100
шунингдек, бу янгиликлардан турли фаолият соҳаларида фойдаланиш
тушунилади. Инновацион менежмент — бошқарув тури бўлиб, унинг
асосий мақсади ташкилотнинг инновацион фаолиятини стратегик
режалаштириш, янги маҳсулот ишлаб чиқаришни тайёрлаш ва унга
ўтиш, чиқарилаётган маҳсулотни модернизациялаш ва эскириб
қолган маҳсулотни ишлаб чиқаришдан олиб ташлаш ҳисобланади.
Инновацион менежментнинг
стратегик ва операцион турлари
фарқланади. Стратегик менежмент ташкилотнинг стратегик
мақсадларига эришишни таъминлаши – унинг узоқ муддатли
истиқболда яшовчанлиги, жорий фойда олишга эмас, балки
жамиятнинг эҳтиёжларини қондиришга йўналтирилган мақсадларга
эришишга
кўмаклашиши
лозим.
Операцион
менежмент
ташкилотнинг жорий мақсадлари – маҳсулотлар ва ишлаб чиқариш
технологияларида айрим жиҳатдан яхшилаш ҳисобига жорий фойда
олишга хизмат қилади.
2.Инновацион менежмент мақсадларидан келиб чиқиб, унинг
асосий вазифаларини ифодалаш мумкин:
ташкилотда ФТТни башорат қилиш (техник соҳада ташкилот
ривожланишининг энг эҳтимолли ва истиқболли йўлларини
топиш);
ташкилотнинг инновацион фаолияти режа ва дастурларини
ишлаб чиқиш;
техника ва технология янгиликлари, бозор сегментлари ва
уларнинг ривожланиш тенденциялари ҳақида ахборот тўплаш
ва
бир тизимга келтириш;
таркибий
бўлинмалар
инновацион
фаолиятини
мувофиқлаштириш;
илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини
ташкил қилиш ва уларда қатнашиш;
янгиликлар киритишнинг иқтисодий самарадорлигини таҳлил
қилиш;
янги маҳсулот бўйича маркетинг
дастурини ишлаб чиқиш;
янги маҳсулотни ишлаб чиқаришга жорий қилишда
қатнашиш;
янги товарни бозорга жорий қилишни назорат қилиш.
3.Инновацион менежмент ҳар бири қатор тамойилларга
асосланадиган турли функциялар (режалаштириш, ташкил қилиш,
назорат қилиш, маркетинг) йиғиндисини ифодалайди. Шу сабабли
101
менежмент тамойилларидан комплексли фойдаланиш долзарб
аҳамият касб этади. қуйида уларнинг асосийлари келтирилган:
ташкилот инновацион фаолиятининг уларни амалга ошириш
яқин ва узоқ истиқболда сезиларли иқтисодий ва ижтимоий
фойдани таъминлайдиган устувор йўналишларини ишлаб
чиқиш;
ташкилотда янги маҳсулот ғоясини ишлаб чиқиш,
ихтирочилик фаолияти ва янгиликларни ўзлаштиришни
рағбатлантирувчи ижодий муҳит яратиш;
жамоанинг инновацион фаолияти жамоатчилик эҳтиёжларини
қондириш ва фойда олишга йўналтирилганлиги;
инновациялар ишлаб чиқиш ва жорий қилиш жараёнларини
тезлатиш.
Достарыңызбен бөлісу: