4-илова (2.3.)
Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар
-
Қуйидагилардан қайси бири аудитнинг функциялари қаторига киради?
A. Хулоса бериш
B. Кафолат бериш
C. Маслаҳат бериш
D. Ҳаммаси тўғри
-
Ҳисоб регистрлари ва ҳужжатлар текширилиши аудиторлик фаолиятининг қайси турига тегишли?
А. Тасдиқловчи аудит
В. Мақсадли системали аудит
С. Таваккалчиликка асосланган аудит
D. Текширувчи ва назорат қилувчи аудит
-
Аудиторлар қачон ички назорат орқали экспертиза ўтказа бошлашди?
А. Таваккалчиликка асосланган аудит шаклланиши билан
В. Мақсадли системали аудит шаклланиш билан
С. Тасдиқловчи аудит шаклланиши билан
D. Бош аудиторлик аппарати шаклланиши билан
-
Аудит ва бухгалтерия ҳисоби ўртасидаги асосий фарқ нимада намоён бўлади?
А. Аудитнинг бухгалтерия ҳисобидан асосий фарқи корхонада содир этилган хўжалик операцияларини фақатгина корхона раҳбарияти талаб қилгандагина ҳисобга олиши ва текширишида намоён бўлади
В. Аудитнинг бухгалтерия ҳисобидан асосий фарқи корхонада содир этилган ва ҳисобга олинган барча хўжалик операцияларини мустақил шахс ҳисобланган аудитор томонидан текширишида намоён бўлади
С. Аудитнинг бухгалтерия ҳисобидан асосий фарқи мустақил шахс ҳисобланган аудитор ёки корхона ходимлари томонидан корхонада содир этилган ва ҳисобга олинган барча хўжалик операцияларини ҳамда молиявий ҳисоботларини қонунчиликка мувофиқ ва ахборотлар ишончли эканлигини текшириб, якунда улар бўйича холисона хулоса беришда намоён бўлади
D. Аудит билан бухгалтерияси ўртасида фарқ мавжуд эмас
13. «Аудит» фанида қўлланиладиган аналогия методининг мазмуни қайси жавобда тўғрироқ ифодаланган?
A. Ҳисоботнинг унчалик аҳамиятга молик бўлмаган моддаларини ўқиш
B. Аввал ҳисобот моддаларига, кейин жами ҳисоботга нисбатан хатони белгилаш
C. Аввал жами ҳисоботга, кейин ҳисобот моддаларига нисбатан хатони белгилаш
D. Ҳисобот моддаларини таққослаш
-
Бюджет маблағларининг тўғри сарфланишининг ким назорат қилади?
А. Солиқ бошқармаси
В. Вазирликдаги назорат тафтиш бўлинмалари
С. Счётлар палатаси
D. Мустақил аудиторлик молиявий назорати
-
Назорат тафтиш бўлинмаларининг асосий функцияси нимадан иборат?
А. Давлат бюджети даромадлар қисмининг тўлдирилишини назорат қилади
В. Бюджет маблағларининг тўғри сарфланишини назорат қилади
С. Корхоналарни молия-хўжалик фаолиятига баҳо бериш ва назорат қилиш
D. A ва B
-
Нормадан ортиқча меҳнатга ҳақ тўлаш компанияда қабул қилинган ҳисоб сиёсатига мос келмайди. Ушбу текшириш натижаси маълумотларидан биринчи фойдаланувчилар кимлар ҳисобланади?
А. Компания раҳбарияти
В. Солиқ инспекцияси
С. Кредиторлар
D. Акционерлар
-
Аудиторлик фаолиятини лицензиялаш нима?
A. Бу аудит соҳасидаги қонунчиликка риоя қилиниши устидан давлат назорати ўрнатиш услубидир.
B. Бу «Аудиторлар палатаси» томонидан аудит ўтказишга рухсат бериш
C. Бу Молия Вазирлигининг аудиторга аудит қилишга рухсат бериши
D. Бу малака сертификатини беришни назорат қилиш
-
Аудиторлик фирмасига ҳуқуқни қайси ҳужжат беради?
A. Сертификат
B. Лицензия
C. Гувоҳнома
D. Сертификат ва лицензия
-
Аудитор бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботининг ташкил этилиши ҳамда ҳолатини текширишда қуйидаги маълумотларнинг қайси биридан фойдаланади.
А. Бухгалтерия баланси, молиявий натижалари.
В. Молиявий ва статистик идораларнинг меъёрий ҳужжатлари, таъсис ҳужжатлар.
С. “Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонун, Фуқаролик кодекси, бухгалтерия ҳисоби миллий стандартлари, юқори ташкилотларнинг йуриқномалари, Низом ва кўрсатмалар.
D. Маҳсулот (иш, хизматлар), таннархига қўшиладиган маҳсулот ишлаб чиқариш (иш бажариш хизматлар кўрсатиш, харажатларининг таркиби ва молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисида”ги Низом)
Е. Барча жавоблар нотўғри.
4 - мавзу
|
ФОЙДА (ДАРОМАД)ДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАРНИНГ АУДИТИ
|
4.1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
4.1.1. Маъруза машғулотни олиб бориш технологияси
Машғулот шакли
|
Мавзу бўйича маъруза
|
Дарс вақти: 2 соат
|
Талабалар сони: 35-40 нафаргача
|
Маъруза режаси
| -
Бюджет билан ҳисоб - китоблар аудитининг мақсади, вазифаси ва маълумот манбалари.
-
Фойда солиғи аудити.
-
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини текшириш.
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи аудити.
|
Ўқитиш мақсади: Бевосита солиқлараудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида Бевосита солиқлараудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш
|
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:
|
Бевосита солиқлараудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради
|
Бевосита солиқлараудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар
|
Бевосита солиқлараудитнинг режаси ва дастурини тузишни ўргатиш
|
Бевосита солиқлараудитининг режаси ва дастурини тузадилар
|
Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади
|
Фойда солиғи аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тартиби, муддатлари ва миқдорларини тушунтиради
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини аудитини тартиби тушунтириб беради
|
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади
|
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи аудити моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради
|
Ўқитиш усуллари
|
Маъруза, намойиш, блиц-сўров, Инсерт техникаси
|
Ўқитиш шакллари
|
Фронтал, жамоавий иш
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матни, компьютер слайдлари, доска
|
Ўқитиш шароити
|
Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари
|
4.1.2. Маъруза машғулотининг технологик харитаси
Иш босқичлари
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
1-босқич.
Мавзуга кириш қисми
(5-10 дақиқа)
|
1.1. Маъруза мавзусини айтади ва ушубу мавзуга тегишли бўлган маъруза матни таркатилади.
1.2. Ушбу мавзуга оид асосий саволлар, таня сўз ва ибораларга изох берилади.
1.3. Мавзу бўйича баҳолаш мезонлари билан таништиради. Мустақил тайёрланиш учун асосий адабиётлар руйхати такдим этилади.
1.4. Биринчи мавзу, ўқув фаолиятининг мақсади ва натижаларини айтади.
|
Тинглайди
Тинглайди ва ёзиб олади.
Тавсия этилаётган адабиётлар руйхати ва интернетдаги сайтларни ёзиб оладилар.
Тинглайди ва мавзуни ёзиб олади.
|
2-босқич.
Асосий қисм (60-65 дақиқа)
|
2.1. Дарснинг мақсади, педагогик вазифалари ва ўқув фаолиятининг натижаларидан келиб чиққан ҳолда ушбу мавзуни жонлантириш учун саволлар беради (1-илова) ва жавоб бериш таклиф қилинади.
2.2. Мавзу бўйича маъруза матни тарқатилади ва унинг режаси, таянч сўз ва иборалар билан танишиш тавсия этилади.
2.3. Мавзу режасининг оид назарий асослар powerpoint режимида ёки слайд (2-илова) кўринишида кўрсатилади ва изоҳланади.
Ҳар бир банд бўйича хулоса қилинганда, муҳим жиҳатларига эътиборни жалб қилади.
|
Талабалар қўйилган саволларга жавоб беради ва ёзиб борадилар.
Ўқийди
Тинглайди ва схема ва жадвалларни ёзиб борадилар
Саволлар беради
|
3-босқич.
Якуний қисм
(5-10 дақиқа)
|
3.1. Мавзунинг биринчи қисми бўйича хулоса қилинади.
3.2. Талабаларнинг фаолияти таҳлил қилинади ва баҳоланади ҳамда кўзланган мақсадга эришилганлик даражаси аниқланади.
3.3. Талабаларнинг саволларига жавоб берилади.
3.4.Мустақил ишлаш учун топшириқлар берилади (3-илова). Мавзунинг давомини Инсерт усулидан фойдаланиб ўқиш ва керакли белгиларни белгилаш вазифаси берилади.
|
Саволлар беради
Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади.
|
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1. ЎҚУВ МАЪЛУМОТЛАР
1.1. ҚИСҚА МАЪРУЗА МАТНИ
Фойда солиғи аудити.
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини текшириш. Фойда солиғи ҳуқуқий шахслар даромадининг (фойдасининг) бир қисмини давлат томонидан олиш йўли билан бюджетга тушириладиган маблағлар манбаларидан биридир. Фойда (даромад) солиғини аудиторлик теширувидан ўтказиш, қоидага кўра, қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
чораклик учун солиқ ҳисоб-китоби асосида ҳар чоракда ҳисобланган ва тўланган бўнак тўловларни таҳлил қилиш;
-
ҳисобот даври учун фойда солиғи ҳисоб-китобини текшириш;
-
фойда (даромад) солиғи бўйича қарзларни ҳисобот давридаги молия-хўжалик фаолияти натижалари асосида таҳлил қилиш.
Корхона ҳисобот даври учун тахмин қилинаётган фойда ва солиқ ставкасидан келиб чиқиб аниқланадиган, фойда солиғининг бўнак бадалларини чораклик давомида бюджетга тўлаб боради. Фойда солиғининг бўнак бадалларини бюджетга тўлаш ҳар ойнинг 15-санасидан кечикмасдан, ушбу солиқ чораклик суммасининг 1/3 қисми миқдоридаги тенг улушлар билан амалга оширилиши лозим.
Чораклик ҳисоб-китобларга кўра бюджетга қўшимча тўланиши лозим бўлган суммалар, корхоналар томонидан чораклик бухгалтерия ҳисоботини тақдим қилиш учун ўрнатилган кундан бошлаб беш кун муддатда, йиллик ҳисоб-китоблар бўйича эса йиллик бухгалтерия ҳисоботини тақдим қилиш учун ўрнатилган кундан бошлаб ўн кунлик муддатда тўланиши керак.
Ўтган чораклик учун ҳақиқатда олинган фойда бўйича бюджетга тўланиши лозим бўлган сумма билан солиқнинг ҳақиқатда тўланган бўнак бадаллари ўртасидаги фарқ, ўтган чоракда амалда бўлган, Ўзбекистон Республикаси Марказий Банки ремолиялаштириш ставкасидан келиб чиқиб ҳисобланган суммага нисбатан аниқлаштирилиши лозим.
Фойда солиғини аудит ўтказишдан мақсад белгиланган тартибда қонун хужжатларига мувофиқ текширилиши.
Фойда солиғини аудитида белгиланган вазифалар:
-
Солиқ ҳисоботлари бўйича синтетик ва аналитик счетларнинг ҳолати
-
Солиқ базасини шакллантириш
-
Даромад харажатларини аниқлаш ва ҳисобга олинмагансолиқ базасини аниқлаши;
-
Жорий солиқ мажбуриятларини олдидаги қарзни бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларида аниқлаш;
-
Йиғилган солиқларнинг суммасини бухгалтерия ҳисоботларидан аниқлаш.
-
Молиявий ҳисобот шаклларини класификация қилиб олиш;
-
Тўлиқ ўз вақтида фойда солиғини тўланишини таъминлаш;
Асосий норматив хужжатлар:
-
Солиқ кодексининг бобларида аудиторга тақдим этиладиган хужжатлар: қайтар (фор№1) фор №2, бош дафтар, оборот-сальда ведомости “ҳисоб сиёсати” бўйича тасдиқланган буйруқ. Солиқларни тўлаш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб регистри, 6400 “Бюджет қарздорлиги”, фойда солиғини расчётлари, солиқ деклорацияси, бошланғич хужжатлар, солиққа тортишдаги тасдиқловчи хужжатлар
Фойда солиғини аудитини ўтказиш босқичлар учга бўлинади:
-
Таништирувчи
-
Асосий
-
Якуний
Таништирувчи босқич.
Фойда солиғи аудитини ўтказишдан мақсад содир бўлган жараёнларга фойда солиғини тўғри ҳисоблаш. Бунинг учун аудитор томонидан қуйидаги жараёнларни амалга оширади:
-
Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби тизимини баҳолаш;
-
Аудиторлик таваккалчиликни баҳолаш;
-
Мавжудлик даражасини аниқлаш
-
Солиқ кўрсаткичларига тегишли омилларни аниқлаш;
-
Хужжатларнинг айланиш, таҳлил қилиш
Юқорида кўрсатилган холатлар солиқ объектини аниқлайди. Фойда солиғини аудитини ўтказишда айрим жараёнларни таҳлил қилиш зарур, янъи аудит текширувини жорий ўтказиш даврида:
Солиқ ва ҳисобни юритиш методологиясини янгилаш, солиқ ҳисоб-китоблари учун асосий воситани қайта баҳолаш ва янги хизмат кўрсатиш турларини амалиётга тадбиқ этиш. Бунинг учун аудитор қуйидаги хужжатларни бошланғич хужжатларни олиш зарур (ишлаб чиқариш ҳисоботлари)
Асосий босқич.
Бу босқичда асосий солиқ ҳисоби аудити амалга оширилади.
Шунинг учун:
-
Фойда солиғининг солиқ базаси тўғри аниқланиб баҳоланади.
-
Корхонанинг солиқ қонунчилиги бўйича белгиланган нормаларни тузилишини тўлиқ таҳлил асосида текширилади.
Фойда солиғини аудитини ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўлиши мумкин:
-
Солиқ базасини тўғри Шакллантирмаслик (даромад харажати)
-
Иқтисодий харажат таркибига белгиланмаган харажатларни киритилиши
-
Солиқ имтиёзларини қойдаларини бузиш
-
Шакллантирилган солиқ ажратмаларини бузиш холлари
-
Ички назоратнинг йўқлиги, фойда солиғини нотўғри ҳисоблашмаслиги.
Якуний босқич
Аудиторни якуни бўйича текшириш натижаларини хулоса қилади ва аудиторлик ҳисоботини иш хужжатлар билан аудитор рахбари (раисига)га топшириш.
Текширув чоғида аудитор қуйидаги ишларни амалга ошириши лозим:
-
фойда солиғини ҳисобга оладиган счёт бўйича қолдиқни Бош дафтар маълумотлари билан солиштириш;
-
фойда солиғи бўйича қарзлар қолдиқлари бўйича ҳисоб-китобини тайёрлаш ва қолдиқларни чиқариш;
-
мижоз-корхона томонидан қилинган фойда солиғи ҳисоб-китобини ва фойда солиғининг ҳақиқий ва ҳисоб-китоб суммалари ўртасидаги барча катта фарқларни таҳлил қилиш;
-
фойда солиғини ҳисоб-китоб қилишга таъсир кўрсатган омилларни мижоз билан муҳокама қилиш. Ҳақиқий ва ҳисоб-китоб қилинган суммалар ўртасидаги фарқлар изоҳланиши ва ҳужжатларда акс эттирилиши лозим;
-
суммаларни жамлашнинг тўғрилигини текшириш ва қайта ҳисоблаш;
-
фойда солиғи бўйича бўнакларни ва якуний солиқ суммасини солиштириш.
Ҳисобот даври учун ҳисоб-китобларда тайёрланган чораклик бўнак тўловларини таҳлил қилиш чораклик тўловларни банк кўчирмаси бўйича солиштириш, солиқларни дастлабки ҳисоб-китоб қилиш ҳужжатлари ва кейинчалик жарималар ва пенялар тўлашдан қутулиш учун бўнакларнинг ўз вақтида тўланишини таҳлил қилишга асосланиши лозим.
Муомалалар натижалари асосида фойда солиғининг ҳақиқий қарзини текшириш қуйидагиларни ўз ичига олади:
-
фойда ва зарарлар счёти бўйича солиққа тортилгунгача фойдани текшириш;
-
фойда солиғи бўйича қарзларни якуний солиқ декларацияси маълумотлари билан солиштириш;
-
бир йиллик фойда солиғининг тўғрилигини, солиқ ставкасини қўллаш ва имтиёзлардан фойдаланишнинг тўғрилигини, солиқларни тўлаш муддатларининг мувофиқлигини кўрсатган ҳолда қайта ҳисоблаш ва текшириш.
Аудитор фойда солиғи тўловчи субъектнинг мақомини, унинг асосий ва қўшимча фаолият турларини, ички ва алоҳида ажралиб чиққан бўлинмалари ҳамда ҳамкорларини аниқлаши зарур. Фойда солиғи корхоналарда турли ставкалар билан ҳисобланишини, уни тўлаш йил давомида жорий тўловлар тартибида амалга оширилиб, чорак, ярим йил, тўккиз ой ва йил охирида ҳақиқий олинган фойдага нисбатан қайта ҳисобланишини, тўловчиларга эса ҳар хил имтиёзлар берилишини назарда тўтиб, аудитор солиққа тортиш базасини текширишда, аввало ялпи фойдани сўнгра унинг бевосита солиққа тортиладиган қисмини ҳисобга олишнинг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши лозим. Шундан сўнг, аудитор биринчи навбатда, фойда ҳақидаги баланс маълумотларини 9900 «Якуний молиявий натижа (даромадлар ва харажатларни жамлаш)» счёти бўйича бош дафтарда, журнал ордерларда, машинаграммалардаги ва «Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисобот» (2 шакл) бўйича бир-бирига таққослаб, уларнинг ўзаро мос келишини аниқлаши керак.
Шуни таъкидлаш жоизки, ҳозирги пайтда баланс фойдаси йил давомида акс эттирилади: пассивда олинган фойда, активда эса унинг ишлатилиши. Йил якунида аниқланган фойданинг ишлатилган суммасига 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар» ва 9820-«Фойдадан тўланадиган бошқа солиқлар ва йиғимлар бўйича харажатлар» счётларини кредитлаб 9900-«Якуний молиявий натижа» счётини дебетлаб тўғриланади (корректировка қилинади). Фойданинг тақсимланмай қолган қисми эса 9900-«Якуний молиявий натижа» счёти дебетига ва 8710-«Ҳисобот даврининг тақсимланмаган фойдаси (қопланмаган зарари)» счётининг кредитига ёзилиб, ҳисобдан ўчирилади.
Ҳақиқий фойдани таҳлил қилишда 9010-«Маҳсулотлар сотишдан олинган даромадлар», 9020-«Товарларни сотишдан олинган даромад», 9030-«Бажарилган ишлар ва хизматлардан олинган даромадлар», 9110-«Сотилган маҳсулотлар таннархи», 9120-«Сотилган товарлар таннархи», 9130-«Бажарилган ишлар ва хизматлар таннархи», 9210-«Асосий воситаларнинг чиқими» ва 9220-«Бошқа активларнинг чиқими» счётларининг кредити ва дебетида акс эттирилган барча ёзувларнинг ишончлилиги ҳақида исботга эга бўлиш зарур. Солиқ кодексига мувофиқ солиққа тортиладиган фойдаумумий даромад билан белгиланган чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланади.
Аудитор умумий даромад ва ундан чегириладиган чегирмалар таркибига кирувчи ҳар бир модда бўйича маълумотларни синчиклаб текшириш керак.
Фойда солиғи бўйича солиқдан тўлиқ озод қилиш, вақтинча озод қилиш ва солиққа тортиладиган даромадни (фойдани) камайтириш йўли билан бериладиган имтиёзлар кўзда тутилган. Аудитор имтиёзларни қўллашнинг тўғрилиги текшириши лозим.
Бу имтиёзлар асосан ногиронлар ва нафақахўрлар меҳнатидан фойдаланиш; табиатни муҳофаза қилиш тадбирларига капитал сарфлар қилиш, соғлиқни сақлаш объектлари, қариялар ва ногиронлар уйлари, мактабгача муассасалар, маданият ва спорт объектлари, уй- жой фондини сақлаш харажатлари билан; корхонани реконструкция қилиш ва техникавий қайта қуроллаштиришни инвестициялаш (маблағ билан таъминлаш), илмий-техник ва тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш; кичик бизнесни ривожлантириш ва бошқалар билан боғлиқ. Лекин барча имтиёзлар уларнинг берилиши ҳамда умумий суммаси бўйича маълум даражада чегараланган. Аудитор корхона томонидан солиққа тортиладиган базани камайтиришнинг барча ҳоллари бўйича тузилган махсус ҳисоб - китобнинг амалдаги қонунчиликка мос келишини диққат билан текшириши лозим.
Бундан ташқари тахмин қилинаётган фойда ва солиқларнинг жорий тўловлари ҳақидаги маълумотнома ҳам текширилиши керак. Солиқ тўловчи солиқ суммасини мустақил аниқлашда, ўзи солиқ бўйича бериладиган имтиёзларни ҳисобга олади ва солиқларнинг ўз вақтида ҳамда ҳар хил даражадаги бюджетларга тўланиши учун жавобгардир.
Аудитор корхона штатидаги ходимлардан, шунингдек пудрат шартномаси ва меҳнат битими бўйича ишга жалб қилинган шахслардан даромад солиғи олишнинг тўғрилигини танлов усули билан текшириши керак. Аудитнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси талабларига риоя қилинаётганлигини текшириш ва йўл қўйилаётган хато-камчиликларни тугатиш бўйича тавсиялар беришдан иборат. Йиллик умумий даромад билан чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган даромад жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадини ташкил қилади. Кўпчилик ҳолларда жами даромадни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллашда хатоларга йўл қўйилади. Хусусан, кўпчилик ҳолларда хорижий валютада олинган даромадлар асоссиз равишда сўмга ҳисоблаб ўтказилмайди, бундай ҳисоблаб ўтказиш эса даромад олинган вақтида амалда бўлган, Ўз. Р. МБ курси бўйича амалга оширилиши керак. Айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Нафақа фондига ушланган суммага жами даромад камайтирилмайди. Кўпгина ҳолларда хизмат сафари харажатларини қоплаш нормаларидан ошган суммалар ва натурал шаклда олинган даромадлар солиққа тортиладиган даромадга киритилмай қолади. Натурал шаклда олинган даромадлар йиллик жами даромад таркибида давлат баҳоси бўйича ҳисобга олиниши лозим, улар бўлмаганда эса даромад олинган кундаги бозор баҳоси бўйича ҳисобга олиниши керак.
3. Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини аудити.
Аудитор корхона штатидаги ходимлардан, шунингдек пудрат шартномаси ва меҳнат битими бўйича ишга жалб қилинган шахслардан даромад солиғи олишнинг тўғрилигини танлов усули билан текшириши керак. Аудитнинг мақсади Ўзбекистон Республикасининг Солиқ Кодекси талабларига риоя қилинаётганлигини текшириш ва йўл қўйилаётган хато-камчиликларни тугатиш бўйича тавсиялар беришдан иборат. Йиллик умумий даромад билан чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида аниқланадиган даромад жисмоний шахсларнинг солиққа тортиладиган даромадини ташкил қилади. Tажриба шуни кўрсатмоқдаки, кўпчилик ҳолларда жами даромадни ҳисоблаш ва имтиёзларни қўллашда хатоларга йўл қўйилади. Xусусан, кўпчилик ҳолларда хорижий валютада олинган даромадлар асоссиз равишда сўмга ҳисоблаб ўтказилмайди, бундай ҳисоблаб ўтказиш эса даромад олинган вақтида амалда бўлган, Ўз. Р. МБ курси бўйича амалга оширилиши керак. Айрим ҳолларда Ўзбекистон Республикаси Нафақа фондига ушланган суммага жами даромад камайтирилмайди. Кўпгина ҳолларда хизмат сафари харажатларини қоплаш нормаларидан ошган суммалар ва натурал шаклда олинган даромадлар солиққа тортиладиган даромадга киритилмай қолади. Натурал шаклда олинган даромадлар йиллик жами даромад таркибида давлат баҳоси бўйича ҳисобга олиниши лозим, улар бўлмаганда эса даромад олинган кундаги бозор баҳоси бўйича ҳисобга олиниши керак.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини ва уларни текширишда қуйидагиларни билиш зарур;
-
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини аудиторлик текширувдан ўтказишнинг мақсад ва вазифалари,
-
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини аудит қилишда қўлланиладиган асосий хужжатларнинг таркиби
-
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини аудиторлик текширув ўтказишнинг кетма-кетлиги,
-
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғининг аудитини ўтказишда аниқланган хуқуқбузарликларнинг турлари,
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини аудити қилишнинг асосий мақсади ушбу солиқ турининг солиқ қонунчилигига талабига асосан тўғри ҳисбланиши ва ўз вақтида тўланиши назорат қилишдан иборат.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини аудити қилишда қуйдагилардан баҳолаш мумкин:
-
Даромад солиғи ва унинг синтетик ва аналитик ҳисоби тизими;
-
Солиққа тортиладиган базани шакллантириш ва ноқонуний тўловларни йўқлиги;
-
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини бўйича белгиланган тартибда солиққа тортилмайдиган суммани тўғри аниқлаш;
-
Бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларида бюджет олдидаги солиқ мажбуриятларини тўғри акс эттирилишини аниқлаш;
-
Солиқ базасини шакллантириш жараёнида солиқ қонунчилигига риоя қилинишини аниқлаш;
-
Мазкур солиқ турини бюджетга тўлиқ ва ўз вақтида тўлашини назорат қилиш.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини аудитини ўтказиш босқичлари учга бўлинади:
-
Таништирувчи босқич.
-
Асосий босқич.
-
Якуний босқич.
Таништирувчи босқич.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи аудитини ўтказишдан мақсад содир бўлган жараёнларга Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини тўғри ҳисоблаш. Бунинг учун аудитор томонидан қуйидаги жараёнларни амалга оширади:
-
Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби тизимини баҳолаш;
-
Аудиторлик таваккалчиликни баҳолаш;
-
Мавжудлик даражасини аниқлаш
-
Солиқ кўрсаткичларига тегишли омилларни аниқлаш;
-
Хужжатларнинг айланиш, таҳлил қилиш
Юқорида кўрсатилган холатлар солиқ объектини аниқлайди. Жисмоний шахсларнинг даромад солиғи аудитини ўтказишда айрим жараёнларни таҳлил қилиш зарур, янъи аудит текширувини жорий ўтказиш даврида:
Солиқ ва ҳисобни юритиш методологиясини янгилаш, солиқ ҳисоб-китоблари учун асосий воситани қайта баҳолаш ва янги хизмат кўрсатиш турларини амалиётга тадбиқ этиш. Бунинг учун аудитор қуйидаги хужжатларни бошланғич хужжатларни олиш зарур (ишлаб чиқариш ҳисоботлари)
Асосий босқич.
Бу босқичда асосий солиқ ҳисоби аудити амалга оширилади.
Шунинг учун:
-
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғининг солиқ базаси тўғри аниқланиб баҳоланади.
-
Корхонанинг солиқ қонунчилиги бўйича белгиланган нормаларни тузилишини тўлиқ таҳлил асосида текширилади.
Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини аудитини ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўлиши мумкин:
-
Солиқ базасини тўғри Шакллантирмаслик (даромад харажати)
-
Иқтисодий харажат таркибига белгиланмаган харажатларни киритилиши
-
Солиқ имтиёзларини қойдаларини бузиш
-
Шакллантирилган солиқ ажратмаларини бузиш холлари
-
Ички назоратнинг йўқлиги, Жисмоний шахсларнинг даромад солиғини нотўғри ҳисоблашмаслиги.
Якуний босқич
Аудиторни якуни бўйича текшириш натижаларини хулоса қилади ва аудиторлик ҳисоботини иш хужжатлар билан аудитор рахбарига топширади.
Жисмоний шахснинг йиллик умумий даромадига меҳнат ҳақи шаклида олинган даромадлар, жисмоний шахслар мулкидан оладиган даромадлари ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган ялпи даромад киради.
Иш ҳақидан даромад солиғининг тўғри ушланганлигини текширишда Солиқ Кодекси моддалари ва улар бўйича киритилган қўшимча ҳамда ўзгартишлардан фойдаланиш тавсия қилинади.
Даромад солиғи бўйича берилган имтиёзларнинг қонунийлигини аниқлаш учун имтиёзларни тасдиқловчи ҳужжатларнинг мавжудлиги ва тўғри расмийлаштирилганлигига ишонч ҳосил қилиш керак:
-
ходимнинг жами даромадидан чегириладиган имтиёз суммаларини тасдиқловчи ҳужжатларнинг нусхалари;
Шундан сўнг жисмоний шахслар жами даромадини аниқлаш, асосий ходимлар, ўриндошлар, фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида пул тўланадиган шахслар ва бошқалар бўйича солиқ имтиёзлари ва даромад солиғи ставкаларини қўллашнинг тўғрилиги текширилади.
Жами даромадни текширишда корхонанинг ўз маблағлари ҳисобидан тўланган, ижтимоий тавсифдаги тўловлар(овқат пули, йўл ҳақи ҳужжатлари, олий ўқув юртларида таълим олиш, имтиёзли шартлар билан қарз бериш, байрам ва юбилей саналарига совға бериш, меъёрдан ошиқ хизмат сафари харажатлари ва тегишли ҳужжат билан тасдиқланмаган сарфлар ва шунга ўхшашлар)нинг солиққа тортиш мақсадида жисмоний шахслар жами даромадига қўшилганлиги аниқланади.
Иш ҳақидан ушланадиган суммалар бўйича аниқланган тафовутлар ҳам аудиторнинг иш ҳужжатларида умумлаштирилиши ва акс эттирилиши лозим.
Иш ҳақи ҳисоб-китобини текширгандан сўнг меҳнат ҳақига доир харажатларни счётлар, маъсулият марказлари ва таннарх ҳисоблаш объектлари бўйича гуруҳлаш ва умумлаштиришнинг тўғрилигини аниқлаш зарур.
Амалиётда меҳнат ҳақини харажат счётларига (2010, 2310, 2510, 9400,) олиб боришининг асослилигини текширишда ишлаб чиқариш заҳираларини тайёрлаш (1510) ва капитал ишлар (0810, 0820, 0830, 0840, 0850, 0860, 0890) билан боғлиқ меҳнат ҳақи суммаларининг харажат счётларига олиб борилиш ҳоллари учрайди. Буни текшириш учун дастлабки ҳужжатлар (иш вақтини ҳисобга олиш табели, ишбай ишлар учун нарядлар ва бошқалар), ҳисоблашув ва ҳисоблашув-тўлов ведомостлари, ҳамда 4210, 6710 ва 6720 счётлар бўйича ҳисоб регистрлари маълумотларини изчил кўриб чиқиш услуби таклиф қилинади. Меҳнат ҳақи бўйича ҳисоб-китоблар акс эттирилишининг тўғрилигини текшириш натижалари аудиторнинг иш ҳужжатлари билан расмийлаштирилиб борилиши лозим.
Жисмоний шахснинг йиллик умумий даромадига меҳнат ҳақи шаклида олинган даромадлар, жисмоний шахслар мулкидан оладиган даромадлари ва тадбиркорлик фаолиятидан олинган ялпи даромад киради.
Солиққа тортиладиган базани тўғри аниқлаш учун жами даромаддан қуйидагилар чегириб ташланади:
-
ижтимоий суғурта ва таъминотга доир давлат нафақалари (вақтинча меҳнатга лаёқатсизлик учун бериладиган нафақадан ташқари): хизмат вазифаларини бажариш билан боғлиқ ходимларга етказилган зарарларни қоплаш учун берилган суммалар;
-
ишдан бўшаганда тўланадиган нафақалар, шунингдек, ишдан бўшатилаётган ходимларга корхонадан кетаётганда тўланадиган барча турдаги пуллик компенсациялар;
-
олинадиган алиментлар;
-
давлат заёмлари, давлат мажбуриятлари, лотореялардан тушадиган даромадлар;
-
бир йил давомида ойлик минимал иш ҳақининг 12 баробар миқдоригача бўлган моддий ёрдам суммаси,
-
бошқа бир қатор даромадлар (уларнинг рўйхати амалдаги қонунчиликка асосан белгиланади).
Солиқ ходимнинг календар йилининг бошидан бошлаб олган, жами даромадининг белгиланган чегирма ва бериладиган имтиёзларни айиришдан қолган қисмидан ҳисобланиб, ҳар ойда ушлаб қолинади.
Аудитор жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича имтиёзлар тўғри қўлланилганлигини ва солиқнинг ҳисобланиши тўғрилигини текшириш керак.
Ушбу иш жадвали бўйича умумлаштирилган маълумотлар асосида меҳнат ҳақи бўйича аниқланган тафовутларнинг ҳисобот моддалари кўрсаткичларига таъсирининг муҳимлигини аниқлаш зарур.
Ижтимоий суғурта ва таъминот фондларига тўловлар ҳисобланиши ҳамда тўланишини аудитдан ўтказишда қуйидагилар бажарилади:
-
ҳар бир фонд тури бўйича ва суғурта тури бўйича тўлов (бадал) ҳисоблаш учун қабул қилинган базанинг ишончлилигини аниқлаш;
-
тегишли фондлар бўйича суғурта бадаллари ставкаларини қўллашнинг тўғрилигини текшириш;
-
ҳисоб-китобларни текшириш;
-
суғурта бадалларини ҳисоблаш манбаларини текшириш.
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад бўйича ҳисоб-китобларни текшириш
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни текширганда аудитор иш ҳақи суммаси, моддий ёрдам, моддий манфаатдорлик суммаасининг ҳисоб-китобига алоҳида эътибор қаратиши лозим.
2010 йил 1 январдан эътиборан жисмоний шахсларнинг иш ҳақлари, мукофот пуллари ва бошқа даромадлари суммаларидан солиқ қуйидаги миқдорда ундирилади:
Жами даромад
Миқдори
|
Солиқ
суммаси
|
Энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдоригача
|
Даромад суммасининг 11 фоизи
|
Энг кам иш ҳақининг олти баравари миқдоридан (+ 1 сўм) ўн баравари миқдоригача
|
Энг кам иш ҳақининг беш баравари миқдоридан олинадиган солиқ + беш баравардан ошадиган сумманинг 17 фоизи
|
Энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан (+1 сўм) ва ундан юқори миқдоридан
|
Энг кам иш ҳақининг ўн баравари миқдоридан олинадиган солиқ + ўн баравардан ошадиган сумманинг 22 фоизи
|
Солиқ солиш мақсадлари учун энг кам иш ҳақининг миқдори йил бошидан эътиборан ортиб борувчи якун тарзида ҳисобланади.
Қуйидагилар жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига киритилмайди: Ижтимоий нафақалар, ишсизлик бўйича нафақалар ва меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, ҳомиладорлик ва туғиш нафақалари,шунингдек хайрия ва экология жамғармалари маблағларидан фуқароларга пул ва натура шаклида бериладиган нафақалар ҳамда бошқа ёрдам пуллари; олинадиган алиментлар; стипендиялар;давлат пенсиялари;жисмоний шахсларнинг хусусий мулк ҳуқуқи асосида ўзларига қарашли бўлган мол-мулкни сотиш натижасида оладиган суммалари;шахсларнинг шахсий ёрдамчи хўжаликда етиштирган чорвачилик ва дехкончилик махсулотларини сотишдан олган даромад суммаси; давлат заёмларининг облигациялари ва лотереялар бўйича ютуқлар, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг давлат қимматли қоғозлари бўйича фоизлар; фуқароларнинг суғурта бўйича оладиган суммалари; банклардаги омонатлар ва давлат хазина мажбуриятлари бўйича фоизлар ва ютуқлар. Жисмоний шахсларга тўланадиган дивидендлар ва фоизларга 15 фоизлик ставка бўйича тўлов манбаида солиқ солинади.
Бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерлик ҳисоби бюджетга қарзлар бўйича тўловлар (турлари бўйича) счётида олиб борилади. Ҳисобланган солиқ 6410- “бюджетга қарзлар бўйича тўловлар ҳисоби” счётининг кредитида ва 9800- “солиқ ва йиғимларни тўлаш учун фойдани ишлатиш ҳисоби” счётининг дебетида акс эттирилади. Ўтказилган солиқ суммалари 6410- “бюджетга қарзлар бўйича тўловлар ҳисоби” счётининг дебетида ва 5110- “пул воситалари ҳисоби” счётининг кредитида акс эттирилади.
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
солиғи аудити
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини энг юқори ставкаси солиққа тортиладиган объектга нисбатан 8 фоиз миўдорда белгиланган.
Ўз маблағлари ҳисобига ижтимоий инфратузилма объектларини саўламайдиган соғлиўни саўлаш, болаларнинг мактабгача тарбия муассасалари ва умумий таълим мактаблари учун солиқ ставкаси Ўораўалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Tошкент шахар давлат хокимияти органлари томонидан белгиланади.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғибўйича жорий тўловлар хар ойнинг 25 санасидан кечиктирмасдан чорак суммасининг учдан бир ўисми миўдорида амалга оширилади. Ҳисоб-китоб бўйича ҳисоблаб чиўилган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғисуммаси, чорак ва йиллик молиявий ҳисоботларни топшириш учун белгиланган кундан бошлаб 5 кун мобайнида бюджетга тўланади.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш
солиғини аудити.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини текширишда қуйидагиларни ўрганилади:
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини аудит текширувини ўтказишдаги мақсад вазифалари;
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини текширишдаги асосий хужжатлар таркиби;
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини текширишдаги кетма кетлик;
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини текширишда аниқланган ҳуқуқбузарликлар турлари;
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини аудит ўтказишдан мақсад;
Белгиланган тартибда қонун хужжатларига мувофиқ текширилиши.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини аудитида белгиланган вазифалар:
-
Солиқ ҳисоботлари бўйича синтетик ва аналитик счётларнинг ҳолати
-
Солиқ базасини шакллантириш
-
Даромад харажатларини аниқлаш ва ҳисобга олинмагансолиқ базасини аниқлаши;
-
Жорий солиқ мажбуриятларини олдидаги қарзни бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларида аниқлаш;
-
Йиғилган солиқларнинг суммасини бухгалтерия ҳисоботларидан аниқлаш.
-
Молиявий ҳисобот шаклларини класификация қилиб олиш;
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлиқ ўз вақтида тўланишини таъминлаш.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини аудитини ўтказиш босқичлар учга бўлинади:
-
Таништирувчи босқич.
-
Асосий босқич.
-
Якуний босқич.
Таништирувчи босқич.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи аудитини ўтказишдан мақсад содир бўлган жараёнларга Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўғри ҳисоблаш. Бунинг учун аудитор томонидан қуйидаги жараёнларни амалга оширади:
-
Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби тизимини баҳолаш;
-
Аудиторлик таваккалчиликни баҳолаш;
-
Мавжудлик даражасини аниқлаш
-
Солиқ кўрсаткичларига тегишли омилларни аниқлаш;
-
Хужжатларнинг айланиш, таҳлил қилиш
Юқорида кўрсатилган холатлар солиқ объектини аниқлайди. Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини аудитини ўтказишда айрим жараёнларни таҳлил қилиш зарур, янъи аудит текширувини жорий ўтказиш даврида:
Солиқ ва ҳисобни юритиш методологиясини янгилаш, солиқ ҳисоб-китоблари учун асосий воситани қайта баҳолаш ва янги хизмат кўрсатиш турларини амалиётга тадбиқ этиш. Бунинг учун аудитор қуйидаги хужжатларни бошланғич хужжатларни олиш зарур (ишлаб чиқариш ҳисоботлари)
Асосий босқич.
Бу босқичда асосий солиқ ҳисоби аудити амалга оширилади.
Шунинг учун:
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг солиқ базаси тўғри аниқланиб баҳоланади.
-
Корхонанинг солиқ қонунчилиги бўйича белгиланган нормаларни тузилишини тўлиқ таҳлил асосида текширилади.
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини аудитини ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўлиши мумкин:
-
Солиқ базасини тўғри шакллантирмаслик (даромад харажати)
-
Иқтисодий харажат таркибига белгиланмаган харажатларни киритилиши
-
Солиқ имтиёзларини қойдаларини бузиш
-
Шакллантирилган солиқ ажратмаларини бузиш холлари
-
Ички назоратнинг йўқлиги, Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини нотўғри ҳисоблашмаслиги.
Якуний босқич
Аудиторни якуни бўйича текшириш натижаларини хулоса қилади ва аудиторлик ҳисоботини иш хужжатлар билан аудитор рахбарига топширади.
4.2. Таянч иборалар асосидаги визуал маълумотлар
4.2.1. Биринчи машғулот
1-илова (4.2.)
Мавзуни жонлантириш учун саволлар
-
Бюджетга тўланадиган солиқларни ҳисобга олиш учун бухгалтерия ҳисобида қайси счётлар тайинланган?
-
Бюджетга тўланадиган суммаларни солиштириш далолатномаси қандай амалга оширилади?
-
Иш ҳақи деганда нимани тушунасиз?
-
Қандай меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини биласиз ва уларнинг бир-биридан фарқи нимадан иборат?
-
Ягона тариф сеткаси, тариф разряди, тариф коэффициенти деганда нимани тушунасиз?
-
Ички меҳнат интизоми ва унинг ходимнинг иш ҳақига боғлиқлиги нимада деб ўйлайсиз?
|
2-илова (4.2.)
Маърузанинг мазмуни бўйича кўргазмали слайдлари
1-слайд
Юридик шахсларнинг жами йиллик даромадлари
Реализациядан тушган тушум
Бошқа операцион даромадлар
Молиявий фаолият даромадлари
Фавқулотдаги даромадлар
маҳсулотларни
Асосий воситаларни сотишдан
Фоизлар кўринишида
товарларни
Дивидендлар кўринишида
Мол-мулкни ижарага беришдан
ишларни
Роялти кўринишида
Текинга олинган мулк
хизматларни
Мулкни лизинга бериш
Олинган жарималар
Инвестицияларни қайта баҳолаш
бошқалар
бошқалар
2-слайд
1-слайд3
Юридик шахслардан олинадиган
фойда солиғи аудити натижалари.
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлик
|
Корхона маълумотлари бўйича
|
Аудитор маълумотлари бўйича
|
Фарқи
(+;-)
|
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи тўлангунга қадар фойда (зарар) ("Молиявий натижалар тўғрисида ҳисобот" - 2-сонли шаклнинг 240-сатри)
|
Минг сўм
|
82260
|
82260
|
-
|
Солиқ тўловчи томонидан бошқа шахслардан текинга олинган мол-мулк
|
Минг сўм
|
-
|
-
|
-
|
Чегирилмайдиган харажатлар (солиқ солинадиган базага киритиладиган харажатлар)
|
Минг сўм
|
179740
|
179740
|
-
|
Солиқ солинадиган фойда
|
Минг сўм
|
262000
|
262000
|
-
|
Имтиёзлар
|
Минг сўм
|
-
|
-
|
-
|
Солиқ солинадиган база жами
|
Минг сўм
|
262000
|
262000
|
-
|
шу жумладан, ҳисобланган:
|
Минг сўм
|
-
|
-
|
-
|
пластик карточкалар қўлланилиб тўланган кўрсатилган хизматлар ҳажмидан олинган фойдадан
|
Минг сўм
|
-
|
-
|
-
|
1101-сатрда келтирилган сумма чегирилган ҳолда фойдадан
|
Минг сўм
|
-
|
-
|
-
|
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғининг белгиланган ставкаси
|
%
|
10
|
10
|
-
|
экспорт қилувчи корхоналар учун, экспорт улушига қараб, % да
|
%
|
-
|
-
|
-
|
хизмат кўрсатиш соҳаси корхоналари учун пластик карточкалар қўлланилиб тўланган кўрсатилган хизматлар ҳажмидан олинган фойдадан, % да
|
%
|
-
|
-
|
-
|
Юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси жами
|
Минг сўм
|
26200
|
26200
|
-
|
Бюджетга тўланадиган юридик шахслардан олинадиган фойда солиғи суммаси
|
Минг сўм
|
26200
|
26200
|
-
|
4-слайд
5-слайд
Аудиторнинг текширув дастури
Муолажалар рўйхати
|
Маълумотлар манбаси
|
Ишбай ишловчи ходимлар иш маҳсули ҳисобининг ташкил этилиши ва назорати ҳамда иш ҳақи ҳисобланишини текшириш
|
Нарядлар, маршрут варақалари, табеллар, иш маҳсули меъёрлари, ишбай ҳақлар
|
Вақтбай ва бошқа ҳақ тўлаш турлари бўйича ҳисоб-китобларни тешириш
|
Тасдиқланган тариф ставкалари, лавозим маошлари, табеллар
|
Иш ҳақидан ушлаб қолишлар бўйича ҳисоб-китобларни текшириш
|
Ҳисоб-китоб-тўлов қайдномалари, журнал-ордерлар, буйруқлар ва бошқалар
|
Ходимлар бўйича таҳлилий ҳисоб-китоб юритилишини текшириш
|
Шахсий карточкалар, қайдномалар, машинограммалар
|
Меҳнатга ҳақ тўлаш бўйича счётлар тўғри корреспондентланганлиги ва йиғма ҳисоб-китобни текшириш
|
Қайдномалар, журнал-ордерлар, машинограммалар
|
Ижтимоий эҳтиёжлар бўйича тўловлар тўғри ҳисобланганлигини текшириш
|
Тўлов қайдномлари, машинограммалар
|
Иш ҳақи бўйича депонентланган суммаларни текшириш
|
Депонент варақлари, депонентланган иш ҳақини ҳисобга олиш дафтари
|
6-слайд
7-слайд
8-слайд
Балансида ижтимоий инфратузилма объектлари бўлмаган тўловчиларнинг ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи аудити натижалари.
№
|
Кўрсаткичлар
|
Ўлчов бирлик
|
Корхона маълумот-лари бўйича
|
Аудитор маълумот-лари бўйича
|
Фарқи
(+;-)
| -
|
Соф фойда
|
Минг сўм
|
1085,0
|
1085,0
|
-
| -
|
Олинган дивидендлар
|
Минг сўм
|
-
|
-
|
-
| -
|
Солиқ солинадиган база
|
Минг сўм
|
1085,0
|
1085,0
|
-
| -
|
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг белгиланган ставкаси, % да
|
%
|
8
|
8
|
-
| -
|
Бюджетга тўланадиган ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи суммаси
|
Минг сўм
|
86,8
|
86,8
|
-
| -
|
Аввалги давр учун ҳисоб-китоб бўйича ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғининг ҳисобланган суммаси
|
Минг сўм
|
-
|
-
|
-
|
3-илова (4.2.)
Ўз-ўзини текшириш учун саволлар
-
Бюджет билан ҳисоб-китобларни текширишда қандай меъёрий ҳужжатлар ва маълумот манбаларидан фойдаланилади?
-
Корхонанинг фойда солиғини тўлаш қандай текширилади?
-
Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларининг расмийлаштиришни қандай текширилади?
-
Ходимларнинг иш ҳақидан қандай ушланмалар ушлаб қолинади?
-
Ходимларнинг иш ҳақидан ушлаб қолинган ушланмаларнинг тўғрилиги қандай текширилади?
-
ШЖБПҲР (ИНПС) мажбурий ажратма ҳисоблашнинг манбаи нимадан иборат ва ажратмаларнинг тўғрилиги қандай текширилади?
-
Ходимларнинг иш ҳақидан қандай ушланмалар ушлаб қолинади?
-
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш қандай текширилади?
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш қандай текширилади?
4.1. Амалий машғулотнинг ўқув-услубий мажмуаси.
4.1.1. Амалий машғулотни олиб бориш технологияси
4-мавзу
|
Бевосита солиқлар аудити
|
Дарс вақти: 2 соат
|
Талабалар сони: 20 нафаргача
|
Машғулот шакли
|
Амалий машғулот
|
Амалий машғулот режаси
| -
Бюджет билан ҳисоб - китоблар аудитининг мақсади, вазифаси ва маълумот манбалари.
-
Фойда солиғи аудити.
-
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини текшириш.
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи аудити.
|
Ўқитиш мақсади: Бевосита солиқлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида ҳисоб-китоблар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш
|
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:
|
Бевосита солиқлараудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради
|
Бевосита солиқлараудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар
|
Бевосита солиқлараудитнинг режаси ва дастурини тузишни ўргатиш
|
Бевосита солиқлараудитининг режаси ва дастурини тузадилар
|
Фойда солиғи бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади
|
Фойда солиғи аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоблаш тартиби ва ставкаларини айтиб беради ҳамда текшира олади
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тартиби, муддатлари ва миқдорларини тушунтиради
|
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ҳисоблаш тартиби ва ставкаларини айтиб беради ҳамда текшира олади
|
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади
|
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи ҳисоблаш тартиби ва ставкаларини айтиб беради ҳамда текшира олади
|
Ўқитиш усуллари
|
Суҳбат, блиц-сўров, мунозара методи
|
Ўқитиш шакллари
|
Фронтал, жамоавий, гуруҳларда ишлаш
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матни, компьютер слайдлари,
доска, ЎУМ
|
Ўқитиш шароити
|
Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари
|
-
Ўқув машғулотининг технологик харитаси
Иш босқичлари
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
Тайёрлов босқич
|
Ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ўқув топшириқларини ишлаб чиқади (1-илова).
|
|
1-босқич.
Машғулот-нинг кириш қисми
(10 дақиқа)
|
1.1. Машғулот мавзуси, унинг мақсадлари ва режалаштирилган натижаларни айтади, уларнинг аҳамияти ва долзарблигини асослайди.
1.2. Талабаларнинг билимларини суҳбат шаклидаги саволлар бўйича жонлаштиради (2-илова).
Текшириш жараёнида талабаларнинг билимлари ўқув муаммони ҳал қилишда ва машғулот давомида фаол қатнашишда етарлилигини аниқлайди.
|
Тинглайди. Қаранг ЎУМ
Саволларга жавоб берадилар
|
2-босқич.
Асосий қисм (60 дақиқа)
|
2.1.Ўқув топшириқларни беради, уларни бажариш йўлларини талабалар билан муҳокама қилади.
Ишнинг якуни бўйича қандай натижалар кутилаётганлигини айтади.
Гуруҳларда ишларни бажариш натижаларини қандай шаклда тақдим қилишни айтади.
Ҳар бир талаба ва гуруҳни баҳолаш мезонларини тушунтиради (3-илова).
2.2. Талабаларни мини-гуруҳларга бўлади.
Гуруҳларга топшириқларни тарқатади. Топшириқларни бажариш учун яна қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкинлигини тушунтиради.
2.3. Гуруҳ топшириқларини бажариш бўйича йўриқномани доскада намойиш қилинади ва талабалар билан муҳокама қилинади.
2.4. Гуруҳда ишлашни ташкил қилади. Назоратчи сифатида иштирок этади. Бунда:
-гуруҳ ишларини назорат қилади, бироқ уларни бошқармайди;
-
2.6. Презентацияни бошлашни айтади. Бажарилган иш натижаларини эълон қилиш ва баҳолаш учун гуруҳ вакилларини тайинлайди.
2.7. Гуруҳ ишларининг натижаларини ўзаро текширишни ташкил қилади.
|
Топшириқларни муҳокама қиладилар
Ўқув материаллари билан танишадилар
Мини-груҳларга бўлинадилар
Гуруҳда ишлашни режалаштиради.
Гуруҳ ичида саволларни тақсимлайдилар. Уларни якка тартибда бажарадилар.
Якка тартибда эришган натижаларни муҳокама қиладилар.
Гуруҳ бўйича умумий натижаларни шакллантиради ва презентацияга тайёрлайди.
|
3-босқич.
Якуний қисм
(10 дақиқа)
|
3.1.Гуруҳ ишларининг натижалари таҳлил қилади. Бажарилган ишларга якунловчи хулосалар қилади.
3.2.Мавзу мақсадига эришишдаги талабаларнинг фаолияти баҳоланади.
3.3.Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш учун адабиётлар ва мустақил ишлаш учун тестлар (4-илова) беради.
|
Саволлар берадилар
Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади. Қаранг ЎУМ
|
Ўқув-услубий МаЪЛУМОТЛАР
4. ўқув топшириқлар
4.1. Биринчи машғулот
1-илова (4.2.)
1-Гуруҳ
Ходим 140 календар кунга ҳомиладорлик ва туғиш нафақасини ҳисоблаш учун вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги варақасини тақдим қилди. Ходимнинг бир кунлик ўртача даромади 968,50 сўм. Ходим тақдим қилган вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик варақаси даврида 95 иш куни бор. Ходимнинг меҳнат стажи 2 йил 3 ой. Ходимга вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли тўланадиган нафақа миқдорини аниқланг, барча ушланмалар тўғри ҳисобланганлигини текширинг.
Дт 9420 Кт 6710 135 590 нафақа суммаси
Дт 6710 Кт 6410 27 571,10 даромад солиғи
Дт 6710 Кт 6411 3 389, 70 нафақа фонди
Дт 6710 Кт 6510 1 355, 90 касаба ушюмаси
2-Гуруҳ
Корхона ходими У.П.Жавлиевга хўжалик эҳтиёжлари: офис жиҳозлари, идишлар тўплами, маиший электроасбоблар сотиб олиш учун аванс 250 000 сўм пул берилди.
Амалга оширилган Харажатлар тўғрисида У.П.Жавлиев томонидан дўкон чекларини илова қилинган аванс ҳисоботини тақдим этди.
Қуйидагилар сотиб олинган: (а) идиш тўплами – 75 550 сўм, (б) гуллар учун ваза – 15 025 сўм, (в) ошхона асбоблари – 61 025 сўм, (г) электр кофе қайнатгич - 80 000 сўм.
Бухгалтерия ҳисобида қуйидаги ёзувлар амалга оширилган:
Дт 4220 Кт 5010 250 000
Дт 2010 Кт 4220 80 000
Дт 9420 Кт 4220 170 000
Хўжалик операциялари ҳисобда тўғри акс эттирилганлигини текширинг.
1-Гуруҳ
Бухгалтерия ходимига 68000 сўм иш ҳақи, 20000 сўм мукофот, 12000 сўм нафақа, 14000 сўм ойлик йўл чиптаси ҳисобланган. Ходимга ҳисобланган суммадан ижро вароғи асосида 25% миқдорида ушланма ушлаб қолинади. Ходимнинг даромадидан қонунда назарда тутилган барча ушланмалар тўғри ҳисобланганлигини текширинг.
Дт 2010 Кт 6710 68 000 иш ҳақи
Дт 2010 Кт 6710 20 000 мукофот
Дт 2010 Кт 6710 12 000 нафақа
Дт 2010 Кт 6710 14 000 ойлик йўл чиптаси
Дт 6710 Кт 6520 16 000 ижро вароғи
Дт 6710 Кт 6410 26 870 даромад солиғи
Дт 6710 Кт 6521 2 850 нафақа фонди
Дт 6710 Кт 6510 1 140 касаба ушюмаси
2-Гуруҳ
Маъмурий бошқарув ходимларга 1251 250 сўм миқдорида иш ҳақи, шу жумладан вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлиги туфайли нафақа 12 530 сўм, меҳнат таътили 23 654 сўм ҳисобланган. Ҳисобланган иш ҳақи, нафақа ва меҳнат таътил суммалари ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ягона ижтимоий тўлов суммаси счётларда тўғри ҳисобланганлигини текширинг.
Дт 2010 Кт 6710 1251 250
Дт 2010 Кт 6520 12 530
Дт 2010 Кт 6710 23 654
Дт 2010 Кт 6520 312 813
3-Гуруҳ
Маъмурий бошқарув ходимга январь ойида 86250 сўм иш ҳақи ҳисобланган ва 13960 сўм даромад солиғи ушлаб қолинган, февраль ойида эса 96850 сўм иш ҳақи ҳисобланди. Февраль ойи учун даромад солиқ суммаси ва бошқа ушланмалар тўғри ҳисобланганлигини текширинг.
Дт 9410 Кт 6710 96850 иш ҳақи
Дт 6710 Кт 6410 28 950 даромад солиғи
Дт 6710 Кт 6411 1 937 нафақа фонди
Дт 6710 Кт 6510 969 касаба ушюмаси
2-илова (4.3.)
Билимларни чуқурлаштириш учун саволлар
-
Бюджетга тўланадиган солиқларни ҳисобга олиш учун бухгалтерия ҳисобида қайси счётлар тайинланган?
-
Бюджетга тўланадиган суммаларни солиштириш далолатномаси қандай амалга оширилади?
-
Иш берувчи ва ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларининг расмийлаштиришни қандай текширилади?
-
Ходимларга меҳнат ҳақи тўғри ҳисобланган қандай текширилади?
-
Ходимларнинг иш ҳақидан қандай ушланмалар ушлаб қолинади?
-
Меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан давлатнинг мақсадли фондларига ажратмаларни ҳисобга олиш учун қайси счётлар тайинланган?
-
ШЖБПҲР деганда нимани тушунасиз ва унинг ҳисоб-китоб тартибини айтиб беринг?
-
Меҳнат шартномаси ва фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартноманинг бир-биридан фарқи айтинг?
-
Жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлаш қандай текширилади?
-
Ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғини тўлаш қандай текширилади?
3-илова (4.3.)
Гуруҳ ишларини баҳолаш жадвали
Гуруҳ
|
Жавобнинг тўлиқлиги, аниқлиги (1,0)
|
Тақдим қилинган ахборотнинг кўргазмалиги (0,5)
|
Ҳар бир гуруҳ аъзосининг фаоллиги (0,5)
|
Умумий балл суммаси
|
Баҳо
|
1
|
|
|
|
|
|
2
|
|
|
|
|
|
3
|
|
|
|
|
|
4
|
|
|
|
|
|
Ҳар бир гуруҳ бошқа гуруҳнинг презентация маълумотларини баҳолаш мезонларига қараб баҳолайди. Гуруҳ бўйича олинган баҳо, ҳар бир гуруҳ аъзоси ўртасида аниқланиб баҳоланади: 1,5 – 2 балла - «аъло»; 1,0 – 1,4 – «яхши»; 0,5 – 0,9 балла – «қониқарли»; 0 – 0,4 балла – «қониқарсиз».
4-илова (4.3.)
Ўз-ўзини текшириш учун тестлар
1. Таннархни ошириб кўрсатиш —
Достарыңызбен бөлісу: |