Тошкент давлат иқтисодиёт университети



Pdf көрінісі
бет62/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   124
Menejment

2.Ҳозирги  пайтда  ахборот  худди  анъанавий  ресурслар  (ер, 
меҳнат,  энергия  ва  б.)  каби,  олиш,  қайта  ишлаш,  тарқатиш, 
фойдаланиш мумкин бўлган ресурс сифатида кўриб чиқилмоқда. 
Ахборот  ресурсини  (салоҳиятини)  жамиятдаги  ишлаб  чиқариш 
ва  бошқарувда  олинадиган  маълумотлар  сифатида  тавсифлаш 
мумкин.  Бошқарув  тизимида  ахборот  салоҳиятидан  тезкор 
фойдаланиш ишлаб чиқариш ҳажми ва самарадорлигини оширишига 
хизмат қилади. Ахборотлар уммонида янги билимни излаб топиш бу 
игна  билан  қудуқ  қазиган  билан  баробар.  Бу  масаланинг 
мураккаблигини ташкилотдаги (бутун жамиятдаги каби) ижтимоий ва 
иқтисодий жараёнлар тезкор ва ваколатли бошқарув қарорлари қабул 
қилишни тобора кўпроқ талаб қилиши янаям оширади. Бундай қарор 
қабул қилиш учун улкан ҳажмдаги ахборотларни қайта ишлаш зарур. 
Бошқарувда  фойдаланиладиган  ахборотлар  хилма-хил  бўлиб, 
уларни турли белгилар бўйича таснифлаш мумкин:  


62 
 
 акс  эттириладиган  муносабатлар  тури  бўйича  —  иқтисодий, 
ижтимоий, техник-технологик, сиёсий;  
 акс  эттириладиган  объект  миқёси  бўйича    —  умумдавлат, 
минтақавий, маҳаллий;  
 халқ хўжалиги тармоқлари бўйича;  
 тузилмаланиши  бўйича  —  системалаштирилган  (кўрсаткичлар, 
аниқ йўналтирилганлик бўйича ва ҳ.к.) ва системалаштирилмаган;  
 муайян  тизимга  (ташкилотга)  ва  бошқарув  органига  муносабати 
бўйича — ташқи, ички, ташкилий-идора қилиш, ҳисобот ва б.;  
 ахборот  воситасининг  характери  бўйича  —  ҳужжат  шаклидаги  ва 
вербал. 
Ахборот   тўплаш,  ҳаракатлантириш,  фойдаланишда  сақлаш, 
қиймат,  ўлчам,  коммуникативлик,  шакллар  ранг-баранглиги  каби 
маълум бир хусусиятларга эга бўлади. Ахборотнинг бу хусусиятлари 
бошқарувнинг  ахборот  таъминоти  тавсифномасини  тушунишда 
муҳим роль ўйнайди. Бундай тавсифномалар қаторига қуйидагиларни 
киритиш  мумкин:  ахборотнинг  тўлиқлиги  ва  қимматлилиги, 
ишончлилиги,  тақдим  этиш  шакли,  ҳажми,  ўз  вақтидалиги, 
тузилмаси.  Бу  сифатлар  биргаликда  ташкилот  бошқарувининг 
ахборот салоҳиятини акс эттиради. 
 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   58   59   60   61   62   63   64   65   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет