3. Алмашлаб экишда тупроқ унумдорлигини ошириш ва иқтисодий баҳо бериш.
Кишлок хужалик корхоналарининг ер худудларини ташкил килиш дейилганда ер майдонларидан максадга мувофик фойдала-нишни таъминлашга каратилган тадбирлар тизими тушунилади. Бу тизим кишлок хужалик корхоналарининг ташки чегараларини, ички булимларининг чегараларини, кишлок хужалигига ярокли ерлар таркибини белгилаш ва ишлаб чикариш марказлари, ахоли яшайди-ган кишлоклар, мелиорация ва йул шахобчаларини хамда бошка коммуникацияларни жойлаштириш, хужаликни сув билан таъминлаш манбаларини аниклаш тадбирларини уз ичига о л ад и. Кишлок хужалигида ер худудини ташкил килиш, ер тузиш ишларини утказиш оркали амалга оширилади.
Давлат, ер тузиш ишларини утказиш оркали ер муносабатла-рини хал килиш билан бирга ердан окилона, унумли фойдаланиш тадбирларини хам белгилайди.
Ердан фойдаланишни ташкил килишда куйидаги шартларга катъий риоя килиш талаб этилади:
ернинг давлат мулки эканлигини тула эътироф этиш ва ундан
факат белгиланган максадлар учун фойдаланиш;
ерни фойдаланувчиларга узок муддатга ёки бемуддат
фойдаланишга бериб куйиш оркали, ердан фойдаланишни доимий-
лигини таъминлаш, ер худудини тез-тез узгартириб турилишига йул
куймаслик;
корхона ер худудини яхлит бир бутун холатида ташкил килиш, бир неча кием худудлардан иборат булишига иложи борича йул куймаслик;
корхона ери худудида ишлаб чикаришни ташкил килиш;
корхонани ахолига маданий-маиший хизматни яхшилаш нуктаи назардан энг кул аи геометрик шаклда уюштириш.
Кишлок хужалик корхоналарида юкорида келтирилган шарт-ларга риоя килган холда ердан унумли фойдаланишни таъминлаш учун ички хужалик ер тузиш ишлари утказилади ва натижада куйидаги асосий масалалар хал килинади:
ички булимларнинг ва фермерларнинг ер худуди ва уларнинг микдори аникланади;
кишлок хужалигига ярокли ерлар аникланиб, алмашлаб экиш тизими ташкил килинади ва жойлаштирилади;
хужалик ва булимларнинг марказий кургонларини ташкил килиш ва жойлаштириш мулжалланади;
йул шахобчалари, алока, электр узатиш линиялари ва бошка коммуникацияларни жойлаштириш, сув таъминоти режалари аниклаб олинади.
Кишлок хужалик корхоналарининг ер худудларининг таркиби доимий булмай вакт утиши билан ишлаб чикарувчи кучларнинг ри-вожланиши таъсири ва талаби остида узгариб боради. Кишлок хужалигига ярокли ерлар бир турдан бошка турга айланиб боради. ерларнинг бундай узгаришига ер трансформацияси дейилади. Кам унумли ерларнинг капитал сарфлар килиш туфайли, юкори унумли ер турига айланиб боришига ернинг ижобий трансформацияси, ак-синча булса, ернинг салбий трансформацияси дейилади. Хозирги Узбекистон шароитида курик ва буз ерларни узлаштирилиб уларга сув келтирилиши, сугориладиган экинзорга айлантирилиши ерларнинг ижобий трансформациясига яккол мисолдир. Ерларнинг ижобий трансформацияси дехкончиликни ривожлантиришнинг объектив ва крнуний жараёнидир.
Маҳсулот таннархини пасайтириш-ишлаб чиқаришнинг рентабеллигини оширишда асосий омилдир. Маҳсулот таннархи қанчалик паст бўлса, фермер хўжаликларнинг рентабеллик даражаси шунчалик юқори бўлади.
Ишлаб чиқариш харажатларини камайтириш учун қуйидагиларни тавсия этамиз:
-ишлаб чиқаришни жадаллаштириш ва ихтисослаштириш;
-ерлардан оқилона фойдаланиш ва дехқончилик экинлари хосилдорлигини ошириш;
-ишлаб чиқариш жараёнларини комплекс механизацилаштириш ва автоматлаштириш;
-техникадан самарали фойдаланиш;
-меҳнатни илмий асосда ташкил этиш моддий манфаатдорликни ошириш;
-фан ютуқларини ишлаб чиқаришга жорий этиш нобудгарчиликка йўл қўймаслик ва бошқалар.
Иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш шароитида фермер хўжаликларини ривожлантириш қонуниятлари асосида хўжалик юритиш механизми йўналишларини такомиллаштириш рақобат мухитини шакллантириш имкониятини яратади.
Рақобатнинг мохияти истеьмол бозорида сотувчилар сонининг кўп бўлишида, уларнинг ҳар бири савдога чиқарилган жами таклиф хажмининг жуда оз қисмини ташкил этишда ва шунинг учун хам амалда таклифга таьсир
ўтказа олмаслигидадир. Иқтисодий жиҳатдан асосланган рақобат муҳитида рақиблик қилиш иқтисодий бирликларга ўзларининг шахсан кўрадиган манфаатларини кўпайтириш учун бир-бирини хароб қиладиган даражада зарар етказишларига тўсқинлик қилади.
Рақобат сотувчига ҳам ўз манфаатларини руёбга чиқариш имкониятини беради. Рақобат бозор иқтисодиётида амалга оширилиши мумкин бўлган асосий кучдан иборат. Соф рақобат муҳитини яратиш ва уни шакллантиришга таьсир этувчи қуйидаги омилларни тадқиқ этиш мақсадга мувофиқ:
Ишлаб чиқариш жараёнида мавжуд ресурслар сарфланадиган реал ҳажми ва қисмининг таҳлили.
Қайси турдаги товарлар ёки кўрсатиладиган хизматлар жамиятнинг моддий эҳтиёжини юқори даражада таьминланишини аниқлаш.
Ишлаб чиқаришни рационал ташкил этиш ва интенсив технологияларни қўллаш имкониятларини излаш.
Ишлаб чиқарилган махсулотни якка тартибдаги эҳтиёжлар ўртасида тақсимланиш тартибини белгилаш.
Истеьмол талаби, ресурсларни етказиб бериш ва ишлаб чиқариш технологиясида ўзгаришлар содир бўлганида тизим фаолиятига жорий эта олиш.
Достарыңызбен бөлісу: |