105
лойиҳани амалга ошириш ресурслар чиқимининг киримдан
катта бўлишини таъминлаши лозим;
лойиҳанинг ташкилий таъминоти бошқарувнинг ташкилий
тузилмасини белгилаб беради;
умумий раҳбарият олдида мунтазам ҳисобот бериш лойиҳа
раҳбарининг муҳим мажбурияти ҳисобланади;
лойиҳани ишлаб чиқиш бошқарувда тизимли ёндашув билан
тавсифланади.
3.
Бошқарувнинг лойиҳа тузилмаси — ташкилотда бир қатор
йирик лойиҳа ва ишларни параллел равишда самарали бошқаришни
таъминлашга йўналтирилган тузилма (11-расм).
11-расм.
Бошқарув тузилмасининг шакли инновацион-ишлаб чиқариш
тузилмаси билан бир хил бўлиши мумкин. Барча функционал
бўлинмалар ташкилот раҳбариятига бўйсуниши мумкин.
Келтирилган тузилмаларнинг ҳар бири ўз афзаллик ва
камчиликларига эга.
Достарыңызбен бөлісу: