Ресурс солиғини камайтиради
2. Аудитор иш ҳақидан ажратмалар бўйича қайси ёзувни тасдиққлаши керак?
Дт 6520 Кт 6710
Дт 2010 Кт 6520
Дт 6520 Кт 2010
Дт 6710 Кт 6520
3. Аудитор корхона Фойда солиғи тўғри ҳисобланганлигини текшириш учун нималарни амалга оширади?
Барча шартномаларни тўлиқлигини текшириш асосида Фойда солиғини тўғри ҳисобланганлигини билиш мумкин.
-
Барча счёт-фактуралар текширилаб, уларнинг суммалари кирим ордерлари билан солиштирилиб чиқилади
-
Дебиторлик қарзлари текширилади
-
Пул оқимлари тўғрисидаги ҳисоботнинг харидор ва буюртмачилардан олинган пул тушумлари текширилади
4. Корхоналар солиққа тўлашдан аввалги фойдаси 500 000 сўм. Фойда солиғи суммаси 200 0000 сўм. Ушбу корхонанинг ободонлаштириш ва инфраструктурани ривожлантириш солиғи суммасини аудитор қанча белгилайди?
28 000
27 000
-
26 000
-
25 000
5. Аудитор ходимнинг иш ҳақидан ушланадиган суғурта тўловларини ҳисоблашда қайси ёзувни тасдиқлайди?
Дт 6710 Кт 6520
Дт 6710 Кт 5110
Дт 6520 Кт 5010
Дт 6520 Кт 6710
6. Корхона фойдаси солиққа тортилиб ҳисобланганда қайси ёзувни аудитор тасдиқлайди?
Дт 9810 Кт 6410
Дт 6410 Кт 9810
Дт 9810 Кт 5110
Дт 9810 Кт 9410
7. Солиқ суммалари бюджетга ўтказилганда қандай бухгалтерия ёзувлари амалга оширилади?
Дт 9810 Кт 6410
Дт 5110 Кт 6410
Дт 6410 Кт 5110
Дт 6510 Кт 5110
8. Ишчилар иш ҳақисидан даромад солиғи ушланганда аудитор қайси ёзувни тўғри деб ҳисоблайди?
Дт 6410 Кт 6710
Дт 6410 Кт 5010
Дт 6710 Кт 6410
Дт 6410 Кт 9810
9. Қуйидагиларнинг қайси бири солиққа тортиладиган базага киритилмайди?
фоизлар
асосий воситалар сотишдан даромад
дивидендлар
фавқулодда даромадлар
10. Қуйидагиларнинг қайси бири солиққа тортиладиган базага киритилади?
Фоизлар
Валюта курсларининг ижобий фарлари
Дивидендлар
А ва В
11. Қуйидагиларнинг қайси бири солиққа тортиладиган базага қайта киритилади?
Асосий ишчиларнинг иш ҳақиси
-
Нормадан ортиқча харажатлар
Тўланган фоизлар
12. Жисмоний шахслар даромад солиғини қайси муддатгача ўтказишлари шарт?
I-ярим йиллик охиригача
Ойлик иш ҳақи олгунга қадар
1-октябргача
1-ноябргача
13. Солиқ амалиётида юридик шахсларнинг фойдасига солиги объекти кандай хуқуқий хужжат асосида аниқланади?
-
А) Корхона,устави
-
Б) Ўзбекистон Республикаси солиқ кодекси
-
В) Корхона баланси
-
Г)Махсулот харажати таннархи ва молиявий фаолият якуни тугрисидаги ҳисобот бўйича Вазирлар Махкамаси томонидан 1999 йил 5-февраль 54-сон карори билан тасдикланган низом.
14. Аудитор ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш солиғи бюджетга тўғри тўланганлиги бўйича қайси ёзувни тасдиққлаши керак?
Дт 6520 Кт 6710
Дт 9810 Кт 6520
Дт 9820 Кт 5110
Дт 9810 Кт 6520
4 - мавзу
|
2.ФОЙДА (ДАРОМАД)ДАН ОЛИНАДИГАН СОЛИҚЛАРНИНГ АУДИТИ
|
7. 1. Маъруза машғулотининг ўқув-услубий мажмуаси.
-
Маъруза машғулотни олиб бориш технологияси
Машғулот шакли
|
Мавзу бўйича маъруза
|
Дарс вақти: 2 соат
|
Талабалар сони: 35-40 нафаргача
|
Маъруза режаси
| -
Кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар ва уларни текширишнинг мақсади, вазифалари ва маълумот манбалари.
-
Ягона солиқ тўлови аудити.
-
Ягона ер солиғи аудити.
-
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар бўйича қатъий белгиланган солиқ аудити.
|
Ўқитиш мақсади: Кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар аудитини ташкил қилиш, ўтказиш тартиби, текширув натижаларини расмийлаштириш ва аудиторлик ҳисоботи ҳамда хулосасида кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар аудитига доир фикрни шакллантиришни ўргатиш
|
Педагогик вазифалар:
|
Ўқув фаолияти натижалари:
|
Кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар аудитининг мақсади, вазифалари ва манбалари билан таништиради
|
Кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар аудитнинг мақсади, вазифалари ва манбаларини санаб берадилар
|
Кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар аудитнинг режаси ва дастурини тузишни ўргатиш
|
Кичик бизнес субъектлари тўлайдиган солиқлар аудитининг режаси ва дастурини тузадилар
|
Ягона солиқ тўлови бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади
|
Ягона солиқ тўлови аудитини моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради
|
Ягона ер солиғи солиғини тартиби, муддатлари ва миқдорларини тушунтиради
|
Ягона ер солиғи солиғини аудитини тартиби тушунтириб беради
|
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар бўйича қатъий белгиланган солиқ солиғи аудити бўйича ҳисоб-китобларни текширишни ўргатади
|
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари билан шуғулланувчи юридик шахслар бўйича қатъий белгиланган солиқ аудити моҳиятини айтиб беради ва улар бўйича ҳисоб-китоб қилиш тартибига тавсиф беради
|
Ўқитиш усуллари
|
Маъруза, намойиш, блиц-сўров, Инсерт техникаси
|
Ўқитиш шакллари
|
Фронтал, жамоавий иш
|
Ўқитиш воситалари
|
Маъруза матни, компьютер слайдлари, доска
|
Ўқитиш шароити
|
Техник ва гуруҳларда ишлаш учун жиҳозланган аудитория
|
Мониторинг ва баҳолаш
|
Оғзаки назорат: блиц – сўров, назорат саволлари
|
7. 1. 2. Маъруза машғулотининг технологик харитаси
Иш босқичлари
|
Фаолият мазмуни
|
Ўқитувчи
|
Талаба
|
Тайёрлов босқич
|
Ўқув мақсадларидан келиб чиққан ҳолда табақалаштирилган ўқув топшириқларини ишлаб чиқади (1-илова).
|
|
1-босқич.
Машғулот-нинг кириш қисми
(10 дақиқа)
|
1. 1. Машғулот мавзуси, унинг мақсадлари ва режалаштирилган натижаларни айтади, уларнинг аҳамияти ва долзарблигини асослайди.
1. 2. Талабаларнинг билимларини суҳбат шаклидаги саволлар бўйича жонлаштиради (2-илова).
Текшириш жараёнида талабаларнинг билимлари ўқув муаммони ҳал қилишда ва машғулот давомида фаол қатнашишда етарлилигини аниқлайди.
|
Тинглайди. Қаранг ЎУМ
Саволларга жавоб берадилар
|
2-босқич.
Асосий қисм (60 дақиқа)
|
2. 1. Ўқув топшириқларни беради, уларни бажариш йўлларини талабалар билан муҳокама қилади.
Ишнинг якуни бўйича қандай натижалар кутилаётганлигини айтади.
Гуруҳларда ишларни бажариш натижаларини қандай шаклда тақдим қилишни айтади.
Ҳар бир талаба ва гуруҳни баҳолаш мезонларини тушунтиради (3-илова).
2. 2. Талабаларни мини-гуруҳларга бўлади.
Гуруҳларга топшириқларни тарқатади. Топшириқларни бажариш учун яна қандай қўшимча материаллардан фойдаланиш мумкинлигини тушунтиради.
2. 3. Гуруҳ топшириқларини бажариш бўйича йўриқномани доскада намойиш қилинади ва талабалар билан муҳокама қилинади.
2. 4. Гуруҳда ишлашни ташкил қилади. Назоратчи сифатида иштирок этади. Бунда:
-гуруҳ ишларини назорат қилади, бироқ уларни бошқармайди;
-талабалар ишларини изоҳлайди. аниқ танбеҳлар беради.
2. 5. Презентацияни бошлашни айтади. Бажарилган иш натижаларини эълон қилиш ва баҳолаш учун гуруҳ вакилларини тайинлайди.
2. 6. Гуруҳ ишларининг натижаларини ўзаро текширишни ташкил қилади.
|
Топшириқларни муҳокама қиладилар
Ўқув материаллари билан танишадилар
Мини-груҳларга бўлинадилар
Гуруҳда ишлашни режалаштиради.
Гуруҳ ичида саволларни тақсимлайдилар. Уларни якка тартибда бажарадилар.
Якка тартибда эришган натижаларни муҳокама қиладилар.
Гуруҳ бўйича умумий натижаларни шакллантиради ва презентацияга тайёрлайди.
Ўзаро билимларни текшириш учун ҳар бир гуруҳ саволларни тайёрлайди ва беради.
|
3-босқич.
Якуний қисм
(10 дақиқа)
|
3. 1. Гуруҳ ишларининг натижалари таҳлил қилади. Бажарилган ишларга якунловчи хулосалар қилади.
3. 2. Мавзу мақсадига эришишдаги талабаларнинг фаолияти баҳоланади.
3. 3. Мавзу бўйича билимларни чуқурлаштириш учун адабиётлар ва мустақил ишлаш учун тестлар (4-илова) беради.
|
Саволлар берадилар
Мустақил ишлаш учун топшириқларни ёзиб олади. Қаранг ЎУМ
|
ЎҚУВ-УСЛУБИЙ МАЪЛУМОТЛАР
1. ЎҚУВ МАЪЛУМОТЛАР
1. 1. ҚИСҚА МАЪРУЗА МАТНИ
-
Ягона солиқ тўлови аудити.
2005 йил 20 июнда Президентнинг "Микрофирмалар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни рағбатлантириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3620-сонли Фармони қабул қилинди. У кичик бизнес субъектларининг фаолият кўрсатиш шарт-шароитини яхшилашга, уларни солиққа тортишни соддалаштиришга йўналтирилган ва асосий масалалар тартибга солинади:
1) солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими таркибининг ўзгариши, бирхиллаштирилган солиқ тўловининг жорий этилиши;
2) жорий этилган бирхиллаштирилган солиқ тўлови тўловчилари учун имтиёзлар ва қўшимча преференциялар берилиши.
Ягона солиқ тўловини тўловчилар унинг суммасини солиқ солинадиган база ва тасдиқланган ставкалардан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қиладилар.
Ягона солиқ тўловини аудит ўтказишдан мақсад белгиланган тартибда қонун хужжатларига мувофиқ текширилиши.
Ягона солиқ тўловини аудитида белгиланган вазифалар:
-
Солиқ ҳисоботлари бўйича синтетик ва аналитик счетларнинг ҳолати;
-
Солиқ базасини шакллантириш;
-
Даромад харажатларини аниқлаш ва ҳисобга олинмагансолиқ базасини аниқлаши;
-
Жорий солиқ мажбуриятларини олдидаги қарзни бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларида аниқлаш;
-
Йиғилган солиқларнинг суммасини бухгалтерия ҳисоботларидан аниқлаш;
-
Молиявий ҳисобот шаклларини класификация қилиб олиш;
-
Тўлиқ ўз вақтида Ягона солиқ тўловини тўланишини таъминлаш;
Асосий норматив хужжатлар:
-
Солиқ кодексининг бобларида аудиторга тақдим этиладиган хужжатлар, корхона баланси (фор№1), молиявий натажалар тўғрисида ҳисобот фор №2, бош дафтар, оборот-сальдо ведомости, “ҳисоб сиёсати” бўйича тасдиқланган буйруқ, кичик бизнес учун тасдиқлаган соддалаштирилган солиқ ҳисобот шакллари, солиқларни тўлаш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб регистри, 6400 “Бюджет қарздорлиги”, ягона солиқ тўловини расчётлари, бошланғич хужжатлар, солиққа тортишдаги тасдиқловчи хужжатлар
Ягона солиқ тўловини аудитини ўтказиш босқичлар учга бўлинади:
-
Таништирувчи
-
Асосий
-
Якуний
Таништирувчи босқич;
Ягона солиқ тўлови аудитини ўтказишдан мақсад содир бўлган жараёнларга Ягона солиқ тўловини тўғри ҳисоблаш. Бунинг учун аудитор томонидан қуйидаги жараёнларни амалга оширади:
-
Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби тизимини баҳолаш;
-
Аудиторлик таваккалчиликни баҳолаш;
-
Мавжудлик даражасини аниқлаш
-
Солиқ кўрсаткичларига тегишли омилларни аниқлаш;
-
Хужжатларнинг айланиш, таҳлил қилиш
Юқорида кўрсатилган холатлар солиқ объектини аниқлайди. Ягона солиқ тўловини аудитини ўтказишда айрим жараёнларни таҳлил қилиш зарур, янъи аудит текширувини жорий ўтказиш даврида:
Солиқ ва ҳисобни юритиш методологиясини янгилаш, солиқ ҳисоб-китоблари учун асосий воситани қайта баҳолаш ва янги хизмат кўрсатиш турларини амалиётга тадбиқ этиш. Бунинг учун аудитор қуйидаги хужжатларни бошланғич хужжатларни олиш зарур (ишлаб чиқариш ҳисоботлари)
Асосий босқич;
Бу босқичда асосий солиқ ҳисоби аудити амалга оширилади.
Шунинг учун:
-
Ягона солиқ тўловининг солиқ базаси тўғри аниқланиб баҳоланади.
-
Корхонанинг солиқ қонунчилиги бўйича белгиланган нормаларни тузилишини тўлиқ таҳлил асосида текширилади.
Ягона солиқ тўловини аудитини ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўлиши мумкин:
-
Солиқ базасини тўғри шакллантирмаслик;
-
Иқтисодий харажат таркибига белгиланмаган харажатларни киритилиши;
-
Солиқ имтиёзларини қойдаларини бузиш;
-
Шакллантирилган солиқ тўловларини бузиш холлари;
-
Ички назоратнинг йўқлиги, ягона солиқ тўловини нотўғри ҳисобланиши ва бошқ.
Якуний босқич;
Аудиторни якуни бўйича текшириш натижаларини хулоса қилади ва аудиторлик ҳисоботини иш хужжатлар билан аудитор рахбарига топширишади.
-
Ягона ер солиғи аудити.
Аудитор ягона ер солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларни текшириши учун солиқнинг моҳиятини ва уни тартибга солувчи меъёрий базани билиши зарур.
Ягона ер солиғи ердан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари меҳнатининг пировард натижаларидан иқтисодий манфаатдорлигини кучайтириш ва солиққа тортиш механизмини соддалаштириш учун 1999 йилнинг 1-январидан бошлаб жорий қилинган.
Қишлоқ хужалик ишлаб чиқаришини юритишга эгалик қилиш ва фойдаланиш учун берилган ёки ижарага олинган ер майдонлари солиқ объекти бўлиб ҳисобланади.
Қишлоқ хўжалик кооперативлари (ширкатлар), фермер хўжаликлари ва агрофирмалар ягона ер солиғининг тўловчиларидир.
Ўрмон, балиқ ва овчилик хўжаликлари, илмий-текшириш ташкилотлари ва илмий муассасаларнинг тажриба, эксперименталь ва ўқув-тажриба хўжаликлари, ҳуқуқий шахс мақомига эга бўлмаган ёрдамчи қишлоқ хўжалиги ҳамда «Деҳқон хўжаликлари тўғрисида»ги қонунда кўзда тутилган солиққа тортиш шартлари сақлаб қолинган деҳқон хўжаликлари ягона ер солиғи тўламайди.
Ягона ер солиғи Ўзбекистон Республикасининг Президенти 1998 йилнинг 10 октябрида қабул қилинган «Қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилари учун ягона ер солиғини жорий этиш тўғрисида»ги Фармонига ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 26 декабридаги 539-сонли қарорига асосан жорий қилинган. Солиққа тортиш мақсадида ерлар суғориладиган ерлар, лалмикор ерлар, ўтлоқ ва яйловлар, жамоат бинолари ва хонадонлар билан банд бўлган ерлар, сув ҳавзалари, каналлар, коллектор ва йўллар билан банд бўлган ерлар ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерларга бўлинади. Ҳар бир ер гуруҳи бўйича тегишли база ставкалари ва тузатиш коэффицентлари қўлланилади.
Суғориладиган ерлар бўйича бали «0» дон 10 гача бўлган биринчи синфга кирадиган ернинг 1 гектари учун абсолют суммада белгиланган солиқ ставкаси база ставкасига қабул қилинган. База ставкалари туман ва шаҳарлар бўйича белгиланган. Ер майдонларининг қаерда жойлашганлигига, сифати (балл-бонитети) ва сув билан таъминланганлигига қараб база ставкалари тегишли тузатиш коэффициентларига асосан ўзгартирилади.
Лалмикор ерлар ҳамда ўтлоқ ва яйловлар учун вилоятлар бўйича белгиланган база ставкалари қўлланилади.
Жамоат бинолари ва ханодонлар, сув ҳавзалари, каналлар, коллектор ва йўллар билан банд бўлган ерлар ҳамда қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган бошқа ерлар бўйича тегишли туман ва шаҳарларнинг суғриладиган ерларининг биринчи синфи учун белгиланган ставкалар база ставкасига қабул қилинган.
Қишлоқ хўжалиги учун белгиланган ерларнинг майдони ер тузиш хизмати томонидан олиб бориладиган ерларни ҳисобга олиш ва ерлар инвентаризациясининг маълумотлари билан қишлоқ хўжалик экинлари ва ер майдонларини ўлчаш маълумотлари ҳамда махсус лойиҳалаш ва қидирув ташкилотлари олиб борган текшириш маълумотлари балан тасдиқланиши керак.
Аудитор қишлоқ хўжалик товар ишлаб чиқарувчилар солиқни ҳисоблаш варақасини солиқ инспекциясига жорий йилнинг 1-февралигача тақдим қилиганлигини, шунингдек, солиқ йилда уч марта тўланганлигини аниқлаши лозим.
Ягона ер солиғининг ҳисобланган суммаси давр харажатига олиб борилади. Бюджет билан олиб бориладиган ҳисоб-китоб 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарздорлик (турлари бўйича)» ҳисоб счетининг «Ягона ер солиғи» аналитик счётида олиб борилади. Ҳисобланган солиқнинг суммаси шу счётнинг кредитидан 9439-«Бошқа операцион харажатлар» счетининг дебетига олиб борилади.
- Ягона ер солиғининг тўловчилари Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунларига мувофиқ солиқнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида тўланиши учун жавогардирлар.
Ягона ер солиғини аудит ўтказишдан мақсад белгиланган тартибда қонун хужжатларига мувофиқ текширилиши.
Ягона ер солиғини аудитида белгиланган вазифалар:
-
Солиқ ҳисоботлари бўйича синтетик ва аналитик счетларнинг ҳолати;
-
Солиқ базасини шакллантириш;
-
Даромад харажатларини аниқлаш ва ҳисобга олинмагансолиқ базасини аниқлаши;
-
Жорий солиқ мажбуриятларини олдидаги қарзни бухгалтерия ва солиқ ҳисоботларида аниқлаш;
-
Солиқларнинг суммасини бухгалтерия ҳисоботларидан аниқлаш;
-
Молиявий ҳисобот шаклларини класификация қилиб олиш;
-
Тўлиқ ўз вақтида ягона ер солиғини тўланишини таъминлаш;
Асосий норматив хужжатлар:
Солиқ кодексининг бобларида аудиторга тақдим этиладиган хужжатлар, корхона баланси (фор№1), молиявий натажалар тўғрисида ҳисобот фор №2, бош дафтар, оборот-сальдо ведомости, “ҳисоб сиёсати” бўйича тасдиқланган буйруқ, кичик бизнес учун тасдиқлаган соддалаштирилган солиқ ҳисобот шакллари, ер кадастри, солиқларни тўлаш мақсадида бухгалтерия ҳисобининг ҳисоб регистри, 6400 “Бюджет қарздорлиги”, ягона ер солиғини расчётлари, бошланғич хужжатлар, солиққа тортишдаги тасдиқловчи хужжатлар
Ягона ер солиғини аудитини ўтказиш босқичлар учга бўлинади:
-
Таништирувчи
-
Асосий
-
Якуний
Таништирувчи босқич;
Ягона ер солиғи аудитини ўтказишдан мақсад содир бўлган жараёнларга Ягона ер солиғини тўғри ҳисоблаш. Бунинг учун аудитор томонидан қуйидаги жараёнларни амалга оширади:
-
Бухгалтерия ва солиқ ҳисоби тизимини баҳолаш;
-
Аудиторлик таваккалчиликни баҳолаш;
-
Мавжудлик даражасини аниқлаш
-
Солиқ кўрсаткичларига тегишли омилларни аниқлаш;
-
Хужжатларнинг айланиш, таҳлил қилиш
Юқорида кўрсатилган холатлар солиқ объектини аниқлайди. Ягона ер солиғини аудитини ўтказишда айрим жараёнларни таҳлил қилиш зарур, янъи аудит текширувини жорий ўтказиш даврида:
Солиқ ва ҳисобни юритиш методологиясини янгилаш, солиқ ҳисоб-китоблари учун асосий воситани қайта баҳолаш ва янги хизмат кўрсатиш турларини амалиётга тадбиқ этиш. Бунинг учун аудитор қуйидаги хужжатларни бошланғич хужжатларни олиш зарур (ишлаб чиқариш ҳисоботлари)
Асосий босқич;
Бу босқичда асосий солиқ ҳисоби аудити амалга оширилади.
Шунинг учун:
-
Ягона ер солиғи нинг солиқ базаси тўғри аниқланиб баҳоланади.
-
Корхонанинг солиқ қонунчилиги бўйича белгиланган нормаларни тузилишини тўлиқ таҳлил асосида текширилади.
Ягона ер солиғини аудитини ўтказиш жараёнида қуйидаги ҳуқуқбузарликлар бўлиши мумкин:
-
Солиқ базасини тўғри шакллантирмаслик;
-
Ер майдонининг ҳажминг нотўғри ҳисобланиши;
-
Солиқ имтиёзларини қойдаларини бузиш;
-
Шакллантирилган солиқ тўловларини бузиш холлари;
-
Ички назоратнинг йўқлиги, ягона ер солиғини нотўғри ҳисобланиши ва бошқ.
Якуний босқич;
Аудиторни якуни бўйича текшириш натижаларини хулоса қилади ва аудиторлик ҳисоботини иш хужжатлар билан аудитор рахбарига топширишади.
-
Тадбиркорлик фаолиятининг айрим турлари бўйича қатъий белгиланган солиқ аудити.
Қатъий белгиланган солиқни тўловчилар бўлиб фаолиятнинг айрим турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлардан келиб чиққан ҳолда солиқ солинадиган айрим фаолият турларини амалга оширувчи юридик шахслар ҳисобланади.
Қатъий белгиланган солиқ солинадиган фаолият турларининг рўйхати, шунингдек фаолиятнинг мазкур турларини тавсифловчи физик кўрсаткичлар қонун ҳужжатлари билан белгиланади.
Қатъий белгиланган солиқ тўлаш татбиқ этиладиган фаолият билан бир қаторда фаолиятнинг бошқа турларини амалга оширувчи юридик шахслар фаолиятнинг мазкур турлари бўйича алоҳида-алоҳида ҳисоб юритишлари ва умумбелгиланган ёки ушбу бўлимда белгиланган солиқларни тўлашлари шарт.
Қатъий белгиланган солиқ белгиланган фаолият турини тавсифловчи физик кўрсаткич солиқ солинадиган объект ҳисобланади. Солиқ солинадиган база физик кўрсаткичларнинг сонидан келиб чиқиб, солиқ суммаси солиқ солинадиган база ва белгиланган ставкадан келиб чиққан ҳолда аниқланади.
Қатъий белгиланган солиқ ҳисоб-китоби солиқ бўйича ҳисобга олиш жойидаги давлат солиқ хизмати органларига:
-
янги ташкил қилинаётган (бошловчи) солиқ тўловчилар томонидан – давлат рўйхатидан ўтказилган кундан эътиборан ўн кундан кечиктирмай;
-
фаолият юритаётган солиқ тўловчилар томонидан – ҳисобот йилининг
15 январигача тақдим этилади.
Солиқ солиш объекти ва иш ҳақининг энг кам миқдори ўзгарган тақдирда, солиқ тўловчилар аниқлик киритилган ҳисоб-китобни навбатдаги тўловни тўлаш муддатидан кечиктирмай тақдим этишлари шарт.
Аудитор қатъий белгиланган солиқни юридик шахслар томонидан – ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай тўлаганлигини текшириш лозим.
Достарыңызбен бөлісу: