Қишлоқ хўжалигида меҳнат ресурсларини бошқариш
1. Қишлоқ хўжалигида инсон ресурсларидан фойдаланиш йўналишлари.
2. Турли хил қишлоқ хўжалиги ва дала шароити учун зарур бўлган инсон ресурслари миқдори ва сифатини режалаштириш.
3. Қишлоқ хўжалиги учун зарур бўлган инсон ресурслари миқдори ва сифатини ўлчаш ва меҳнат самарадорлигини ошириш.
Меҳнат кодекси, “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида”ги Қонун билан аҳоли бандлигини таъминлаш, унинг меҳнат ҳуқуқларини рўёбга чиқаришда давлат сиёсатининг асослари белгилаб қўйилган.
Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат Кодекси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 1995 йил 21 декабрдаги 161-1-сонли қарори билан тасдиқланган бўлиб 1996 йил 1 апрелдан амалга киритилган. 294 та моддаданиборат.МеҳнаткодексиЎзбекистонРеспубликасинингбутунҳудудидаамалқилади.
Ўзбекистон Республикасида меҳнатга оид муносабатлар меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари, жамоа келишувлари, шунингдек жамоа шартномалари ва бошқа локал норматив ҳужжатлар билан тартибга солинади.
Меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ушбу Кодекс, Ўзбекистон Республикаси қонунлари ва Олий Мажлис қарорлари, ЎзР Президентининг фармонлари, Қорақалпоғистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари, давлат ҳокимиятининг бошқа вакиллик ва ижроия органлари ўз ваколатлари доирасида қабул қиладиган қарорлардан иборатдир.
Ўзбекистон республикасининг “Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида” ги қонуни 1998 йил, 1 майда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 616-I-сонқарори билан тасдиқланган. Бу қонунга мувофиқ аҳолини бандлиги — фуқароларнинг қонун ҳужжатларига зид келмайдиган, ўз шахсий ва ижтимоий эҳтиёжларини қондириш билан боғлиқ бўлган, уларга иш ҳақи (меҳнат даромади) келтирадиган фаолият билан шуғулланишидир.Унумли ва ижодий меҳнат қилишга бўлган ўз қобилиятларини тасарруф этиш ва қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай фаолият, шу жумладан ҳақ тўланадиган ишни бажаришга алоқаси бўлмаган фаолият билан шуғулланиш мутлақ ҳуқуқи фуқароларга тегишлидир.
Банд аҳоли сифатида қуйидагилар ҳисобланади:
ёлланиб ишлаётган, шу жумладан ишни ҳақ эвазига тўлиқсиз иш вақтида ёки уйда бажараётган, шунингдек ҳақ тўланадиган бошқа ишга, шу жумладан вақтинчалик ишга эга бўлган;
бетоблиги, таътилда, касбга тайёрлашда, қайта тайёрлашда, малака оширишда эканлиги, ишлаб чиқариш тўхтатиб қўйилганлиги муносабати билан, шунингдек вақтинча иш жойида бўлмаганда ходимнинг иш жойи қонун ҳужжатларига мувофиқ сақланиб турадиган бошқа ҳолларда вақтинча иш жойида бўлмаган;
ҳақ тўланадиган лавозимга сайланган ёки тайинланган;
ўзини иш билан мустақил таъминлаётган, шу жумладан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланаётган, ҳунармандлар, оилавий корхоналар иштирокчилари, деҳқон хўжаликлари, ишлаб чиқариш кооперативлари аъзолари, фермерлар ва қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқалар;
Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларида, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати қўшинларида ва уларнинг органларида хизматни ўтаётган, шунингдек муқобил хизматни ўтаётган;
ўз фаолиятини қонун ҳужжатларига мувофиқ амалга ошираётган нодавлат нотижорат ташкилотларда, шу жумладан диний ташкилотларда ишлаётган фуқаролар.
Аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги давлат сиёсати принциплари:
меҳнат қилиш ва ишни эркин танлаш ҳуқуқини амалга оширишда барча фуқароларга жинси, ёши, ирқи, миллати, тили, ижтимоий келиб чиқиши, мулкий аҳволи ва мансаб мавқеидан, динга муносабати, эътиқодидан, жамоат бирлашмаларига мансублигидан, шунингдек ходимларнинг ишчанлик жиҳатларига ҳамда улар меҳнатининг натижаларига боғлиқ бўлмаган бошқа ҳолатлардан қатъи назар тенг имкониятларни таъминлаш;
кишиларнинг меҳнат ва тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш, уларда меҳнат қилиш ва ҳаёт кечиришда муносиб шароитларни таъминлайдиган унумли ва ижодий меҳнат қобилиятини ривожлантиришга кўмаклашиш;
меҳнат қилишнинг ихтиёрийлиги;
иш билан таъминланиш соҳасида ижтимоий кафолатлар бериш ва аҳолини ишсизликдан ҳимоя қилишни таъминлаш;
ижтимоий ҳимояга ўта муҳтож ва иш топишда қийналаётган фуқаролар учун мавжуд иш жойларини сақлаб қолаётган ва янги иш жойларини яратаётган иш берувчиларни рағбатлантириш;
иш билан таъминлаш соҳасидаги тадбирларни иқтисодий ва ижтимоий сиёсатнинг бошқа йўналишлари билан мувофиқлаштириш;
аҳолини иш билан таъминлаш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва уларнинг бажарилишини назорат қилишда давлат органлари, касаба уюшмалари, ходимларнинг вакиллик органлари ва иш берувчиларнинг ўзаро ҳамкорлиги;
аҳолини иш билан таъминлаш муаммоларини ҳал қилишда давлатлараро ҳамкорлик.
Аҳоли бандлигини тартибга солишда давлат бошқарув органлари:
меҳнат бозорини барпо этиш ва ривожлантиришни таъминловчи тузилмавий, молиявий, кредит, инвестиция ва солиқ сиёсатини амалга оширишга доир тадбирларни ишлаб чиқади;
иқтисодиёт тузилишини таҳлилий тадқиқ этади, меҳнат бозори ҳолати ҳамда аҳолини иш билан таъминлаш соҳасидаги аҳволнинг истиқболини белгилайди, бу соҳада давлат статистика ҳисоби ва ҳисоботини юритади;
аҳолини иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
фуқароларнинг иш билан таъминланиш соҳасидаги ҳуқуқлари ва қонуний манфаатлари давлат томонидан тегишли равишда кафолатланишини, шунингдек ҳимоя қилинишини таъминлайди;
қўшимча иш жойлари яратилишига, меҳнат шароитлари яхшиланишига кўмаклашади;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Достарыңызбен бөлісу: |