68
46-савол. Менежментда етакчилик асослари
1. Етакчилик тушунчаси
2. Етакчи ва менежер
3. Етакчиликни ўрганишга ёндашувлар
1.
Етакчилик
—
гуруҳ
фаолиятини
интеграциялаш
механизмларидан бири бўлиб, бунда гуруҳ аъзоси бутун гуруҳ
ҳаракатларини бирлаштиради ва йўналтиради. Етакчилик бу —
менежер ёки гуруҳнинг бошқа аъзосида ўзига хос мақомнинг вужудга
келишидир. Бу мақом унинг асосида обрў-эътибор, юқори малака
даражасини тан олиш, шахсий симпатия ва ҳоказоларга
асосланадиган муносабат билан тавсифланади. Етакчилик норасмий
бошқарув амалиёти ва эҳтиёжи туфайли пайдо бўлади. Гуруҳда
бундай мақомга эга бўлган шахс етакчи деб аталади.
2.Етакчилик муносабатлари менежернинг расмий ваколатлари
билан бир хил бўлиши мумкин. Бу ҳолатда лавозим ва етакчилик
бирлашади. Бироқ бу муносабатлар мос келмаслиги ва бир-бирига
қарама-қарши бўлиши ҳам мумкин. Шунда можароли вазият вужудга
келади.
Етакчи
билан
менежернинг
расмий
фаолиятини
кучайтирадиган даражада муносабат ўрната олиш қобилияти
бошқарув санъатининг муҳим жиҳатларидан бири. Етакчиликда
шахснинг психологик хусусиятлари ҳам муҳим роль ўйнайди.
Норасмий етакчи ҳокимлик тизимида алоҳида ўринга
(лавозимга) эга бўлмасада, одамлар устидан маълум бир ҳокимлик
қилиш кучига эга бўлади. У ўз ибрати, ишонтириш, руҳлантириш
йўли билан бошқаради. Айрим истисно вазиятларда етакчилик яққол
ҳокимликка
айланади
ва
реал
ваколатлар
сифатида
расмийлаштирилиши
мумкин
бўлади.
Етакчилик
ва
нафсониятлиликни адаштириб юбормаслик лозим, бу унинг тамомила
аксидир.
3.Етакчилик
муаммолари
ташкилот
самарадорлигига
эришишдаги муҳим муаммолар санлади. Етакчилик асосида
бошқарув усуллари кутилмаган ҳолатларда мураккаб вазиятларни
тезкор ҳал қилишга имкон беради. Етакчилик «бошлиқ қўл остидаги
ходимлар» эмас, балки асосан «етакчи-эргашувчилар» муносабатлар
асосида қурилади.
69
Етакчиликни ўрганишга ёндашувлар учта асосий ўзгарувчининг
комбинацияси билан фарқланади:
етакчилик
хислатлари
(ақл,
шахсий
тартиблилик,
интизомлилик, ўзига ишонч, ишни ва шахсий иш
техникасини билиш, фаоллик, ўз саломатлиги ҳақида ўзи
қайғуриш ва б.);
етакчилик хулқ-атвори (авторитар, демократик, пассив; гуруҳ
муносабатларига йўналган; қўл остидаги ходимларнинг
шахсий хислатлари асосида; иш мазмуни даражасида);
етакчи ҳаракат қиладиган вазиятлар.
Етакчилик илк (шахсий ва хулқ-атвор) концепциялари фақат
етакчининг шахсий хислатлари ва унинг хулқ-атвор намуналарига
эътибор қаратган. Вазиятли омиллар бунда ҳисобга олинмаган.
Замонавий концепциялар эса вазиятли етакчиликка асосланади.
Бундай ёндашувлар (моделлар) сони олтита. Масалан, Танненбаум—
Шмидт етакчилик хулқ-атвори континууми, Фидлер вазиятли модели
ва б.
Танненбаум—Шмидт моделига мувофиқ етакчи ҳокимлик
манбаси, издошлар билан муносабатлар ва вазиятларга ўз
қарашларидан келиб чиқиб, еттита хулқ-атвор намунасидан бирини
танлаб олади. Етакчи вазиятнинг ўзгариши ва издошлар билан
муносабатлар ўзгариши туфайли энг чеккада жойлашган «демократ—
автократ» ҳолатлари орасида жойлашган бешта оралиқ хулқ-атвор
услубидан бирини танлаб олади.
Достарыңызбен бөлісу: