42
III. Боб. Корпоратив бошқарувнинг замонавий амалиёти ва моделлари
3.1. Корпоратив бошқарувнинг моделлари
Корпоратив бошқарувнинг моделларининг қўйи даги шакллари мавжуд
ҳисобланади:
- Унитар (инвестор) модели – АҚШ, Буюк
Британия, Австралия;
- Икки поғонали (манфаатдор шахслар) модели – Германия;
- Континентал модел;
- Тармоқ модели – Япония (кейретсу), Корея (чаэбол).
Унитар модел:
- Бошқарувнинг ягона органи –
унинг таркибида ижро этувчи
директорлардан кўра мустақил директорлар кўпроқ бўлган унитар
Директорлар Кенгаши (акциядорлик мулкчиликнинг «Инглизсаксон»
модели: 24 - 30% акция ҳаракатсиз, узоқ вақт кичик корхоналар қўлида
бўлади ва
назорат пакетини шакллантиради, 70-80% акция, аксинча,
ҳаракатчан, вақти - вақти билан бозорга олиб чиқилади ва бир кишининг
қўлидан бошқасига осон ўтади);
- Акциядорлик капиталнинг катта қисми инглизсаксон удумларида
тарбияланган майда инвесторлар сармоясидан иборат;
-
Жисмоний шахсларга қарашли бўлмаган
акциялар асосан
институционал инвесторлар қўлида жамланган;
- Қимматли қоғозлар бозори юқори самарадорлиги ва ликвидлиги
билан ажралиб туради;
- Миноритар акциядорлар ҳуқуқларини ҳимоя
қилиш юқори даражада;
- Жалб қилинган директорлар иштирокидаги кучли корпоратив
бошқарув.
Достарыңызбен бөлісу: