Iqtisodiyot va ta'lim / 2022-yil 4-son
211
лар даромадларини солиққа тортиш амалиё-
ти ва солиққа тортиш механизмини такомил-
лаштириш масалаларига [17;18;19], И.Юлда-
шев, М.Усманова, А.Бозоровлар тадқиқотлари
эса жисмоний
шахсларнинг даромадларини
декларация усулида солиққа тортишнинг
афзаллик жиҳатлари, солиққа тортишда умум-
декларациялаш тизимини республикада жорий
этиш билан боғлиқ муаммоли масалаларни ўр-
ганишга қаратилганлиги ҳолда, мазкур тадқи-
қотларда ҳам
жисмоний шахслардан олинади-
ган даромад солиғи ставкаларини пасайтириш,
ягона ставкани жорий этиш,
солиққа тортил-
майдиган минимумни белгилаш, ижтимоий ха-
ражатларни чегириш
каби таклифлар келтириб
ўтилган [16;20;21]. Аммо шуни ҳам таъкидлаб
ўтишимиз жоизки, бугунги кунга қадар жисмо-
ний шахслар даромадларини шакллантириш ва
оширишни солиқлар воситасида раҳбатланти-
риш, даромадларни солиққа тортишда солиқ
имтиёзлари самарадорлигини
ошириш билан
боғлиқ илмий-амалий муаммолар яхлит ҳолда
тадқиқ этилмаган. Шу боис жисмоний шахс-
ларнинг даромадларини солиққа тортишда
солиқ имтиёзлари
самарадорлигини ошириш
билан боғлиқ муаммолар илмий-амалий аҳа-
миятга эга бўлган ва иқтисодий адабиётлар
ва изланишларда етарлича тадқиқ этилмаган
долзарб мавзу ҳисобланади.
Тадқиқот методологияси.
Тадқиқот
жараёнида назарий манбалар, амалий мате-
риаллар ва мавжуд норматив-ҳуқуқий ҳуж-
жатларни ўрганиш, таҳлил қилиш, таққослаш,
гуруҳлаш, мантиқий фикрлаш,
илмий мушо-
ҳада, тизимли ёндашув каби усуллардан фой-
даланилган.
Жисмоний шахслардан олинадиган да-
ромад солиғи бўйича имтиёзларга доир нор-
матив-ҳуқуқий ҳужжатларни таҳлил қилишда
Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари
маълумотлари миллий базасидан, даромад со-
лиғига доир кўрсаткичларни таҳлил қилишда
эса Ўзбекистон
Республикаси Молия вазир-
лиги ва Давлат солиқ қўмитаси маълумотла-
ридан фойдаланилган.
Достарыңызбен бөлісу: