Таш№и и№тисодий фаолият асослари



бет3/33
Дата02.01.2022
өлшемі1.02 Mb.
#452808
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33
Ташки иктисодий фаолият асослари

1- расм.1 Халљаро меќнат таљсимоти ривожланишига таъсир књрсатувчи омиллар.

Давлатлараро ишлаб чиљаришнинг ихтисослашуви њз навбатида ишлаб чиљаришнинг халљаро ихтисослашуви деб юритилади. Шу њринда илгаридан мавжуд бњлган ва ќозирда такомиллаштирилган халљаро ихтисослашув ёки халљаро савдо назарияларини таъкидлаб њтиш жоиздир.

Классик иљтисодчилар А.Смит ва Д.Рикардолар ХМТ ривожланишининг, давлатлар њртасида савдо сотиљ муносабатлари доимий ривожланиб боришининг назарий асосларини яратдилар. Бу олимлар мутлољ ва нисбий афзалликлар назариясида халљаро савдо(ХС) афзалликлари устида фикр юритадилар. Мамлакат маълум бир маќсулотни ишлаб чиљаришда бошља давлатга нисбатан мутлољ афзалликларга эга бњлмаслиги мумкин аммо нисбий афзалликка эга бњлади. Бир мамлакат муайян маќсулотни бошљасига љараганда самаралирољ ишлаб чиљара олиши мумкин бњлса, маќсулот ишлаб чиљаришдаги мутлољ афзалликлар вужудга келади. Бир мамлакатда маќсулотни ишлаб чиљаришнинг муљобил љиймати бошљасиникига љараганда паст бњлса, шу мамлакатнинг нисбий афзалликлари тњђрисида сњз юритилади.

Д.Рикардо биз ќозирда љњллайдиган нисбий афзалликлар љоидалари деб атайдиган концепцияни яратган. Ушбу афзалликларни таќлил љилиш орљали у шундай хулоса чиљарди: товарларни импорт љилувчи бир мамлакат экспорт љилувчига нисбатан камрољ харажатлар билан ишлаб чиљара олса ќам, уларни бошља мамлакатдан импорт љилиши мумкин. Бу њринда у нисбий афзалликни назарда тутади.

1930 йилда халљаро савдонинг асосини ифодаловчи янги назария, Хекшер-Олин назарияси юзага келди. Бу назарияга књра “мамлакатлар њзларида ошиљча бњлган омиллардан тайёрланган маќсулотларни экспорт љиладилар ва ишлаб чиљариш учун камёб бњлган омиллар импорт љилинади”. Бу назария ќам њзига хос камчиликларга эга, масалан Япония давлати, Жанубий Корея ёки бошља мамлакатни оладиган бњлсак бу мам-лакатлар ишлаб чиљариш учун зарур бњлган барча хом ашё ва ресурсларни четдан сотиб олади, уларни љайта ишлаб, турли хил маќсулотлар шаклида экспорт љилади. Ёки юљори даражада табиий ва ишлаб чиљариш омилларига эга бњлган мамлакат жаќон бозорига кириб келиши учун узољ ваљт талаб љилинади. Масалан, республикамиз бир љанча омиллар бњйича бошља мамлакатлардан устун туради, аммо тайёр маќсулотларни экспорт љилиш энди-энди амалга оширилмољда. Чунки бу њзига хос техналогияларни, ишлаб чиљаришни ташкил љилишни талаб этади.

Тармољларнинг халљаро ихтисослашганлигини аниљлаш учун љуйидаги формуладан фойдаланиш мумкин:


Эт

Кт = ---------- , бу ерда

Эж

Кт - тармољнинг экспортга ихтисослашувининг нисбий коэффициенти;



Эт - мамлакат экспортида тармољ товарларининг улуши;

Эж - жаќон экспортида товарнинг улуши.

Юљоридаги экспортга ихтисослашув коэффициенти орљали маълум бир мамлакатнинг халљаро ихтисослашган товарлари ва тармољларини аниљлаш имкони туђилади. Кт>=1 бњлса, тармољ маълум товарлар ёки товарлар гуруќи бњйича халљаро ихтисослашган дейилади, агар Кт < 1 бњлса, тармољни халљаро ихтисослашган дейишга асос кам бњлади.

Меќнат таљсимоти халљаро доирага чиљљач, дастлаб маќсулот ишлаб чиљариш бњйича, сњнгра маќсулотнинг турли љисмлари ва ќатто айрим деталларини ишлаб чиљариш бњйича корхоналарнинг ихтисослашуви юз беради. Шундай шароитда маќсулот яратиш учун ихтисослашган меќнатнинг халљаро миљёсда бир-бирига бођланиши юзага келади. Бу меќнат кооперацияси доираси кенгайиб, миллий доиралардан чиљиб, байналминал тус олишини билдиради.

Меќнат кооперацияси(МК) - ихтисослашган меќнат фаолиятининг њзаро бирлашиб, яхлит меќнат жароёнини ташкил этишидир. У кишилар фаолиятининг маќсулот яратиш ёки хизматлар књрсатиш йњлида уйђунлашувини билдиради.

МК нинг энг олий шакли бу халљаро меќнат кооперацияси(ХМК) бњлиб, у меќнат таљсимотининг байналминал књламда бирлашишини мужассамлаштиради.

ХМК нинг асосий белгиларини љуйидагича ажратиб књрсатишимиз мумкин:


  • томонлар њртасида њзаро ќамкорлик шарт-шароитларининг олдиндан шартнома асосида келишиб олиниши;

  • турли мамлакатлар ќамкор-корхоналарининг маълум, њзаро келишилган соха бњйича хњжалик фаолиятини мувофиљлаштириб турилиши;

  • ишлаб чиљариш кооперациясининг бевосита субъекти сифатида турли мамлакатларнинг корхона/фирма/ лари иштирок этиши;

  • тайёр маќсулот, техналогия, љисмлар ишлаб чиљаришнинг шартнома асосида келишиб олиниши;

  • иштирокчилар њртасида топшириљларнинг њзаро келишилган дастур асосида таљсимланиши, ќамда уларнинг ишлаб чиљариш ихтисослашувини таъминлаш.

Республикамизнинг жаќон ќамжамиятига љњшилишининг шарт-шароитлари ва ташљи иљтисодий фаолиятини амалга ошириш имкониятлари мустаљиллигимизни љњлга киритиш билан вужудга кела бошлади. Вужудга келган вазият ташљи иљтисодий мажмуани бошљаришнинг њзига хос тизимини шакллантириш, алољаларни йњлга љњйиш борасида љоида ва тамойилларни ишлаб чиљиш, республикамизнинг жаќон иљтисодий ќамжамиятига љњшилиш йњлларини белгилашни таљазо этди.

Республикамиз президенти И.Каримовнинг “Њзбекистон - бозор муносабатларига њтишининг њзига хос йњли”, “Њзбекистоннинг њз истиљлол ва тараљљиёт йњли”, “Њзбекистон иљтисодий ислоќотларни чуљурлаштириш йњлида” ва “Њзбекистон ХХI аср бњсађасида: хавфсизликка таќдид, барљарорлик шартлари ва тараљљиёт кафолатлари” асарларида ташљи иљтисодий фаолиятни амалга оширишнинг асосий тамойиллари њз аксини топган. “Њзбекистон њзининг ташљи сиёсатини ишлаб чиљиш ва амалга оширишда миллий хусусиятларидан келиб чиљиб, яратилган тамойилларга љатъий риоя љилади, уларни бойитиб ва кенгайтириб бориб, ташљи сиёсий ќамда иљтисодий фаолиятнинг асосий йњналишларини љатъият ва изчиллик билан турмушга тадбиљ этади”1, деб таъкидлайди Президентимиз.

Њзбекистоннинг халљаро меќнат таљсимотида ва жаќон хњжалик алољаларида иштирок этишининг асоси очиљ турдаги иљтисодиётни вужудга келтиришдир. Ќозирги кунда Њзбекистонни 170 га яљин давлат тан олди, дунёдаги 120 дан ортиљ мамлакат билан расмий дипломатик алољалар њрнатилган, Тошкентда 35 дан ортиљ мамлакатнинг элчихоналари фаолият олиб бормољда. Бугунги кунда мамлакатимиз тњла ќуљуљли асосда энг обрњли ва нуфузли халљаро ташкилотларга аъзо, масалан: БМТ нинг иљтисодий муассасалари, Халљаро валюта фонди, Жаќон банки, Халљаро меќнат ташкилоти, Оврупо љайта тиклаш ва тараљљиёт банки, Халљаро молия корпорацияси, Осиё љайта тиклаш ва тараљљиёт банки, ќамдњстликнинг минтаљавий иљтисодий ташкилоти ва бошљалар. Бундан ташљари Умумжаќон савдо ташкилоти (ВТО) га кузатувчи маљомини олди. Агар республикамиз бу ташкилотга ќаљиљий аъзо бњлиб љњшилса, унинг иштирокчилари бњлган 128 та мамлакат билан савдо-сотиљ љилиш учун имконият ва имтиёзларга эга бњлади.

Мавжуд имкониятлардан самарали ва ољилона фойдаланиш натижасида республикамизнинг куч ва људратини, иљтисодий салоќиятини ошириш, халљаро меќнат таљсимотида њз њрнини эгаллашида иљтисодиётнинг устувор йњналишларини ривожлантириш, импорт њрнини босадиган ва экспортга мњлжалланган маќсулотлар ассортименти, ќажмини кенгайтириш бугунги куннинг асосий вазифасидир.

Айрим раљамларга эътибор љилайлик: 2000 йилда республикамизда ишлаб чиљарилган ялпи ички маќсулот ќажми 104,9 %, саноат маќсулоти ишлаб чиљариш 106,5 %, љишлољ хњжалик маќсулоти ишлаб чиљариш 107,0 %, халљ истеъмол моллари ишлаб чиљариш 110,0 %, аќолига пуллик хизмат књрсатиш 119,0% ни ташкил љилди. Халљ хњжалигида банд аќолининг 71,3 %, ишлаб чиљарилган миллий даромаднинг 68,9 %, саноат маќсулотининг 53,4 %, деќљончилик маќсулотининг 97,7 %, чакана савдонинг 95,0 % и нодавлат секторига тњђри келди. Жаќон банки хулосасига књра, ялпи ички маќсулотни аќоли жон бошига ќисоблаганда Њзбекистонда 1010, Украинада 1180, Љирђизистонда 570, Гуржистонда 850, Арманистонда 620, Молдовада 600, Озарбайжонда 480, Тожикистонда 330, Туркманистонда 940, Албанияда 800$ ни ташкил љилди. Бу њз навбатида иљтисодий ислоќотлар њз натижасини бераётганидан нишонадир.

1- жадвалда республикамизнинг ташљи савдо обороти тњђрисидаги маълумотлар келтирилган. Жадвалдан књриниб турибдики мамлактимизнинг ташљи иљтисодий фаолияти йил сайин кенгайиб бормољда. Масалан, ялпи ташљи савдо обороти 1996 йилда 9311.3 млн.долл.ни ташкил љилди, бу 1994 йилдагига нисбатан 75,7% га, 1995 йилга нисбатан эса 55,1% га њсди. Шу билан бирга мустаљил ќамдњстлик давлатлари билан савдо-сотиљ сезиларли даражада камайди, 1996 йилда бу књрсаткич 2568.3 млн.долл.ни ташкил љилиб, 1994 ва 1995 йилларга нисбатан 17,2 ва 1,6 % га камайди. Њз навбатида узољ хориж мамлакатлари билан савдо алоља-лари жадал њсди, 1994 йилда бу књрсаткич 2199.4 млн.долл.ни ташкил этган бњлса, 1996 йилда эса бу 3,1 мартага ёки 6743.0 млн.долл.га ошди. Соф экспорт 1996 йилда манфий бњлди(-130.9 млн.долл.), чунки МЌД билан экспорт-импорт њртасидаги фарљ импорт томонга юљори.





Достарыңызбен бөлісу:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   33




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет