Тошкент молия институти


Фикр билдириладиган параграф



бет110/139
Дата14.12.2022
өлшемі5.38 Mb.
#467200
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139
АУдит дарслик kurildi

Фикр билдириладиган параграф
Агар аудитор аудиторлик фикрини модификациялаётган бўлса, у фикр билдириладиган параграф учун (вазиятга қараб) “Қўшимча изоҳлар билан фикр”, “Салбий фикр” ёки “Фикр билдиришдан бош тортиш” деган сарлавҳалардан фойдаланиши лозим.
Аудитор молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжудлиги туфайли қўшимча изоҳлар билан фикр билдираётган бўлса, фикр билдириладиган параграфда у, қўшимча изоҳлар билан фикр билдириш учун асос ифодаланган бандда тавсифланган жиҳат (жиҳатлар) таъсирини истисно қилганда, ўз фикрига қараб, қуйидагиларни қайд қилиши лозим:
(а) Молиявий ҳисоботлар уларни ҳаққоний тақдим етиш асосига мувофиқ тайёрланган бўлганида, молиявий ҳисоботлар, барча муҳим жиҳатларда, молиявий ҳисоботларни тақдим етишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ ҳаққоний тақдим етилганини (ёки тўғри ва ҳаққоний тасаввур ҳосил қилиш имконини беришини); ёки
(б) Молиявий ҳисоботлар уларни мувофиқлик асоси талабларига кўра тайёрлантган бўлганида, молиявий ҳисоботлар, барча муҳим жиҳатларда, молиявий ҳисоботларни тақдим етиш учун қўлланиладиган асосга мувофиқ тайёрланганлигини.
Агар фикрни модификациялашга талаб етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги туфайли юзага келган бўлса, аудитор модификацияланган фикрни билдириши учун тегишли “...жиҳат (жиҳатлар) кўрсатиши мумкин бўлган таъсирни истисно қилганда” иборасини қўллаши лозим.
Текширув оқибатида аудитор салбий фикр билдираётган бўлса, у фикр ифодаланаётган параграфда ўз фикрига кўра, салбий фикр билдириш учун асос ифодаланган параграфда тавсифланган жиҳатнинг аҳамиятлилигига қараб, қуйидагиларни қайд қилиши лозим:
(а) Молиявий ҳисоботлар уларни ҳаққоний тақдим етиш асосига мувофиқ тайёрланган бўлганида, молиявий ҳисоботлар, барча муҳим жиҳатларда, молиявий ҳисоботларни тақдим етишнинг қўлланиладиган асосига мувофиқ ҳаққоний тақдим етилмаганини (ёки тўғри ва ҳаққоний тасаввур ҳосил қилиш имконини бермаслигини); ёки
(б) Молиявий ҳисоботлар уларни мувофиқлик асоси талабларига кўра тайёрлантган бўлганида, молиявий ҳисоботлар, барча муҳим жиҳатларда, молиявий ҳисоботларни тақдим етиш учун қўлланиладиган асосга мувофиқ тайёрланмаганлигини.
Аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги туфайли фикр билдиришдан бош тортаётган бўлса, фикр билдириладиган параграфда қуйидагиларни кўрсатиши лозим:
(а) Фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳат (жиҳатлар)нинг аҳамиятлилиги туфайли аудитор аудиторлик фикрини билдириш учун асосни таъминлайдиган етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига ега бўлмаган; ва, тегишли равишда,
(б) Аудитор молиявий ҳисоботлар бўйича фикр билдирмайди.
Аудитор қўшимча изоҳлар билан ёки салбий фикр билдирганда унинг жавобгарлиги тавсифи
Қўшимча изоҳлар билан ёки салбий фикр билдираётганда, аудиторнинг жавобгарлиги тавсифига аудитор ўзи олган аудиторлик далиллари модификацияланган аудиторлик фикрини билдиришга асосни таъминлаш учун етарлича тегишли далиллардир, деб ҳисоблашини кўрсатадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши лозим.
Аудитор фикр билдиришдан бош тортганда унинг жавобгарлиги тавсифи
Агар аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имконияти йўқлиги туфайли фикр билдиришдан бош тортган бўлса, у аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)нинг кириш параграфига молиявий ҳисоботлар аудитини ўтказиш учун ёлланганини кўрсатувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши лозим. Шунингдек, аудитор аудиторнинг жавобгарлиги тавсифига ва аудитнинг кўлами тавсифига фақат қуйидагиларни кўрсатувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритиши лозим:
“Бизнинг жавобгарлигимиз молиявий ҳисоботлар бўйича фикрни биз Аудитнинг Халқаро Стандартларига мувофиқ ўтказган аудит асосида билдиришдан иборат. Бироқ, фикр билдиришдан бош тортиш учун асос ифодаланаётган параграфда тавсифланган жиҳат (жиҳатлар)га кўра, биз аудиторлик фикрини билдириш учун асосни таъминловчи етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига ега бўлганимиз йўқ”.
Модификацияланган фикр ифодаланган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси)га мисоллар
1-мисол: Молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжудлиги туфайли қўшимча изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси).
2-мисол: Молиявий ҳисоботларда муҳим бузиб кўрсатишлар мавжудлиги туфайли салбий фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси).
3-мисол: Аудитор етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига ега емаслиги туфайли қўшимча изоҳлар билан фикр билдирилган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси).
4-мисол: Аудитор молиявий ҳисоботларнинг бир елементи хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига ега емаслиги туфайли фикр билдиришдан бош тортиш ифодаланган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси).
5-мисол: Аудитор молиявий ҳисоботларнинг кўп сонли елементлари хусусида етарлича тегишли аудиторлик далилларини олиш имкониятига ега емаслиги туфайли фикр билдиришдан бош тортиш ифодаланган аудиторлик ҳисоботи (хулосаси).
Масалан,
МУСТАҚИЛ АУДИТОР ҲИСОБОТИ (ХУЛОСАСИ)
[Тегишли адресат]


Достарыңызбен бөлісу:
1   ...   106   107   108   109   110   111   112   113   ...   139




©dereksiz.org 2024
әкімшілігінің қараңыз

    Басты бет