108
учун максимал даражада қулай шароитлар яратиш ҳисобланади.
Турар-жой бозорини тартибга солиш функцияларини амалга
оширувчи маҳаллий ҳокимликларнинг асосий вазифаси минтақавий
кўчмас мулк бозорининг самарали ривожланиши учун қулай
шароитлар яратиш, бозор субъектлари сифатида уларнинг мақсади
эса — бир қисми бирламчи кўчмас мулк бозорини фаоллаштиришга
йўналтириладиган маҳаллий бюджетни тўлдиришга борадиган
фойдани максималлаштириш ҳисобланади.
2.Кўчмас мулк миллий бозори (дунё бозори ва
минтақавий бозор
каби) қуйидаги сегментлардан иборат: турар-жой, тижорат бинолари,
ер
майдонлари,
саноат
объектлари,
қишлоқ
хўжалигида
фойдаланиладиган объектлар. Ҳар бир бошқарув сегменти 12-
расмдаги соддалаштирилган схема ёрдамида бошқарилади (тартибга
солинади).
Минтақавий кўчмас мулк бозорлари бошқарув жараёнида
ҳисобга олиш лозим бўлган қатор омиллар таъсири остида фаолият
кўрсатади. Бу – сиёсий, иқтисодий, ижтимоий-маданий, демографик,
шунингдек, табиий-географик омиллар (иқлим) ва илмий-техник
(қурилиш технологияси) омиллардир.
Достарыңызбен бөлісу: