Тўртинчи босқичда дастлабки уч босқичдан ўтган номзодлар
билан суҳбат-интервью ўтказилади. Интервьюни ташкилот персонал
билан ишлаш бўлимининг махсус тайёрланган мутахассислари ёки
кадрлар агентликларидан жалб қилинган ходимлар ўтказади, чунки
интервью ўтказиш махсус тайёргарликни талаб қилади.
Интервьюнинг вазифаси номзодларнинг шахсий хислатлари ва
тайёргарлик даражаси ҳақида бирон-бир қарор қабул қилиш эмас,
балки қўшимча ахборот тўплашдангина иборат. Интервью ўтказиш
мулоқот психологияси, психодиагностика ва интервью ўтказиш
техникасига асосланади.
Достарыңызбен бөлісу: |