18
мақсадида якуний баҳо уч вектор (миқдор ва йўналишга эга бўлган катталик)
асосида қурилди (1-расм):
биринчи вектор махсус яратилган саволнома кўмагида таълим менежери
инновацион фаолиятининг қўл остидаги ходимлар томонидан баҳоланишини
кўзда тутади;
иккинчи вектор шунингдек, махсус ишлаб чиқилган саволнома ёрдамида
таълим менежери инновацион фаолиятининг бевосита раҳбари томонидан
баҳоланишини назарда тутади;
учинчи вектор саволнома асосида таълим менежерининг ўз инновацион
фаолиятига ўзи баҳо беришини белгилайди.
Стандарт методика ёрдамида амалга оширилган тадқиқот натижаларига
кўра (n=293) таълим менежерларининг аксарияти (32,4%) инновацион
фаолиятда ўртача даражадаги самарадорликни намоён қилишган. Айни
пайтда 37,2% менежер инновацион фаолиятни ташкиллаштиришда
қийинчиликни ҳис этишади. Улардан 21,2% да ўртачадан паст, 16% да қуйи
натижа ифодаланган. 30,4% менежер инновацион фаолиятни амалга ошириш
ва ташкиллаштиришда муваффақиятга эришган. Инновацион фаолиятда
уларнинг 11,3% юксак, 19,1% ўртачадан юқори натижани кўрсатган.
Таълим
менежеридаги
назарий
жиҳатдан
аниқлаб
олинган
хусусиятларнинг олий таълим муассасаси шароитида инновацион фаолиятга
кўрсатувчи статистик таъсирини ишончли равишда аниқлаш учун ишлаб
чиқилган анкета ёрдамида тегишли эксперт баҳолаш ўтказилди (n=187).
Олинган натижалар асосидаомилли таҳлил амалга оширилди ва олий таълим
муассасаси
шароитида
таълим
менежери
инновацион
фаолиятга
тайёрлигининг статистик жиҳатдан аҳамиятли жиҳатларини қамраб олувчи
беш омил (мотивацион; коммуникатив; ижодий ҳамкорликка оид; контактли
(алоқавий); ташкилий) аниқланди (2-расм).
Достарыңызбен бөлісу: