Пахтачилик фанини ривожлантиришнинг замонавий усуллари


Бошқариш ва қарор қабул қилиш



бет18/89
Дата08.10.2022
өлшемі4.14 Mb.
#462188
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89
УМК ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА МЕНЕЖМЕНТ

Бошқариш ва қарор қабул қилиш


интернет маълумотлари, ўқув адабиётлари

7

2

Қишлоқ хўжалик корхоналари фаолиятини режалаштириш.

интернет маълумотлари, ўқув адабиётлари

8

2










4



III. Назарий материаллар


1-мавзу: XXI асрда қишлоқ хўжалик корхоналарини бошқариш истиқболлари


Режа:
1.1. Фермер хўжаликларини самарали бошқаришбизнеснинг муваффақияли омили эканлиги.
1.2. ХХI асрда қишлоқ хўжалигини бошқариш тамойиллари ва тармоқ рақобатбардошлигини таъминлаш.
1.3. Янги технологиянинг қиймати ва унинг устунликларини баҳолаш.
1.4.Фермер ва деҳқонларда иқтисодий ўзгаришларга мослашувчанлик бўйича кўникмаларни шакллантириш.


Таянч иборалар: бошқарув, ферма ва ранчо фаолиятини бошқариш хусусиятлари, ташкилий-техникавий бошкарув, меҳнат мотивацияси, самарали бошқариш, қарор қабул қилиш, бошқариш омиллари, ахборот асри, активларни бошқариш, исон ресурслари.


1.1. Ферма ва ранчо хўжаликларини самарали бошқаришбизнеснинг муваффақияли омили эканлиги1.

Менежментни жамиятнинг иктисодий негизи билан боглаб, шу билан бирга бошкарувнинг икки - ташкилий-техникавий ва ижтимоий-иктисодий томонларини хисобга олган холда урганиш лозим.


Ташкилий-техникавий бошкарув аник истеъмол кийматини олиш учун махсулот тайёрлашда мехнат таксимоти ва кооперацияси билан ажралиб туради. Ижтимоий-иктисодий бошкарув мавжуд ишлаб чикариш муносабатлари билан боглик булиб, менежмент максадларини белгилайди. Ташкилий-техникавий бошкарув мехнат унумдорлиги ва ишлаб чикариш самарадорлигининг ошиши учун шароит яратишга имкон берувчи фаолият туридан иборатдир.
Самарали бошқариш ҳар қандай бизнеснинг муваффақияли омилларидан биридир. Фермер хўжаликлари ва фермалари бундан мустасно эмас. Бошқарув муваффақиятли бўлиши учун, қишлоқ хўжалиги корхонаси раҳбарлари бошқарув қарорларини қабул қилишда ва ривожлантиришда бошқарув кўникмаларига эга бўлиши учун (амалий тажрибага эга бўлган кексаларга) ота-оналари ва боболарига нисбатанҳам кўпроқ вақт сарфлаши керак.
Бу қуйидагилар билан боғлиқ: Америка Қўшма Штатлари ва бошқа мамлакатларда қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқариши қуйидаги жараён асосида ўзгармоқда, фермер хўжаликларини йириклаштириш, янги ишлаб чиқариш технологияларини ўзлаштириш, ишчи бошига тўғри келадиган капитал маблағни кўпайтириш, (молиявий ресурслар) қарз маблағларини жалб қилиш, янги муқобилмаркетингни ва бизнес-таваккалчиликни кўпайтириш асосида механизациялаштириш даражасини ошириш.
Бу омиллар менежерлар учун янги бошқарув муаммоларини туғдиради, шу билан бирга тўғри кўникмалар билан менежерлар учун янги имкониятлар яратади.
Бу анъаналар эҳтимол йигирма биринчи асрда ҳам давом этади. Фермерлар ўтмишда бўлгани каби бошқарув қарорлари турларидан фойдаланади, лекин уларни тезроқ ва аниқроқ ҳосил қилиш имкониятига эга бўлади. Ўсиб бораётган шартлар, зараркунанда ва касаллик муаммолари ва маҳсулот сифати тўғрисидаги маълумотларни жамлаш, сақлаш менежерга кўплаб ахборот олиш имконини беради, бу ўз навбатида уларга жавоб бериш имкониятини яратади.
Бундан ташқари, келажак фермаси ва хўжаликларининг операторлари мустақил турмуш тарзи учун ўзининг шахсий мақсади, молиявий хавфсизлик ва озиқ-овқат хавфсизлиги, атроф-муҳит сифати ва аграр қадриятлар бўйича ижтимоий хавотирга қарши қишлоқ ҳаётини тарозига солиб кўриши лозим бўлади.
Деҳқон ёки фермер хўжалигининг узоқ муддатли йўналиши стратегик режалаштириш деб номланган жараён орқали белгиланади. Фермер оилалариўз шахсий қадриятлари асосида ўзлари ва корхоналар учун мақсадларни, индивидуал маҳорат ва манфаатларини, молиявий ва жисмоний ресурсларини, ва кейинги авлод қишлоқ хўжалиги олдида турган иқтисодий ва ижтимоий шарт-шароитларни белгилайди
Улар катта миқдордаги фойда ёки ишлаб чиқариш ҳажмини янада юксак даражага кўтариши ёки махсус хизматлар ва маҳсулотлар ишлаб чиқариши мумкин.
Стратегия танлангандан кейин мақсадга эришиш учун фермер ёки деҳқон тактик бошқарувни танлайди. Бу ерда амалга оширилиши лозим бўлган кўплаб ечимлар ва таҳлил қилиш учун кўплаб муқобил вариантлар юзага келади.
Ниҳоят, ўша қарорлари натижаларини кузатиб бориш ва баҳолаш ҳамда натижалар мақбул бўлмаганда назорат чоралари амалга оширилиши лозим.
Биз йигирма биринчи асрда фермер хўжалиги ва фирмалари бошқарувига таъсир қиладиган баъзи омилларни кўриб чиқамиз. Бу омиллар, қабул қила оладиган, ташкиллаштириш ва янги технологиялар билан боғлиқ ахборотлар, айниқса катта миқдордаги ахборотлардан фойдаланишингиз учун янги типдаги менежерни талаб қилади.
Ресурслар, яъни ўз тасарруфидаги, ижара ва қарз маблағлари бирлаштирилади. Маҳсулотлар истеъмолчи диди ва хавфсизлик стандартларига мос ҳолда кўпроқ табақалаштирилган бўлиши керак бўлади.
Қишлоқ хўжалик маҳсулотлари учун саноатдан фойдаланиш озиқ-овқат фойдаланишга нисбатан ўсади. Янги технологияларнинг даромадлилиги у ёки бу технология қабул қилинадими ёки йўқ, олдиндан тез ва аниқ аниқланиши лозим. 21-аср менежерига инсон ресурсларининг сони ва турли кўринишдаги ходимлар ўсиши бўйича янги кўникмаларга эга бўлиши зарур бўлади.
Кейинчалик стратегик режалаштириш ва тактик қарорлар қабул қилиш, шу жумладан, бошқарув тушунчаси ёритилади. Бошқариш нима? Раҳбарлар қандай вазифаларни амалга ошириш керак? Раҳбарлари қандай қарорлар қабул қилиш керак? Қандай билим ва кўникмалар муваффақият гарови бўлиши зарур?


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   89




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет