- Исбот қилиш (ЖПК – 85 м) ишни қонуний, асосланган ва адолатли
ҳал қилиш учун аҳамиятга эга бўлган ҳолатлар тўғрисидаги ҳақиқатни
аниқлаш мақсадида далилларни тўплаш, текшириш ва баҳолашдан иборатдир.
Ишни айблов хулосаси билан судга юбориш (ЖПК – 82 м) ва айблов ҳукмини
чиқариш учун қуйидагилар исботланган бўлиши лозим.
1. Жиноят объекти; жиноят туфайли етказилган зиённинг хусусияти ва
миқдори, жабрланувчининг шахсини тавсифловчи ҳолатлар.
2. Содир этилган жиноятнинг вақти, жойи, усули, шунингдек, Жиноят
кодексида кўрсатиб ўтилган бошқа ҳолатлар; қилмиш ва рўй берган ижтимоий
хавфли оқибатлар ўртасидаги сабабий боғланиш.
3. Жиноятнинг ушбу шахс томонидан содир этилганлиги.
4. Жиноят тўғри ёки эгри қасд билан ёхуд бепарволик ёки ўз-ўзига ишониш
оқибатида содир этилганлиги, жиноятнинг сабаблари ва мақсадлари.
5. Айбланувчининг, судланувчининг шахсини тавсифловчи холатлар.
Вояга етмаганларнинг жиноятлари ҳақидаги ишларда исботлаш предмети эса,
Достарыңызбен бөлісу: |