Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. «Инсон муносабатлари» ва «хулқ-атвор фанлари»



Pdf көрінісі
бет20/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   124
Menejment

 
9-савол. «Инсон муносабатлари» ва «хулқ-атвор фанлари» 
мактаблари (1930—1960) 
 
1.«Инсон муносабатлари» мактабининг асосий қоидалари 
2.«Хулқ-атвор 
фанлари»  мактабининг  (бихевиористик 
мактаб) асосий қоидалари 
3.Замонавий 
менежментда 
фойдаланилаётган 
«инсон 
муносабатлари»  ва  «хулқ-атвор  фанлари»  мактабларининг 
асосий ғоялари 
 


15 
 
1.«Инсон  муносабатлари»  мактаби  Г.Мюнстерберг,  М.Фоллет, 
Э.Мэйо,  Ч.Бернард,  Ф.Ротлисбергер,  Г.Саймон,  А.Райе,  Р.Черчмен, 
Е.Арноф каби тадқиқотчиларнинг асарлари билан боғлиқ. 
Бу  олимларнинг  асосий  эътибори  қуйидаги  муаммоларга 
қаратилган: 
 раҳбариятнинг ходимлар олдида ижтимоий жавобгарлиги
 индивидуал психология; 
 ходимлар билан маслаҳатлар; 
 бошқарув тизимининг ўзида меҳнатни такомиллаштириш; 
 ходимларда  ташкилот  мақсадларига  эришиш  йўлида 
ташаббускорликни рағбатлантириш; 
 жамоа 
аъзоларининг 
мақсад 
ва 
саъй-ҳаракатлари 
умумийлигини таъминлаш. 
Мактабнинг  асосий  илмий  хулосаси  шундаки,  ташкилот 
самарадорлигини  ошириш  инсон  ресурслари  самарадорлигини 
ошириш  билан  таъминланади.  А.Маслоуга  кўра,  инсонлар  ҳаракати 
мотивлари  иқтисодий  стимуллар  эмас,  балки  инсонларнинг 
эҳтиёжлари ҳисобланади. 
2.Хулқ-автор  ҳақидаги  фан  (бихевиористик  мактаб)  нуқтаи 
назаридан бошқарув концепциясини К.Арджирис, Р.Лайкерт, Д.Мак-
Грегор, Ф. Герцберг, М. Вебер ва бошқалар ривожлантирди. 
Ушбу  мактаб  вакиллари  томонидан  бошқарувни  ўрганишнинг 
асосий жиҳатлари қуйидагилардан иборат бўлди:  
 ишлаб чиқариш жамоасида ижтимоий ўзаро алоқалар; 
 меҳнат мотивацияси; 
 жамоада обрў-эътибор ва етакчилик; 
 формал ва ноформал ташкилотлар; 
 ташкилотларда коммуникациялар;  
 иш мазмунининг ўзгариши ва меҳнат ҳаётининг сифати.  
«Хулқ-атвор  фанлари»  мактаби  яратувчиларининг  асосий 
хулосаси шундан иборатки, хулқ-автор ҳақидаги фанни тўғри қўллаш 
доимо  алоҳида  олинган  ходимнинг  ҳам,  бутун  ташкилотнинг  ҳам 
меҳнат  самарадорлиги  ўсишига  хизмат  қилади.  Амалиётнинг 
кўрсатишича,  назария  хулосалари  муайян  вазият  билан  боғлиқ  кам 
сонли ҳолатларда самарали бўлиб чиқди. 
3.Кўпинча  битта  мактаб  сифатида  кўриб  чиқиладиган  «инсон 
муносабатлари»  ва  «хулқ-атвор  фанлари»  мактаблари  замонавий 
менежментга ўз ҳиссасини қўшди. Ҳозирги пайтда фойдаланилаётган 
асосий ғоялар қуйида келтирилган: 


16 
 
 ташкилот  ходимларига  фаол  инсон  ресурслари  сифатида 
муносабатда бўлиш; 
 гуруҳ  динамикаси,  мотивация  ва  етакчилик,  коммуникация 
омилларидан фойдаланиш; 
 ижтимоий,  ёш,  жинс,  этник  ва  меҳнат  самарадорлигига 
таъсир кўрсатувчи бошқа омилларнинг ролини ҳисобга олиш. 
 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   16   17   18   19   20   21   22   23   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет