Самарқанд қишлоқ ХЎжалиги институти


Адабиётлар: 1,2,3,4,6,10,12,16



бет2/6
Дата22.06.2016
өлшемі488 Kb.
#153224
1   2   3   4   5   6
Адабиётлар: 1,2,3,4,6,10,12,16



1. Ирсият ва ўзгарувчанликнинг асосий гибридологик анализ усулини чех олими Грегор Мендель ишлаб чиққан. Маълумотларни 1866 йилдаги “Ўсимлик дурагайлари устида тажрибалар” номли асарида чоп этди. Лекин бу ишлардан ҳеч ким хабардор бўлмади ва 1900 йилда бир йўла уч олим уч мамлакатда (Голландияда Де-Фриз, Германияда Корренс ва Австрияда Э.Чермак) бир-биридан хабарсиз ҳолатда тажрибаларида Г.Мендель олган хулосаларга келишди.

Мендель ишларининг ўзига хос хусусияти ота-она жуфтларини тўғри танлашдир. Уни тажрибаларининг объекти бўлиб горох ўсимлиги (Pisim sаtirum) хизмат қилди. Бу бир йиллик ўзидан чангланувчи, унинг навлари бир-биридан бир, икки ёки уч жуфт қарма-қарши белгилари билан кескин фарқ қилади, ўсимликлар осон чатишади ва белгиларнинг ирсийланишини кузатиш осон. Чатиштириш учун олинган ота ва она организмлар Р ҳарфи, урғочи жинс ♀, эркак жинс ♂ белгиси, чатиштириш эса х билан белгиланади.

Ирсияти ҳар хил бўлган икки ёки ундан ортиқ организмни чатиштириб олинган авлод дурагай дейилади.

Дурагай Ғ ҳарфи билан ифодаланиб, унинг тагидаги рақам бўғин сонини кўрсатади. Масалан: Ғ1 – биринчи авлод, Ғ2 – иккинчи авлод ва ҳ.к.

Бир турга кирадиган лекин қандайдир белгилар бўйича фарқ қиладиган организмларни чатиштириш тур ичида дурагайлаш дейилади.

Бир – биридан фарқ қиладиган белгиларига қараб моногибрид, дигибрид ва полигибрид чатиштиришлар бўлади.



Моногибрид чатиштириш. Бир-биридан бир жуфт қарама-қарши (алтернатив) белгиси билан кескин фарқ қиладиган икки организмни чатиштириш моногибрид чатиштириш дейилади. Масалан: Сариқ донли горох билан яшил донли, узун бўйли ўсимлик билан пакана бўйли, тезпишар ўсимлик билан кечпишар формалар ва ҳ.к.

Дурагайнинг биринчи бўғинида юзага келган, устун чиққан белги – доминант, дурагайларнинг биринчи авлодларида ривожланмаган белги эса кучсиз – рецессив белги дейилади.

Мендель доминантлик ҳодисаси она ёки ота сифатида олинган ўсимликнинг қайси бирига боғлиқлигини текширди. Бундан қатъи назар, биринчи бўғин сариқ донли бўлиб чиқди. Яъни доминантлик ҳодисаси қайси ўсимлик она ёки ота сифатида олинишга боғлиқ эмаслиги аниқланди.

Доминант белгига эга бўлган, масалан қизил бўғин (Ғ1) ўсимликларнинг дони йиғиб олиниб келгуси йил экилса бўғинда қизил ва оқ гулли ўсимликлар ҳосил бўлади. Бу ҳодиса дурагайларни белгилари бўйича ажралиши дейилади.

Дурагайларнинг Ғ1 бўғинида белгилар бўйича ажралиши маълум қонуният бўйича кечади, яъни ҳамма ўсимликларни 75% ёки ¾ қисми қизил ¼ қисми (25%) оқ гулли бўлиб, доминантликнинг рецессивликка нисбати 3:1 бўлади.

Демак, дурагайларнинг биринчи бўғинида рецессив белги тамоман йўқолиб кетмайди, у иккинчи бўғинда пайдо бўлади.

Дурагайларнинг иккинчи бўғини (Ғ2) даги рецессив белгиларга эга ўсимликлар ўзаро чатиштирилса уларни кейинги авлодларида (Ғ3, Ғ4……. Ғn) фақат рецессив белгилар бўлади.

Доминант белгилар ўзаро чатиштирилса Ғ3 да ва кейинги бўғинларда уларни нисбати ¾ кисми доминант белгили. ¼ қисми рецессив белгили бўлади. Умуман, доминант белгили ўсимликларни 25 % и ўзгармайдиган бўлиб қолади, қолган 50 % эса парчаланиб, рецессив белгили ўсимликларни ҳам пайдо қилади.


Р ♀ АА х ♂ аа


А а


Ғ1

А

АА

Аа

а

Аа

аа

Жинсий йўл билан кўпайишда ўзининг белги ёки хусусиятини бир неча авлодларга ўзгартирмасдан борадиган организм генетикада гомозиготали организм дейилади. Бундай организм ўхшаш (бир хил) генларга эга бўлган гаметаларнинг қўшилишидан ҳосил бўлади.

Ҳар хил (ўхшаш бўлмаган) генларга эга бўлган гаметаларнинг қўшилишидан ривожланган организм гетерозигота дейилиб у ҳар бир авлодларда маълум даражада ўзгариб боради.

Мендель моногибрид дуругайлаш натижалари асосида қўйидаги ирсият қонуниятларини яратди:

Дурагайларнинг биринчи бўғинида (Ғ1) бир жуфт алтернатив белгиларнинг бири доминант, иккинчиси рецессив бўлиб фақат биринчиси юзага чиқади. Бу доминантлик ёки дурагайлар биринчи бўғинини бир хиллиги ёки Менделнинг биринчи қонуни деб юритилади.

Дурагайларнинг иккинчи бўғинида ҳам доминантлик, ҳам рецессивлик белгилари пайдо бўлиб бирининг иккинчисига нисбатан 3:1 бўлади. Бу қонун ажаралиш қонуни дейилади.

Рецессив белгига эга ўсимликлар ўзаро чатиштирилса кейинги бўғинларда ўзгармай қолади.

Таҳлилий чатиштиришлар. Моногибрид чатиштиришда 2 хил гаметанинг тенг бўлишини исботловчи далил сифатида таҳлилий чатиштиришлар ўтказилади. Бунинг учун дурагайнинг биринчи авлоди ёки ота ёки она сифатида олинган ўсимликлар билан чатиштирилади.
Масалан:

♀Аа х ♂АА


гаметалар А а А А

АА Аа АА Аа ҳаммаси қизил рангли


Генотип 2АА:2Аа

Фенотип 1:0


Чала доминантлик ҳодисаси. Менделгача ва ундан кейин баъзи белгилар бўйича чала доминантлик кузатилди. Яъни гетерозигота ўсимликларда доминантлик яққол кўринмайди. Масалан, номозшомгулда оқ ва қизил гулли формалар чатиштирилиб пушти гулли ўсимликлар олинган.

Яъни тўла доминантликда генотипи АА ва Аа бўлган гетерозигота ўсимликлар фенотипи бўйича фарқ қилмайди. Чала доминантликда эса фенотипи 3:1. Генотипи 1:2:1 га тўғри келмайди.

Чала доминантликда Ғ2 дурагайларнинг фенотипи бўйича ва генотип бўйича ажралиш бир хил бўлади, яъни доминант гомозигота (АА) гетерозиготадан (Аа) фарқ қилади.

Яъни:
♀АА х ♂аа



қизил оқ

Ғ1 Аа

пушти


Ғ2 АА Аа Аа аа

қизил пушти пушти оқ

Ғ2 дурагайда фенотип 1:2:1

генотип 1:2:1

Чала доминантликда гомозигота организмларни гетерози-готаларидан осон фарқлаш мумкин. Чала доминант белгилари устига чизиқ қуйилади. Чала доминантлик дурагайларда ўзга-рувчанлик ҳодисасининг келиб чиқишига сабаб бўлади.

Дигибрид чатиштириш. Дурагайлаш учун олинган ота-она организмлар бир-бири билан икки жуфт қарама-қарши бел-гилар билан фарқ қилса улар дигибрид чатиштириш дейилади.

Г.Мендель дигибрид чатиштириш учун сариқ, силлиқ дон-ли горох билан, яшил, бурушган донли горохни чатиштиради. Олинган дурагайларнинг биринчи авлоди (Ғ1) сариқ, силлиқ донли бўлиб чиқади. Бундан сариқ силлиқ белги доминант, яшил бурушганлик белгиси рецессив эканлиги маълум бўлди.

Мендель дурагайларнинг биринчи авлодини ўзидан чанг-латиб, Ғ2 олди ва унда доминант ва рецессив белгилар нисбати 9:3:3:1 бўлишини, яъни 9 та сариқ силлиқ, 3 та яшил силлиқ, 3 та сариқ бурушган ва 1 та яшил бурушган донлар ҳосил бўлди. Яъни ҳар 16 дондан 9 таси доминант, битта рецессив ва 6 та аралаш белгиларга эга бўлди.

Тажрибаларда олинган ота-оналарга хос бўлмаган сариқ бу-рушган ва яшил силлиқ донларни олинишини Мендель ҳар хил жуфт белгиларни мустақил ҳолатда наслдан-наслга ўтиши қонунидир деб таърифланиб бу қоида Менделнинг учинчи қонуни деб юритилади.



Фенотип – организмларни белги хусусиятларидир.

Генотип – шу белги хусусиятларни налсдан-наслга олиб ўтадиган генлар йиғиндисидир.

Моногибрид ва дигибрид чатиштирилишларда белгилар-нинг генотип ва фенотип бўйича ажралишини ўрганиш учун Пиннет панжараси тузилади.

Моногибрид чатиштиришда:

- фенотип: 3:1;

- генотип: 1:2:1.

Дигибрид чатиштиришда:

- фенотип: 9:3:3:1;

- генотип: 1:2:1:2:4:2:1:2:1 бўлади




Дигибрид чатиштириш схемаси:
♀ААВВ х ♂аавв

сариқ силлиқ яшил бурушган




Ғ1 АаВв сариқ силлиқ



АВ Ав аВ ав



Пиннет панжараси:


ААВВ

ААВв

АаВВ

АаВв

ААВв

ААвв

АаВв

Аавв

АаВВ

АаВв

ааВВ

АаВв

АаВв

Аавв

ааВв

аавв

Бир-биридан 3 та ва ундан ортиқ алтернатив белгилари билан фарқ қиладиган организмларни чатиштириш полигибрид чатиштириш дейилади.

Менделни қонунлари бир ёки бир нечта белгилар бўйича авлодга бериш қонунларига асосланган. Лекин, ҳозирда битта геннинг ўзи бир нечта белгига таъсир этиши мумкинлиги ёки организмдаги кўп белгиларнинг ривожланиши қандайдир бир ген таъсирида ўзгариши мумкинлиги аниқланган. Битта генни кўп томонлама, яъни организмдаги кўп белгиларни ривожла-нишига таъсир этиши шу генни плейотроп таъсири дейилади.

Генларни бир-бирига таъсирининг аллел (тенг белгиларни бошқарадиган) ёки аллел бўлмаган (тенг бўлмаган белгиларни бошқарадиган) генларга бўлинади. Аллел генларни таъсирига номозшомгул ўсимлигида кузатилган тўлиқ бўлмаган доминант-ликни мисол қилиш мумкин:

- қизил х оқ = пушти.

Бунда А доминант ва а рецессив генларнинг ўзаро таъсиридир. Тўла доминантликда А ва а аллеллар таъсир кўрсатади, лекин доминантлик рецессивликдан устунлик қилади.

Генотипдаги аллел бўлмаган генларни таъсири бирикиб, янги белгиларнинг ривожланишига олиб келиши генларнинг комплементар (тўлдирувчи) таъсири деб аталади.

Масалан: бу таъсир хушбўй хидли ёввойи горохнинг оқ гулли хилларини ўзаро чатиштиришда ўрганилган яъни оқ гулли ўсимликлар чатиштирлганда қизил гулли ўсимликлар Ғ1 да ҳосил бўлган.

Ғ2 да 16 да гулдан – 9 та қизил, 7 та оқ.
Р ААвв х ааВВ

оқ оқ

Ғ1 АаВв – қизил




Ғ2 9/16-қизил 7/16-оқ
Аллел бўлмаган доминант генларнинг бири ўз таъсирини кўрсатишда фенотипда иккинчисидан устун чиқиши эпистаз дейилади.

Масалан: қора ва кулранг донли сўли чатиштирилса дурагайларнинг биринчи бўғини Ғ1 да ҳамма ўсимликлар дони қора бўлиб қора рангни таъминловчи аллел бўлмаган доминант ген кулранг тусини берувчи доминант гендан устун чиқади.



12 та қора,

Ғ2 да 16 дондан 3 та кулранг,

1 та оқ бўлади.

Эпистазда таъсири устунлик қилган ген эпистатик, таъсири яширин холга ўтган доминант ген гипостатик дейилади.

Ҳозирги вақтда организм белги ва хусусиятларнинг ривож-ланишига таъсир этадиган асосий генлар билан бир қаторда бирор белгини шаклланишига хеч қандай таъсир этмай, балки асосий генни таъсирини кучайтирувчи (модификатор генлар), сусайтирувчи (ингибитор ёки супрессорлар) дейилади.
Саволлар:


  1. Гибридологик анализ усули нима учун қўлланилади?

  2. Менделнинг биринчи қонунини айтинг.

  3. Доминант ва рецессив генлар деганда нимани тушунасиз?

  4. Чала доминантликда гомозигота ва гетерозигота организмлар фенотипи қандай фарқланади?

  5. Генларнинг плейотроп, эпистаз, комплементлар таъсирига мисол келтиринг.



Мавзу: Ирсиятнинг хромосома назарияси

Режа:


  1. Ирсият ва хромосомалар.

  2. Жинс, жинсни аниқлаш ва жинс баланси.

  3. Жинс нисбатини ўзгартириш ва бошқариш имкониятлари.

  4. Жинс билан белгиларнинг наслдан – наслга берилиш қонуниятлари.


Адабиётлар: 1,3,4,6,7,8,10,13.
XIX аср охирларида ҳужайранинг тузилиши ва физиологиясининг ўрганилиши ядро ва ундаги хромосомалар ирсият билан боғлиқлигини аниқлашга олиб келди.

А.Вейсман ирсиятнинг моддий асоси ҳужайра ядросидаги хроматин иплари эканлигини исботлади. 1891-1892 йилларда жинсий ҳужайралар етилишидан олдин гомологик хромосомалар жуфтларга бирикиши (конъюгацияланиши), сўнгра редукцион бўлинишида улар бир-биридан қочиши аниқланди.

1905 йилда Э.Вильсон жинсни аниқлашнинг хромосома таълимоти асосларини яратди.

Шундай қилиб, ирсиятда хромосома таълимоти пайдо бўлишининг дастлабки босқичларида барча соматик ҳужайраларда уларнинг жуфтлиги, митоз бўлинишда улар қиз ҳужайраларга тенг тақсимланиши, жинсий ҳужайралар ҳосил бўлишида улар икки ҳисса камайиши ва нихоят зиготада уларнинг диплоид сонининг тикланиши аниқланди.

1911 йилда америка генетиги Т.Морган ва унинг шогирдларининг тажрибалари асосида ирсиятнинг моддий негизи ҳисобланган хромосомаларни ўрганиш янги поғонага кўтарилди. У хромосомаларда генларнинг жойлашиши тартибини тажрибада исботлаб, ирсиятнинг хромосома назариясини яратди.

Т.Морган тажрибаларининг объекти бўлиб дрозофила пашшаси хизмат қилди. Чунки бу пашша кичик, ҳатто пробиркада ҳам арзон озуқада кўпайиб қисқа муддатда (2 ҳафта) бир неча юзлаб насл бериши мумкин. Бундан ташқари, бу пашшанинг бир қанча белгилари турғун ҳолда наслдан-наслга узатилади. Унинг соматик ҳужайраларида фақат жуфт хромосома мавжуд. Шунинг учун, бу пашша генетик тадқиқотлар учун қулай объект бўлиб, уларнинг устида олиб борилган тажрибалар асосида ирсиятнинг хромосома назарияси, жинсни аниқлаш ва ривожланиши билан боғлиқ кўп масалалар ҳал этилган.



Жинс – организмлардаги белги – хусусиятларнинг йиғиндиси бўлиб, янги бўғин ҳосил бўлишини ва ирсий белгиларнинг наслдан-наслга узатилишини таъминлайди. Маълумки, қадимдан нима учун ўғил ва нима учун қиз туғилиши инсонларни қизиқтириб келган. Т.Морган тажрибаларида аниқланишича жинс ота ёки она организмларидаги махсус (жинсий) хромосомаларга боғлиқ экан.

Организмдаги жами хромосомалар аутосомалар ва жин-сий хромосомалар (гетеросома)ларнинг йиғиндисидан иборат.

Эркак ва урғочи организмларнинг бир-биридан фарқ қилмайдиган хромосомалари – аутосомалар дейилади. Улар бир неча жуфт бўлади. Бир-биридан фарқ қилувчи фақат бир жуфт хромосомалар – жинсий хромосомалар дейилади. Дрозофила пашшаси тана ҳужайраларида хромосомалар йиғиндиси 6 та аутосомалар ва 2 та жинсий хромосомадан иборат. Одамларда эса 46 та хромосома бўлиб, шундан 44 таси аутосомалар ва 2 та жинсий хромосомалардир.

Жинсий хромосомалар бир-биридан фарқ қилади. Уларни бири Х ва бири У ҳарфи билан белгиланади. Одамда хромосомалар баланси аёллар учун 44+ХХ эркаклар учун 44+ХУ бўлади. Шунинг учун ўғил ёки қизни туғилиши она ва ота жинсий хромосомаларни уруғланишида қандай қўшилишига боғлиқ. Масалан, агар тухум ҳужайранинг Х хромосомаси сперматозоиднинг У хромосомаси билан қўшилса - ўғил, Х хромосомаси билан қўшилса қиз организм ривожланади.


Буни қуйидагича схемадан кўриш мумкин:
ХХ ХУ


Аёл эркак

Х Х Х У

ХХ

қиз



ХХ ХУ

қиз ўғил

ХУ

ўғил


Бундан кўриниб турибдики, жинс бўйича ажралиш 2ХХ : 2ХУ ёки 50 % қиз ва 50 % ўғил бўлишини таъминлайди.

Одам, ҳайвон ва ўсимликларда жинсларнинг нисбати бир хил 1:1 бўлади.




Ҳозирги вақтда туғилиш нисбати

эркак

урғочи

одамларда

52 %

48 %

чўчқа, қорамолларда

52 %

48 %

қўйларда

50 %

50 %

Жинс нисбати биологик сабаблардан ташқари социал сабабларга ҳам боғлиқ. Статистик маълумотларга кўра бу нисбат ўзгариб туради. Масалан:

- туғилиш – 100 та қиз - 106 та ўғил;

- болалик – 100 та қиз - 103 та ўғил;

- ўспиринлик – 100 та қиз - 100 та ўғил;

- 50 ёшда – 100 та аёл - 85 та эркак;

- 85 ёшда – 100 та аёл - 50 та эркак.

ХХ типдаги жинс – гомогаметали;

ХУ типдаги жинс – гетерогаметали дейилади.

Бу ҳар хил организмларда ҳар хил бўлиб, масалан чигирткада ХХ – урғочи, ХО – эркак; капалакни баъзи турлари, қушлар, бошқалар ХУ – урғочи, ХХ – эркак ҳисобланади.

Баъзан, мейозда жинсий хромосомалар жинсий ҳужайраларга тенг тақсимланмаслиги, натижада бу ҳодиса одамда оғир руҳий ва жисмоний касалликларга олиб келиши мумкин.

Уруғланаётган тухум ҳужайраларда битта Х хромосомани ўрнига иккита ХХ хромосома бўлиб қолиши ёки бирорта ҳам жинсий хромосома бўлмаслиги мумкин. Бундай тухум ҳужайра сперматозоид билан уруғланиши натижасида зиготадан хромосома тўплами нонормал бўлган организм ривожланади. Бундай сабаблар натижасида қуйидаги касалликлар ривожланиши мумкин:

1). Клайнфельдер синдроми (44+ХХУ) – эркакларда учрай-ди, организмда жинсий безлар ривожланмайди. Улар пуштсиз бўлади. Қўл, оёқлари бир хил ривожланмайди, ақлий жиҳатдан орқада қолади.

2). Трисомия синдроми (44+ХХХ) – қизларда учрайди. Бундай организмларда тухумдон бўлмайди. Иккинчи даражали жинсий белгилар ҳам ривожланмайди, организм наслсиз бўлади, паст бўйли бўлиб тез қарийди.

3). Шершевский-Тернер синдроми (44+Х) –аёлларда учраб, кўп белгилари бўйича трисомия синдромига ўхшайди.

Ўсимликларда жинс ва жинсий хромосомалар. Ҳозир 25 оила ва 75 турга мансуб ёпиқ уруғли ўсимликларда жинсий хромосомалар мавжудлиги аниқланган. Ўсимликларда жинсни белгилайдиган хромосомалар урғочи ўсимликларда гомога-метали (ХХ), эркак ўсимликларда гетерогаметали (ХУ) бўлади.

Юксак ўсимликлар асосан бир уйли, икки жинсли (гермофродит) бўлиб, уларнинг жинсий ҳужайралари ўхшаш. Гулли ўсимликларнинг фақат 5 фоизи икки уйли бўлиб, эркак ва урғочи жинсий ҳужайралар алоҳида – алоҳида ўсимликларда ривожланади. Буларга узум, хмел, шовулни мисол қилиш мумкин.



Жинс нисбатини ўзгартириш. Жинсни белгилайдиган хромосомаларни чуқур ўрганиш ва жинс нисбатини ўзгартириш усуллари ҳозир чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотларини кўпайтиришга ёрдам бермоқда. Кейинги йилларда дрозофила, хонқизи каби ҳашаротларнинг фақат урғочи авлод берадиган хиллари топилди, улар оддий эркак жинслари билан чатиштирилса ҳам фақат урғочи жинсли авлод беради.

Организмларда жинс билан боғланган белгиларнинг ривожланиши жинсий безлар ишлаб чиқарадиган гармонларга ва ташқи шароит (ҳарорат, ёруғлик, озуқа ва бошқалар)га боғлиқ. Масалан: паст ҳарорат таъсирида кўпроқ эркак жинслар ҳосил бўлиши исботланган.

Ҳозир Х ва У хромосомали сперматазоидларни бир-биридан ажратиб олиш усуллари ишлаб чиқилмоқда. Масалан: Н.К.Кольцов ва В.Н.Шредерлар қуён сперматазоидлари солинган физиологик эритмага кучсиз электр токи юбориб Х ва У хромосомали сперматазоидларни ажратиб олдилар. Улар сунъий уруғлантириш йўли билан авлодда жинс нисбатини ўзгартиришга муваффақ бўлдилар. АҚШ да бу усулни қўллаб керакли жинс бўйича 70-80% аниқликда эркак ва урғочи организмлар қорамолларда олинмоқда.

Тажрибалар шуни кўрсатадики, Х хромосомали сперматазоидлар У хромосомалиларига нисбатан оғирроқ бўлар экан. Уларнинг нисбий оғирлиги электрофорез усулида аниқланади (анодга У, катодга Х хромосомали гаметалар тортилади).

Шилимшиқ, лекин ҳужайраларни шикастламайдиган моддадан ўтишига қараб ўрганилганда У хромосомали сперматазоидлар Х хромосомали сперматазоидларга нисбатан тезроқ ўтиши исботланди.

Сичқонларда баъзи таъсирлар натижасида (масалан, совутиш) уруғланмаган тухум ҳужайралардан организм ривожланиши мумкин. Бунда гаплоид хромосома тўплами (тухум ҳужайрадаги) икки баробар кўпайиши сабабли фақат урғочи организм ривожланади.

Худди шундай, назарий жиҳатдан андрогенез ёрдамида жинсни бошқариш мумкин. Японияда медак балиғида ёш урғочи организмларга эркак организм гармонини (метилтестостерон) бериб улардан эркак, урғочи организм гармонини (эстрон) бериб эркак организмларни урғочиларга айлантириш мумкинлигини исботладилар. Лекин уларнинг генотипи ўзгармайди. Яъни ХХ – эркак, ХУ – урғочи балиқлар.

Маълумки, эркак пилла қуртлар урғочиларга нисбатан 25-30% кўп ипак беради. Шунинг учун пиллачиликда эркак қуртларни боқиш катта иқтисодий самара беради. Эркак уруғларни урғочиларидан ажратиб олишнинг мукаммал ва энг оддий усулини В.А.Струнников ва Л.М.Ғуломовлар ишлаб чиққанлар. Улар аутосома хромосомаларнинг бирида уруққа қора ранг берувчи ген борлигини аниқлаб, рентген нурлари таъсирида шу генни сақловчи хромосоманинг бир бўлаги У хромосомага ўтказдилар (транслокация). Натижада урғочи уруғлар қора рангда бўлиб (ХУ) уларни эркак уруғлардан осон ажратиш мумкин. Уруққа қора ранг берувчи доминант генга эга бўлган урғочи капалаклар уруққа оқ ранг берувчи 2 та рецессив генга эга бўлган эркак капалаклар билан чатиштирилса, биринчи бўғинида (Ғ1) 2 хил - қора рангли урғочи ва оқ рангли эркак қурт уруғлари ҳосил бўлади.

Аа х аа

Аа, Аа, аа, аа




қора оқ

Жинс билан белгиларнинг наслдан наслга берилиши. Жинс битта ирсий белги ҳисобланиб, бир ёки бир неча жуфт геннинг назорати ва таъсирида шаклланади. Жинсни шакллантирувчи генлар жинсий хромосомаларда жойлашган. Шунинг учун баъзи ирсий касалликлар жинсий (Х ёки У) хромосомалар билан бириккан бўлади. Агар ксаллик Х хромосома билан боғланган бўлса, у онадан Х хромосомани олган фарзандларда ҳам рўй беради, У хромосома билан бириккан белги ёки касалликлар эса фарзандга отадан ўтади.

Одамда учрайдиган далтонизм (қизил ва яшил рангни ажрата олмаслиги) касаллиги Х хромосома билан боғлиқ. Дальтонизм генини ташувчи Х хромосомага эга бўлган аёл бу касалликни ўзининг уғил ва қизларига бир хил нисбатда беради. Дальтонизм аёлларда рецессив (яширин) ҳолда бўлиб, уларнинг ўзлари шикоят қилмайдилар, лекин касаллик генини сақловчи бўлиб ҳисобланадилар.

Тажрибаларда белгиларнинг мустақил равишда наслдан-наслга берилиши билан бирга, уларнинг боғланган ҳолатда гуруҳ бўлиб наслга берилиши ҳам аниқланган. Агар генлар гомологик (ўхшаш ) бўлмаган ҳар хил хромосомаларда бўлса улар эркин бирикади ва мустақил ҳолатда наслдан наслга ўтади.

Генларнинг боғланиш ҳодисасини ўрганиш генлар хромосомада изчиллик билан жойлашишини ва улар ўртасидаги масофани аниқлашга имкон беради.

Генларнинг эркин ҳолда комбинацияланишини чекловчи, биргаликда наслдан-наслга ўтадиган генлар бириккан (боғлан-ган) генлар дейилади. Битта хромосомада жойлашган барча генлар боғланган генлар группасини ташкил этади. Ҳар бир боғланган группанинг генлари бошқа группага боғлиқ бўлмаган (мустақил) ҳолда наслдан-наслга ўтади. Битта хромосомадаги генларнинг ўзаро боғланиш қонуни Морган қонуни дейилади.

Т.Морган фанда биринчи бўлиб генлар ўзаро бирики-шининг моддий негизи хромосома эканлигини аниқлади. Турнинг хромосомалари қанча кўп бўлса улардаги генларнинг бирикиш группаларини аниқлаш ҳам шунча қийин. Генлар бирикиш группасининг сони гомологик хромосомалар жуфтининг сонига тенг. Масалан, одамда 23 та, маккажўхорида 10 та, дрозофилада 4 та, горохда 7 та генларнинг бирикиш гуруҳлари мавжуд.

Генларнинг бириккан ҳолда наслдан-налсга берилишига қуйидаги мисолни келтириш мумкин: дрозофиланинг кулранг танали (С) ва калта қанотли (q) формалари билан қора танали (с) ва узун қанотли (Д) формалари чатиштирилиб, Ғ1 да кулранг танали ва узун қанотли формалари олинган. Бундай ҳашаротлар қора танали (с) ва калта қанотли (q) формалар билан чатиштирилганда, авлоднинг 50 % - кулранг танали, калта қанотли, 50 % - қора танали ва узун қанотли бўлган, яъни, дастлабки ота-она белгиларига бўлган. Бундан шуни хулоса қилиш мумкинки, Ғ1 да доминант белгилар юзага чиқади, лекин битта хромосомада жойлашган бириккан генлар олиб ўтадиган белгилар йўқолиб кетмайди, кейинги авлодларда юзага чиқади.

Генларнинг ўзаро тўлиқ, боғланган ҳолда наслдан-наслга берилишидан ташқари, уларнинг тўлиқ бўлмаган ҳолда бўғинга берилиши ҳам маълум.

Масалан, дрозофиланинг кулранг танали (С) ва калта қанотли (q) формалари билан қора танали (с) ва узун қанотли (Д) формалари чатиштириб Ғ1 да олинган кулранг танали узун қанотли формалари, қора танали (с) ва калта қанотли (q) формалари билан чатиштириб Ғ2да 83 % ота-она формаларига ўхшаш ва 17 % янги хил белгили пашшалардан иборат бўлди. Буни Морган ва унинг шогирдлари мейоз профазасининг конъюгацияланишида юз берадиган генларнинг ўрин алмашиши (кроссинговер) туфайли деб тушунтирадилар.

Кроссинговернинг табиий танланиш ва селекцияда аҳамияти катта. Уни чуқур ўрганиш генларнинг генетик картасини, яъни ҳар бир бирикиш группасидаги генларнинг нисбий жойлашиш схемасини тузиш имкониятини яратди.

Генетик карта хромосомаларда генлар бир текис жойлашгани баъзи қисмларида улар зич баъзи жойларида сийрак жойлашганини бундан ташқари хромосоманинг баъзи қисмлари генетик жиҳатдан актив, баъзи қисмлари пассив бўлиши мумкинлигини исботланган.

Ирсиятнинг хромосома назариясини ўрганиш асосида қўйидагиларни хулоса қилиш мумкин:

1). Генлар хромосомада мунтазам бир чизиқда жойлашган бўлиб, бирикиш группаларини ташкил этади. Бирикиш групалларнинг сони гомологик хромосомалар жуфтининг сонига тенг.

2). Ҳар бир хромосомада жойлашган генлар ўзаро боғланган ҳолда наслдан-наслга ўтади. Генларнинг боғланиш кучи улар ўртасидаги масофага тенг.

3). Гомологик хромосомалар ўзаро чалкашиш (кроссин-говер) хусусиятига эга бўлиб, бунинг натижасида генлар рекомбинацияси (таркиби ўзгарган группа) рўй беради. Бу эса ўз навбатида табиий танланиш ва селекция учун манба бўлиб хизмат қилиши мумкин.

4). Генларнинг бирикиш ва кроссинговер қонуни биологик ҳодиса бўлиб, организмларнинг ирсияти ва ўзгарувчанлиги умумийлигини ифодалайди.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет