1-Олиб борувчи: Ассалом устозлар, азиз меҳмонлар,
Даврамизга йиғилган қалби қуёшлар.
Сизга дилдан таъзим, дилдан эҳтиром,
Байрамга жам бўлган, дўстлар, ассалом!
.
2-Олиб борувчи: Байрам дастурин бошлаб,
Дилларингиз шод айлаб.
Сизга юксак эҳтиром
Хуш келибсиз, ассалом 1-Олиб борувчи: Хуш келибсиз, азиз меҳмонлар,
Даврамизнинг тўри сизники. Бугун жўшар дилда орзулар, Қалбимизнинг тўри сизники.
2-Олиб борувчи: Ассалому алайкум хурматли устозлар ва илмга чанқоқ ёшлар.
Ҳаммамиз учун қувончли ва ҳаяжонли бўлган ушбу дақиқаларда энг улуғ,
энг азиз байрам Конституциямизнинг 20 йиллиги шодиёнаси билан
барчангизни муборакбод этамиз.
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда Юртбошимиз орзу қилган янги
авлод, ҳеч кимдан кам бўлмаган баҳтли авлодни шакиллантириш йўлида том
маънода тарихий қадамлар қўйилди. Ёшларимизга кенг йўл очиб бериш,
уларнинг жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол бўлиб улғайишлари
учун, доим мехр ва ғамҳарлик кўрсатиш ҳаётий мақсадимизга айланди. Зеро,
истиқлол туфайли мамлакатимизда ёшларнинг билим олиши, касб эгаллаши,
ўз иқтидорини намоён этиши, учун кенг имкониятлар яратилди.
1-Олиб борувчи: Ёшлар тарбияси мамлакатимизда давлат сиёсати даражасига кўтарилгани
сабабли кўз очаётган ҳар бир истеъдод булоғи асраб –авайланмоқда, унга ўз
иқтидорни тўла рўёбга чиқариши учун зарур шароитлар яратиб берилмоқда.
Мамлакат ва халқаро миқёсдаги танлов ва олимпиадалар ғолиблари олий ўқув
юртига имтиҳонсиз қабул қилиниши белгилаб қўйилган. Аълочи талаба ва
аспирантлар учун бир қатор нуфузли стипендиялар таъсис этилган. Истедодли
ёшларнинг чет элларда ўқиши, малака ошириши учун барча шарт-шароитлар
яратилаган. Зулфия номидаги ва “Ниҳол” мукофатларининг таъсис этилиши
65
ҳам шу йўлдаги навбатдаги қадамлардандир. Улар иқтидорли йигит –
қизларимиз ижоди, ҳаётидаги, ўқишдаги муваффақиятлари ҳар жиҳатдан
қўллаб қуватланиши, янги довонларда забт этишда толмаслиги учун рағбат
вазифасини ўтайди.