65-савол. Инновацияларни бошқаришнинг ташкилий
тузилмаси ва инновацион салоҳият
1.Инновацион салоҳият тушунчаси
2.Бошқарувнинг инновацион-ишлаб чиқариш тузилмаси
1.Инновацион салоҳият бу - ташкилотнинг техника ва
технологиялар, ишлаб чиқаришни ташкил қилиш ва бошқаришда
режалаштирилган инновацион стратегик ва локал (жорий)
ўзгаришлар дастурини амалга оширишга тайёрлигидир. Инновацион
салоҳиятни фақат ташкилотнинг тизимни ташкил қилувчи ички
муҳит элементлари орқали амалга ошириш мумкин. Инновацион
фаолиятни амалга оширадиган бундай тизимнинг асосий элементи
инноватикани бошқаришнинг ташкилий тузилмаси ҳисобланади.
Инновацион фаолиятни бошқаришни ташкил қилишнинг энг
муваффақиятли шакли бўлиб бошқарувнинг инновацион-ишлаб
чиқариш тузилмаси хизмат қилади.
2.Инновацион-ишлаб
чиқариш
тузилмасида
инновацион
функцияларни амалга оширувчи бўлинмалар ва раҳбарият таркибий
бўлинмасини ишлаб чиқариш ва ўзлаштирилган маҳсулотни сотишни
кундалик тезкор бошқаришдан аниқ ажратиш кўзда тутилади (10-
расм).
Достарыңызбен бөлісу: |