-Ҳуқуқбузарлик белгисининг юридик таърифи-ўз ҳатти ҳаракатини
тушунадиган ва унга жавоб бера оладиган шахснинг ҳуқуққа зид ҳатти
ҳаракатидан келиб чиқувчи айбидир.
- Ҳуқуқбузарликлар ичида бир-бирига нисбатан ўхшашроқ бўлгани жиноий
ва маъмурий ҳуқуқбузарликлардир. Жиноят фақатгина жиноят кодексида
назарда тутилган ҳуқуқбузарликлардан, маъмурий ҳуқуқбузарликлар эса
Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда назарда тутилган
ҳуқуқбузарликлардан келиб чиқади. Айрим ҳолларда Жиноят кодексида кўзда
тутилган жиноятларни биринчи маротаба содир этганлик учун ҳам маъмурий
жавобгарликка тортилиши белгилаб қўйилган. Масалан, 109 (қасддан баданга
енгил шикаст етказиш), 127 (Вояга етмаган шахсни ғайри ижтимоий хатти-
ҳаракатларга жалб қилиш) 132 (тарихий ёки маданий ёдгорликларни нобуд
қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш), 139 (туҳмат), 140 (ҳақорат қилиш
ва ҳ.к)моддаларнинг биринчи қисмида кўзда тутилган жиноятлар учун дастлаб
ҳуқуқбузар маъмурий жавобгарликка тортилади.
Маъмурий қилмиш билан жиноий қилмиш ижтимоий хавфлилик даражаси
билан ҳам фарқ қилади. Масалан, МЖТКнинг 40-моддасида туҳмат қилганлик
учун энг кам ойлик иш хақининг 20 бароваридан 60 бараваргача миқдорда
жарима солиш назарда тутилган бўлса, ЖКда 139-модданинг биринчи қисмида
туҳмат қилганлик учун энг кам ойлик иш ҳақининг 200 бараваригача
миқдорда жарима ёки икки йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолаш
назарда тутилган.
Достарыңызбен бөлісу: |