Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. «Ижтимоий тизимлар» мактаби



Pdf көрінісі
бет21/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   124
Menejment

10-савол. «Ижтимоий тизимлар» мактаби 
 
1. «Ижтимоий тизимлар» мактабининг асосий қоидалари 
2.«Ижтимоий 
тизимлар» 
мактабининг 
замонавий 
менежментга қўшган ҳиссаси 
 
1.Илмий  бошқарув  мактаби,  классик  ёки  маъмурий  мактаб, 
«инсон  муносабатлари»  ва  «янги  мактаб»  бошқарув  мактаблари 
менежмент  шаклланиши ва  ривожланишининг  ҳамма томонидан тан 
олинган мактаблари ҳисобланади. 
Бироқ  кўплаб  тадқиқотчиларни  юқорида  санаб  ўтилган 
мактабларнинг  асосан  менежмент  амалиётига  йўналтирилганлиги 
қониқтирмаган. «Хулқ-атвор мактаблари» ва «Инсон муносабатлари» 
мактабларининг қатор олимлари шундай хулосага келдики, шахснинг 
меҳнат  самарадорлиги  унинг  психологиясидан  ташқари  ташкилот 
ичидаги  ўзаро гуруҳ  (ижтимоий)  муносабатлар тизимига  ҳам боғлиқ 
бўлади. 
«Ижтимоий 
тизимлар» 
мактаби 
тузилмавий-функционал 
концепция,  шунингдек,  умумий  тизимлар  назарияси  (Т.  Парсонс, 
Р.Мертон,  Л.  Берталанфи,  А.  Рапопорт)  асосида  шаклланган.  Ушбу 
мактабнинг  асосий  вакиллари:  Ч.  Бернард,  Ф.  Селзник,  Г.Саймон, 
Д.Марч, А. Этциони, М. Хейра, социолог Э. Триестдир. Мактабнинг 
асосий  ғояси  —  ижтимоий  ташкилот  ҳақида  унинг  таркибий 
қисмлари  (индивид,  формал  ва  ноформал  тузилмалар,  ташқи  муҳит, 
меҳнатнинг  техник  воситалари)  билан  бирга  комплексли  ташкилий 
тизим сифатидаги тасаввурдир. Ходим унинг эҳтиёжлари ташкилотда 
ташқи  муҳитга,  у  эса  ўз  навбатида  ходимга  таъсир  кўрсатадиган 
ижтимоий йўналтирилган шахс сифатида кўриб чиқилади. 
2.«Ижтимоий  тизимлар»  мактабининг    менежментга  қўшган 
асосий  илмий  ҳиссаси  ижтимоий  ташкилотнинг  таркибий  қисмлари 
(элементлар, қуйи тизимлар) ва улар ўртасидаги алоқалар таҳлилини 
қўллашдан иборат.  


17 
 
Мактаб  можароларни  ташкилот  табиатининг  намоён  бўлиши 
сифатида  конфликтологиянинг(можарошунослик)  ривожланишига 
катта  таъсир  кўрсатди.  Мактаб  доирасида  инсон  эҳтиёжлари 
иерархияси  ғояси  вужудга  келди  —  эҳтиёжларнинг  бир  поғонасини 
қониқтиргач,  инсон  кейинги,  бундан  юқори  поғона  эҳтиёжларини 
қондиришга интилади. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   17   18   19   20   21   22   23   24   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет