Термез давлат университети жисмоний маданият факультети жисмоний тарбия ва спорт кафедраси


МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИНИНГ ДУНЁ МИҚЁСИДА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ



бет15/16
Дата16.06.2016
өлшемі3.35 Mb.
#140835
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16

МАВЗУ: ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИНИНГ ДУНЁ МИҚЁСИДА ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ.

Р Е Ж А :


  1. Жисмоний тарбия ва спортдаги ютуқлари.

  2. Ўзбекистон спортчиларининг Осиё ўйинларидаги ютуқлари.

  3. Ўзбекистон спортчиларининг Олимпиада ўйинларидаги ютуқлари.



ЖИСМОНИЙ ТАРБИЯ ВА СПОРТДАГИ ЮТУҚЛАР
Илгариги тузум давридаги жисмоний тарбияни ривожлантиришга доир жуда яхши қарорлар қабул қилинар эди, уларнинг кўпчилиги қоғозда қолиб кетарди. Ҳозирда эса бутунлай ўзгача 70 йилдан ортиқ вақт мобайнида спортчиларимиз бутуниттифоқ ва халқаро мусобақаларида жуда кам қатнашиб келди. Бироқ Ўзбекистон спорти 50-60 йилларда бошлаб қийинчиликлар билан халқаро майдонга аста-секин бўлсада дадил қадам қўя бошлади.

Республикамизнинг кўпгина вакиллари халқаро спорт анжуманларида ажойиб муваффақиятларга эришдилар. Ўзлари эришган ютуқлари билан Республика равнақини очиқ намойиш қилдилар.

Спорт газетасининг 1995 йил 28 апрел 4 май 17 сонида қуйидагилар ҳақида баён қилинган эди: Бокс бўйича биринчи жаҳон чемпиони Р.Рискиевнинг юлдузи спорт осмонида равшан порлади. Жаҳон чемпионларида Бобомурод Файзиев, Сайфиддин Хадиев, Собир Қурбонов (самбо кураши), Собир Рўзиев (қиличбозлик), Мамажон Исмоиловларнинг номи (от спорти) дунё узра янгради. Спортнинг турли соҳалари бўйича мана бу спортчиларнинг:Жамолиддин Абдужабборов, Эркин Холиқов, Исроил Исокив, Комил Фатхулинларнинг номи жаҳонга танилди.Эндиликда Ўзбекистон спортчилари собиқ тузум даврида иштирок эта олмаган барча Олимпия ўйинларида қатнашиш шарафига эга бўлмоқдалар. Республикамизнинг 80 олимпиячилари Хелсинкидан то Сиднейгача мамлакат спорт шарафини муносиб ҳимоя қилдилар. Ўзбекистоннинг 9 та олимпиячилари Жанубий Кореяда 5 та олимпия медалини қўлга киритдилар. А.С.Фадзаев ва М.Х.Хадарцев эркин кураш бўйича юксак олимпия мукофотига эришдилар. Р.А.Гатаулин лангар билан сакрашда ва Н.Н.Муҳаммадиёров штанга бўйича кумуш медаллар совриндори бўлишди. Республикамиз мустақилликка эришгандан сўнг собиқ иттифоқ терма жамоаси таркибига кирадиган тўсиқлар бартараф этилди.

Мустақил Республикамиз вакиллари қиска вақт ичида халқаро мусобақаларда ажойиб ғалабаларга эришдилар. Лина черязова фристайл бўйича жаҳон чемпионати ва кубоги, қишки олимпияда ўйинлари ғолиби Хикматилло Аҳмедов бокс бўйича жаҳон чемпионатида 2-ўринни, Ботир Мамедов таэквандо бўйича Осиё ва Тинч океан бўйи чемпионати ғолиби, Сергей Нодирхонов жаҳон чемпионатида 3-ўринни, Рамил Исмоилов эркин кураш бўйича ёшлар ўртасида жаҳон биринчилиги ғолиби, Наврўз Усмонов юнон-рум кураши бўйича жаҳон биринчилигида 2-ўринни, Урол Тураев миллий кураш бўйича Президент соврини соҳиби Юлия Янкина самбо бўйича икки карра жаҳон чемпиони, Оксана Чусовитина спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатида 3-ўринни, Тоймурод Урусов эркин кураш бўйича жаҳон чемпиони, Зокиржон Шарипов самбо бўйича жаҳон чемпионати ғолибидир.


ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИНИНГ ОСИЁ ЎЙИНЛАРИДАГИ ЮТУҚЛАРИ
1994 йил 26 сентябрда Республика Вазирлар Маҳкамасида Хиросимада бўладиган XII Осиё ўйинларига жўнаб кетаётган Ўзбекистон спортчилари делегация билан учрашув бўлиб ўтди. Учрашувда ёш мустақил давлатимиз вакиллари Осиё қитъасидаги бу йирик спорт мусобақаларида биринчи марта иштирок этаётгани алоҳида таъкидланди. Мазкур анжуманда қатнашган Бош вазир Осиё ўйинлари қатнашчиларига Президентимиз уларга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат, Япониядаги мусобақаларда катта муваффақиятлар тилади. Осиё ўйинлари ташқилотчиси 1949 йил 13 февралда таъсис этилган Осиё ўйинлари федерациясидир. Унинг Низоми Олимпия ғоялари асосида тузилган. Расмий тили инглиз тили ҳисобланади. Ҳар бир мамлакат қайси турларда иштирок этишини ўзи танлайди. лекин делегациянинг таркиби ташкилий қўмита ва Осиё Олимпия қўмитаси белгилаган сондан ошиб кетмаслиги лозим.

Қитъамизнинг камида 6 мамлакатида оммалашган, уларнинг 4 тасидан вакиллар иштирок этган тақдирда, бу спорт тури Осиё ўйинлари дастурига киритилади. Мусобақаларда юқори ўринларни эгаллаганларни тақдирлаш маросимида совриндор спортчилар шарафига давлатларнинг байроқлари кўтарилади ҳамда ғолиблар мамлакатнинг мадҳияси янграйди.Юртимизнинг шунқорлари биринчи марта спортнинг 24 турида (120 спортчи) қатнашдилар. Улар бу мусобақаларда жасорат, мардлик кўрсатиб давлатимиз обрўсини жаҳонга таратдилар. Бизнинг спортчилар 2-16 октябр кунлари Хиросима шаҳрида 12 Осиё ўйинларида спортнинг 34 тури бўйича ўтказилган мусобақаларда қатнашиб, ажойиб ғалабага эришдилар. Спортчиларимиз 10 та “Олтин”, 11 та “Кумуш” ва 19 та “Бронза” медалларига сазовор бўлишиб, умумжаҳон ҳисобида 42 давлат вакиллари ўртасида фахрли 5-ўринни эгаллашди. Каноэ ва байдарка бўйича спортчиларимиз юксак натижаларга эришдилар. Иван киреев жасорат намунасини кўрсатди. Унинг бир ўзи уч олтин медалга сазовор бўлди.



Қадимда юнон халқи Олимпия шаҳрида оммавий мусобақалар ўтказиши билан замонавий олимпиадага асос солинганда дейиш мумкин. Шу маънода бизга омад кулиб боқд чунки турон заминида биринчи марта Халқаро Олимпия қўмитаси тасарруфида ўтказилаётган Марказий Осиё ўйинларини юштириш ватандошларимиз зиммасига тушди. Она Ватанимиз мустақилликка эришгандан буён ўтган вақт давомида Республикамиз кўплаб йирик халқаро турнирлар маскани бўлиб қолди. Айниқса миллий кураш, теннис, футбол бўйича уюштирилган халқаро турнирларнинг ўтказилаётганлиги ва миллий қадриятларимиз тикланаётганлиги спортимиз тараққиётини, юртимиздаги осойишталикни намойиш этмоқда. Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки Осиё ва дунё спорти тарихида жой оладиган бундай нуфузли мусобақаларни ўтказишга мустақиллигимиз шарофати ила муяссар бўлиб турибмиз. Мақсади моҳияти жиҳатидан бунақа салоҳиятли спорт байрами Республикамизда илк бор ўтказилаётир.
ЎЗБЕКИСТОН СПОРТЧИЛАРИНИНГ ОЛИМПИАДА ЎЙИНЛАРИДАГИ ЭРИШГАН ЮТУҚЛАРИ




Ўтилган лиги

тартиб рақами

Ўтказилган жойи ва йили

Спортчилар сони

Медаллар

Жами

Олтин

Кумуш

Бронза

1

XV

Хелскин - 1952

2

1

-

-

1

2

XVI

Мелбурун - 1956

1

-

-

-

-

3

XVII

Рим - 1960

1

-

-

-

-

4

XVIII

Токио - 1964

3

-

-

-

-

5

XIX

Мехико - 1968

5

-

1

2

3

6

XX

Мюнхен - 1972

7

1

-

-

1

7

XXI

Монерал - 1976

4

3

-

-

3

8

XXII

Москва - 1980

15

-

-

-

-

9

XXIII

Лос-Анжелес - 1984

Қатнашмади СССР Бойкот эълон қилди

10

XXIV

Сеул - 1988

7

2

2

1

5

11

XXV

Барселона - 1992

17

3

2

1

4

12

XXVI

Атланта - 1996

76

-

1

1

2

13

XXVII

Сидней - 2000

77

1

1

2

4

14

XXVIII

Греция - 2004

71

2

1

2

5

15

XXIX

Хитой - 2008
















16

XXX



















17

XXXI



















18

XXXII


















XXVIII - Олимпиада ўйинларида ҳам юртларимизда Юнон-Рум кураши бўйича Александр Доктуршвилли олтин медал, эркин кураш бўйича Магомед Ибрагимов кумуш медал, Артур Таймазов олтин медал, боксчиларимиздан Ўткирбек Хайдаров бронза, Баҳодиржон Султонов ҳам бронза медалларини қўлга киритдилар. 28-Олимпиада ўйинларида (греция) жаҳоннинг 202 та мамлакатдан вакиллари қатнашди. Умум жамоа ҳисобида Ўзбекистон спортчилари 34 ўринга чиқиб олишди.

Жисмоний тарбия ва спорт ишларини, кишиларни жисмоний камол топтириш, уларни ижтимоий-иқтисодий вазифаларни муваффақиятли ҳал этишга тайёрлаш омилидир. Ўзбекистон мустақил деб эълон қилингандан кейин ўтган давр мобайнида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш юзасидан амалга оширилган барча тадбирлардан шундай хулосага келиш мумкинки, Республикамизда жисмоний тарбия соҳасида инсон ҳаётининг барча даврларини қамраб олган ўзига хос тизими шақлланмоқда. Бироқ ҳамма нарса аллақачон бажарилди, барча вазифалар ҳал қилинди, қийинчиликлар бартараф этилди деган хулосага келиш нотўғри бўлар эди.

Биз жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш йўлининг бошида турибмиз. Ҳали олдимизда аҳолини жисмоний жиҳатидан ривожлантиришнинг жаҳон андозаси даражасига олиб чиқиш, юксак даражадаги меҳнат қобилиятини таъминлаш, ҳарбий хизматга чақирилувчиларни чиниқтириш, касалликларга чалинишнинг олдини олиш, халқаро спорт мусобақаларида юқори натижаларга эришишдек муҳим вазифалар турибди. Ҳар бир халқнинг ўз миллий урф-одат ва анъаналари бор. Турон замини халқларининг анъаналари қадимийлиги ва ранг-баранглиги билан алоҳида ажралиб туради.

Жаҳон тажрибалари билан қиёслайдиган бўлсак, энг илғор мамлакатларнинг етакчи соҳаларигина бошланғич даврида шундай шиддатли юксалишга эга бўлган. Бу хорижлик мутахассисларнинг эътирофи. Кураш - XXI аср спорти деган иборани ҳам илк бор ўзбек курашининг жонкуярларидан бири Европа Дзю-до иттифоқи Президенти, Голландиялик Фрас Хоогендайк жаноблари тилга олдилар. Бинобарин бугунги кунга келиб жаҳоннинг 5 та қитъасидан юзга яқин мамлакатда кураш тан олинди, уларнинг аксариятида кураш федерациялари тузилди. Европа, Осиё, Жанубий Америка қитъаларининг конференциялари фаолият кўрсатмоқда.

Шимолий Америка ва Африкада кураш кенг тарғиб қилинмоқда. Бу маълумотлар ўзбек курашини жаҳон миқёсидаги жуда ёрқин истиқболлар кутаётганидан яққол далолат беради. Мустақилликда эришганимиздан кейин спортнинг кўп турларидан юқори натижаларга эришдик. Масалан: кураш бўйича жаҳон чемпионлари Тоштемир Муҳамадиев, Камол Муродов, Акобир Қурбонов, Махтумкули Махмудов, Исок Ахмедов, Бахром Авазов ва бошқалар. Фристайи бўйича Олимпия чемпиони Нина Черязова ва кўпгина спортчилар юқори натижаларга эришдилар. Ўзбекистон Республикаси 1994 йили Хиросимада бўлган XII Осиё ўйинларида илк бор қатнашдилар.

Юртимизнинг спортчилари биринчи марта спортнинг 24 турида (120 спортчи) қатнашди. И.Киреев 2 та “олтин” медални Бойдаркада, 500 ва 1000 метр мусобақасида олди. Юнон-Рум кураши бўйича 68 кг да Г.Пуляев, “кумуш” медал совриндори бўлди. Футболчиларимиз “олтин” медалга сазовор бўлишда ва кўпгина спортчиларимиз медаллар билан қайтишди.

Хуллас келажак авлодни ҳар томонлама ривожланган, бақувват, жасур, кучли, ботир қилиб тарбиялаб Ватан мудофаасига лаббай деб жавоб берувчи қилиб тайёрлашимиз керак. Умид қиламизки, келажакда миллатимиз ўғил-қизлари спортнинг барча турларидан улкан ютуқларни қўлга киритиб мустақил Республикамизнинг спортдаги шон-шуҳратини дунёга таратади.




МАВЗУ: ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ВА БОШҚАРИШ.

Р Е Ж А :
1. Жисмоний маданият ҳаракатини бошқаришнинг вазифалари.

2. Жисмоний маданият ҳаракатини режалаштириш.

3. Жисмоний маданият ва спорт ишларини бошқариш усуллари.

1. ЖИСМОНИЙ МАДАНИЯТ ҲАРАКАТИНИ БОШҚАРИШНИНГ ВАЗИФАЛАРИ.
Замонавий тараққиётнинг барча жараёнлари, шунингдек, инсоният жисмоний маданияти жараёни ҳам аниқ ташкилий режа ва бошқарувни талаб этади. Республикамизда аҳоли жисмоний маданиятини ташкил этиш ва бошқаришнинг ўзига хос, такрорланмас тизими ташкил этилган. Бунинг асосида кишиларни болалик чоғлариданоқ жисмоний маданият билан онгли шуғулланишни режалаштириш, ташкил этиш ва бошқариш, уни кишиларнинг кейинги ҳаёти даврларида ҳам мунтазам давом этишни таъминлаш туради.

Республикамиз мустақиллигининг дастлабки кунларидан мамлакатимиз аҳолисини жисмоний маданиятни ташкил этиш ва бошқаришга катта эътибор берилди. Президентимиз И.А.Каримов «Фақат соғлом авлодгина буюк келажакни қуришга қодир» эканлигини ўзининг маърузаларида бир неча бор таъкидлаб ўтган. Аҳолини жисмоний маданиятини ташкил этиш ва бошқаришни йўлга қўйиш мақсадида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлигида биринчи бўлиб «Жисмоний тарбия ва спорт тўғрисида»ги қонун қабул қилинди. Шунингдек, 2000-йилдан аҳолини саломатлик ва жисмоний тайёргарлик даражасини белгиловчи «Алпомиш» ва «Барчиной» саломатлик тестлари кишиларимиз кундалик ҳаётига татбиқ этилди. Бугунги кунда ҳар уч йилда навбати билан ўтказилаётган «Умид ниҳоллари», «Баркамол авлод ўйинлари» ва «Универсиада» каби уч босқичли мусобақалар жисмоний маданият тизимини ташкил этиш ва бошқарувчининг илмий, амалий ва услубий асосини ташкил этади. Бу тизим республикамиз ўқувчилари ва ёшларини жисмоний маданият билан мунтазам шуғулланиб соғлом турмуш тарзини шақллантиради. Унумли меҳнатга ва ватан ҳимоясига пухта тайёрланишларига самарали хизмат қилиб келмоқда. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2002-йил 24-октябрда қабул қилинган «Ўзбекистонда болалар спортини ривожлантириш жамғармасини тузиш тўғрисида»ги қарори ҳам жисмоний маданият ҳаракатини ташкил этиш ва бошқаришда туб бурилиш ясади. қароргача мактаб ёшидаги болаларнинг 7-8% спорт тўгарақларига қараб олинган бўлса, бу кўрсаткич бугунги кунда 40 % га етади.

Жисмоний маданият бугунги кунда энг муҳим ижтимоийҳодиса сифатида мамлакатимиз ҳалқ хожатлиги ҳаётида катта ўрин тутади. Шу боис у давлат миқёсидаги тармоқ сифатида соғлиқни сақлаш, маориф, маданият, қуролли кучлар, ички ишлар, хавфсизлик хизмати, меҳнат ва бошқа марказий идораларнинг ишидаги энг муҳим мувофиқлаштирувчи кундалик омил ҳисобланиб, у бўйича ишлар турли даражада (шаҳар, туман, вилоятлар ва республика) режалаштирилади ва бошқарилади. Уларнинг натижалари кундалик, ҳафталик, ойлик, квартал ва йиллик ҳисоботларда акс эттирилади.

Республикамизда жисмоний маданиятни режалаштириш, ташкил этиш ва бошқаришда Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги, Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг республика Кенгаши, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги қошидаги «Талаба» спорт уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси Ҳалқ таълими вазирлиги қошидаги болалар спортини ривожлантириш жамғармаси, шунингдек, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ҳозирги маданият ва спорт ишлари бошқармалари асосий иборалардир. Улар республикамизда жисмоний маданият ишларини ташкил этиш ва бошқаришдаги юқори ташкилотлар ҳисобланади. Жисмоний маданият ҳаракатини ташкил этиш ва бошқаришда қуйи ташкилотларга ҳар бир ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш корхоналари мактабгача таълим муассасалари, умум таълим мактаблари, маҳаллалар, академик литцей, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари киради. Асосий иш айнан шу жамоаларда олиб борилади ва улар республикамиз аҳолисининг жисмоний маданият тарбиясини амалга ошириб, кишиларни соғлом турмуш тарзда йўналтиришни, узоқ умр кўриб самарали ҳаёт кечиришни таъминлайди. Бу жамоаларда жисмоний маданият ишларини ташкил қилиш ҳаваскорлик, якка тартибда машқ қилиш, омма бўлиб машқ қилиш ва бошқа шақлларда олиб борилади.

Жисмоний маданият ҳаракатини ташкил қилиш ва боҳқариш бўйича кўплаб тадқиқотлар ўтказилган, уларнинг натижалари амалий тавсияномалар, ўқув қўлланмалар ва дарсликлар сифатида чоп этилган. Буларга қуйидагиларни мисол келтириш мумкин. –Т.Т.Юнусов, Р.А.Абдумаликов «Ўзбекистонда жисмоний тарбия ва спортни бошқаришни ташкил этиш йўллари», Тошкент, 1992; Ж.Эшназаров – «Жисмоний маданият ва спортни бошқариш», Самарқанд, 1994; К.Д.Ярашев «Жисмоний тарбия ва спортни бошқариш», Тошкент, Абу Али ибн Сино номидаги машғулот, 2002-йил ва б. Булардан ташқари, 2000-2006-йилларда Тошкентда, Самарқандда ва бошқа шаҳарларда жисмоний маданиятни ташкил этишнинг долзарб муаммоларига бағишланган республика илмий-назарий ва илмий-услубий анжуманларнинг тўпламларида ҳам кўплаб мақолалар, тезислар жой олганки, улар ҳам жисмоний маданиятни ташкил этиш ва бошқариш тизимини такомиллаштиришга катта ҳисса қўшади.

Бозор иқтисодиётига асосланган маданиятни ташкил этиш ва бошқариш ўзига хос хусусиятларга эга. У, энг аввало, кишиларни маълум касб-корга, маблағга эга бўлишига асосланади.

Кўплаб кишилар, айниқса, спортчилар, мураббийлар жисмоний маданият соҳаси бўйича тадбиркорлик билан шуғулланишлари учун кенг имкониятлар яратилмоқда. Хусусан, жисмоний маданият мажмуалари, спорт иншоотлари солиққа тортилмайди ёки қисман тортилади. Чунки улар республикамиз аҳолисини соғломлаштириш ишларида фаол қатнашаётган мажмуалардир. Шунга қарамасдан, бугунги кунда соҳа бўйича тадбиркорлик, ташаббускорлик ишлари кенг ривожланган. Аксинча, бу масала чет мамлакатларда, масалан, АқШ, Япония, Германия каби давлатларда яхши йўлга қўйилган. АқШда жисмоний маданият ва спортга сарфланадиган маблағнинг 100% ўз-ўзини маблағ билан таъминлайди ва сарфлайди.

Уларда жисмоний маданият ва спорт мененжменти (бошқарув тизими) ва маркетинги (бозор муносабатлари) яхши ривожланган. Мененжмент ва маркетинг биринчи навбатда кишиларни эҳтиёжини ўрганиш, реклама ва уларга намунали, ишончли хизмат кўрсатишга асосланади. Келгусида бу соҳалар алоҳида фан сифатида шақлланиб боради.

Республика ва қуйи спорт ташкилотлари ўз фаолиятларида жуда кўп вазифаларни амалга оширади. Уларда энг муҳимлари қуйидагича:

1. жисмоний тарбия ва спорт тараққиётини башорат қилиш (прогноз) ва режалаштириш. Бунда уч йиллик ва ундан ҳам узоқ муддатларга белгиланган режаларни ишлаб чиқади, белгилайди. қисқа муддатларга аниқ режаларни белгилайди.

2. Кадрларни тайёрлаш ва жойлаштириш. Жисмоний тарбия ўқув юртларининг махсус кадрлар тайёрлашдаги тизимларини бошқариб борилади.

3. ғоявий мафкуравий ишлар. Бунда ҳукумат ва жамоат ташкилотлари аҳолини давлат асосида тарбиялаш учун олиб борилаётган ғоявий-сиёсий, ҳалқлар ўртасидаги дўстлик ва раҳбарлик ишларига тўла амал қилинган ҳолда иш тутиши кўзда тутилади.

4. Жисмоний маданият ва спортни тарғибот қилиш. Аҳолининг барча табақаларига қараб, уларнинг ҳаётида жисмоний тарбия ва спортни сингдириш масалалари бўйича фаол иш олиб бориш масалалари қўйилади.

5. Бошқарувчилик меҳнати фаолиятини илмий ташкил қилиш. Бунда раҳбар кадрлар иш фаолиятида янги иш усуллари, вақтдан унумли фойдаланиш, илғор, синалган тажрибаларга таяниб, иш самараларини кўпайтириш мақсадида барча меҳнат фаолиятларини илмий асосланган усуллар асосида олиб бориш зарурдир.

6. қуйи тармоқдаги фаолиятни такомиллаштириш мақсадида ва методик қўлланмалар билан таъминлаш.

7. Аҳоли ўртасида жисмоний тарбия ва спортни оммавий равишда ривожлантириш.

8. турли тўгарақлар, мусобақалар ташкил қилиш, ёшларнинг спорт маҳоратини ошириш.

9. Аҳолининг кундалик турмушига ва фаолиятига жисмоний тарбия ва спортни тобора кенгроқ сингдириб бориш.

10. Собиқ иттифоқдаги республикалар ва жисмоний тарбия ва спорт ҳаракати фаолиятларини ўзаро тажриба алмаштириш йўли билан танқидий ўрганиш ва зарурларини қўллаш.

11. Давлат, касаба уюшмалари, тижорат, хўжалик даромадларини ҳисобига спорт базаларини ривожлантириш.

12. Спорт ташкилотларини молиявий, моддий техника билан таъминлаш.

13. ташкилотлардаги кадрлар ва фаоллардан кўпроқ фойдаланиш, уларни қўллаб-қувватлаш, ривожлантириш.

14. Замон талаблари асосида жисмоний тарбия тизимини ва уни бошқариш тартибларини янада такомиллаштириш.

15. Илмий-назарий анжуманлар ўтказиш, жисмоний тарбия ва спорт ишларини илмий асосланган ҳолда олиб бориш, илмий кадрларни кўпайтириш.

Республикада жисмоний маданият ҳаракатини бошқариш вазифалари раҳбарлик қилиш фаолиятида алоҳида ажралиб туради. Жисмоний тарбия ва спорт Давлат қўмитаси ҳузуридаги турли бошқармалар, бўлимларнинг раҳбарлик вазифалари бунга мисол бўла олади.

Юқорида қайд этилган вазифаларни амалга ошириш учун спорт ташкилотлари раҳбариятлари, уларнинг қуйи жамоалари кенгашлари қилинадиган ишлар юзасидан тегишли қарорлар ишлаб чиқадилар. Бунинг учун қуйидаги тадбирларни бажариш лозим:

1. Бажарилиши лозим бўлган тадбирларни режалаштириш (Низом, календар режа ва ҳ.к.ни тасдиқлаш).

2. Йиғилиш муддати ва кун тартибини белгилаш.

3. Маъруза ёки ахборот матнини тайёрлаш (раис ёки бирор масъул ходим).

4. Йиғилиш ёки кенгашда масалани муҳокама қилиш. Музокаралар бўлиши шарт.

5. Бир қарорга келиш, уни тасдиқлаш (спаракиада Низоми тасдиқлансин, қисқа вақт ичида жамоаларга юборилиш деган мазмунда).

6. қарор ва тадбир ҳақидаги матнларни тегишли ташкилотларга юбориш.

7. қарорнинг бажарилишини белгиланган муддат бўйича назорат қилиш, текшириш, ахборотлар йиғиш ва ҳ.к.



Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   16




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет