Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет11/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

 
Таянч иборалар: Корпорация, менежмент, корпоратив муҳит, 
корпорация субъектлари, корпорация тамойиллари, бошқарув, корпоратив 
алоқалар. 
Назорат саволлари: 
 
1.Корпоратив бошқарувнинг келиб чиқиши ва ривожланиши босқичлари 
2.Ўзбекистонда маҳаллий корпоратив бошқарувни шакллантиришнинг 
босқичлари 


31 
3.Ўзбекистон Республикаси корхоналари фаолиятида корпоратив бошқарув 
усулларининг институционал қарор топиши жараёни омиллари. 
4.Корпоратив 
бошқарув 
ва 
корпоратив 
менежментнинг 
фарқи.
5.Корпорация нима? 
6.Корпоратив бошқарувнинг хусусиятлари. 
7.Корпоратив муҳит нима?
8.Корпоратив алоқаларни амалга оширувчи иштирокчилари.
9.Корпоратив бошқарувнинг мақсад ва вазифалари 
10.Корпоратив бошқарувнинг тамойиллари  
II. Боб. Корпоратив бошқарув назариясининг эволюцияси 
2.2. Корпоратив бошқарувнинг вужудга келишининг асосий шарт-
шароитлари ва сабаблари 
 
Корпоратив бошқарув йирик бизнес юритиш зарурати объекти 
сифатида 
шаклланган. 
Табиийки, 
бундан 
олдин 
корпорациялар 
шаклланишининг узоқ муддатли жараёни рўй берган. Маълум бир босқичда 
халқаро ҳамжамият корпоратив структуралар жойлашувидан қатъий назар 
уларни бошқариш жараёнларини соддалаштириш ва бир хиллаштиришга 
имкон берадиган умумий меъёрлар ва андозалар ишлаб чиқишга мажбур 
бўлди. 
Корпорациялар шаклланиши умумжаҳон тенденцияларини таҳлил 
қилиб, мутахассислар учта асосий босқични ажратиб кўрсатадилар. Ҳар бир 
босқич жамиятда ўша пайтда шаклланган корпорацияларга хос жиҳатларни 
акс эттиради. 
XX асрнинг бошларида саноат инқилоби давомида пайдо бўлган 
корпорациялар уларнинг эгалари мулки сифатида қабул қилинган. Улар 
киритилган маблағларга мос келувчи қайтим (самара) таъминлаш мақсади 
учунгина хизмат қилади деб ҳисобланган. Корпорация машина сифатида 
кўриб чиқилган, ходимлар ва бошқарувчилар бу машинанинг қисмлари 


32 
ҳисобланган. Бу даврда бошқарувнинг механистик модели ҳукмронлик 
қилган. Ушбу даврга қуйидаги шароитлар хос бўлган: 
■ корпорация эгаси ходимлар устидан чексиз ҳукмронлик қилган ва 
уларни хоҳлаганича хўжайинчилик қилган; 
■ ходимларнинг малака даражаси жуда паст бўлган ва такомиллашув 
учун стимуллар бўлмаган; 
■ маълумот ва сўровлар даражаси паст бўлган, чунки ишсизлик билан 
боғлиқ иқтисодий муҳтожликлар таҳдиди мунтазам бўлган. 
Иқтисодий 
ривожланишнинг 
мазкур 
босқичи 
корпоратив 
бошқарувнинг назарий асослари негизи ҳисобланган қуйидаги ишларда ўз 
аксини топган. 
Корпоратив бошқарувнинг назарий асослари фирмани бошқариш 
элементларини қамраб олади ҳамда белгиланган бошқарув ва ишлаб чиқариш 
ташкилий структурасига эга фирманинг кўп профилли йирик бизнесгача 
ривожланиш тенденцияларини моделлаштиради. 
Фирма назарияси. Хўжалик субъекти ишлаб чиқариш омиллари 
тўплами сифатида кўриб чиқилади: у = f ( К , L). Классик маънода, ташқи 
муҳит ва ички ташкилий структураси ифодаланган хўжалик субъекти 
тушунчаси мавжуд эмас. Шу сабабли ташқи таъминотчиларсиз, ҳуқуқий 
тартибга солишсиз, сиёсий муҳит таъсирисиз ёпиқ ташкилот тизими кўзда 
тутилади. Хўжалик субъектларини молиялаштиришнинг қоидасига кўра, 
ташқи қарзларни қамраб оладиган мураккаб жараёнлари ҳам бекор қилинган. 
Иккинчи жаҳон урушидан кейинги даврда корпорациялар механистик 
концепцияси барбод бўлди, бу давр корпорацияни организм сифатида қабул 
қилиш билан тавсифлана бошлади. Фирмалар сонининг ўсиши рақобат ва 
марказлашув жараёнларига сабаб бўлди. Ўша даврдаги корпорациялар 
мақсади иккита муҳим вазифа – кун кўриш ва ўсишдан иборат бўлди. Ишлаб 
чиқариш ва бошқарувнинг сифат тавсифномалар кучайиши сабабли фойда 
олиш иккинчи ўринга тушиб қолди. Корпорация мураккаб структура ва 
унинг фаолиятидаги муваффақият ёки муваффақиятсизлик унинг ички 


33 
структурасида яширинган деб ҳисобланган. Ташқи муҳитнинг мавжудлиги 
кўзда тутилмаган, табиийки, унинг таъсири ҳам ҳисобга олинмаган. Мазкур 
босқич қуйидаги шароитлар билан тавсифланади: 
■ меҳнатнинг 
техник 
мазмунини 
мураккаблашуви 
ходимлар 
маълумоти даражасининг сезиларли ўсишига олиб келди
■ иш берувчиларнинг ходимларга боғлиқлик даражаси ортди, 
ходимларни бошқариш механизмлари такомиллашди. 
Бу босқичга корпоратив бошқарувнинг қуйидаги назарий асослари мос 
келади: 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   7   8   9   10   11   12   13   14   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет