59
2.
Қарорлар тайёрлаш ва қабул қилиш бу – раҳбар фаолиятидаги
ижодий жараёндир. У, қоидага кўра, қуйидаги босқичларни қамраб
олади:
муаммони аниқлаш ва қўйиш;
муаммони ўрганиш;
қабул қилинаётган қарорнинг оқибатлари ва самарадорлик
мезонларини танлаш;
қарор вариантларини кўриб чиқиш;
қарор қабул қилиш;
қарорни ижрочиларга етказиш;
қарориннг бажарилишини назорат қилиш.
қарор қабул қилиш жараёни якуний ҳисобда меҳнат фаолияти
импульсига,
ижрочиларнинг
биргаликда
ҳаракатлари
мувофиқлаштирилганлиги ва мақсадли йўналганликка олиб келади.
3.
Қарорларнинг тансифланиши бир нечта белгилар бўйича
амалга оширилади:
аниқлик шароитида қабул қилинган қарорлар ва ноаниқлик
(риск) шароитида қабул қилинган қарорлар;
мураккаблик бўйича — содда ва мураккаб қарорлар;
тайёрлаш шакли бўйича — шахсий ва
жамоавий қарорлар;
қамрови бўйича — умумий ва тор ихтисослашган қарорлар;
оқибатларнинг амал қилиш муддати бўйича — узоқ
муддатли, ўрта муддатли ва қисқа муддатли қарорлар;
тартибга солиш қатъийлиги бўйича — контурли (тахминий),
тузилмаланган (қаттиқ тартибга солинган) ва алгоритмик
(муаммоли-қаттиқ) қарорлар.
М.Мескон, М.Альберт ва Ф.Хедоури ташкилий, интуитив ва
рационал қарорларни ажратиб кўрсатадилар.
Ўз навбатида, ташкилий қарорлар дастурлаштирилган ва
дастурлаштирилмаган турларга тақсимланади. Биринчи ҳолатда
муқобил вариантлар чекланган, кейинги вариантда эса - қарор
номаълум омиллар билан боғлиқ бўлади.
4.
Қарор қабул қилиш — мураккаб психологик жараён. Якуний
ҳисобда у ёки интуитив, ёки мулоҳазаларга асосланган рационал
характерга эга бўлади.
Интуитив қарор олий бошқарув бўғинидаги раҳбарларга хос.
Ўрта ва қуйи бўғиндаги раҳбарлар қарорларининг аксарияти
мулоҳаза, билим ва тажрибаларга асосланади.
Достарыңызбен бөлісу: