Республикада шаҳар ва қишлоқ аҳолиси
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
2013
йил
|
2014 йил
|
2014 йилда 2012 йилга нисбатан (%)да
|
1.
|
Жами аҳоли, минг киши
Шу жумладан:
|
29993,5
|
30492,8
|
102
|
|
шаҳар аҳолиси
|
15370,1
|
15555,2
|
101
|
|
қишлоқ аҳолиси
|
14623,4
|
14937,6
|
102
|
2.
|
Жами аҳоли, фоизда
Шу жумладан:
|
100
|
100
|
-
|
|
шаҳар аҳолиси
|
51,2
|
51,0
|
- 0,2
|
|
қишлоқ аҳолиси
|
48,8
|
49
|
0,2
|
Манба:Ўзбекистон рақамларда, статистик тўплам
Республикада мулкчилик шакллари бўйича аҳоли бандлиги
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
Минг киши
|
Жамига нисбатан фоизда
|
2013 йилда 2012 йилга нисбатан
(%)да
|
2012
йил
|
2013
йил
|
2012
йил
|
2013
йил
|
1.
|
Иқтисодиётда жами бандлар сони,
Шу жумладан мулкчилик шакллари бўйича:
|
12223,8
|
12523,3
|
100
|
100
|
102
|
2.
|
Давлат
|
2363,2
|
2341,1
|
19,3
|
18,7
|
99
|
3.
|
Нодавлат,
шундан:
|
9860,6
|
10182,2
|
80,7
|
81,3
|
103
|
4.
|
Фуқаролар хусусий мулкчилигида
|
8605,2
|
8900,2
|
70,4
|
71,1
|
103
|
Манба:Ўзбекистон рақамларда, статистик тўплам
Ўзбекистон Республикасида иқтисодиёт тармоқлари бўйича бандлик даражаси
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
Минг киши
|
Жамига нисбатан фоизда
|
2013 йилда2012 йилга нисбатан
(%)да
|
2012
йил
|
2013
йил
|
2012
йил
|
2013
йил
|
1.
|
Иқтисодиётда жами бандлар сони,
Шу жумладан:
|
12223,8
|
12523,3
|
100
|
100
|
102
|
2.
|
Саноат
|
1589.9
|
1615.3
|
13.0
|
12.0
|
102
|
3
|
Қишлоқ хўжалиги
|
3260.8
|
3398.8
|
26.7
|
27.2
|
104
|
4.
|
Қурилиш
|
1130.3
|
1169.3
|
9.3
|
9.3
|
103
|
5.
|
Траспорт ва алоқа
|
638.7
|
660.9
|
5.2
|
5.3
|
103
|
6.
|
Савдо ва умумий овқатланиш
|
1330.0
|
1379.1
|
10.9
|
11
|
104
|
7.
|
Уй жой коммунал хўжалиги
|
432.7
|
448.3
|
3.5
|
3.6
|
104
|
8.
|
Соғлиқни сақлаш
|
924.1
|
924.6
|
7.6
|
7.4
|
100
|
9.
|
Таълим, маданият, санъат, фан
|
1642.9
|
1643.8
|
13.4
|
13.1
|
100
|
10.
|
Молия, кредитлаш ва суғурта
|
65.5
|
64.7
|
0.5
|
0.5
|
99
|
11.
|
Бошқа тармоқлар
|
1208.9
|
1218.5
|
9.9
|
9.7
|
101
|
Манба:Ўзбекистон рақамларда, статистик тўплам
“Янги иш ўринлари яратиш ва аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Дастур:
иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг мақсад ва вазифаларини;
иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳудудий ва тармоқлар дастурларининг амалга оширилиши натижаларини;
иш ўринларига бўлган эҳтиёжни;
барча туман ва шаҳарларда иш ўринлари ташкил этиш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлашнинг параметрлари ва асосий йўналишларини;
банд бўлмаган аҳолини ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини ишга жойлаштиришга қаратилган чора-тадбирларни;
Дастур бажарилишининг мониторинги ва иш ўринлари ҳисобга олинишини ўз ичига олган.
Дастурнинг асосий вазифалари:
меҳнат бозорининг эҳтиёжи асосида ҳамда мамлакат ҳудудлари ва иқтисодиёт тармоқларини ривожлантириш бўйича қабул қилинган барча дастурий ҳужжатларни амалга оширишни ҳисобга олган ҳолда иш ўринлари ташкил этиш жараёнларини рағбатлантириш;
ҳудудлар ва иқтисодиёт тармоқларининг иш ўринлари ташкил этиш ва уларнинг барқарор фаолиятини таъминлаш борасидаги салоҳиятидан фойдаланиш самарадорлигини янада ошириш;
меҳнат бозорида тангликнинг олдини олишнинг таъсирчан воситаси сифатида, айниқса кичик бизнесда, касаначилик ва оилавий тадбиркорликда бандликни таъминлашнинг самарали шаклларини ривожлантириш;
ишсиз ва банд бўлмаган аҳолини, биринчи навбатда, ёшлар ва хотин-қизларни ишга жойлаштириш, касбий қайта тайёрлаш ва ижтимоий ҳимоя йўли билан меҳнат бозорида фаол ва аниқ мақсадли чора-тадбирларни амалга ошириш.
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг асосий йўналишлари қуйидагиларга йўналтирилган:
«2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикаси саноатини ривожлантиришнинг устувор йўналишлари тўғрисида»ги дастурни, иқтисодиёт тармоқларини модернизациялаш ва қайта жиҳозлаш дастурларини, саноат кооперацияси асосида тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштиришни кучайтириш дастурига мувофиқ, инвестиция дастурларини амалга ошириш билан аҳолининг, шу жумладан иқтисодиётнинг замонавий индустриал тармоқларида бандлигини ошириш;
иш ўринлари ташкил этишда айниқса, энг қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, кичик бизнесга кредит ва моддий хом ашё ресурсларини ажратиш бўйича қабул қилинган қонун ҳужжатлари, истеъмол товарлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш дастурларига мувофиқ оилавий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ривожлантириш ҳисобига кичик бизнеснинг ролини янада ошириш;
бандликнинг ҳудудий таркибини такомиллаштириш, ҳудудий ижтимоий-иқтисодий ва саноатни ривожлантириш дастурларини, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш, қишлоқ жойларда шахсий уй-жойлар қуриш ва қурилиш-пудрат ишлари, кўп тармоқли фермер хўжаликларини янада ривожлантириш ва қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришларини модернизациялаш дастурларини амалга ошириш орқали меҳнат бозорида ишчи кучига талаб ва таклифнинг мувозанатини таъминлаш;
аҳолини инфратузилма лойиҳалари ва ободонлаштириш ишларини амалга оширишга, шу жумладан «2011 — 2015 йилларда инфратузилмани, транспорт ва коммуникация қурилишини ривожлантиришни жадаллаштириш тўғрисида»ги дастур, ободонлаштириш ва инфратузилма лойиҳаларини ривожлантириш бўйича ҳудудий дастурларини амалга ошириш доирасида ҳақ тўланадиган жамоат ишларига жалб этиш;
ташкил этилаётган иш ўринларининг сақланиб қолишини ва барқарор фаолият кўрсатишини таъминлаш, таълим муассасаларининг, аввало касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини, шунингдек хотин-қизлар, ногиронлар ва бошқа ижтимоий муҳофазага муҳтож аҳоли тоифаларини ишга жойлаштириш.
Дастур «Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига, аҳоли бандлигини таъминлаш соҳасида амалга оширилаётган тегишли мақсадли дастурлар давлат сиёсатининг тамойилларига ва халқаро стандартларга мувофиқ ишлаб чиқилади.
Халқаро меҳнат ташкилотидааҳоли бандлигини таъминлаш ижтимоий иқтисодий тараққиётнинг асоси эканлиги, биринчи маротаба меҳнат бозорига кириб келаётганлар учун иш ўрниларини ташкил этиш биринчи даражали масала булиши таъкидланган . Бунинг учун мамлакатларга қуйидагиларни амалга ошириш тавсия этилган:
Халқаро меҳнат ташкилотининг маълумотларига кўра, жаҳон молиявий-иқтисодий инқирози натижасида дунё бўйича ишсизлар сони 27 млн кишига кўпайганлиги муносабати билан меҳнатга бўлган эҳтиёжнинг ошиб боришини кўзда тутган ҳолда меҳнат бозорида фаол сиёсат олиб бориш, тўғридан-тўғри иш ўринларини ташкил этиш ва мавжудларини сақлаб қолиш;
ёшларнинг бандлигига, уларни меҳнат бозорига мўлжалланган касб-ҳунарга ўқитиш тизимини янада такомиллаштиришга кўмаклашиш, уларни тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш, кейинги 5 йилда дунёда ёшлар ўртасида ишсизлик 4 млн кишига ёки ҳар йили ўртача 800 минг кишига кўпайгани сабабли ишлаётган ёшларнинг ижтимоий ҳимоясини ва меҳнат кафолатларини таъминлаш.
Халқаро меҳнат ташкилотининг юқорида қайд этилган тавсиялари Ўзбекистонда аҳоли бандлигини таъминлаш, меҳнат бозорини бошқариш бўйича қабул қилинган чора-тадбирларига, иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурининг мақсад ва вазифаларига мос келади.
Иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури доирасида ташкил этиладиган иш ўринлари (минг та)
Т/р
|
Кўрсаткичлар
|
2012
йил
|
2013
йил
|
2014
йил
|
2014 йилда 2012 йилга нисбатан ўзгариши(+,-)
|
1.
|
Ташкил этилган иш ўринлари.
|
967,5
|
972,6
|
983,6
|
16,1
|
Манба: 2012-2014 йилларда иш ўринлари ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш Дастури
Достарыңызбен бөлісу: |