Ўзбекистон республикаси халқ таълими вазирлиги тошкент шаҳар халқ таълими ходимларини қайта



Pdf көрінісі
бет15/130
Дата02.01.2022
өлшемі0.76 Mb.
#452552
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   130
Davlat-va-huquq-asoslari-fanidan-oquvchilarni-olimpiadaga-tayyorlash

Инсон  ҳуқуқи  –  инсоннинг  давлат  билан  муносабатдаги  ҳуқуқий 

ҳолатини,  унинг иқтисодий, сиёсий ва маданий соҳалардаги имкониятларини 

тавсифлаш тушунчаси.  



Яшаш 

ҳуқуқи 

 

фуқароларнинг 

Ўзбекистон 

Республикаси 

Конституцияси  24-моддасида  мустаҳкамлаб  қўйилган  асосий  ҳуқуқларидан 

бири.  “Яшаш  ҳуқуқи  ҳар  бир  инсоннинг  узвий  ҳуқуқидир.  Инсон  ҳаётига 

суиқасд қилиш энг оғир жиноятдир”.  

Декларация  –  Баённома  –  қонундан  фарқли  ўлароқ  декларация  ҳуқуқ 

ва  эркинликларни  эълон  қилади,  конституция  эса  фуқаролар  учун  ҳам,  шу 

давлат ҳудудида яшовчи одамлар учун ҳам мажбурий равишда амал қилишни 

ўрнатади. 



Жазо  чораси  –  жазо  жиноят  содир  этишдан  айбли  эканлиги  исбот 

қилинган  шахсга  нисбатан  суд  ҳукми  билан  давлат  номидан  қўлланиладиган 

мажбурлов  воситаси.  Маҳкум  қонунларда  назарда  тутилган  равишда  муайян 

ҳуқуқлардан маҳрум этилган; қилган айбига қараб, жамиятдан ажратиб, қамаб 

қўйилади.  Жазо  маҳкумни  қайта  тарбиялаш,  жиноий  фаолиятини  давом 

эттиришига  тўсқинлик  қилиш,  маҳкумнинг  қайта  жиноят  қилмаслигини  ва 

бошқа  шахсларнинг  жиноят  қилишдан  тийилишларини  кўзда  тутувчи 

мажбурлов чораси.   





Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   130




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет