«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанидан таълим технология асосидаги ўҚув-услубий мажмуа


СОЛИҚ ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ



бет2/17
Дата28.06.2016
өлшемі3.59 Mb.
#163906
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17

СОЛИҚ ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ

фанининг


ЎҚУВ ДАСТУРИ

Билим соҳаси: 300 000-Ижтимоий фанлар, бизнес ва ҳуқуқ


Таълим соҳаси: 340 000-Бизнес ва бошқарув
Таълим мутахассислиги: 5А340902-«Аудит»

Тошкент-2008


Фаннинг ўқув дастури Олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув-методик бирлашмалари фаолиятини Мувофиқлаштирувчи Кенгашнинг 2008 йил “__”________даги “__” -сонли мажлис баёни билан маъқулланган.

Фаннинг ўқув дастури Тошкент молия институтида ишлаб чиқилди.




Тузувчилар:







Ш.Н.Файзиев, и.ф.н., доц. - ТМИ «Аудит» кафедраси мудири




М.М.Тўлахўжаева – ТДИУ «Аудит» кафедраси мудири, и.ф.д., профессор


Тақризчилар:







М.Н.Ходжаева - Тошкент Давлат Иқтисодиёт университети «Аудит» кафедраси доценти, и.ф.н. (турдош ОТМдан)




О.А.Машарипов - Ўзбекистон Бухгалтерлар ва аудиторлар миллий ассоциацияси ижрочи директори, и.ф.н., доцент (кадрлар буюрмачи)

Фаннинг ўқув дастури Тошкент молия институти Илмий-услубий кенгашида тавсия қилинган (2008 йил 26 июнь 5-сонли баённома).



Кириш

Солиқлар миллий даромадни давлат тасарруфига олишнинг энг муҳим воситасига айлангани сабабли, улар макроиқтисодиётни тартибга солишда борган сари муҳимроқ роль ўйнамоқдаки, ЯММ умумий ҳажмида солиқ тушумлари салмоғининг кўпайиши бунинг кўрсаткичи ҳисобланади. Солиқлар ва тўловларнинг ўз вақтида тўланишида назоратнинг, хусусан, аудиторлик текширувининг аҳамияти катта. Солиқ ва тўловлар аудитини ўтказиш тартиби хусусида чуқурроқ билим бериш мақсадида 5А 340902 «Аудит» магистратура мутахассислиги талабалари «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанини ўқитишнинг аҳамияти каттадир.


Ўқув фанининг мақсади ва вазифалари

Ушбу фаннинг мақсади – солиқ ва тўловларни ўз вақтида ва тўғри тўланиши устидан назоратни йўлга қўйиш. «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг вазифалари солиқ ва тўловлар аудитининг моҳияти ва унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, текширувнинг техник жабҳалари, солиқ ва тўловларнинг ҳар бир тури бўйича аудитнинг хусусиятлари, солиқлар ва тўловлар аудити натижаларини расмийлаштириш тартибини чуқур ўргатишдан иборат.


Фан бўйича талабаларнинг билимига, кўникма ва малакасига қўйиладиган талаблар

Билим, малака ва кўникмаларига эга бўлиш учун талабалар қуйидагиларни ўзлаштириши лозим: Солиқ ва тўловлар аудити фани ва унинг аҳамияти. Фаннинг предмети ва объекти. Солиқлар ва тўловлар аудити фанининг методи.

Солиқлар ва тўловлар аудитини ташкил этиш асослари ҳамда ўтказиш босқичлари: Солиқ ва тўловлар аудитининг мақсади ва ҳажми. Аудитни ўтказиш бўйича шартнома. Аудитнинг асосий тамойиллари. Виждонлилик, объективлилик, мустақиллик, конфиденциаллик. Солиқлар ва тўловлар аудитининг босқичлари. Аудитнинг дастлабки босқичи. Аудитнинг асосий босқичи. Аудитнинг якуний босқичи.

Солиқлар ва тўловлар аудитининг техник жабҳалари: Аудит давомида солиқлар ва тўловлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ўрганиш ва баҳолаш. Солиқлар ва тўловлар аудитини режалаштириш. Аудитнинг муҳимлик ва таваккалчилик даражасини аниқлаш. Аудиторлик танловни ўтказиш тартиби. Аудиторлик текширувида аналитик процедураларни қўллаш тартиби. Эксперт хизматидан фойдаланиш. Аудиторлик исботлаш. Аудитни ҳужжатлаштириш.


Фаннинг ўқув режадаги бошқа фанлар билан ўзаро боғлиқлиги ва услубий жиҳатдан узвий кетма-кетлиги

«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фани асосий мутахасислик фани ҳисобланади. Дастурни амалга ошириш учун ўқув режасида режалаштирилган «Молиявий ҳисоб», «Корхоналар молиявий ҳолатининг таҳлили», «Халқаро аудит», «Инвестициялар аудити ва баҳолаш», «Молиявий хисобот аудити» фанларидан етарли билим ва кўникмаларга эга бўлишлик талаб этилади.


Фаннинг ишлаб чиқаришдаги ўрни

Солиқ ва тўловларни аудиторлик текширувининг вазифаси - бу корхонанинг молиявий ҳисоботлари унинг молиявий ҳолати ва фаолият натижаларини асосидаги давлат органлари билан хисоблашишларининг ҳаққоний акс этиши тўғрисида малакавий хулоса беришдан иборатдир. Ушбу фан эса айнан амлиётдаги аудит тизимининг унсурларини ёритиб беради. Шу боисдан ҳам республикамизда аудиторлик фаолиятини йўлга қўйишда солиқ ва тўловлари аудиторлик назоратининг назарий ва амалий асосларини чуқур ўрганиш тақозо этилади.


Фанни ўқитишда замонавий ахборот ва педагогик технологиялар

Талабаларнинг «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанини ўзлаштиришлари учун ўқитишнинг илғор ва замонавий усулларидан фойдаланиш, янги информацион-педагогик технологияларни тадбиқ қилиш муҳим аҳамиятга эга. Фанни ўзлаштиришда дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар, маъруза матнлари, тарқатма материаллар, электрон материаллардан фойдаланилади. Маъруза ва амалий машғулотларида ақлий ҳужум, кластер, амалий иш ўйини, портфолио, кейс-стади, дидактик ўйинлар, шунингдек, компьютер дастурларидан (AuditXP, 1С: Проф. Бухгалтерия, Бухгалтерия (ВС), Баланс, Microsoft Excel,

Microsoft PowerPoint, TopS Business Integrator, Hyperion Enterprise, WebTrust, SysTrust), слайдлардан, мультимедия воситаларидан, интернет саҳифалари ва тизимларидан фойдаланилади.
Асосий қисм (маъруза)

«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг назарий асослари ҳамда аудитни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари

«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фани ва унинг аҳамияти. Фаннинг предмети ва объекти. «Солиқлар ва тўловлар аудити» фанининг методи. «Солиқ ва тўловлар аудити» фанида анализ, синтез, индукция, дедукция ва бошқа усулларнинг қўлланилиши. «Солиқ ва тўловлар аудити» фанининг «Амалий аудит», «Солиқ ва тўловлар ҳисоби», «Молиявий ҳисоб», «Бошқарув ҳисоби», «Молия ҳуқуқи», «Солиқ ҳуқуқи» фанлари билан ўзаро боғлиқлиги.

Солиқ ва тўловлар аудитининг мақсади ва ҳажми. Аудитни ўтказиш бўйича шартнома. Аудитнинг асосий тамойиллари. Виждонлилик, объективлилик, мустақиллик, конфиденциаллик. Солиқлар ва тўловлар аудитининг босқичлари. Аудитнинг дастлабки босқичи. Аудитнинг асосий босқичи. Аудитнинг якуний босқичи.

Аудит давомида солиқлар ва тўловлар бўйича бухгалтерия ҳисоби ва ички назорат тизими ўрганиш ва баҳолаш. Солиқлар ва тўловлар аудитини режалаштириш. Аудитнинг муҳимлик ва таваккалчилик даражасини аниқлаш. Аудиторлик танловни ўтказиш тартиби. Аудиторлик текширувида аналитик процедураларни қўллаш тартиби. Эксперт хизматидан фойдаланиш. Аудиторлик исботлаш. Аудитни ҳужжатлаштириш.



Фойда (даромад)дан олинадиган солиқларнинг аудити

Фойда солиғи аудитини ўтказиш тартиби. Ижтимоий инфратузилма солиғи аудитининг хусусиятлари. Ялпи тушумдан олинадиган солиқларни аудит қилиш тартиби. Ягона ер солиғи аудитини ташкил қилиш. Ягона солиқ аудитининг хусусиятлари. Фойда (даромад)дан олинадиган солиқлар бўйича имтиёзлар тўғри қўлланилишини текшириш.



Оборотдан олинадиган солиқларнинг аудити


ҚҚС аудитини ташкил қилиш. Нол ставкали ҚҚС бўйича муомалалар аудити. Акцизости товарлар таркибини аниқлаш. Акциз солиғи бўйича муомалаларни аудит қилиш тартиби. Божхона божларининг аудити. Оборот солиқлари бўйича имтиёзлар тўғри қўлланилишини текшириш.

Ресурс солиқлари ва тўловларининг аудити


Мол-мулк солиғини аудит қилиш тартиби. Ер солиғи аудитининг хусусиятлари. Сув ресурсларидан фойдаланганлик учун солиқ аудитини ташкил қилиш. Ресурс солиқлари ва тўловлари бўйича имтиёзлар тўғри қўлланилишини текшириш.
Давлат мақсадли фондларига ажратмалар ва тўловлар аудити

Давлат мақсадли фондлари аудитини Пенсия фондига ажратмалар аудити. Ягона ижтимоий тўлов аудити. Ягона Йўл фондига ажаратмалар аудитининг хусусиятлари. Давлат мулк қўмитасининг махсус ҳисобрақамига ўтказиладиган тўловларнинг аудитини ташкил қилиш.


Солиқлар ва тўловлар аудити натижаларини расмийлаштириш тартиби

Солиқ ва тўловлар бўйича муомалаларни текширганлиги хусусида оралиқ далолатнома. Оралиқ далолатномани тузиш тартиби. Оралиқ далолатномани имзолаш санаси ва бухгалтерия ҳисоботи тузилган ҳамда тақдим қилингандан кейинги санадан юз берадиган воқеаларни акс эттириш. Аудиторлик хулосаси ва ҳисоботида солиқ ва тўловлар бўйича муомалаларни текширганлиги хусусида оралиқ далолатномани акс эттириш тартиби. Солиқ ва тўловлар бўйича муомалаларни текширганлиги хусусида оралиқ далолатнома учун жавобгарлик. Солиқлар ва тўловлар аудити бўйича таклиф ва ечимларни корхонага тақдим этиш тартиби.


Амалий машғулотларни ташкил этиш бўйича кўрсатмалар

Амалий машғулотлари мавзулари:



  • «Солиқ ва тўловлар аудити» фанининг назарий асослари ҳамда аудитни ташкил этиш ва ўтказиш босқичлари

  • Фойда (даромад)дан олинадиган солиқларнинг аудити
  • Оборотдан олинадиган солиқларнинг аудити

  • Ресурс солиқлари ва тўловларининг аудити


  • Давлат мақсадли фондларига ажратмалар ва тўловлар аудити

Солиқлар ва тўловлар аудити натижаларини расмийлаштириш тартиби

Амалий машғулотларини ташкил этиш бўйича тавсиялар.

Амалий машғулотларини ташкил этиш бўйича кафедра профессор-ўқитувчилари томонидан кўрсатма ва тавсиялар ишлаб чиқилади. Унда талабалар асосий маъруза мавзулари бўйича олган билим ва кўникмаларини амалий масалалар, кейслар орқали янада бойитадилар.Шунингдек, дарслик ва ўқув қўлланмалар асосида талабалар билимларини мустаҳкамлашга эришиш, тарқатма материаллардан фойдаланиш, илмий мақолалар ва тезисларни чоп этиш орқали талабалар талабалар билимини ошириш, масалалар ечиш, мавзулар бўйича тақдимотлар ва кўргазмали қуроллар тайёрлаш, қонун ва меъёрий ҳужжатлардан фойдалана билиш ва бошқалар тавсия этилади.



Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакллари ва мазмуни

Мустақил ишларни ташкил этишнинг шакллари:

Талабалар мустақил ишини ташкил этишда фани хусусиятларини, шунингдек талабанинг ўзлаштириш даражаси ва қобилиятини ҳисобга олган ҳолда қуйидаги шакллардан фойдаланилади:


  • айрим назарий мавзуларни ўқув адабиётлари ва аудит стандартлари ёрдамида мустақил ўзлаштириш;

  • берилган мавзулар бўйича реферат тайёрлаш;

  • семинар ва амалий машғулотларга тайёргарлик кўриш;

  • амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;

  • илмий мақола, анжуманга маъруза тезисларини тайёрлаш;

  • фаннинг энг долзарб муаммоларини қамраб олувчи рефератлар ёзиш;

  • назарий билимларни амалиётда қўллаш;

  • амалиётдаги мавжуд муаммоларнинг ечимини топиш;

  • илмий мақола, анжуманга докладлар, маъруза тезисларини тайёрлаш;

  • ўрганилаётган фан бўйича мавжуд асосий илмий адабиётларга аннотация ёзиш ва бошқалар.


Мустақил ишларни ташкил этишнинг мазмуни:

Таълим жараёнига Янги педагогик технологияларни, ўқтишнинг интерфаол усулларини қўллаш талаба томондан мустақил танланади. Мақсад талабаларни мустақил ўқишга ўргатишдир. Талабаларнинг мустақил ишини ташкил этишнинг асосий тамойиллари унинг систематик тарзда, яъни доимий узлуксиз равишда амалга оширилади. Талаба аудиторияда олган билимини мустаҳкамлаш, шу билан бирга навбатдаги янги мавзуни пухта ўзлаштириши учун ҳар куни мустақил равишда тайёргарлик кўриши керак.

.

Дастурнинг информацион-услубий таъминоти

Мазкур фанни ўқитиш жараёнида таълимнинг замонавий (хусусан, интерфъаол) методлари, педагогик ва ахборот-коммуникация (медиатаълим, амалий дастур пакетлари, презентацион, электрон-дидактик) технологиялари қўлланилиши назарда тутилган.

Кўргазма-намойиш материаллари рўйхати:

- солиқлар ва тўловлар аудитини ўтказиш босқичлари ҳамда ташкил этиш асосларига оид чизмалар;

- солиқлар ва тўловлар аудитининг техник жабҳаларига оид чизмалар;

- фойда (даромад)дан олинадиган солиқларнинг аудитига оид жадваллар;

- оборотдан олинадиган солиқларнинг аудитига оид жадваллар;

- ресурс солиқлари ва тўловларининг аудитига оид жадваллар;

- давлат мақсадли фондларига ажратмалар ва тўловлар аудитига оид жадваллар;

- солиқлар ва тўловлар аудити натижаларини расмийлаштириш тартибига оид чизмалар.



Дарсликлар ва ўқув қўлланмалар рўйхати

Асосий

  1. Аудит. 1-2 том. Ўқув қўлланма. - Т.: Ўзбекитсон Бухгалтерлар ва Аудиторлар Миллий Ассоцияциясининг Нашриёт-маълумот Маркази, 2004.-132 с

  2. Дўсмуратов Р.Д. Аудит асослари.-Т.: Ўзбекистон миллий энциклопедияси. 2003.-612 б.

  3. Санаев Н.С., Нарзиев Р. Аудит. Ўқитувчи, 2001

  4. Файзиев Ш.Н., Исломов Ф.Р. ва бошқ. Солиқ ва тўловлар аудити. Т.: ТМИ, 2006. 106 бет.


Қўшимча


  1. Аудит.Том 2. - Б.м.: Т.:Информационный центр Национальной Ассоциации Бухгалтеров и Аудиторов Узбекистана, 2004. - 152 с

  2. Аудит:Учебник/ В.И. Подольский. - Б.м.: М.:"Экономист", 2005. 494 с

  3. Аудит:Учебник для вузов/ А.А. Савин, Л.В. Сотникова. - Б.м.: М.:ЮНИТИ-ДАНА, 2006. - 583 с

  4. Аудит:Учебник для вузов. - Б.м.: М.:ЮНИТИ-ДАНА, 2004. - 583 с

  5. Мазуренко А.А. Зарубежный бухгалтерский учет и аудит/ А.А. Мазуренко. - Б.м.: М.: КНОРУС, 2005. – 240

  6. Шешукова Т.Г. Аудит:теория и практика применения международных стандартов/ Т.Г. Шешукова. - Б.м.: М.:"Финансы и статистика", 2005. - 179 с

  7. Интернет сайтлари:

www. gaap.ru (Халқаро бухгалтерия стандартлари).

www. cip.com (Халқаро Сертификатли Бухгалтер).

www. aicpa.ord (American Institute of Certified Publik Accontants).

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС

ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ



Ўқув-услубий бошқарма томонидан рўйхатга олинди

7 июл 2010 йил



Тошкент молия институти ректорининг

2010 йил 21 июлдаги

178- сонли буйруғи билан тасдиқланган





«СОЛИҚ ВА ТЎЛОВЛАР АУДИТИНИНГ ХУСУСИЯТЛАРИ»

фани бўйича
ИШЧИ ЎҚУВ ДАСТУРИ

Олий таълимнинг


Билим соҳаси: 300 000-Ижтимоий фанлар, иқтисод ва ҳуқуқ
Таълим соҳаси: 340 000-Иқтисод ва бизнес
Таълим мутахассислиги:

5А340902 – Аудит (тармоқлар бўйича),


Тошкент-2010





КИРИШ
Солиқлар ва тўловларнинг ўз вақтида тўланишида назоратнинг, хусусан, аудиторлик текширувининг аҳамияти катта. Солиқ ва тўловлар аудитини ўтказиш тартиби хусусида чуқурроқ билим бериш мақсадида 5А 340902 «Аудит» магистратура мутахассислиги талабалари «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанини ўқитишнинг аҳамияти каттадир.

Ушбу фаннинг мақсади – солиқ ва тўловларни ўз вақтида ва тўғри тўланиши устидан назоратни йўлга қўйиш. «Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг вазифалари солиқ ва тўловлар аудитининг моҳияти ва унинг ташкилий-ҳуқуқий асослари, текширувнинг техник жабҳалари, солиқ ва тўловларнинг ҳар бир тури бўйича аудитнинг хусусиятлари, солиқлар ва тўловлар аудити натижаларини расмийлаштириш тартибини чуқур ўргатишдан иборат.

Мазкур фанни ўрганиш учун магистр-иқтисодчи давлат таълим стандартларида кўзда тутилган қуйидаги иқтисодий фанлар билан бевосита алоқада бўлади: «Махсус фанларни ўқитиш методикаси», «Халқаро аудит », «Бюджет ҳисоби», «Инвестициялар аудити ва баҳолаш», «Амалий аудит», «Давлат молиясини бошқариш» ва бошқа махсус фанлар.

«Солиқ ва тўловлар аудитининг хусусиятлари» фанининг маъруза ва амалий машғулотларида ақлий ҳужум, кластер, интер фаоллик, «Бумеранг» ва «Веер», амалий иш ўйини, портфолио, кейс-стади, онлайн тизимида суҳбат ва эркин ёзув усулларидан, муаммоли таълим технологияси, дидактик ўйинлар, шунингдек, компьютер дастурларидан (Audit XP-Комплекс аудит, Audit IT, 1С: Проф. Бухгалтерия, Бухгалтерия (ВС), Баланс, Microsoft Excel,



Microsoft PowerPoint, TopS Business Integrator, Hyperion Enterprise, WebTrust, SysTrust), слайдлардан, мультимедия воситаларидан, интернет саҳифалари ва тизимларидан фойдаланиш тавсия этилади.



Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   17




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет