107
ишлаб чиқариши соҳасидан кучлироқ бўлади. Иккинчидан, хизматлар
соҳасида одатда истеъмолчи талабларига мувофиқ маҳсулотнинг
индивидуаллик даражаси юқорироқ бўлиши талаб этилади.
Учинчидан, хизматлар соҳасидаги ишлар одатда саноат соҳасига
қараганда кўпроқ меҳнат талаб қилади.
Сервис менежменти тизимини ишлаб чиқишда қатор ўзига хос
омилларни ҳисобга олиш лозим: хизматлар соҳаси ходимлари
истеъмолчилар билан мулоқот қилиш кўникмаларига эга бўлиши
керак; ходимнинг меҳнат самарадорлиги унчалик ўзгармайди, чунки
маҳсулдорликнинг пастлиги хизматларга талабнинг пастлиги билан
изоҳланади;
хизматларнинг
календарь
режаси
асосан
истеъмолчиларга боғлиқ бўлади ва ҳ.к.
Хизматлар соҳасида менежмент ижодий ёндашув, масалан,
хизматларга ранг-баранглик бахш этиш, истеъмолчини хизматлар
ишлаб чиқаришга жалб қилиш (ўзига-ўзи хизмат кўрсатиш),
хизматлар кўрсатиш жараёнини соддалаштириш (шаҳарлараро
телефон алоқасига тўғридан-тўғри уланиш ва б.) билан тавсифланади.
Хизматлар соҳасида бошқарув персонали, худди ишлаб
чиқариш менежментидаги каби, технологик жараёнларни яхши
билиши, истеъмолчилар билан мулоқот қилиш кўникмасига эга
бўлиши талаб қилинади.
Достарыңызбен бөлісу: