Тошкент давлат иқтисодиёт университети


-савол. Бошқарувда классик мактаб (Классик бошқарув



Pdf көрінісі
бет19/124
Дата02.01.2022
өлшемі1.42 Mb.
#453409
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   124
Menejment

 
8-савол. Бошқарувда классик мактаб (Классик бошқарув 
мактаби) (1920—1930) 
 
1.Классий бошқарувнинг асосий қоидалари 
2.Замонавий 
менежментда 
фойдаланиладиган 
мактабларнинг асосий ғоялари 
 
1.Бошқарувда  классик,  ёки  маъмурий  мактаб  илмий  бошқарув 
мактаби  ғоялари  асосида  вужудга  келган.  Мактабнинг  шаклланиши 
А.Файоль, 
Дж.Муни, 
Л.Урвик, 
Р.Дейвис, 
М.Вебер 
ва 
Ч.Бернардларнинг номи билан боғланади. 
Ушбу  тадқиқотчилар  гуруҳининг  эътиборини  бошқарувнинг 
умумий функциялари ва тамойиллари, менежерларнинг функциялари, 
ташкилотнинг умумий тавсифнома ва қонуниятларини аниқлаш ўзига 
қаратди. қуйидаги муаммолар кўриб чиқилди: 
 менежментнинг функция ва тамойиллари
 бошқарувнинг  барча  даражасидаги  менежерларнинг  иш 
тамойиллари ва функциялари; 
 ташкилотнинг 
тузилиши 
(тузилмаси 
ва 
ходимларни 
бошқариш); 
 бошқарувга жараёнли ёндашув; 
 ҳокимлик қилиш ва масъулият


14 
 
 меҳнатга ҳақ тўлашнинг адолатлилиги. 
Мактабнинг 
асосий 
мақсади 
универсал 
бошқарув 
тамойилларини ишлаб чиқиш эди. 
А.Файоль  бошқарувнинг  14  та  асосий  тамойилларини  ажратиб 
кўрсатди:  
1)меҳнатни тақсимлаш;  
2)ҳукумат ва масъулият;  
3)интизом;  
4)яккабошчилик (биргина бошлиқ қўлидаги раҳбарлик);  
5)раҳбарликнинг умумийлиги;  
6)хусусий манфаатларнинг умумий манфаатларга бўйсуниши;  
7)меҳнатга қараб мукофотлаш;  
8)марказлашув ва номарказлашув;  
9)раҳбарият иерархияси;  
10)тартиб;  
11)адолат;  
12)персонал таркибининг асосийлиги;  
13)ташаббус;  
14) персоналнинг бирлашуви (корпоративлик). 
2.Классик  бошқарув  мактаби  тадқиқотчиларнинг  замонавий 
менежментга  қўшган  асосий  ҳиссаси  бошқарувни  ўзаро  боғлиқ 
бўлган  функциялардан  иборат  жараён  сифатида  кўриб  чиқиш, 
бошқарувнинг  асосий  тамойилларини  баён  қилиш,  шунингдек, 
«персонал менежменти» концепциясини ишлаб чиқишдан иборат. 
Классик  мактаб  жаҳон  бошқарув  фанининг  пайдо  бўлиши  ва 
ривожланишига тамал тошини қўйди. 


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   124




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет