3
1-савол. «Менежмент» курсининг предмети
1.«Менежмент» фанининг предмети
2.Амалий менежмент предмети
3.Мамлакатнинг
иқтисодий
ривожланишида
менежментнинг роли
1.Менежмент (инглизча management – бошқарув) атамаси
ўрганилаётган фанга нисбатан икки хил маънога бориб тақалади:
бизнес соҳасида бошқарув меҳнати билан банд бўлган,
профессионал тайёрланган шахслар (менежерлар) гуруҳи;
бошқарувнинг ташкилий-техник ва ижтимоий-иқтисодий
жиҳатларини ўрганувчи билимлар (фан) соҳаси.
Бошқарув бу мураккаб ҳолат бўлиб, у жуда хилма-хил бўлиши
мумкин ва бу хилма-хиллик кўплаб омилларга боғлиқ бўлади.
Уларнинг орасида бошқарув тизимлари ва объектлари ўртасидаги
фарқ, ташкилий, технологик, ижтимоий-психологик ривожланиш
ўртасидаги фарқ ва ҳоказоларни ажратиб кўрсатиш мумкин.
Бошқарувда иккита омил – бошқарув объекти фаолият кўрсатадиган
ижтимоий-иқтисодий муҳит ва инсон омили энг катта роль ўйнайди.
Достарыңызбен бөлісу: