Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги



Pdf көрінісі
бет12/88
Дата16.10.2022
өлшемі2 Mb.
#462838
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88
portal.guldu.uz-darslik

Трансакция харажатлари назарияси. Трансакция харажатлар бу – 
ташқи шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш харажатларидир. 
Трансакция харажатлари деб ишбилармонлик операцияларини бажариш, 
жумладан, ишбилармонлик ҳамкорини излаб топиш вақтини баҳолаш, 
музокаралар ўтказиш, шартномалар тузиш, уларнинг тегишлича ижро 
этилишини таъминлаш харажатларига айтилади. 
Трансакция харажатлари қуйидаги ҳолларда айниқса юқори бўлади: 
■ камдан - кам учрайдиган товар ишлаб чиқарилса; 
■ бозорда талаб ноаниқ ва нарх ҳаракатини олдиндан айтиб бўлмаса; 
■ бозорда ахборот асимметрияси мавжуд бўлса.
Трансакция харажатларини корхоналарни интеграциялаш йўли билан 
эришиш мумкин. 
Мулоқотлар 
назарияси
Ушбу 
назарияда 
асосий 
эътибор 
корпорациянинг ички структурасига қаратилиб, уни тузишнинг шартнома 
асоси кўзда тутилади. Корпорация ходимлар, бошқарувчилар ва мулк эгалари 
ўртасида муносабатлар йиғиндисини ифодалайди. Қоидага кўра, бу 
муносабатлар расмий шартномалар билан ифодаланади. Бироқ, бу 
муносабатлар расмий шартномалар билан тартибга солинмаган тақдирда ҳам 
таъминотчилар ва истеъмолчилар билан маълум бир ўзаро алоқалар, 
ходимлар ва бошқарувчилар ўртасида субординация тизими бўлади – бу 
норасмий шартномалар тизимидир. Лекин, шунга қарамай улар маълум 


34 
муддат давомида етарли даражада барқарор бўлади ва уларнинг бузилиши 
бошқа қатнашчиларга нисбатан жарима чораларига олиб келади. 
Назария доирасида шартномаларнинг уч тури ажратиб кўрсатилади: 
классик шартнома, бунда томонлар тўлиқ мустақилликни сақлаб 
қолади ва беқарорлиги билан ажралиб туради. Классик шартнома қатъий ва 
юридик жиҳатдан содда, шартнома матнида қайд этилмаган ҳеч қандай 
оғзаки келишувлар тан олинмайди; 
■ неоклассик шартнома, бунда ўрта муддатли ва узоқ муддатли асосда 
томонларнинг ўзаро боғлиқлиги юқори даражасига эришилади. Жиддий 
юридик ҳужжатдан кўра кўпроқ келажакда рўй бериши мумкин бўлган барча 
вазиятларни кўзда тутадиган ҳамкорлик тамойиллари ҳақидаги шартномани 
эслатиб юборади. Бунда оғзаки келишувлар ёзма келишувлар билан бир 
қаторда ҳисобга олинади; 
■ Имплицит ёки муносабатлар шартномасиузоқ муддатли ўзаро 
манфаатли шартнома, бунда битим иштирокчиларининг ўзаро боғлиқлик 
даражаси максимал бўлиши таъминланади ва норасмий шартлар расмий 
шартлардан устунлик қилади. Учинчи тур бўйича контрактация йирик бизнес 
соҳасида тобора оммалашиб бормоқда. 
Корпорациялар ривожланишининг кейинги босқичи ХХ асрнинг 80 - 90 
йилларига тўғри келиб, корпорацияни организм сифатида инкор қилиш 
билан тавсифланади ва унга бошқача талаблар қўяди. Аввало, давлатнинг 
хўжалик ҳаётини тартибга солиш таъсирининг кучайиши корпорациялар 
фаолиятига муҳит ёндашувини ривожлантириш заруратини тўғри англашга 
олиб келди. Ҳар бир корпорация ўзича алоҳида бўлиб эмас, балки бошқа 
бозор институтлари билан алоқада фаолият юритади. Ташкилот сифатида 
корпорация концепцияси узил - кесил тасдиқланади. Иккинчидан, 
корпорацияни бошқариш вазифалари мураккабалашди: акциядорларнинг 
эҳтиёжларини қондириш биринчи даражали эканлиги талаб қилинади, бу 
корпоратив 
бошқарув 
тамойиллари 
ва 
корпоратив 
маданиятни 


35 
шакллантириш заруратини англашга олиб келади. Бу босқичга қуйидаги 
назария характерли: 
Мулкчилик ҳуқуқлари назарияси. Хўжалик субъектининг ички ва ташқи 
муҳити мавжудлиги кўзда тутилади, унинг фаолияти «ўзига ўхшашлар» 
муҳитида кўриб чиқилади. Мазкур назария доирасида фирма назариясидан 
фарқли равишда, компания тушунчаси мавжуд ва компаниялар 
институционал муҳити сарфланади. Бу назарияда асосий ролни мулкчилик 
объекти ўйнайди, уни аниқлашга бир нечта ёндашувлар кўриб чиқилади: 
■ корхонанинг бутун мулкий комплекси
■ бу мулкий комплексдан фойдаланиш ва тасарруф қилиш ҳуқуқи. 
Объектга нисбатан мулкчилик субъектлари саф тортади: 
■ акциядорлар; 
■ директорлар Кенгаши; 
■ бош директор. 
Ҳар бир субъект миқёсида иқтисодий ва ҳуқуқий ҳокимликни тўплаш 
ҳақида баҳс юритилади. 
Санаб ўтилган корпоратив бошқарув назарий асослари корпорациялар 
шаклланиши 
жараёнининг 
ҳозирги 
тушунишда 
эволюционлигини 
таъкидлайди ва корпорация Бошқармаси барча органларининг ўзаро 
алоқаларига асосланган корпоратив бошқарув назарий манбаларини 
ажратишга имкон беради. Бу манбаларни ажратиш имконияти корпорациялар 
шаклланишининг учинчи босқичида, корпоратив бошқарув шаклланиши 
билан пайдо бўлган. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   88




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет