1. Ерни экишга тайёрлаш
А). Очиқ ер майдонларини экишга тайёрлаш
Фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг йиллик меъёрини ерни экишга тайёрлашдан олдин солиш
Ерни шудгорлаш (35-40 см)
Б). Ғўза қатор орасига буғдой экиш учун ер тайёрлаш
Ғўза экилган майдон қирғоқларини 10-15 метр масофада ғўзапоядан тозалаш
Фосфорли ва калийли минерал ўғитларнинг йиллик меъёрини сепиш
Культивация ёрдамида ғўза қатор оралиқларини 14-15 см. чуқурликда юмшатиш
Биринчи культивацияни тўлиқ майда ишчи органлар билан амалга ошириш
Иккинчи культивацияни майда ишчи органлар билан биргаликда бритвалар ёрдамида амалга ошириш
Қатор орасига ишлов берилганда ишчи органларни ғўза ўсимлигидан 3-4 см. масофада амалга ошириш
2.Нав танлаш
Бошоқли дон экинларида юқори ва сифатли дон етиштиришда навнинг ўрни катта. Энг яхши нав танлаш ҳисобида ҳосилдорликни гектаридан 5-10 центнерга ошириш мумкин.
Эртапишар навлар – Чиллаки, Бобур, Марс-1, Андижон-4, Замин-1, Кума, Есаул, Омад, Матонат, Селянка.
Ўртапишар навлар – Крошка, Таня, Память, Нота, Краснодарская-99, Андижон-2, Москвич, Купава, Никония.
Кечпишар навлар – Половчанка, Андижон-1, Дурдона, Восторг, Фортуна.
3-жадвал
Экиш муддатларини тўғри белгилаш
Т.р.
|
Минтақалар
|
Мақбул экиш маддатлари
|
1
|
Қорақалпоғистон Республикаси
|
1.IХ.-1.Х.
|
2
|
Андижон вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
3
|
Бухоро вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
4
|
Жиззах вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
5
|
Қашқадарё вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
6
|
Наманган вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
7
|
Навойи вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
8
|
Самарқанд вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
9
|
Сирдарё вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
10
|
Сурхондарё вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
11
|
Тошкент вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
12
|
Фарғона вилояти
|
15.IХ.-20.Х.
|
13
|
Хоразм вилояти
|
1.IХ.-1.Х.
|
4. Экиш меъёрларини белгилаш
Эрта муддатларда гектарига 4,0 млн унувчан уруғ яъни 200 кг. ҳисобида белгиланади.
Ўрта муддатларда гектарига 4,5 млн унувчан уруғ яъни 220 кг. ҳисобида белгиланади.
Кечки муддатларда гектарига 5,0 млн унувчан уруғ яъни 240 кг. ҳисобида белгиланади.
Ғўза қатор орасига экишда уруғ сарфи 10-15 фоизга оширилади.
4-жадвал
Экиш меъёрини аниқлашда қуйидаги жадвалдан фойдаланиш мумкин, гектарига кг. ҳисобида
1000 дона доннинг вазни, гр.
|
Гектарига 3 млн, ёки 1 кв.м.да 300 дона уруғ
|
Гектарига 4 млн, ёки 1 кв.м.да 400 дона уруғ
|
Гектарига 5 млн, ёки 1 кв.м.да 500 дона уруғ
|
Гектарига 6 млн, ёки 1 кв.м.да 600 дона уруғ
|
38
|
114
|
152
|
190
|
228
|
39
|
117
|
156
|
195
|
234
|
40
|
120
|
160
|
200
|
240
|
41
|
123
|
164
|
205
|
246
|
42
|
126
|
168
|
210
|
252
|
43
|
129
|
172
|
215
|
258
|
44
|
132
|
176
|
220
|
264
|
45
|
135
|
180
|
225
|
270
|
46
|
138
|
184
|
230
|
276
|
47
|
141
|
188
|
235
|
282
|
48
|
144
|
192
|
240
|
288
|
49
|
147
|
196
|
245
|
294
|
50
|
150
|
200
|
250
|
300
|
Дунёда пахтачилик билан шуғулланувчи мамлакатлар анчагина. Ўзбекистон эса уларнинг орасида энг шимолий минтақада жойлашган. Шундай бўлса-да, мамлакатимиз «оқ олтин» етиштириш бўйича жаҳонда олтинчи, уни экспорт қилиш бўйича эса иккинчи ўринда туради.
Очиғи, бу мақомга эришиш ва уни барқарор сақлаб туриш бугунги рақобат тобора кескинлашиб бораётган шароитда осон эмас. Мазкур жараёнда, табиийки, республикамизда пахтачилик тармоғини янада ривожлантириш мақсадида тизимли ислоҳотлар изчил амалга оширилаётгани, хусусан, деҳқон ва фермерлар меҳнати муносиб қадрланаётгани муваффақиятлар омили бўлаётир. Шу билан бирга, юртимизда пахтачилик бўйича бой тажриба тўплангани, фермерлар ҳукуматимиз томонидан қўллаб-қувватланаётгани, уларнинг самарали меҳнат қилишлари учун барча шарт-шароитлар яратилгани туфайли, табиат инжиқликларига қарамай, ҳар йили мўл ва сифатли ҳосил олишга эришилаётганини алоҳида таъкидлаб ўтиш керак.
Мустақиллик йилларида мамлакатимиз иқлим ва тупроқ шароитига мос тезпишар ҳамда серҳосил, қишлоқ хўжалиги экинлари зараркунандалари ва касалликларга чидамли ўнлаб янги ғўза навлари яратилди. Хусусан, бугунги кунда асосий майдонларда С-6524, «Бухоро—6», «Бухоро—102», «Наманган—77», «Ан-Боёвут—2» сингари шундай хусусиятларга эга пахта етиштирилмоқда. Уларнинг толаси саноатбоплиги эса ўзбек пахтасининг мавқеи янада юксалишини таъминламоқда. Гап шундаки, толамизнинг оппоқ ранги, пишиқлиги, микронейр кўрсаткичлари устунлигига халқаро экспертлар томонидан юқори баҳо берилган. Жаҳон тўқимачиларининг Ўзбекистонга интилиши, толамизни сотиб олишга катта умид боғлашининг сабаби шунда. Қолаверса, анъанавий ўтказиб келинаётган Халқаро Ўзбекистон пахта ярмаркаси ана шу масалаларнинг рўёбга чиқиши йўлида жаҳон пахта бозорининг муҳим воқеасига айланиб бораётир. Буни ярмарканинг очилиш маросимида сўзга чиққан Пахта бўйича халқаро маслаҳат қўмитасининг ижрочи директори Т.Таунсенд, «Соtton Оutlооk» халқаро агентлиги бош муҳаррири Р.Батлер, Хитой пахта уюшмасининг вице-президенти Ш.Жианвей, «Соtton Ваngladesh» халқаро агентлигининг бош муҳаррири К.Ахсан, «Dubai Multi Commodites Center» ижрочи директори Д.Рутлеж ва бошқалар алоҳида эътироф этишди. Қувонарлиси, улар томонидан мамлакатимиз нафақат сифатли пахта етиштирувчи, балки хомашёни кафолатли равишда етказиб берувчи ишончли ҳамкор сифатида тан олинди.
Пахтачилик соҳасидаги агротехник тадбирларни (бу тадбирлар асосан ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилма субъектлари томонидан амалга оширилади) ўз муддатида бажарилмаслиги ёки айрим ресурсларни белгиланган меъёрларда берилмаслиги натижасида мумкин бўладиган нобудгарчиликлар миқдори ҳисоб китобларини келтириш мумкин, яъни:
чигит экишни ўз муддатида ўтказилмаслиги, ғўзанинг кеч униб чиқиши ҳосилдорликни ўртача 3,4 ц/гача;
шўрланган майдонларнинг шўрини ювмаслик ёки сифатсиз шўр ювиш 9,0 ц/гача;
нам сақлаш учун бороналашни ўтказилмаслиги ўртача 3,4 ц/гача;
чигит экишдан олдин тупроқнинг юмшатилмаслиги ўртача 2,8 ц/гача;
чигит экишдан олдин мола билан текисламаслик эса 1,6 ц/гача;
умумий чигит экишдан олдин майдондаги кесакларни майдалаб тупроқни экишга тайёрламаслик ўртача 8,8 ц/гача;
чигит экишдан олдин минерал ўғитларни бермаслик 2,5 ц/гача;
чигитни агротехник талаблар асосида сифатли тайёрламаслик 1,3 ц/гача;
барча турдаги минерал ўғитлар беришни 1 июлгача тугатмаслик 10,3 ц/гача;
ягонани кечикиб ўтказиш ёки чигитни қайта экиш ҳосилдорликни 2,2 ц/гача камайишига сабаб бўлади;
бегона ўтлар тўлиқ тозаланса, ҳосилдорлик 3,6 ц/гача;
пахта майдонларини ҳар 3 йилда жорий текислаш ўртача 6,6 ц/гача;
ҳар гектар майдонга 12 тонна органик ўғитларни бериш ҳосилдорликни ўртача 2,1 ц/гача оширади.
Ҳисоб китоблардан кўриниб турибдики, пахтачилик умуман қишлоқ хўжалик маҳсулотлари ҳосилдорлигини ошириш, энг аввало, фермер хўжаликларига инфратузилма субъектларининг самарали хизмат кўрсатиши ва таъминот корхоналари томонидан моддий ресурсларни ўз вақтида етказиб берилишига боғлиқ.
Ғалла етиштириш – ҳамма қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришининг асосидир. Ғалла аҳолининг нон, макарон маҳсулотларига, нон маҳсулотларига бўлган талабларини қондирибгина қолмасдан, шунингдек, сут, гўшт, тухум ва бошқа маҳсулотларнинг ишлаб чиқарилишини ҳам белгилайди. Чунки, у ҳайвонлар ва паррандаларни ҳам муҳим озуқа билан таъминлайди. Ғалла озиқ-овқат, кимё, енгил саноатнинг қатор тармоқлари учун хом ашё бўлиб хизмат қилади. У давлат нон маҳсулотлари ресурсларини яратиш ва янгилашда ҳам зарур, муҳим экспорт маҳсулоти ҳамдир.
Ғаллани барқарор етиштириш илғор технологияларни жорий этмасдан, интенсификациянинг сифат жиҳатдан меҳнат, моддий ва энергия ресурсларидан, замонавий ўсимликларнинг биологик жиҳатдан ҳосилдор навларини асосланган, ҳосилдорлик салоҳиятига асосланган сифат жиҳатдан янги даражаларига ўтмай туриб эришиб бўлмайди.
Нон маҳсулотлари тайёрлашда буғдой (ғалла) таркибидаги шира, унинг сифати миқдори ўта муҳим аҳамиятга эга. Ғалла натураси ғалланинг 1 л массасида аниқланадиган тегирмон жиҳозлари партиясининг муҳим сифат кўрсаткичлари ҳисобланади. Буғдой дони 720 граммдан юқори натурада юқори технологик ҳоссага эга бўлади. Бу миқдордан паст бўлса, дон майдаланганда (тегирмонда) унча юқори сифатли бўлмаган ва кутилганидан кам ун беради. Доннинг ширалиги 50-60% бўлиши керак.
Ғалла ишлаб чиқариш иқтисодий кўрсаткичлари самарадорлиги қуйидагича: ғалла экинларининг ҳосилдорлиги, меҳнат унумдорлиги, маҳсулот бирлиги таннархи ва ҳоказо. Президентимиз томонидан ғалла мустақиллигига эришиш вазифаси қўйилди ва бу вазифа шараф билан уддаланди.
Достарыңызбен бөлісу: |