«Таълим менежерининг инновацион фаолиятидаги ижтимоий-
психологик тўсиқлар» деб номланган диссертациянинг иккинчи бобида
эмпирик тадқиқот натижалари асосида таълим менежерлари педагогик
фаолиятидаги ижтимоий-психологик мураккабликлар мазмуни хусусида сўз
боради.
Объектив эмпирик тадқиқот ўтказиш мақсадида Н.Т.Гордецкая
томонидан яратилган педагогик фаолиятдаги психологик тўсиқларни
ифодалаш тест-саволномаси асосида таълим менежери инновацион
фаолиятида
ижтимоий-психологик
тўсиқларни
ўрганиш
учун
модификациялаштирилган стандарт саволнома ишлаб чиқилди.
Ўтказилган эмпирик тадқиқот натижаларига кўра (n=293) таълим
менежерлари бошқарув бўйича иш стажлари қанча эканлигидан қатъи назар
инновацион фаолият самарадорлигига салбий таъсир кўрсатадиган турли
ижтимоий-психологик тўсиқларни ҳис қилишар экан. Шундай қилиб,
бошқарувчилик фаолияти стажи ошиб борган сари ижтимоий ғовлар
йўқолмайди, балки улар 3 йилдан 11 йилгача иш стажига эга бўлган 1-, 2- ва
3-гуруҳ таълим менежерларига нисбатан 12 йилдан 14 йилгача иш стажига
эга бўлган тўртинчи гуруҳ таълим менежерларида кўпроқ намоён бўлади.
Шунга кўра, мулоқот, турли ижтимоий гуруҳлар билан ҳамкорликка доир
муаммолар ёш ўтган сари кўпроқ ифодаланади, долзарб аҳамият касб эта
боради, дейиш мумкин. Бизнинг фикримизча, таълим менежерида ўзи ва
мулоқотнинг бошқа субъектларини идрок этиш, муомала-муносабатнинг
диалогик шаклларига оид усулларини ўзлаштириш борасида қайтадан
тушуниб етиш, қайтадан англаш жараёни юз беради. Касб фаолиятида,
раҳбарликда тажриба ортади, танқидий қараш кучаяди, маъсулият ва
психологик сезгирлик ошади. Шу билан бирга, муайян стереотипларнинг
йиғилиб бориши, ҳиссий тўсиқлар, невротик ҳолатларнинг кўпайиши
атрофдагилар билан мулоқотда қийинчиликларни юзага келтиради.
Касб фаолиятдаги биринчи гуруҳ таълим менежерлари (иш стажи 3
йилдан 5 йилгача) учун ижтимоий ғовлар фаоллашади. Ушбу гуруҳ таълим
менежерларида биринчи навбатда, жамоа, таълим олувчилар билан
муносабат ўрнатиш, педагогик жамоага мослашиш, унинг меъёр ва
қадриятларини ўзлаштириш муаммоси кўзга ташланади. Синалувчилар
тасаввурида қийинчиликлар таълим менежерининг шахс хусусиятларига ҳам
боғлиқ. Айнан шу хусусиятлар кўпинча ижтимоий тўсиқларнинг юзага
келишига сабаб бўлади. Тадқиқот натижаларига кўра, истисносиз барча
гуруҳ таълим менежерларида барқарор инновацион стереотиплар
мавжудлиги аниқланди.
Ўз навбатида, инқироз билан боғлиқ тўсиқлар турли гуруҳ таълим
менежерларида унчалик ҳис этилмаслиги аниқланди. Мазкур тўсиқлар
иккинчи (иш стажи 6 йилдан 8 йилгача) ва биринчи (иш стажи 3 йилдан 5
йилгача) гуруҳлар таълим менежерлари фаолиятида ёрқинроқ кўзга
ташланади. Инқироз тўсиқлари тўртинчи гуруҳ (иш стажи 12 йилдан 14
16
йилгача) таълим менежерларида энг кучсиз, учинчи гуруҳ (иш стажи 9
йилдан 11 йилгача) респондентларида эса энг кучли даражада ифодаланган.
Ўртача статистик ифодаланишига кўра ижод ва инновация билан боғлиқ
тўсиқлар 6 йилдан 8 йилгача иш стажига эга бўлган иккинчи гуруҳ таълим
менежерларида биринчи ўринда туради. Мазкур гуруҳ таълим менежерлари
янгиликларни идрок этишда қийинчиликларни ҳис қиладилар, бунда
эҳтиёткорлик ва босиқликни намоён этадилар. Бир томондан уларда
ўзларини ижодда синаб кўриш истаги пайдо бўлади, иккинчи томондан,
мазмуний ва регулятив тўсиқлар шахснинг ўзини намоён этишига имкон
бермайди.
Иш стажи 3 йилдан 5 йилгачани ташкил этган биринчи гуруҳ
менежерларида ижод билан боғлиқ тўсиқлар ўртача статистик қийматига
кўра иккинчи, инновацияга боғлиқ ғовлар учинчи ўринда туради. Ушбу
ҳолатни ижод билан шуғулланиш хоҳишининг йўқлиги билан эмас, балки
муайян профессионал фаолиятга мослашишнинг мураккаблиги, тегишли
малака, кўникма ва усулларни ўзлаштиришнинг қийинлиги билан изоҳлаш
мумкин. Педагогик вазиятларнинг турли-туман эканлиги ва улар билан
боғлиқ муаммоларни еча олмаслик психик зўриқиш билан боғлиқ
тўсиқларнинг юзага келишига сабаб бўлади.
9 йилдан 11 йилгача иш стажига эга бўлган учинчи гуруҳ таълим
менежерлари ижод билан боғлиқ тўсиқлар бўйича учинчи, инновацияга
тегишли тўсиқлар бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Бундай ҳол
менежерларнинг
раҳбариятга
боғлиқлиги,
тобелигининг
сусайиши,
фаолиятларининг дастлабки йилларидаги каби стресс ва фрустрациянинг ҳис
этилмаслиги билан изоҳланади. Мазкур гуруҳ менежерлари меъёр ва тайёр
кўрсатмаларни шунчаки қабул қилиб қолмасдан, синчиклаб таҳлил
қиладилар, ўзгартириш киритиш, тўғрилаш усулларини қидирадилар, яъни
уларда педагогик фаолиятнинг мукаммалроқ шакл, методларини излаш ва
муаммоли вазиятлар ҳосил қилишга қобилият сингари қоидалардан бироз
оғишиш ҳолатлари кўзга ташланади.
12 йилдан 14 йилгача иш стажига эга тўртинчи гуруҳ таълим
менежерлари тўсиқлар иерархиясида ижод ва инновация билан боғлиқ
тўсиқлар энг охирги ўринни эгаллайди. Бу гуруҳни ташкил этувчилар
атрофдагилар кўз ўнгида обрўли, нуфузли ҳисобланади. Улар педагогик
фаолиятни амалга оширишнинг юксак даражасини эгаллаган бўлиб,
амалиётда ўзлаштирилган турли машғулотлар, тадбирлар ўтказиш
намунасини кўрсата оладилар, услубий ишланмалар ва тавсиялар ишлаб
чиқишни уддалайдилар.
Ижтимоий-психологик тўсиқларни ҳис қилаётган таълим менежерлари
уларни келтириб чиқарувчи сабаб ва қарама-қаршиликларни етарли
англамайдилар,
муаммоларни
ҳал
этишнинг
адекват
усулларини
топмайдилар, ўз устида ишлашнинг самарали йўлларини лозим даражада
баҳоламайдилар. Шу муносабат билан таълим менежерларини тайёрлашда
17
уларни такомиллашув, ўз устида ишлашга жалб қилувчи тадбирларга
алоҳида эътибор қаратиш зарур.
Диссертациянинг учинчи боби «Олий таълим муассасаси инновацион
Достарыңызбен бөлісу: |