61
Фарҳод: Кўймай киши топмас нишона.
Хусрав: Куймагингни айла маълум!
Фарҳод: Андин эрур жоҳ аҳли маҳрум!
Хусрав: Қай чоғдин ўлдунг ишқ аро маст?
Фарҳод: Руҳ эрмас эрди танга пайваст
.
Хусрав: Бу ишқдин инкор қилғил!
Фарҳод: Бу сўздин истиғфор қилғил!
Хусрав: Ошиққа не иш кўп қилур зўр?
Фарҳод: Фурқат куни ишқи балошўр.
Хусрав: Ишқ аҳлининг недур ҳаёти?
Фарҳод: Васл ичра жонон илтифоти.
Хусрав: Ишқ ичра қатлинг ҳукм этгум!
Фарҳод: Ишқида мақсудимға етгум.
Хусрав: Бу ишққа сендин йироқ қатл!
Фарҳод: Бу сўзларингдин яхшироқ қатл!
Хисрав: (мулозимларига қараб) Қалъа олдида бир дор қурилсин.
Бунинг
(Фарҳодни кўрсатиб) қўллари кишанланган ҳолда дорга осилсин!
Осилгандан сўнг халқ уни кўклам ёмғиридек ўққа тутсин. Одамлар кўриб
ибрат олсин.
Фарҳод: Эй ғазабнок шоҳ! Бу билан қасос оляпман, истагимга етдим деб
уйлама! Сен нима ҳукм қилган «бўлсанг, бу менинг тилагим эди.
(Парда
ёпилади).
3-ўқувчи: «Лайли ва Мажнун» достони бу
Шарқ афсонаси асосида
биринчи бор туркий тилда ёзилган асардир. Достоннинг асосий қаҳрамони илм
ва донишликни касб қилиб олган Қайс қалбида
туғилган самимий ва соғлом
инсоний мухаббат у яшаган жамият учун ёт эди.
Жамият Қайснинг покиза қалбидаги кечинмаларини англамас эди. Бир-
бирини севган икки ёш фожиаси шундай бошланади ва достон воқеаси
ривожланган сари бу фожиа чуқурлашиб боради. Бу муҳаббат икки ёшнинг
ҳалокати билан якунланади.
Достонда шахс эркинлиги,
қадр-қиймати
куйланади.
«Лайли ва Мажнун» асаридан кўриниш.
(Саҳнада занжирбанд этилган соч-соқоли ўсган Мажнун. У нола
қилмоқда.)
О ваҳки, бу ўтдин ўлди тобим,
Йўқ йуқки, ичинда изтиробим.
Кулбамда бу, масканимда бу ўт,
Жонимда бу ўт, танимда бу ўт.
Ўт ичра бировниким солурлар,
Бандини аёғидин олурлар.
Ўт банд ила бўлди жилвагоҳим,
Бундақми азим эмиш гуноҳим.
62
(Саҳна ёпилади).
4-ўқувчи «Сабъаи сайёр» Алишер Навоий «Ҳамса» достонининг
тўртинчи ажойиб достонидир. Шоир достонда подшоҳ Баҳром тимсоли орқали
мамлакат бошқарувчисининг бурчи ҳақидаги қарашларини тарғиб қилади. Ўз
замонасидаги адолатсиз подшоҳларни огоҳлантириб, Баҳром тақдиридан ўрнак
олишга чақиради.
Достарыңызбен бөлісу: