«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўҚув-услубий мажмуа



бет7/17
Дата28.06.2016
өлшемі3.59 Mb.
#163906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17


5-слайд




6-слайд



3-илова (2.2.)

Ўз-ўзини текшириш учун саволлар


  1. Жиддийлик тушунчаси ва унинг аудитдаги аҳамияти нимадан иборат?

  2. Жиддийлик даражаси қандай аниқланади?

  3. Нима учун аудитда жиддийлик даражаси қўлланилади?

  4. Аудиторлик риски тушунчасини тавсифланг.

  5. Аудиторлик рискларининг мақбул тўплами нима ва унга қандай шарт-шароитлар таъсир кўрсатади?

  6. Ички хўжалик рискининг мазмунини тавсифланг.

  7. Назорат воситалари рискини тавсифланг.

  8. Аниқланмаслик риски нима?

  9. Ички хўжалик риски ва назорат воситалари рискининг турли комбинациялари билан аудиторлик риски ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд?

  10. Жиддийлик даражаси ва аудиторлик риски ўртасида қандай боғлиқлик мавжуд?

СОЛИКЛАР АУДИТНИНГ БОСҚИЧЛАРИ ВА АМАЛЛАРИ


1-Дастлабки босқич




2-Аудитни режалаштириш




3-Аудиторлик далилларини тўплаш




4-Якуний босқич




























Шартнома тузиш

  1. Учрашув баённомаси

  2. Анкета – (сўровнома)

  3. Мажбурият хати

  4. Таклифлар хати

  5. Шартномага илова

  6. Аудит шартномаси







Молиявий ҳисобот кўрсаткичлари

Фаолиятни ўрганиш

1-шакл. Бухгалтерия баланси;

2-шакл. Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот;

2а- шакл. Дебиторлик ва кредиторлик қарзлари тўғрисида маълумотнома;

3-шакл. Асосий воситалар ҳаракати тўғрисидаги ҳисобот;

4-шакл. Пул оқими тўғрисидаги ҳисобот;

5-шакл. Хусусий капитал тўғрисидаги ҳисобот;





СОЛИҚЛАР ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИНГ ТУРЛАРИ


СОЛИҚЛАР : 1) юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи; 2) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; 3) қўшилган қиймат солиғи; 4) акциз солиғи; 5) ер қаъридан фойдаланувчилар учун солиқлар ва махсус тўловлар; 6) сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ; 7) мол-мулк солиғи; 8) ер солиғи; 9) ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи; 10) жисмоний шахслардан транспорт воситаларига бензин, дизель ёқилғиси ва газ ишлатганлик учун олинадиган солиқ.

МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАР: 1) ижтимоий жамғармаларга мажбурий тўловлар: ягона ижтимоий тўлов; фуқароларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари; бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига мажбурий ажратмалар; 2) Республика йўл жамғармасига мажбурий тўловлар: Республика йўл жамғармасига мажбурий ажратмалар; Республика йўл жамғармасига йиғимлар; 3) давлат божи; 4) божхона тўловлари; 5) айрим турдаги товарлар билан чакана савдо қилиш ва айрим турдаги хизматларни кўрсатиш ҳуқуқи учун йиғим.

СОДДАЛАШТИРИЛГАН ТАРТИБИДА ТЎЛАНАДИГАН ҚУЙИДАГИ СОЛИҚЛАР : ягона солиқ тўлови; ягона ер солиғи; тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ.


Аудитнинг сифат назорати

  1. Муҳим саналар

  2. Аудитнинг мустақиллиги

  3. Хулоса сифатида

  4. Ишчи ҳужжатларнинг мавжудлиги

  5. Аудит жараёнлари

  6. Аудитор ҳисоботи мазмуни (таркиби)

  7. Ишчи файллар мазмуни сифатини баҳолаш


Якуний ҳужжатлар

  1. Баланс моддаларининг таҳлили

  2. Изоҳ ёзувларининг таҳлили

  3. Ҳисобот давридан кейинги ҳодисалар

  4. Фаолиятнинг узлуксизлиги




УМУМИЙ АУДИТ МУОЛАЖАЛАРИ .ТЕСТЛАР

ИНТ ва БҲТ бўйича тестлар

  1. Ички назорат тизими бўйича тест ўтказиш (ИНТ)

  2. Бухгалтерия ҳисоби тизими бўйича тест ўтказиш (БҲТ)

Ҳисоб сиёсати

  1. Бухгалтерия ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатини таҳлили

  2. Солиқ ҳисоби мақсади учун тузилган ҳисоб сиёсатини таҳлили

Бухгалтерия ҳисобини тузилишини текшириш

  1. Ишчи счетлар режасини таҳлил қилиш

  2. Бухгалтерия баланси ва бухгалтерия ҳисоб регистрларидаги кўрсаткичларни бир хиллигини текшириш

  3. Солиқ декларацияси маълумотлари ва солиқ регистрларидаги кўрсаткичларни бир хиллигини текшириш

Аудиторлик танлаб олиш

  1. Танлаб олиш миқдори ва тузилиши

  2. Монетар танлаб олишни тузилиши

10. Стратификацияли танлаб олишни тузилиши




МОҲИЯТИ БЎЙИЧА ТЕКШИРИШДАГИ АУДИТ МУОЛАЖАЛАР

Солик тури бўйича солиқ базасини тўлиқ аниқлиги

  1. Счет фактураларни ўз вақтида тақдим қилиниши ва тўғри расмийлаштири-лишини текшириш

  2. Ўзбекистон Республикаси солик тури бўйича солиқ солинмайдиган муомилаларни текшириш

  3. Маҳсулотлар сотиш (иш, хизмат) билан боғлиқ ҳисоблашишларда солиққа тортиш тартибини текшириш

  4. Солиққа тортиш базасини аниқлаш тартибини текшириш

  5. Товарлар (иш, хизматлар) га ҳақ тўлаш бўйича боғлиқ ҳисоблашишларни суммаларини ҳисобга олган ҳолда, солиқ базасини аниқланганлигини текшириш

  6. Ўз еҳтиёжи учун берилган товарлар (бажарилган хизматлар, ишлар) ни ҳисобга олганда солиқ базасини шаклланиш тартибини текшириш

  7. Маҳсулотларни божхона режими бўйича експорт ва бошқа шу билан боғлиқ муомилаларни 0 фоизли ставкада солиққа тортилишини текшириш

  8. фоизли ставкада солиққа тортиш муомилаларини текшириш

  9. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сотиш жойи деб белгиланмаган, товар (иш, хизмат)ларни сотиш бўйича муомилаларни текшириш

Солик тури бўйича чегириладиган солиқни белгилашни тўғрилиги

текшириш

  1. Солиқ регистрларини ўз вақтида ва тўғри тўлдирилишини текшириш

  2. Чегириш эълон қилинган ТМЗ, бошка активлар, ишлар, хизматлар бўйича, Солик турини текшириш

  3. Қурилиш-монтаж ишлари бўйича чегириш учун тақдим қилинган, ҚҚС суммасини ташкил топишини тўғрилигини текшириш

  4. Божхона бўлимидан олиб чиқилган товарлар учун солиқ тўловчилар томонидан тўланган, ҚҚС суммаларини текшириш

  5. Ҳисобот даврида тўланган бўнак ва олдиндан тўланган суммаларни ҳисобдан чиқарилишини тўғрилигини текшириш

  6. Солиқ агенти сифатида солиқ тўловчилари томонидан тўланган, ташкил топиши бўйича чегириладиган солиқ суммаларини текшириш

  7. Қайтарилиши лозим бўлган муомилалар бўйича чегиришларни ташкил топишини тўғрилигини текшириш

  8. Солиқ чегирмасига аввал қўшилган ва тикланиши лозим бўлган, солиқ тўловчилар томонидан тўланган солиқ суммаси текшириш.

  9. Ўз фаолиятини амалга оширишда солиққа тортиладиган ва солиққа тортилмайдиган ҚҚС тўлаш учун солиқ тўловчига тақдим қилинган, солиқ ҳисоби суммасини текшириш

  10. Мол етказиб берувчи ва пудратчилар счетларини тўланганлиги натижаларини текшириш

Тақдим ва ошкор қилиш

  1. Ҳисоботда мавжуд ҳамма ахборотларни ошкор қилинишини текшириш

Бўлим бўйича жами

  1. Хато ва камчиликларни тахминий рўйхати

  2. Тизимли (системали) камчиликлар тўғрисида маълумот

  3. Танлаб текшириш натижаларини таҳлили

  4. Меъёрий ҳужжатлар бўйича аниқланган камчиликлар рўйхати

Аудит бўлими бўйича хулоса

Буюртмачи билан мулоқат

    1. Ишни бошлаш тўғрисида хат

    2. КОД тестлаш

    3. Изоҳ талаб қилиш

    4. Далил (исбот) талаб қилиш

    5. Оғзаки тушунтириш

Муҳимлилик, таваккалчилик

  1. Ажралмас таваккалчилик

  2. ИНТ ва БХТни таваккалчилиги

  3. Аудиторлик таваккалчилиги

  4. Муҳимлиликни умумий даражасини аниқлаш

5. Элементлари бўйича муҳимлиликни тақсимлаш

Молиявий таҳлил

  1. Таҳлилий (аналитик) кўрсаткичлар

  2. Банкротликдан йироқлик

  3. Ликвидлик

  4. Тўловга қобилиятлилик

  5. Молиявий барқарорлик

  6. Тушум ва таннарх

  7. Фойда динамикаси

  8. Рентабеллик

Учинчи шахсдан сўровлар

  1. Банкдаги ёзувлар

  2. Учинчи шахсдан сўраш

3. Жавоблар рўйхати журнали

Аудитнинг режаси ва дастури

  1. Аудитнинг умумий режаси

  2. Аудит ўтказиш дастури

3.Аудитнинг нархини белгилаш


Стандарт муолажалар

  1. Молиявий ҳисобот шаклларини текшириш

  2. Бошланғич қолдиқларни текшириш

  3. Меъёрий ҳужжатларга мослигини текшириш

  4. Хато ва номақбул ҳаракатларни кўриб чиқиш



Ёрдамчи ҳужжатлар

  1. Белгиланган тартиб қоидаларнинг бузилган ҳолатлари рўйхати ва уларга изоҳлар

  2. Методологик (систематик) хатоликлар рўйхати




Аудиторлик хулосаси

  1. Ёзма ахборот

  2. Ахборот (маълумот) хати

  3. Аудитор ҳисоботи

  4. Шарҳсиз ижобий хулоса

  5. Салбий хулоса

  6. Хулоса беришдан воз кечиш

  7. Шарҳли ижобий хулоса

  8. Модифициар хулоса

3.1. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
3.1.1. Амалий машғулотни олиб бориш технологияси


3-мавзу

Солиқ аудитини режалаштириш ва ўтказиш босқичлари

Дарс вақти: 2 соат

Талабалар сони: 25 нафаргача

Машғулот шакли

Амалий машғулот

Амалий машғулот режаси

  1. Аудитни режалаштириш ва аудиторлик дастурини тузилиши.

  2. Солиқ аудитини дастлабки режалаштириш мазмуни.

  3. Аудит умумий режаси ва дастурини тайёрлаш.

  4. Аудиторлик текширувини ўтказиш тартиби ва аудит далиллари

Ўқитиш мақсади: Аудитнинг моҳияти, унга бўлган эҳтиёж, унинг пайдо бўлиши ва уни тартибга солиб турувчи меъёрий ҳужжатлар тўғрисидаги билим ва кўникмаларни чуқурлаштириш

Педагогик вазифалар:

Ўқув фаолияти натижалари:

Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада томонларнинг ҳуқуқи, мажбурияти ва жавобгарлиги ҳамда аудиторнинг жавобгарлиги билан таништиради

Аудиторлик ташкилоти ва мижознинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини санаб бера оладилар

Аудитор ва мижоз ўртасидаги хатларнинг моҳиятини тушунтиради

Аудитор билан мижоз ўртасидаги хатларнинг моҳиятини айтиб беради

Хўжалик юритувчи субъект тўғрисида умумий маълумот олиш манбаларини ўргатади

Субъект тўғрсида умумий маълумот олиш манбаларини айта олади

Аудитнинг умумий режаси ва дастурининг моҳияти ва тузишни ўргатади

Аудитнинг умумий режаси ва дастурининг моҳиятини бера олади ва тузиб берадилар

Аудитда жиддийлик (муҳимлилик)ни аниқлашни ўргатади

Аудитда жиддийликка баҳо беради ва ҳисоблайди

Аудиторлик таваккалчиликни ҳисоблашни ўргатади

Аудиторлик таваккалчилик компонентларини айтиб беради ва ҳисоблайди

Аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисидаги шартномада томонларнинг ҳуқуқи, мажбурияти ва жавобгарлиги ҳамда учинчи томон олдидаги аудиторнинг жавобгарлиги билан таништиради

Аудиторлик ташкилоти ва мижознинг ҳуқуқлари, мажбуриятлари ва жавобгарликларини санаб бера оладилар

Аудитор ва мижоз ўртасидаги хатларнинг моҳиятини тушунтиради

Аудитор билан мижоз ўртасидаги хатларнинг моҳиятини айтиб беради

Хўжалик юритувчи субъект тўғрисида умумий маълумот олиш манбаларини ўргатади

Субъект тўғрсида умумий маълумот олиш манбаларини айта олади

Аудитнинг умумий режаси ва дастурининг моҳияти ва тузишни ўргатади

Аудитнинг умумий режаси ва дастурининг моҳиятини бера олади ва тузиб берадилар

Аудитда жиддийлик (муҳимлилик)ни аниқлашни ўргатади

Аудитда жиддийликка баҳо беради ва ҳисоблайди

Аудиторлик таваккалчиликни ҳисоблашни ўргатади

Аудиторлик таваккалчилик компонент-ларини айтиб беради ва ҳисоблайди

Ўқитиш усуллари

Суҳбат, блиц-сўров, мунозара методи

Ўқитиш шакллари

Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш

Ўқитиш воситалари

Маъруза матни, компьютер слайдлари,

доска, ЎУМ

Ўқитиш шароити

Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория

Мониторинг ва баҳолаш

Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари

3.1.2. Ўқув машғулотининг технологик харитаси


Иш босқичлари

Фаолият мазмуни

Ўқитувчи

Талаба

Тайёрлов босқич


Ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ўқув топшириқлари-ни ишлаб чиқади (1-илова).




1-Босқич.

Машғулотнинг кириш қисми

(10 дақиқа)


1.1. Машғулот мавзуси, унинг мақсадлари ва режалаштирилган натижаларни айтади, уларнинг аҳамияти ва долзарблигини асослайди.

1.2. Талабаларнинг билимларини суҳбат шаклидаги саволлар бўйича жонлаштиради (2-илова).



Тинглайди. Қаранг ЎУМ

Саволларга жавоб берадилар



2-Босқич

Асосий қисм (60 дақиқа)



2.1.Ўқув топшириқларни беради, уларни бажариш йўлларини талабалар билан муҳокама қилади.

Ишнинг якуни бўйича қандай натижалар кутилаётганлигини айтади.

Гуруҳларда ишларни бажариш натижаларини қандай шаклда тақдим қилишни айтади.

Ҳар бир талаба ва гуруҳни баҳолаш мезонларини тушунтиради (3-илова).

2.2. Талабаларни мини-гуруҳларга бўлади.

Гуруҳларга топшириқларни тарқатади. Топшириқларни бажариш учун яна қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкинлигини тушунтиради.

2.3. Гуруҳ топшириқларини бажариш бўйича йўриқномани доскада намойиш қилинади ва талабалар билан муҳокама қилинади.

2.4. Гуруҳда ишлашни ташкил қилади. Назоратчи сифатида иштирок этади. Бунда:

 гуруҳ ишларини назорат қилади, бироқ уларни бошқармайди;

 талабалар ишларини изоҳлайди.аниқ танбеҳлар беради.

2.5. Презентацияни бошлашни айтади. Бажарилган иш натижаларини эълон қилиш ва баҳолаш учун гуруҳ вакилларини тайинлайди.

2.6. Гуруҳ ишларининг натижаларини ўзаро текширишни ташкил қилади.



Топшириқларни муҳокама қиладилар
Ўқув материаллари билан танишадилар
Мини-груҳларга бўлинадилар

Гуруҳда ишлашни режалаштиради.


Гуруҳ ичида саволларни тақсимлайдилар. Уларни якка тартибда бажарадилар.

Якка тартибда эришган натижаларни муҳокама қиладилар.

Гуруҳ бўйича умумий натижаларни шакллантиради ва презентацияга тайёрлайди.

Гуруҳ вакиллари


Гуруҳ вакиллари иш натижаларини эълон қилади

Ўзаро билимларни текшириш учун ҳар бир гуруҳ саволларни тайёрлайди ва беради.



3-Босқич

Якуний қисм

(10 дақиқа)


3.1.Гуруҳ ишларининг натижалари таҳлил қилади. Бажарилган ишларга якунловчи хулосалар қилади.

3.2.Мавзу мақсадига эришишдаги талабаларнинг фаолияти баҳоланади.

3.3.Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш учун адабиётлар беради.


Саволлар берадилар

Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади. Қаранг ЎУМ





Ўқув-услубий МаЪЛУМОТЛАР

3. ўқув топшириқлар

3.1. Биринчи машғулот

1-илова (2.1.)
1-Гуруҳ

Аудит ўтказилиши режалаштирилаётган корхонада риск даражаси паст бўлиб, аудиторлик рисклар мақбул тўпламининг энг юқори чегараси 5%га тенг. Корхона иқтисодиётнинг барқарор тармоғида фаолият кўрсатганлиги учун ички хўжалик риски 70%га, назорат воситалари риски 40%га тенг деб баҳоланган.



Талаб қилинади:

Аниқламаслик, яъни хатолар ва молиявий ҳисоботдаги камчиликларнинг аниқланмаслик рискини ҳисобланг ва изоҳланг.


2-Гуруҳ

Мижоз корхонада аудиторлик риски юқори. Аудиторлик рисклар мақбул тўпламининг энг юқори чегараси 5%га тенг. Корхона иқтисодиётнинг барқарор тармоғида фаолият кўрсатганлиги учун ички хўжалик риски 90%га, назорат воситалари риски 80%га тенг деб баҳоланган.



Талаб қилинади:

Аниқламаслик, яъни хатолар ва молиявий ҳисоботдаги камчиликларнинг аниқланмаслик рискини ҳисобланг ва изоҳланг.


3-Гуруҳ

Мижоз кейинги йилда ўтказиладиган аудиторлик текширувга олдиндан тайёргарлик кўриш мақсадида барча ҳужжатларни тайёрлаш (маблағ ва вақтни тежаш) учун аудиторнинг ишчи ҳужжатларидан нусха кўчириб беришни илтимос қилди.



Талаб қилинади:

а) мустақиллик нуқтаи назардан қандай муаммо келиб чиққаётганини аниқланг;

б) аудиторнинг берилаётган таклифга муносабати қандай бўлиши лозим.
4-Гуруҳ

Сизнинг мижозингизнинг учта катта дўкони мавжуд. Ҳар бири бир қанча бўлимлардан иборат. Барча бўлимлар ҳеч бўлмаганда беш йилда бир марта тўлиқ текширувдан ўтиши лозим. Аудиторлик таваккалчилик қаерда юқори бўлса, ўша бўлимлар обдон текширилиши лозим. Маълумки, ўтган йили ушбу дўконларда аудит ўтказилган. Ҳар бир дўконда ички назорат бўлими мавжуд.



Талаб қилинади:

Таваккалчиликни баҳолаш учун аудитор қандай ҳаракатларни амалга ошириши лозимлигини аниқланг.



2-илова (2.3.)

Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар


  1. Жиддийлик тушунчаси ва унинг аудитдаги аҳамияти нимадан иборат?

  2. Жиддийлик даражаси қандай аниқланади?

  3. Нима учун аудитда жиддийлик даражаси қўлланилади?

  4. Аудиторлик риски тушунчасини тавсифланг.

  5. Аудиторлик рискларининг мақбул тўплами нима ва унга қандай шарт-шароитлар таъсир кўрсатади?

3-илова (2.3.)
Гуруҳ ишларини баҳолаш жадвали

Гуруҳ

Жавобнинг тўлиқлиги, аниқлиги (1,0)

Тақдим қилинган ахборотнинг кўргазмалиги (0,5)

Ҳар бир гуруҳ аъзосининг фаоллиги (0,5)

Умумий балл суммаси

Баҳо

1
















2
















3
















4















Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳнинг презентация маълумотларини баҳолаш мезонларига қараб баҳолайди. Гуруҳ бўйича олинган баҳо, ҳар бир гуруҳ аъзоси ўртасида аниқланиб баҳоланади: 1,5 – 2 балла - «аъло»; 1,0 – 1,4 – «яхши»; 0,5 – 0,9 балла – «қониқарли»; 0 – 0,4 балла – «қониқарсиз».




Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   17




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет