225
таърифлайди.
Бундай ҳисоб маълумотларининг роли ва имкониятлари хақидаги
тушунча, компанияларда бухгалтериянинг оддий ҳисоб булимидан
хўжалик фаолиятининг молиявий масалахатчиси ва менежерига
айлантирмоқда. Молиявий хисоботлар корхона
молиявий фаолиятнинг
«охирги натижалари» ҳисобланиб қолмасдан самарали иқтисодий
фаоллигини рағбатлантиришдаги зарурий бошқарув қарорларини қабул
қилиш учун ахборотлар манбаларига айланмоқда.
Умуман бу икки тарифдан шуни куришимиз мумкинки, бошқариш
олдиндан кўра билиш хисобланади унинг учун
зарурий ахборотларга эга
булиш лозим. Бундай ахборотларнинг асосий манбалари эса бухгалтерия
ҳисоби ва унинг ҳисоботлар тизими хисобланади.
Компанияларда молиявий ахборотлар самарадорлигини бошқарув
қарорлари қабул қилишда фойдаланиладиган ахборотлар тизими орқали
аниқланади
Компанияларда
молиявий
ахборотлар
базасини
шакллантириш молиявий фаолиятни бошқариш учун стратегик қарорлар
қабул қилиш ва мазкур стратегик қарорларни амалга оширишнинг тақтиқ
усулларини ишлаб чиқиш каби самарали
жорий бошқаришга мувофиқ
келувчи мақсадли йўналтирилган ахборотлар курсаткичларини танлаш
жарағнини ўз ичига олади.
Маълум компаниялар учун молиявий ахборот курсаткичлари тизимини
шакллантириш унинг тармоқ хусусиятлари, ташкилий ҳуқуқий шакллари,
ишлаб чиқариш ҳажми, хўжалик фаолияти диверсификация даражаси ва
бошқа шарт шароитларга боғлиқ. Шунинг учун ахборотлар базасига
киритиладиган кўрсаткичларнинг жами ахборотлар манбалари турлари
бўйича гуруҳлаштирилади ва компаниялар амалий фаолиятида ҳар
қайси
гуруҳлар бўйича қатъий аниқлаштиришлар талаб қилинади.
Компаниялар фаолиятини бошқаришда ахбооротларнинг асосий
манбалари
бевосита
компаниялар
иқтисодий
фаолиятини
226
тартиблаштирувчи бухгалтерия ва молиявий хисоботлар тизими
хисобланади. Хозирги шароитда иқтисодиётнинг турли тармоқларида
фаолият юритувчи компаниялар иқтисодий фаолияти натижаларидан
давлат билан биргаликда бошқа иқтисодий субъектлар ҳам манфаатдор
ҳисобланади. Шунинг учун ҳам
иқтисодий фаолият, хусусан, ишлаб
чиқариш фаолияти натижаларини ўзида акс эттирувчи молиявий
ахборотларни шакллантириш мухим иқтисодий аҳамият касб этади.
Қўйидаги чизма орқали буни куриб ўтишимиз мумкин.
Бозор иқтисодиёти шароитида молиявий хисоботлардан ахборотлар
сифатида ички фойдаланувчилар компанияларнинг бошқарув ходимлари
хисобланади. Уларнинг функционал вазифаларига бевосита компаниянинг
рентабеллигини оширишга таъсир этувчи омилларни аниклаш, ўзгарувчан
ва ўзгармас харажатларнинг махсулот
таннархидаги салмоғини аниқлаш,
молиявий
ҳисоботларнинг
турли
коэффицентлари:
ликвидлилик,
капиталлар таркибилари, ишбилармон фаоллик, рентабеллик, бозор
фаоллиги ва шу каби курсаткилари тизимини
бошқарув ва молиявий
қарорлар қабул қилиш учун зарурий ахборот манбалари киради.
Достарыңызбен бөлісу: