Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Персонал менежменти асослари



Pdf көрінісі
бет104/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   124
Menejment

71-савол. Персонал менежменти асослари 
 
1. Персонал менежмент тушунчаси 
2. Шахсий ҳаёт ва ишни ташкил қилиш 
 
1.Персонал  менежменти  бу  —    ўз  имкониятлари  ва  вақтдан 
самарали  фойдаланиш,  ўз  фаолиятини  онгли  равишда  бошқариш 
мақсадида  кундалик  амалиётда  синалган  иш  усулларини  кетма-
кетликда ва мақсадли йўналтирилган ҳолда қўллашдир. 
Персонал 
менежментининг 
яққол 
кўзга 
ташланадиган 
афзалликлари ишни бажаришда вақт ва кучнинг кам сарфланиши; ўз 
функцияларини  бажаришда  хатолар  сонининг  камайиши;  бандлик, 
шошма-шошарлик  ва  стресснинг  пасайиши;  ўз  ишидан  кўпроқ 
қониқиш;  профессионал  ва  ҳаётий  мақсадларга  энг  қисқа  йўл  билан 
эришиш ҳисобланади. 
Персонал  менежментининг  асосий  мақсади  шахсий  меҳнатни 
оқилона ташкил қилиш ва муносиб турмуш тарзини таъминлашда ўз 
имкониятлардан энг яхши тарзда фойдаланишдан иборат. 
2.Ўз  меҳнати  ва  шахсий  ҳаётини  оқилона  ташкил  қилиш  кўп 
жиҳатдан кишининг ўзига, унинг қобилиятлари, тайёргарлиги, табиий 


111 
 
хислатлари, моддий имкониятлари, шунингдек, персонал менежменти 
жараёни ва техникасига боғлиқ бўлади. 
Персонал  менежменти  жараёнини  ўзаро  боғлиқликда  бўлган  ва 
қоидага  кўра,  белгиланган  кетма-кетликда  жойлашган  қатор 
функциялар кўринишида акс эттириш мумкин: 
1)  мақсадларни  қўйиш.  Вазиятли  таҳлил  ва  муваффақиятга 
эришиш усуллари орқали амаалга оширилади; 
2)  режалаштириш.  Вақт  орқали  амалга  оширилади  (йиллик  ва 
ойлик  режалаштириш,  кунни  режалаштириш).  Вақт  кундалиги 
ёрдамида менежмент
3)  қарор  қабул  қилиш.  Устуворликларни  белгилаш  йўли  билан, 
биринчи  навбатда  ҳаёт  учун  муҳим  муаммоларни  ҳал  қилиш  орқали 
амалга оширилади; 
4)  амалга  ошириш  ва  ташкил  қилиш.  Кун  тартиби,  биоритм, 
кунлик иш режаси орқали амалга оширилади; 
5) натижаларни назорат қилиш. /ояни натижа билан таққослаш, 
қўйилган  мақсадларга  эришиш,  оралиқ  натижалар,  ўтган  кун 
якунларини назорат қилиш орқали амалга оширилади. 
Иккита функцияни алоҳида ажратиб кўрсатишни истардик — бу 
ахборот  ва  коммуникациялар  функцияси  ва  саломатликни  ташкил 
қилиш  функцияси.  Иккала  функция  юқоридаги  беш  функцияни 
муваффақиятли амалга оширишнинг асосида ётади. Ахборот ва  ком-
муникациялар функцияси атрофида кўп жиҳатдан барча функциялар 
кузатилади,  чунки  коммуникациялар  ахборот  алмашиниш  сифатида 
барча  босқичларда  керак  бўлади.  Шахсий  саломатликни  ташкил 
қилиш  функциясининг  асосида  ётадиган  соғломлик  ва  ақлий  меҳнат 
гигиенаси  жисмоний  ва  руҳий  кучларни  ҳаётнинг  бошқа  барча 
таркибий қисмларига (иш, оила, дўстлар билан муносабатлар, шахсий 
камол  топиш  ва  ҳ.к.)  нисбатан  қўллашни  таъминловчи  ўзига  хос 
ресурс ҳисобланади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет