Олимпиаданинг II-IV босқичларида ёзма иш топшириқлари 3 та саволдан
иборат бўлиб, берилган вазифани бажариш учун 3 соат (180 минут) вақт
берилади. Максимал 50 балл билан баҳоланади.
Тест саволлари 40 та бўлиб, ҳар бир саволга 2 минутдан(жами 80 минут)
вақт берилади ва ҳар бир савол 1.25 балл билан баҳоланади. Максимал балл
50.
Саволларни тузишда ўқувчиларнинг умумтаълим мактабларида олган
билимлари билан бир қаторда фан олимпиадасида иштирок этаётган
иқтидорли ўқувчиларнинг билишлари лозим бўлган кўникма ва малакалар
ўкув дастури доирасида шакллантирилган.
Жумладан, Ёзма ишнинг биринчи саволи Ўзбекистон Республикаси
Конституциясининг моддаларида берилган қоидалар асосида тузилади.
Саволнинг Ўзбекистон Республикаси Конституциясидан олинишининг
ҳуқуқий асоси қуйидагилардир:
- 2001 йил 4 январдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциясини
ўрганишни ташкил этиш тўғрисида”ги Ф-1322-сонли Президент Фармойиши
асосида 2001-2002 ўқув йилидан бошлаб таълимнинг барча босқичларида
Ўзбекистон
Республикаси
Конституциясини
ўрганишни
ташкил
қилинганлиги;
Ўзбекистон Республикаси Конституциясини ўрганиш бўйича бугунги кунда
ўқув қўлланмалар, дарсликларнинг янги авлоди яратилганлиги;
Эслатма: Мазкур топшириқ юзасидан савол тузишда ўқувчиларнинг ёши,
психофизиологик имкониятлари эътиборга олиниши зарур. Ўзбекистон
5
Республикаси Конституциясининг жуда катта боблари ва қоидалари асосида
саволлар тузиш мақсадга мувофиқ эмас. Шунингдек, берилаётган саволлар
ўқув дастурига мувофиқ бўлган ҳолда асосий принциплар, инсон ва
фуқароларнинг асосий ҳуқуқлари ва бурчлари, жамият ва шахс, маъмурий-
ҳудудий давлат тузилиши каби бўлимлардан тузилиши тавсия этилади.
Достарыңызбен бөлісу: |