бешта асосий элементлардан ташкил топади:
ҳалқали қисқичларга эга папкалар;
бланкаларнинг стандарт мажмуасига эга қутилар;
Тайм Менежердан фойдаланиш бўйича “Шахсий самадор-ликка калит” йўриқномалари;
компания маҳсулотлари катологи;
қўшимча бланкалар намуналари.
Ҳалқали механизмга эга папкалар тури Тайм Менежернинг вариантига кўра фарқланадилар. Қолган элементлар унинг барча вариантларида бир хилдадир.
Тайм Менежер тизими қуйидагиларга имкон беради:
ишда юқори натижаларга эришиш;
устиворликларни белгилаш;
ҳолатни тўғри баҳолаш;
муҳим ишларни эсдан чиқармаслик;
вақтдан самарали фойдаланиш;
бошқа инсонлар билан яхши ҳамкорлик қилиш;
ўзининг ижодий солоҳиятини ошириш;
вазифаларни тўғри тақсимлаш;
ўзгаришларга эгилувчан ва хотиржам муносабатда бўлиш.
Яна ишни самарали бажариш ва иш вақтидан фойдаланишга ёрдам берувчи кўпгина техник ёрдамчи воситалар ҳам мавжуд. Улардан раҳбар ва уни яқин ёрдамчилари фойдаланадилар.Улар менежерга ўзига юклаитилган вазифаларни ўз вақтида бажариш учун зарурлар.
Бу, хусусан, шахсий компьютерлардир. Кейинги йилларда кўпгина хилма хил идораларда ЭҲМ пайдо бўлдилар. Ҳар қандай ходим уларни бир неча кун ичида ўзлаштириб олиши мумкин. Барча керакли материаллар, далиллар, рақамли маълумотлар, билдиргичлар(рапортлар) улар ёрдамида бевосита фойдаланиш учун оператив тайёрланишлари мумкин. Идора ЭҲМ ёрдамида тайёр маълумотларни олиши ва ташкилотнинг барча материал-ларни ишлаб чиқиши мумкин.
Бунда махсус компьютер дастурларидан фойдаланиш мақсадга мувофиқдир. Масалан, Lotus Organizer (Лотус органайзер) оммавий шахсий ахборот тизимларидан бири бўлиб, менежернинг вақт кундалиги ёки органайзер билан ишини тўлиқ тақлид қилади. У қуйдаги бўлимларга эга.
Calendar (Календарь) ёки кундалик, вақтни, ҳамда ҳар хил тадбирларни режалаштиришга мўлжалланган. Бўлим барча режа-лаштиралаётган ҳодисалар ҳақидаги ахборотларни киритиш, яқинлашаётган ҳодисалар ҳақида хабар бериш, ҳар хил ахборот-ларни, масалан харажатлар ва маъсул шахслар ҳақидагиларни мўлжаланган тадбирлар билан боғлаш, такрорланадиган ҳоди-салар, масалан кундалик мажлисларни белгилаш, бўш вақтларни топишга имкон беради.
Adress(Адреслар) оддий манзил дафтарчаси вазифасини бажаради. Бу бўлим манзиллар, телефонлар, оила ҳақидаги маълумотлар ва мулоқотлар бўладиган одамлар ҳақидаги бошқа ахборотларни ёзиш, ёзувларни фамилиялар ва компаниялар бўйича навларга ажратишга имкон беради.
To do (Ишлар) ишларни режалаштириш учун мўлжаланган. Бу бўлим кўзда тутилган ишлар ҳақидаги ахборотларни киритиш, вазифаларни саналар ва устиворликлар бўйича навларга ажратиш, режалаштиралаётган вазифалар ҳақида хабарлар бериш, қайси ишлар қилинганлиги ва қайсиси колдирилганлиги, имкони ва қачон қилиш кераклигини кузатишга имкон беради.
Anniversary (Муҳим саналар) дан ҳар йил эслаш керак бўладиган муҳим саналар(туғилган кунлар, фирмаларни вужудга келишлари ва бошқалар) нинг рўйхатини олиб бориш учун фойдаланиш мумкин. Бу бўлим муҳим саналарга эга ёзувларни яратиш, ёзувларни йиллар, ойлар, зодиак белгилари бўйича навларга ажратиш ва кўриб чиқиш, санани яқинлашаётгани ҳақида эслатишга имкон беради.
Calls (Телефон қўнғироқлари) телефон қўнғироқларини режалаштириш ва автоматлаштириш учун мўлжалланган. Бу бўлим телефон дафтарчасига режалаштиралаётган телефон қўнғироқлари ҳақидаги ахборотларни киритиш, зарур қўнғироқлар ҳақида эслатиш, қилинган қўнғироқларни (шу жумладан суҳбат вақтини) рўйхатга олиш, абонент модем ёрдамида қўнғироқ қилиш имкон беради.
Notepad (Блокнот) оддий қоғозли блокнот вазифасини бажаради. Бу бўлим формалаштириш вазифасидан фойдаланиш билан ёзувлар қилиш, ёрдамида автоматик равишда блокнотда сарлавҳа шаклланадиган бобларни яратиш, матнга бошқа дастурларда яратилган объектларни, шу жумладан график тасвирларни киритишга имкон беради.
Planner (Режалаштирувчи) узоқ давом этадиган ҳодисаларни режалаштириш учун мўлжалланган, улар бир кун ёки кўпроқни эгаллайдилар, масалан хизмат сафарлари ва таътиллар.
Lotus Organizеr тизими ҳам бўлимнинг ичидаги ва ҳар хил бўлимлардаги ҳар хил элементлар (ҳодисалар, манзиллар, ишлар) ўртасида алоқаларни яратиш ва шунинг билан элементлар ўртасидаги ҳар хил муносабатларни тасвирлашга имкон беради. Кириб келаётган ва муҳим ишлар ҳақида эслатишга имкон берадилар. Ишлар, телефон қўнғироқлари, муҳим саналарни кундаликда, кундалик ҳодисаларини эса - режалаштирувчида кўриб чиқиш мумкин, масалан ишлар рўйхатидан вазифага кундалик иш контекстида қараш мумкин.
Тизим турли туман ахборотларни– ён дафтарчадан танлаб олинган элементларни улар томонидан маълум категориялар: лойиҳалар, ғоялар, хизмат сафарлари ва ҳ.к. ёрдамида бирлаш-тиришга имкон беради. Масалан, ён дафтарчадаги маълум лойиҳага тегишли бўлган элементларни гуруҳларга ажратиш мумкин. Категориялар ёрдамида ҳар хил бўлимларга тегишли бўлган элементлар гуруҳини бошқариш мумкин, масалан элементларнинг фақат танлаб олинган гуруҳини кўриб чиқиш ва у билан ишлаш мумкин. Ўз категорияларини яратиш имконияти ҳам бор.
Ушбу дастурнинг бой вазифавий имкониятлари ва фаросат билан тушуниладиган интерфейси ишларни ташкил қилишни анча соддалаштириш ва менежер меҳнати самарадорлигини оширишга имкон беради.
Қуйидагилар менежернинг бошқа ёрдамчи воситалари бўладилар: электрон калькуляторлар, телекс, нусха кўчириш-кўпайтириш машиналари, назорат таблоси ва бошқалар.
Достарыңызбен бөлісу: |