99
харажатларни минималлаштириш;
ишлаб чиқариш ва сотув ҳажмининг ўсиши;
рентабеллик;
рискни минималлаштириш;
рақобатчилар
билан кураш;
банкротдан қочиш;
кун кўриш.
Нормативлар — ташкилотнинг молиявий-хўжалик фаолиятини
баҳоловчи кўрсаткичлар қуйидагиларни қамраб олади:
ликвидлик кўрсаткичлари;
ишбилармонлик фаоллиги кўрсаткичлари;
молиявий барқарорлик кўрсаткичлари;
рентабеллик кўрсаткичлари ва б.
2.Ташкилотда молиявий ишлар молия бўлими томонидан амалга
оширилади.
Молия хизматининг қуйидаги асосий вазифаларни ҳал этиши
кўзда тутилган: ташкилотни молиявий ресурслар билан таъминлаш;
уларни ўз манбаларидан ва молия бозорида жалб қилиш йўлларини
излаб топиш; давлат бюджети, банклар, суғурта компаниялари ва
бошқа ташкилотлар олдида ўз молиявий мажбуриятларини бажариш;
молиявий ресурслардан тўғри фойдаланилишини назорат қилиш ва б.
Молия хизматининг зиммасига молиявий режалаштириш ва
ҳисоб-китобларни амалга ошириш, хўжалик фаолиятини таҳлил
қилиш, молиявий ҳисоботлар ва бошқа ҳужжатларни тақдим этиш,
хўжаликда унинг объекти ташкилот ва унинг таркибий бўлинмалари
ишлаб чиқариш ва молиявий фаолияти ҳисобланган ички молиявий
назоратни амалга ошириш юклатилади. Молиявий назорат соҳаси
пулдан фойдаланган ҳолда амалга ошириладиган барча операциялар
ҳисобланади.
Достарыңызбен бөлісу: