Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Ташкилотнинг кадрлар хизмати



Pdf көрінісі
бет86/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   124
Menejment

60-савол. Ташкилотнинг кадрлар хизмати 
 
1.Ташкилотнинг кадрлар бўлими 
2.Кадрлар бўлимидан персонални бошқариш тизимига ўтиш 
зарурати 
 
1.Ташкилотнинг  кадрлар  хизмати  деганда  ташкилотнинг 
таркибий    бўлинмалар  йиғиндиси  тушунилиб,  уларнинг  иш  асосини 
қуийдагилар ташкил қилади: 
 ташкилот  кадрларини  шакллантириш  (режалаштириш, 
танлаш, ишга ёллаш, ишдан бўшатиш, кадрлар қўнимсизлиги 
таҳлили); 


91 
 
 ходимларни  ривожлантириш  (профессионал  йўналтириш  ва 
қайта  тайёрлаш,  персонални  баҳолаш  ва  аттестациядан 
ўтказиш, хизмат бўйича ҳаракатланишни ташкил қилиш); 
 меҳнатни  ташкил  қилишни  такомиллаштириш  ва  уни 
рағбатлантириш, хавфсиз меҳнат шароитлари яратиш. 
Юқорида  санаб  ўтилган  вазифаларни  кадрлар  бўлими,  техник 
ўқитиш  бўлими,  меҳнат  ва  иш  ҳақи  бўлими,  меҳнатни  муҳофаза 
қилиш  ва  хавфсизлик  техникаси  бўлими,  юридик  ва  ижтимоий 
бўлимлар ҳамда ташкилотнинг бошқа бўлинмалари бажаради. 
Ташкилотнинг  кадрлар  хизматида  етакчи  ўринни  кадрлар 
бўлими  эгаллайди.  Ташкилотнинг  кадрлар  бўлими  функционал 
бўлинма  бўлиб,  қуйидаги  вазифаларни  бажаради:  кадрлар  билан 
таъминлашни ташкил қилиш, ишга қабул қилишни расмийлаштириш 
ва  ҳисобга  олиш,  ишдан  бўшатиш,  бошқа  ишга  ўтказиш,  касб 
йўналиши, ходимлар бандлиги ва уладан тўғри фойдаланиш. 
2.Бироқ  бугунги  кунда  кадрлар  бўлими  тузилмавий  жиҳатдан 
санаб  ўтилган  бўлинмалардан  ажратилган  бўлиб,  персонал  блан 
ишлаш  бўйича  на  услубий,  на  мувофиқлаштирувчи  марказ 
ҳисобланмайди.  Бозор  шароитларида  кадрлар  хизматининг  вазифаси 
аста-секинлик  билан  персонални  бошқариш  тизимига  айланиб 
олишдан  иборат  (қ.57-савол).  Бу  унинг  бизнесни  ривожлантиришга 
кўмаклашиши, ўз фаолиятини бошқа бўлинмалар билан интеграцияда 
кўриб чиқиши лозимлигини англатади. 
Ташкилот 
ишининг 
якуний 
натижаларига 
пассив 
кўмаклашишдан аста-секинлик билан уларга фаол таъсир кўрсатишга 
ўтиш  —  яъни  кадрлар  бўлимидан  персонални  бошқариш  тизимига 
ўтиш  бирданига  рўй  бермайди,  буни  аста-секинлик  билан,  персонал 
бўлимини ташкил қилиш орқали амалга ошириш лозим (8-расм). 
 
 
 
 
 
 
8-расм. 
 
Персонални  бошқариш  бўлимининг  тавсия  этилган  таркибий 
бўлинмалар  рўйхати  ва  уларга  юклатиладиган  асосий  функцияларни 
келтириб ўтамиз: 
Ходимлар бўлими 
Персонални 
бошқариш бўлими 
Персонални 
бошқариш тизими 


92 
 
 ишчи  кучини  режалаштириш  ва  ишга  ёллаш  сектори  (кадрларга 
эҳтиёжни аниқлаш, кадрлар тўплаш, меҳнат шартномалари тузиш, 
кадрлар билан боғлиқ ҳужжатларни расмийлаштириш); 
 мотивация, меҳнат ва интизомий муносабатлар сектори (моддий ва 
маънавий  рағбатлантириш  тизимини  ишлаб  чиқиш,  иш  вақтидан 
фойдаланиш ҳисоби); 
 касб  йўналиши  ва  ижтимоий  мослашув  сектори  (ишга  янги  қабул 
қилинганлар билан ишлаш, ташкилотнинг  норасмий  қоидалари ва 
қадриятларини 
ўрганиш, 
ходимларнинг 
ўз 
меҳнатидан 
қониққанлигини таҳлил қилиш, психотерапияни ташкил қилиш); 
 кадрларни  тайёрлаш  ва  илгари  суриш  сектори  (ўқитиш 
дастурларини  ишлаб  чиқиш,  ўқитиш,  кадрлар  тайёрлаш  ва  қайта 
тайёрлашни ташкил қилиш, мутахассислар ва раҳбар ходимлар иш 
карьераси лойиҳаларини ишлаб чиқиш); 
 персонални  ўрганиш  ва  баҳолаш  сектори  (персоналнинг  иш 
самардорлигини  баҳолаш,  жамоа  шартномалари  лойиҳасини 
тайёрлаш,  можароларни  бошқариш,  персонални  хизмат  бўйича 
кўтариш  (пасайтириш),  бошқа  ишга  ўтказиш,  ишдан  бўшатиш 
таклифларини тайёрлаш); 
 ҳаёт  сифатини  ошириш  гуруҳи  (меҳнат  мазмунини  бойитиш 
бўйича  ишлар,  дотация  ва  нафақа  пулларини  расмийлаштириш, 
ходимларни  суғурталаш  бўйича  шартномалар  юритиш,  пенсия 
ишларини расмийлаштириш); 
 меҳнатни  муҳофаза  қилиш  ва  хавфсизлик  техникаси  гуруҳи 
(персоналнинг меҳнат шароитларини ўрганиш, персоналга тиббий 
хизмат  кўрсатишни  ташкил  қилиш,  хавфсизлик  техникаси  бўйича 
йўриқномалар ишлаб чиқиш, бахтсиз ҳодисаларни текшириш). 
Персонални бошқариш бўйича бўлимлар тузиш катта молиявий 
харажатларга олиб келмайди, бироқ у қисқа вақт ичида персоналнинг 
меҳнат  сифатини  ошириш  ва  ташкилотнинг  иш  кўрсаткичлари 
самарадорлиги ўсишини таъминлайди. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   82   83   84   85   86   87   88   89   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет