Конституция (“constitution” лотинча сўз бўлиб, “тузиш” дегани) “қоида”
ва “низом” маъноларини англатади. Конституцияда жамоат ва давлат
тузилиши, давлат ҳокимияти ва бошқарувининг асослари, фуқароларнинг
асосий ҳуқуқ ва мажбуриятлари аниқ белгилаб берилади.
Конституциявий ҳуқуқ – ҳуқуқнинг етакчи тармоғи, шунингдек,
ҳуқуқий фанлар ва ўқув-таълими турларидан бири. Конституция ва
конституциявий ҳуқуқнинг фарқи шундан иборатки, конституция биргина
қонун ҳисобланса, конституциявий ҳуқуқ жуда кўп ҳуқуқий манбаларни,
шунингдек, конституцияни ўз ичига олувчи бутун бир ҳуқуқий тармоқни
қамраб олади.
|