2-бошловчи: Бобур Навоий ижоди ҳақида дейди: «Алишербек тенги йўқ
киши эди. Туркий тил билан то шеър айтибтурлар, ҳеч ким онча кўп ва хўп
айтғон эмас. Олти маснавий китоб назм қилибтур, беши «Ҳамса» жавобида яна
бир «Мантиқ ут-тайр» вазнида «Лисон ут-тайр» отлиқ. Тўрт ғазалиёт
девони тартиб қилиб тур. «Ғаройиб ус-сиғар», «Наводир уш-шабоб», «Бадойи
ул-васат», «Фа-воид ул-кибор» отлиқ яхши рубоиёти ҳам бор».
Сўнгра Навоий ғазаллари билан баҳру байт мусобақаси бошланади
(Саҳнага бир неча юқори синф ўкувчилари таклиф этилади. Ғолиблар китоблар билан тақдирланади). 1-бошловчи: Шоир, буюк давлат арбоби, улуғ донишманд Мир Алишер
Навоий бобомизнинг инсоният учун қилган хизматлари ҳақида қанча
гапирсак, шунча камдир. Унинг асарларидаги доно фикрлар йўлларимизни
шамчироқ каби асрлар оша ёритиб бораверади. Агар бобомиз ижодини бир
уммон десак, бугун биз бу уммоннинг бир томчиси ҳақида сўз юритди, Бу
умрбоқий сиймо образи кўзимиз қароғида, қалбимиз ардоғида яшайверади.
(Зал узра “Қора кўзим” ғазали билан қўшиқ таралади) 2-бошловчи: Мана ҳурматли тадбиримиз иштирокчилари! Бугунги
тадбиримиз ҳам ўз ниҳоясига етмоқда. Тадбиримизни якунлаб бериш учун
сўзни Бобур номидаги Андижон вилоят ахборот-кутубхона маркази директори
Гулнорахон Исмаиловага берамиз. Марҳамат!
Бобур номидаги вилоят ахборот-кутубхона маркази Фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш бўлими Оилавий ўқишга ёрдам кафедраси “2012 йил –Мустаҳкам оила йили” муносабати билан ўтказиладиган “ 12 ёшинг муборак, болажон!” адабий –мусиқали кеча Сценарийси Ўтказиладиган жойи:___________________________________
Ўтказилиш муддати: ____________________________________